Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026 07.01.1998 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.1998 йилдаги 11-сон
Date of entry into force
07.01.1998
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ СУВ КАДАСТРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ВА ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 22 июндаги 317-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг ташкил этилишини ва амал қилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 7 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 7 январдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат сув кадастри (кейинги ўринларда — Давлат сув кадастри) «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни ташкил этиш, сув хўжалиги муносабатларини тартибга солиш, хўжалик фаолиятини, экологик вазиятни баҳолаш мақсадида ишлаб чиқилади ва юритилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат кадастрлари ягона тизимининг таркибий қисми ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат сув кадастри ягона давлат сув фондини ташкил этувчи сув объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш ҳақидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектлари, сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зонаси, ичимлик ва оқова сувлар тўғрисидаги тартибга солинган, доимий тўлдириб бориладиган ва зарурат бўлганда аниқлаштириладиган маълумотлар тўпламини ифодалайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер усти ва ер ости сув объектлари ва уларнинг ресурслари Давлат сув кадастрининг объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Табиий сув ресурсларини, улардан миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича фойдаланишни ҳар томонлама ўрганиш ва баҳолаш, сувдан фойдаланиш ҳуқуқини ва сувдан хўжалик мақсадларида фойдаланишни рўйхатдан ўтказиш Давлат сув кадастрининг предмети ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ресурсларини баҳолаш деганда ҳам йил мобайнида, ҳам кўп йиллар мобайнида стандарт гидрометрик асбоблар билан ўлчаш орқали уларни миқдор ва сифат кўрсаткичлари бўйича мунтазам ҳисобга олиш, олинган маълумотларнинг ишончлилиги таҳлили, уларни стандарт усуллар билан қайта ишлаш ва турли ҳудудий ва вақт бирликлари бўйича умумлаштириш тушунилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлат сув кадастри давлат ҳокимияти органларини, юридик ва жисмоний шахсларни сув ва сув хўжалиги объектлари, сув ресурслари, сув режими, сифати ва ундан фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжалланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Энг кам чиқимлар билан замонавий даражада ахборотларни тўплаш, умумлаштириш, сақлаш ва тақдим этиш технологиясини доимий равишда такомиллаштириб бориш йўли билан сув ресурслари ва сув объектлари ҳақида ишончли ахборотни олиш ва сақлаш Давлат сув кадастрининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сув объектлари, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектларини рўйхатдан ўтказиш, сув миқдори ва сифатини ҳисобга олиш, сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни баҳолаш Давлат сув кадастрининг таркибий қисмлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Давлат сув кадастрини юритишнинг асосий принциплари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг барча сув объектларини қамраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ресурсларини ва улардан фойдаланишни ҳисобга олишнинг ягона тизимини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич кадастр ахборотини қайта ишлаш усулининг ягоналиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат кадастрлари ягона тизими талабларини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларга марказлаштирилган тартибда раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув-кадастр ахборотининг ишончлилиги, кўргазмалилиги ва ҳужжатларга асосланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг узлуксизлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадастрни юритишнинг автоматлаштирилган геоахборот тизими фаолият кўрсатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув кадастрини юритиш бўйича ишларнинг тежамлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчилар доираси чекланган маълумотларнинг махфийлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат сув кадастри республика сув объектлари тўғрисидаги ахборотни қайта тиклашнинг тўлиқ туркумини ташкил этувчи асосий ва жорий турларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат сув кадастри Давлат кадастрлари ягона тизимининг асосий таркибий қисмларидан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Белгиланган тартибда қабул қилинган сув-кадастр ахбороти сув ва сув хўжалиги муносабатларини тартибга солишда, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли билан боғлиқ ижтимоий, иқтисодий ва экологик вазифаларни ҳал этишда мажбурий юридик кучга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар Давлат сув кадастрини юритадилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда — Ўзгидромет) — ер усти сувлари бўлими бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат геология қўмитаси) — ер ости сувлари бўлими бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда — Сув хўжалиги вазирлиги) — сувдан фойдаланиш бўлими бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги — ичимлик ва оқова сувлар бўйича.