15.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3379
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 15.08.2022 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3379
Date of entry into force
15.08.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2022 йил 15 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3379]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ-3150-сон «Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор Д. ЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-сон

Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2022 йил 18 июлдаги 33-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ

Мазкур Қоидалар крипто-биржада крипто-активлар савдоларини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар — крипто-биржа билан крипто-биржада крипто-активлар бўйича операцияларни амалга ошириш учун шартнома тузадиган жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан чет эллик жисмоний ва юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клирииг — крипто-биржа мижозларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаштириш ва ҳисобга олишга доир операциялар мажмуаси, шунингдек улар ўртасида амалга ошириладиган ўзаро ҳисоб-китоблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
котировкалаш варағи — крипто-биржа томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ҳамда крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоб-китоб-клиринг палатаси (бундан буён матнда ҲККП деб юритилади) — клиринг электрон тизими орқали крипто-биржа битимлари бўйича клиринг, ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишни таъминловчи крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲККП иккиламчи ҳисобварағи — крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда харидорлар ва сотувчиларнинг маблағларини сақлаш ҳамда битимлар бўйича ҳисоб-китоблар ўтказиш учун очилган крипто-биржанинг талаб қилиб олингунча иккиламчи депозит ҳисобварақлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланувчининг индивидуал рақами (бундан буён матнда ФИР деб юритилади) — клиринг иштирокчисига бериладиган махсус хос рақам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
виртуал ҳисобварақ — крипто-биржанинг ҲККПда клиринг бўйича операцияларни амалга ошириш учун очилган махсус ҳисобварақ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри савдолар майдончаси — крипто-биржанинг электрон платформаси таркибидаги крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича битимларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ўзгармас токенлар савдоси майдончаси — крипто-биржа электрон платформаси таркибидаги ўзаро ўзгармас токенларни чиқариш ва муомалага киритиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токен — крипто-активнинг бир тури бўлган, смарт-контракт асосида бошқариладиган, маълум бир активга бўлган мажбуриятни ёки мулк ҳуқуқини тасдиқлаш учун мўлжалланган маълумотларнинг тақсимланган реестридаги ҳисоб бирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
смарт-контракт — рақамли транзакцияларни автоматик тартибда амалга ошириш орқали ҳуқуқ ва мажбуриятлар бажарилишини назарда тутувчи электрон шаклдаги шартнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токен — бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланган токен;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ўзгармас токен — моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токен — қиймати хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токенни чиқариш — токеннинг пайдо бўлишига қаратилган ташкилий-техник тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токенни чиқаришни рўйхатдан ўтказиш — чиқарилган таъминланган токенларни листинг қилиш мақсадида рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
листинг — крипто-биржа томонидан крипто-активларни крипто-биржанинг электрон платформасида муомалага чиқариш учун рухсат бериш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
делистинг — крипто-биржа томонидан листинг қилинган крипто-активларни крипто-биржанинг электрон платформасида муомаладан чиқариш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токеннинг дастлабки таклифини жойлаштириш — фаолиятни молиялаштириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида крипто-биржанинг электрон платформасида таъминланган токенларни сотиш учун муомалага чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-ҳамён — крипто-активларни сақлаш ва бошқариш учун мўлжалланган дастурий ёки дастурий-техник восита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-ҳамён манзили — маълумотларнинг тақсимланган реестридаги крипто-активларни бир крипто-ҳамёндан бошқасига юбориш ва қабул қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган рақамлар, ҳарфлар ва белгилардан ташкил топган ноёб комбинация;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиси — акцепт йўллаган ва мазкур Қоидаларда белгиланган тартибда ҲККПда рўйхатдан ўтган крипто-биржа мижози;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдолар иштирокчилари — крипто-биржа томонидан крипто-активлар савдоларида қатнашишга рухсат этилган мижозлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар савдолари — крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютада олди-сотди ёки бир турдаги крипто-активларни бошқа турдаги крипто-активларга айирбошлаш битимларини тузиш жараёни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржанинг электрон платформаси — крипто-биржанинг қуйидагилар амалга ошириладиган ахборот тизими ва (ёки) дастурий-аппарат мажмуаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар савдоларида қатнашиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активлар савдоларида иштирок этиш учун талабномаларни қабул қилиш, назорат қилиш ва рўйхатдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларнинг листинги ва делистингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токенларнинг дастлабки таклифини жойлаштириш ва сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ўзгармас токенларни муомалага киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни сотиб олишга, сотишга ва (ёки) айирбошлашга қаратилган битимларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар нархларни эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар билан битимлар тузилиши натижасида савдолар иштирокчиларининг мажбурият ва талабларини белгилаш, шунингдек ушбу битимларнинг ижросини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар билан тузилган битимлар бўйича ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаш ва шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар билан битимларни тузиш ва ижроси учун зарур бўлган маълумотларни сақлаш, қайта ишлаш ва ошкор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар савдоларини амалга ошириш билан боғлик бошқа вазифалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни сотиш ва сотиб олишга қаратилган йирик битим (бундан буён матнда йирик битим деб юритилади) — крипто-биржа электрон платформасининг тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютада сотиш ва сотиб олишга қаратилган, умумий миқдори битимни тузиш кунида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч минг бараваридан ортиқ бўлган операция;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборот — крипто-активлар, уларни яратган ва жойлаштирган шахслар, крипто-активлар билан тузилган битимлар ҳақидаги оммавий бўлмаган ҳамда унга эга бўлган шахсларни бошқа мижозларга нисбатан афзал ҳолатга қўядиган ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар нархлари билан ҳийла-найранг ишлатиш — крипто-активларнинг нархларини амалдаги бозор шароитларига нисбатан сунъий равишда ошириш ёки пасайтириш мақсадида крипто-активларга талаб ва (ёки) таклиф, крипто-активларнинг бозор нархлари ёки савдо ҳажмларига жиддий таъсир кўрсатадиган ҳаракатларнинг амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржанинг охирги бенефициар мулкдори — крипто-биржани бевосита ёки билвосита таъсис этувчи ёхуд унинг устав жамғармасидаги (капиталидаги) улушларига (акцияларига) бевосита ёки билвосита эгалик қилувчи ёхуд ушбу шахсга бевосита ёки билвосита эгалик қиладиган ёхуд уни назорат қиладиган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун белгиланган тартибда лицензия олган юридик шахс мазкур фаолиятни мазкур Қоидалар ва махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга ошириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Крипто-биржа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа электрон платформасининг зарур даражада ишлашини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа ва мижозларнинг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-активларнинг алоҳида ҳисоби юритилиши ва сақланишини таъминлаш, бунда икки ва ундан ортиқ мижозларнинг пул маблағларини крипто-активларнинг қўшма ҳисоби юритилишига йўл қўймасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар куни кун якуни бўйича мижозлар томонидан амалга оширилган битимлар (операциялар) ҳақида барча маълумотларнинг захира нусхасини яратишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ мижозларнинг крипто-активлар савдоларига буюртмаларини уларни бажариш имкони мавжуд бўлганда, шу жумладан крипто-биржа электрон платформасида қарши буюртмалар мавжуд бўлганда ижросини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа электрон платформасининг зарур даражада ахборот хавфсизлигини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа ишчилари ва улар томонидан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида бевосита крипто-биржа фаолиятини амалга ошириш учун жалб қилинган шахсларнинг крипто-биржа фаолиятини тартибга солувчи, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва крипто-биржа томонидан тасдиқланадиган локал ҳужжатларини (бундан буён матнда локал ҳужжат деб юритилади) билиш даражасини доимий ошириб боришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа мижозларининг крипто-биржадаги пул маблағлари, крипто-активларни қайтариш (ўтказиш) ҳақидаги кўрсатмаларини, шунингдек мижозларнинг бошқа кўрсатма ва ҳаракатлари амалга оширилишини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа электрон платформаси орқали операцияларни амалга оширишда савдолар иштирокчиларига уларни мажбурий идентификациядан ўтказиш механизмини жорий этганидан ва крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларга мувофиқ бошқа чораларни қўллаганидан сўнг рухсат беришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни реклама қилишда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган талабларга риоя қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа талабларни бажаришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа қуйидаги жараёнларни тартибга солишни назарда тутувчи қоидаларни ишлаб чиқиб, тасдиқлаши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни листинги ва делистинги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни молиялаштиришга ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро ўзгармас токенларни муомалага киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Крипто-биржа крипто-активлар савдолари билан боғлиқ битимлар устидан доимий назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидаларнинг бузилганлиги аниқланганда, уларни тўхтатиш ҳамда келгусида қайтарилмаслиги бўйича чоралар кўрилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа томонидан аниқланган қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар бузилишининг ҳар бир факти ҳақидаги ахборот ушбу факт аниқланган санадан бошлаб камида беш йил давомида сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли органнинг сўровномалари бўйича крипто-биржа сўровномани олган кундан бошлаб беш иш кунидан кечиктирмасдан ваколатли органга қонунчилик ҳужжатларининг бузилиш факти ҳақидаги ахборотни тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиноят аломатлари аниқланган тақдирда, крипто-биржа дарҳол ваколатли орган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ёзма равишда хабар беришга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари крипто-биржанинг электрон платформасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар билан крипто-биржада крипто-активлар савдоларининг барча турларини миллий валютада, жумладан крипто-активларни тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сотиш ва сотиб олишга қаратилган битимларни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари билан фақатгина крипто-активларни сотишга доир операцияларни хорижий валютада амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сотиб олиш объекти сифатида крипто-активларни танлаш ва бу танловнинг тегишли оқибатлари сотиб олувчининг ўз таваккалчилигидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикасининг резидентлари ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда бошқа турдаги крипто-активларга айирбошлаши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг резидентлари томонидан ўзаро ўзгармас токенларни хорижий крипто-биржалар ва платформаларда айирбошланганлиги натижасида қабул қилинган крипто-активлар ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган крипто-активлар айланмаси соҳасидаги хизматлар провайдерларининг (бундан буён матнда хизматлар провайдерлари деб юритилади) электрон платформаларида сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини мазкур фаолият тури учун алоҳида лицензия олган ҳолда амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда, крипто-биржа мазкур фаолият доирасида таъминланган токенларни чиқариш ва (ёки) чиқарилган токенларни рўйхатга олиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-депозитарий фаолиятини амалга ошириш жараёнида крипто-биржа томонидан таъминланган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш ва муомалага киритиш, жумладан қуйидагиларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржада таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштирган шахс томонидан шартнома мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда ва миқдорда қайтиб сотиб олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқарилган токенларнинг номланиши ёки рамзларида «давлат», «давлат томонидан таъминланган», «давлат томонидан қўллаб-қувватланган», «Ўзбекистон», «ўзбек», «миллий», «сўм (UZS)» ҳамда Ўзбекистон Республикаси шаҳарларининг номларини тўлиқ ёки қисқартирилган шаклда, шунингдек уларнинг бирликларидан фойдаланган ҳолда, исталган тилда ва ҳар қандай шаклда ишлатишни тақиқлашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Крипто-биржа крипто-депозитарий фаолиятини амалга оширишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токенларни чиқаришни рўйхатга олиш ва жойлаштиришга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган юридик шахсларнинг раҳбарлари, якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда уларнинг вакилларини мазкур Қоидаларнинг 14-бандида назарда тутилган шахслар тоифасига кириш ёки кирмаслигини аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида уларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Крипто-биржаларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барқарор токенларни чиқариш ва чиқаришни рўйхатга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланмаган токенларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш, жойлаштириш ва муомалага киритиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида крипто-активларни миллий ва (ёки) хорижий валютага сотиш ва сотиб олиш ҳамда крипто-активларни бошқа крипто-активларга айирбошлаш бўйича операцияларини хизматлар провайдерларидан ташқарида амалга ошириш