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат сув кадастрининг мазмуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Республика ҳудудида сув объектларини рўйхатдан ўтказиш, сув ресурслари, уларнинг режими, фойдаланиш, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар, сув истеъмолчилари ва сув хўжалиги объектлари тўғрисидаги миқдор ва сифат баҳо кўрсаткичлари ҳақида ишончли, замонавий ва тежамли ахборотларни олиш, тартибга солиш, сақлаш ва уларни фойдаланувчиларга беришнинг технологик жараёни Давлат сув кадастрининг мазмуни ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат сув кадастри маълумотлари қуйидагиларда фойдаланиш учун мўлжалланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишни жорий ва истиқболли режалаштириш ҳамда сувни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан комплекс фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш схемаларини ҳамда сув хўжалиги балансларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли билан боғлиқ бўлган сув хўжалиги, транспорт, саноат корхоналари ҳамда бошқа корхоналар ва иншоотларни лойиҳалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сув кадастрини юритишнинг автоматлаштирилган геоахборот тизимида маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги объектларининг рақамли хариталар каталогини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидрологик ва гидрогеологик шароитлар, дарёларда сув ҳажми ва сув сифати ўзгаришларини прогнозлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги тизимлари иши самарадорлигини ошириш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувни истеъмол қилиш ва чиқариб юборишни, шунингдек, сув сифати кўрсаткичларини нормалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувнинг зарарли таъсирининг олдини олиш ва уни бартараф этиш тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш тадбирлари ўтказилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ўртасидаги, шунингдек, сувдан фойдаланувчилар билан бошқа манфаатдор юридик ва жисмоний шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат сув кадастри сув ва сув хўжалиги объектларининг қуйидаги турлари тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) сув объектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарёлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли сув тизимларини бирлаштирувчи, оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга ёки суғоришга хизмат қилувчи каналлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўллар ва сув омборлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
музликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари (ҳавзалар, сувли горизонтлар, конлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сув хўжалиги объектлари (иншоотлари):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гидроузеллар ва сув омборлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларидан сув олишга мўлжалланган иншоотлар (каналлар, насос қурилмалари, фойдаланиш қудуқлари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқар сувни ҳудудий қайта тақсимлашга хизмат қилувчи каналлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилган ва шахта сувларини сув объектларига ташлаш иншоотлари (коллекторлар, дренаж ва сув тўпланадиган каналлар, қувурсимон сув чиқаргичлар ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилган сувларни тозалаш иншоотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ичимлик ва оқова сувлар объектлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик сувни етказиб бериш ҳамда оқова сувларни йиғиш ва оқова сувларни тозалаш иншоотларига етказиб беришга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги мавжуд ва қурилаётган ичимлик ва оқова сув қувурлари ва уларга хизмат кўрсатиш объектлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган зулфин ёки ёнғин ўчириш мосламаси, ҳаво чиқарувчи қурилма билан биргаликда ичимлик сув қувурлари ва оқова сув қувурларининг линияли қисми, электрокимёвий ҳимоя воситалари, насос станциялари, сув тақсимлаш иншоотлари, босимли сув миноралари, сув таъминоти ташкилотлари балансида бўлган, катта диаметрлардаги қувурлар ва юқори хавфсизликни таъминлаш зарурати билан қўриқлаш зонасига эга бўлган бошқа иншоотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ичимлик ва оқова сув иншоотлари, насос станциялари ва сув тақсимлаш иншоотлари ҳудуди ичидаги технологик иншоот ва жиҳозлар ичимлик ва оқова сувлар объектлари ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат сув кадастри маълумотлари қуйидагиларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
архив материаллари (дафтарчалар, жадваллар, ўзи ёзадиган техниканинг ленталари ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узоқ муддатли техник манбалардаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эълон қилинадиган материаллар (сув ва сув хўжалиги объектлари каталоглари, ҳар йилги ва кўп йиллик маълумотлар ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат сув кадастрига доир ахборот давлат ҳокимияти органларига бепул, бошқа юридик ва жисмоний шахсларга эса белгиланган тартибда ҳақ эвазига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Сув объектлари турларига ҳамда сувни ва ундан фойдаланишни ўрганиш бўйича вазифалар тақсимотига мувофиқ Давлат сув кадастри қуйидаги бўлимларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик ва оқова сувлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Сув объектлари сонини ва ҳолатини ҳисобга олиш объектларнинг ҳажми, ҳолати, ўрганилганлик даражаси ва муҳимлигига қараб, геоахборот технологиялардан фойдаланган ҳолда картография, гидрогеология ва геодезия усуллари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Сув объектлари режимини ўрганиш тегишли идоралар томонидан тасдиқланган ҳамда Ўзгидромет билан келишилган стандарт усуллар бўйича стандарт асбоблар воситасида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг ҳар бир тури бўйича базавий картографик асосдан фойдаланиб, объект турлари ва ахборот турлари (рўйхатдан ўтказишга оид, ҳисобга олишга оид, баҳолашга оид) бўйича шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламлар давлат кадастрларининг хусусиятидан ва объектларнинг жойлашувини аниқлаш усулидан келиб чиқиб, 1:5 000, 1:10 000, 1:25 000 масштабларда шакллантирилади ҳамда объектларнинг фазовий жойлашувидаги хатолик мазкур масштаб талабларида белгиланган меъёрлардан ошмаган бўлиши ваколатли органлар томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларнинг математик асоси базавий картографик асоснинг математик асосига мувофиқ бўлиши лозим ҳамда тақдим этилаётган маълумотлар 1984 йилги координаталар бутунжаҳон