тақиқланади, бундан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Крипто-биржада тузилган битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишга крипто-биржа электрон платформасида амалга оширилган крипто-активлар савдолари тўғрисидаги маълумотлар асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мижозлар билан муносабатларни ўрнатиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Крипто-биржа мижозлар билан муносабатларни шартнома асосида ўрнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномада куйидагилар назарда тутилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларнинг 4-бандида назарда тутилган маълумотларни ваколатли органга юборилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар билан музокараларнинг аудио- ёки видеоёзуви уларнинг розилиги билан олиб борилиши, шу жумладан ёзишмаларнинг ёзиб борилиши ҳамда ушбу маълумотларнинг камида беш йил давомида сақланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларнинг 5-бандида назарда тутилган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидалар ва қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мижоз билан муносабатларни ўрнатиш учун крипто-биржа қуйидаги маълумотларни сўраб олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсдан — шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги тадбиркордан — шахсини тасдиқловчи ва давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжатлар нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсдан — давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги ҳужжат нусхаси, жойлашган жойи, раҳбарияти ҳақидаги ҳамда таъсис ҳужжатларидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан алоқа ўрнатиш учун контакт маълумотлар (электрон почта манзили ва бошқа контакт маълумотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар билан крипто-биржа муносабат ўрнатишга ҳақли эмас:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаган шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қиргин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига асосан террорчилик фаолиятида ёки оммавий қиргин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатига киритилган шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Крипто-биржа ва унинг мижози ўртасида муносабат ўрнатилганда. мижозга крипто-биржа электрон платформасида мижоз, унинг крипто-биржада сақланаётган пул маблағлари ҳамда крипто-активлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига оладиган ҳисобга олиш ёзуви (аккаунт) яратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир мижозга икки ва ундан ортиқ ҳисобга олиш ёзув (аккаунт)ларни очиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қонунчилик ҳужжатлари ёки мазкур Қоидаларга зид бўлмаганда, крипто-биржа ўз номи ва ҳисобидан крипто-активлар савдоларни амалга ошириш учун ҳар қандай мижозга крипто-активлар савдоси иштирокчиси мақомини тақдим этишга (крипто-активлар савдосига рухсат этишга) ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Крипто-биржа жисмоний ва юридик шахсларга, шу жумладан мижозларга қуйидаги маълумотларни етказишга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижоз билан муносабат ўрнатиш шартлари, шу жумладан тегишли шартнома матни (бунда крипто-биржа мижозга крипто-биржага тўланаётган мукофотнинг ундириш шакли, миқдори ва тартибини тушунтириши лозим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа томонидан крипто-активларни листинг қилишга қаратилган битимларни амалга ошириш (ташкил этиш) жараёнида «White paper» декларациясининг мазмуни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Қоидаларнинг 16-бандида кўрсатилган маълумотлар жисмоний ва юридик шахсларга улар билан муносабатлар ўрнатиш жараёнида ёки ундан олдин оғзаки ёки ёзма шаклда етказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа веб-сайтининг бош саҳифасида мазкур Қоидаларнинг иловасида кўрсатилган маълумотлар жойлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Крипто-активлар савдоларини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Крипто-биржа мижозларга ўзининг электрон платформасига крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлашга қаратилган ҳаракатларни амалга ошириш учун киришга рухсат бериш орқали крипто-активлар савдосини ташкиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржанинг электрон платформасига киришга рухсат фақатгина шартнома асосида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар савдолари қоидаларини бузганлиги учун савдолар иштирокчиси сафидан чиқарилган мижоз уч ой давомида савдолар иштирокчиси бўла олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларнинг крипто-активлар савдоларига, жумладан крипто-биржанинг бошқа хизматлари («спот», «маржинал» савдолари ва бошқалар) ва маҳсулотларига киришига рухсат бериш, шунингдек крипто-активлар савдолари иштирокчилари сафидан чиқариш локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Крипто-биржа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активлар савдоларини амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржанинг электрон платформасида таъминланган токенларни дастлабки таклифини жойлаштириш мақсадида таъминланган токенларни таъминлаш учун киритилган моддий ва (ёки) бошқа мулкнинг ҳақиқатда мавжудлигини текширувдан ўтказиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Крипто-биржа мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар ҳақида инсайдер ахборотларни ишлатиш, уларнинг нархлари билан ҳийла-найрангларни аниқлаш, олдини олиш, тўхтатишга, шунингдек уларнинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар ҳақидаги инсайдер ахборотдан фойдаланиш деганда мазкур ахборотдан шахсий мақсадларда, шу жумладан ўз номи ва ҳисобидан крипто-активлар савдоларида иштирок этиш мақсадида фойдаланиш, шунингдек учинчи шахсларга тақдим этиш тушунилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар ҳақидаги инсайдер ахборотга эга бўлган шахсларга куйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни яратган ва жойлаштирган ташкилотнинг бошқарув органлари аъзолари ва бошқа ишчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни яратган ва листингни амалга оширган шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахсга ёки савдо иштирокчисига аудиторлик хизматини кўрсатадиган аудиторлик ташкилотининг ходимлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг хизмат мавқеи, меҳнат мажбуриятлари ёки крипто-активларни яратган ва жойлаштирган шахслар билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида мазкур маълумотга эга бўлган бошқа шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Крипто-биржа локал ҳужжатларига мувофиқ фақатгина ўзининг крипто-активлар савдоларида иштирок этиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилганидан, унинг иштироки туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганидан ва ошкор қилинганидан сўнг крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани бериш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мижозларнинг крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномаси крипто-биржа томонидан уларнинг талабларига жавоб берадиган қарши талабнома мавжуд бўлганида ижро этилиши шарт. Талабномаларнинг бажарилишини қарши талабнома мавжуд бўлганидан кейин кечиктириш, уларнинг шартларини ўзгартириш ёки бекор қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Крипто-активлар билан савдони (ҳисоб-китобларни) амалга ошириш учун савдолар иштирокчиси ҲККПга тегишлича пул маблағлари ва (ёки) крипто-активларни ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдолар иштирокчисининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржа ҳамда бошқа савдолар иштирокчиларининг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Крипто-биржа ҳар куни крипто-активлар савдоларида қатнашган ҳар бир мижоз бўйича крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш юзасидан тузилган битимлар ва уларнинг суммаси, шунингдек крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномалар ижро этилганлиги ва ижро этилмаганлиги тўғрисида ҳисобот тузиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот тузилганидан кейин ҳар бир мижоз томонидан амалга оширилган битим ва операцияларга уларни қайд қилиш учун ноёб код берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобот тайёрланган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши шарт. Ҳисоботларни сақлаш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади. Ҳисоботларга тузатиш ва ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа ҳисоботни қуйидагиларга беғараз шартлар асосида тақдим этиши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларга — тегишли сўровни олган санадан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмаган ҳолда, уларга тегишли ҳажмда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органга — унинг сўровида кўрсатилган ҳажмда ва муддат давомида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Крипто-биржа крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича тузилган битимларнинг бажарилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдолар иштирокчиси томонидан крипто-активлар савдоларида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битим тузилганда, крипто-биржа ушбу битимнинг ижро суммасини (сони) ушбу савдолар иштирокчисининг ҲККП иккиламчи ҳисобварағида ёки крипто-ҳамёни манзилида сақланаётган пул маблағлари, крипто-активларидан айириб ташлаши ҳамда савдолар иштирокчисининг контрагентига бириктириши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа мижоздан олинадиган мукофотни ундиришни крипто-активлар савдоларида қатнашиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Крипто-биржа мижознинг розилиги асосида унинг пул маблағлари ва крипто-активлари билан мижознинг топшириқлари (кўрсатмалари) мавжуд бўлмаганда, ўз номидан ва ўз манфаатларини кўзлаб қуйидаги ҳолларда битимлар тузишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржанинг ликвидлиликка таъминлашга, яъни мижозлари олдидаги қабул қилинган (ёки қабул қилиниши режалаштирилган) мажбуриятларини бажариши учун унинг мижози бўлмаган контрагентларидан пул маблағлари ва крипто-активларни олганида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур битимларнинг тузилиши натижасида крипто-биржанинг мижозларидан олинган пул маблағлари ва крипто-активларни тўлиқ ҳажмда қайтариб беришга етарли ишонч ҳосил қилганида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Томонлар келишган муддатда пул маблағлари