геодезия тизимида (WGS-84) бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларни шакллантиришда векторли объектларнинг (нуқтали, чизиқли ва майдонли) ўзаро боғлиқлиги ва ёндошлиги уларнинг фазовий жойлашувини инобатга олган ҳолда тасвирланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Давлат сув кадастрига тегишли тематик қатламларнинг атрибутив маълумотлари ҳамда метамаълумотлари давлат тилида лотин алифбосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат сув кадастрига базавий картографик асосининг тематик қатламлари ҳамда давлат кадастрларининг тегишли географик ахборот тизимларини юритиш учун зарур картографик асослар давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги махсус ваколатли орган томонидан шакллантирилади ҳамда ваколатли органларга геоахборот тизими орқали интеграция қилиш йўли билан реал вақт режимида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Давлат сув кадастри маълумотлари республика, вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудлари, дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари бўйича, ер ости сувлари бўлими бўйича эса гидрогеология минтақалари бўйича ҳам тизимлаштирилади ва давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ер усти сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар сув объектлари ва уларнинг майдонлари, давлат ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимида умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ер ости сув ресурслари, уларнинг сифати ва хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар конлар, дарё ҳавзалари ва уларнинг майдонлари, сувли горизонтлар ва ер ости сувлари ҳавзалари, вилоятлар ҳамда умуман республика бўйича давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимида умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ер ости сувлари ресурсларини баҳолаш уларнинг ер усти сувлари билан ўзаро боғлиқлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Сувдан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар давлат аҳамиятига эга бўлган дарё ҳавзалари, ҳавза ирригация тизимлари, алоҳида муҳим сув хўжалиги объектлари, вилоятлар ва умуман республика бўйича, шунингдек, сувдан фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ичимлик ва оқова сувлар объектлар ва уларнинг майдонлари туманлар (шаҳарлар), вилоятлар ва республика бўйича, шунингдек, фойдаланиш турлари ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Сувдан фойдаланувчиларни сув ресурслари ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги зарур маълумотлар билан таъминлашда тезкорликни ошириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг талабларини ҳисобга олган ҳолда маълумотларни қайта ишлаш ва умумлаштириш даражасини ошириш учун Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган ахборот тизими Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ягона техник топшириқ асосида Ўзгидромет, Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг тармоқ ахборот тизимлари негизида лойиҳалаштирилади ва ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими ўзаро маълумотлар алмашинувини таъминлайди ва Давлат кадастрлари ягона тизимига маълумотларни тақдим қилиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Давлат сув кадастрини юритиш учун ер усти сувлари, ер ости сувлари ва сувдан фойдаланиш бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро бош маркази, Давлат сув кадастри идораларга қарашли бош марказлари ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Давлат сув кадастри идоралараро бош маркази функциясини Ўзгидрометнинг гидрометеорология илмий-тадқиқот институти бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат сув кадастрининг идоралараро бош марказларининг, Давлат сув кадастрининг ҳудудий марказлари ва маҳаллий органларининг функцияси («Ер усти сувлари», «Ер ости сувлари», «Сувдан фойдаланиш» ва «Ичимлик ва оқова сувлар» бўлимлари бўйича) тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўзгидромет:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг умумий принципларини ва илмий-методик асосларини, Давлат сув кадастрини юритиш, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини лойиҳалаш ва ташкил этиш тартибини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Давлат сув кадастрини ташкил этиш ва юритишга оид барча ишларни мувофиқлаштиради, йўналтиради ва бирлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастрининг идоралараро норматив-техник ҳужжатларини (шу жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими учун идоралараро лойиҳа ҳужжатларини) ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган Сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, ДСК автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва ДСКга оид бошқа норматив-техник ҳужжатларни, шунингдек, ДСКнинг автоматлаштирилган геоахборот тизими учун лойиҳа ҳужжатларини келишиб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги мутахассисларини жалб қилган ҳолда ер усти сувлари ва ер ости сувлари ҳамда улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғма таҳлил қилишни, боғлашни ва автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали умумлаштиришни бажаради ҳамда маълумот ва хизматларни тақдим қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Давлат геология қўмитаси ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Давлат сув кадастри ахборотномасини нашр этишга тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва юритади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

ер усти сувларининг классификаторларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва машиналаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;

бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими функционал ва идоравий кичик тизимларни лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, бўлим бўйича автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. «Ер ости сувлари» ва «Сувдан фойдаланиш» бўлимлари бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер усти сувлари тўғрисидаги маълумотлар Давлат геология қўмитасига ҳамда Сув хўжалиги вазирлигига давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали тақдим қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Давлат геология қўмитаси «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим бўйича Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувларининг классификаторларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усулларни, алгоритмларни ва автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлим бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими функционал кичик тизимларини лойиҳалаш, синаш, жорий этиш ва такомиллаштиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув кадастри ҳудудий марказлари ва маҳаллий органлари учун Давлат сув кадастрини юритишга оид методик кўрсатмаларни, бўлим бўйича Сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади ва бошқа норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва уларни фойдаланувчилар сўровига кўра беришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари ресурсларини жорий ва истиқбол учун ҳамда уларнинг хўжалик фаолияти таъсиридаги ўзгаришларини баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни Сув хўжалиги вазирлигига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли муассасалар ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан тақдим этилган маълумотлар ва ҳисоботлар асосида кадастр маълумотларини йиллик умумлаштириш, шунингдек, эксплуатацион қудуқлар ва булоқларни камида уч йилда бир марта гидрогеологик тадқиқотлар натижалари, мониторинг тадқиқотлари натижалари билан янгилаб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастри нашрлари макетларини ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг идоралараро қўшма маълумотларни тақдим қилиш ва Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган ер ости сувларига оид материалларнинг Ўзгидрометга берилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотларнинг Сув хўжалиги вазирлигига берилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Сув хўжалиги вазирлиги «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;

сувдан фойдаланиш тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни таъминлайди;

ирригация тизимларининг ҳавза бошқармалари, магистрал каналлар (тизимлар) бошқармалари ва ирригация тизимлари бошқармалари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмаларни, Давлат сув кадастри автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари, ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сувдан фойдаланишни жорий ва истиқбол учун баҳолайди ҳамда сув хўжалиги ҳисобот балансларини тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастри нашрларини чиқаришга ва эълон қилишга тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилади, режалаштиради ва уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сувдан фойдаланиш бўйича сув хўжалиги объектларини геоахборот тизими базасида кадастр маълумотларини яратиш ва атрибут маълумотларини янгилаш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Сувдан фойдаланиш» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. «Ер усти сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган сувдан фойдаланишга оид материалларнинг Ўзгидрометга берилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. «Ер ости сувлари» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини юритиш учун зарур бўлган маълумотлар Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали Давлат геология қўмитасига берилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги «Ичимлик ва оқова сувлар» бўлими бўйича Давлат сув кадастрини ишлаб чиқади ва уни юритади, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини (жумладан, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимини) юритиш тизимини ишлаб чиқади ва такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик ва оқова сувлар тўғрисидаги ахборотларни назорат қилиш, қайта ишлаш ва умумлаштиришга оид усуллар, алгоритмларни ҳамда автоматлаштирилган дастурларни ишлаб чиқишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборотларни кодлаштириш ва сақлаш усулларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимининг функционал кичик тизимларини лойиҳалашни, синашни, жорий этишни ва такомиллаштиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизим ташкилотлари учун Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмаларни ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини юритишда «Ичимлик ва оқова сувлар» бўлими маълумотлари ягона методика асосида яратилиши ва юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ичимлик ва оқова сувлари» бўлими маълумотларини йиғиш, назорат қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва беришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига қарашли муассаса ҳамда ташкилотлар томонидан бажариладиган Давлат сув кадастрини ишлаб чиқиш ва юритишга оид ишларга раҳбарлик қилиш, режалаштириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Давлат сув кадастрини юритиш бўйича методик кўрсатмалар лойиҳаларини, Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизими орқали маълумот ва хизматларни тақдим этиш ва Давлат сув кадастрининг бошқа норматив-техник ҳужжатларини, шунингдек, «Ичимлик ва оқова сувлар» бўлими бўйича Давлат сув кадастрининг автоматлаштирилган геоахборот тизимига оид лойиҳа ҳужжатларини келишиб олиш учун Ўзгидрометга тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Давлат сув кадастри яхлитлигини таъминлаш бўйича Давлат сув кадастрини юритувчи ваколатли органлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат сув кадастрини умумлаштирувчи ваколатли органга «Ичимлик ва оқова сувлар» бўлими маълумотларини тақдим қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Давлат сув кадастрининг ДКЯТга тақдим этилган маълумотларнинг ишончлилиги учун ваколатли органлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 октябрдаги 610-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2022 й., 09/22/610/0938-сон)