ва крипто-активлар крипто-биржа томонидан қайтарилиши лозим. Мижознинг маблағларини ишлатганлик учун шартномада фоиз ундириш назарда тутилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Крипто-биржа ўзининг электрон платформасида тегишли миқдордаги крипто-активларни (ёки шунга тенг миқдордаги бошқа крипто-активларни) томонлар келишган муддатда қайтариб бериш шарти билан ўзининг крипто-активларини мижозларига битимларни тузиш ва мажбуриятларини бажариш учун ишлатишга рухсат бериш ҳуқуқига эга. Крипто-биржа ўзининг крипто-активларидан мижозлар томонидан фойдаланганлик учун фоиз ундиришга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Тўғридан-тўғри савдоларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Крипто-биржа мижозларга тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиш ва сотиб олишга қаратилган операцияларни амалга оширишни ташкиллаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар билан белгиланган талабларга мувофиқ алоҳида шартнома асосида тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Крипто-биржа крипто-активлар билан тўғридан-тўғри савдоларнинг амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Мижознинг йирик битимлари фақатгина тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш натижасида олинган маблағларни мижознинг унга хизмат кўрсатадиган тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Тўғридан-тўғри савдолар майдончасида битимлар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-активларни сотувчи ўзининг шахсий кабинетида крипто-активларнинг нархига бўлган талаблари ва хизмат кўрсатувчи тижорат банкидаги ҳисобварақ реквизитларини кўрсатган ҳолда крипто-активларни сотиш учун буюртма тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа сотувчининг крипто-активларини битим амалга оширилгунига ёки сотувчининг мазкур крипто-активларни қайтариш ҳақидаги сўровномаси қабул қилингунига қадар тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сақлаб туради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор буюртмани қабул қилиб, маблағларни сотувчи томонидан тақдим этилган ҳисобвараққа миллий ёки хорижий валютада ўрнатилган тартибда ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор ўзининг шахсий кабинети орқали маблағларнинг ўтказилганлиги тўғрисидаги ҳужжат нусхасини ўтказманинг амалга оширилганлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида тақдим этади (илова қилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотувчи ўзининг ҳисобини текшириб, маблағларнинг тўлиқ қабул қилинганига ишонч ҳосил қилади ҳамда шахсий кабинетида крипто-биржага крипто-активларни харидорга жўнатилишига рухсат беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа тўғридан-тўғри савдолар майдончасида маблағларни крипто-биржанинг ҲККП орқали ўтказган ҳолда ўзининг ва (ёки) топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номидан ҳамда ҳисобидан крипто-активлар билан савдо-сотиқ битимларини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Битимни бекор қилиш, маблағларни қайтариш ёки бошқа низолар томонлар ўртасида музокаралар йўли билан ўрнатилган тартибда ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш ва сотиб олиш бўйича битимларни тузиш сотувчи ва харидорнинг ўзаро келишувига мувофиқ амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Крипто-биржа тўғридан-тўғри савдолар майдончасида битимларни амалга оширганлик учун фоиз белгилаши ва ундириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Крипто-биржа мазкур Қоидаларга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тўғридан-тўғри савдолар майдончасида томонлар ўртасида битимларнинг зарур тарзда ташкил этилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Мижозлар билан воситачилик муносабатлари асосида битимлар тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Крипто-биржа қуйидаги тартибда мижозларнинг манфаатларини кўзлаб, биржа битимлари орқали воситачилик муносабатларини ўрнатиб, крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битимларни тузиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номи ва ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия шартномаси асосида ўзининг номидан ва мижозларнинг ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа усулда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Крипто-биржа мазкур Қоидаларнинг 37-бандида назарда тутилган битимларни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг электрон платформасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа чет эл крипто-биржаларининг электрон платформаларида ва савдо тизимларида тузишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа мазкур битимларни тузишда мижозларнинг манфаатларини кўзлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига ва мижозлар билан тузилган шартнома шартларига риоя қилган ҳолда виждонан, оқилона ва малакали тарзда ҳаракат қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозларни битимлар билан боғлиқ таваккалчиликлар, уларни ҳар бирининг моҳияти ва даражаси тўғрисида хабардор қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижозлар учун энг мақбул шартлар асосида ва энг яхши нархда битимлар тузиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли крипто-активлар учун нархлар бозор нархидан сезиларли даражада фарқ қилган (10 фоиздан ортиқ) тақдирда, агар ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича мижоз билан келишилган бўлмаса, битимлар тузмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, крипто-биржа крипто-активлар учун бозор нархини аниқлаш тартибини мижоз билан тузилган шартномада кўрсатиб ўтиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Крипто-биржада ҳисоб-китоб-клирииг операцияларини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. ҲККПиииг мақоми, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. ҲККП крипто-биржанинг таркибий бўлинмаси бўлиб, юридик шахс мақомига эга эмас ҳамда крипто-биржа номидан мазкур Қоидаларда назарда тутилмаган ҳар қандай мустақил операция ва ҳаракатларни содир этиш ҳуқуқисиз иш олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. ҲККП қуйидаги асосий функцияларни бажаради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиларини рўйхатга олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиларига ҳисобварақларнинг очилиши ва юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар бўйича ўзаро ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзаро мажбуриятларини белгилайди, аниқлаштиради ва ҳисобга олади, шунингдек клиринг иштирокчиларининг тузилган битимлар бўйича мажбуриятлари ҳисобини алоҳида-алоҳида юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг якунларига кўра, зарур ахборотни шакллантиради ва клиринг иштирокчиларига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг амалга оширилаётган битимлар, клиринг натижалари тўғрисидаги ахборотнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ сақланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тузилган битимлар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа ҳисоб рақамига пул тушумлари киримини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. ҲККП қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг ўтказиш усулини мустақил танлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиси битим бўйича ўз мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда, шунингдек крипто-биржанинг арбитраж ва/ёки интизом комиссияларининг клиринг иштирокчисига крипто-активлар савдоси қоидалари ёки шартномавий мажбуриятларни бузганлик учун жарима қўллаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлганда айбдор клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағидан жарима суммасини акцептсиз тартибда ҳисобдан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар қайд этилиши билан крипто-биржанинг воситачилик йиғимларини ҳисобдан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиларидан ҳисоб-китоб-клиринг операциялари учун зарур ахборот олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. ҲККП қуйидагиларга мажбур:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фақат крипто-биржада рўйхатга олинган битимлар ва улар билан боғлиқ операциялар (воситачилик йиғимлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа харажатлар) бўйича ҳисоб-китоб ва ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир клиринг иштирокчиси мажбуриятларининг ҳисоби алоҳида-алоҳида юритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битим мазмуни тўғрисидаги ахборотнинг махфийлигини таъминлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлардан ташқари, ушбу ахборотни клиринг иштирокчиларининг розилигисиз учинчи шахсларга тақдим этмаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. ҲККП томонидан крипто-биржа электрон платформасида амалга оширилаётган операциялар бўйича барча ҳаракатлар, шу жумладан крипто-биржа электрон платформаси иштирокчиларнинг виртуал ҳисобварағидаги маблағлар ҳисоби бўйича вазифалар олиб борилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. ҲККП ва клиринг иштирокчиларига ҲККП ҳисобварақларидаги маблағлардан фойдаланган ҳолда, пулли талабдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бўйича операцияларни амалга ошириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Клиринг иштирокчиларини рўйхатга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. ҲККП локал ҳужжатларда кўрсатилган барча зарур ҳужжатларни олганидан кейин бир иш куни давомида крипто-биржа мижозига битимлар бўйича мажбуриятларни ва талаб ҳуқуқларини амалга ошириш учун зарур бўлган ФИРни беради ҳамда тегишли виртуал ҳисобварақни очади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. ҲККП мазкур Қоидаларнинг 69-бандида назарда тутилган ҳолатларда клиринг иштирокчисига хизмат кўрсатишни тўхтатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. ҲККПда ҳисобварақларни юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Крипто-биржа хизмат кўрсатувчи банкда клиринг иштирокчиларининг пул маблағлари ҳисоби учун мўлжалланган ҲККП иккиламчи ҳисобварағини очади, уларнинг ҳисоби ҲККПда алоҳида виртуал ҳисобварақларда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. ҲККП клиринг иштирокчиларининг виртуал ҳисобварақлари ҳисобини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Клиринг иштирокчисининг виртуал ҳисобварағини ёпиш ҲККП томонидан ҳисобварақ эгаси (ёки унинг ҳуқуқий вориси) топшириғи бўйича амалга оширилади, мазкур Қоидаларнинг 69-бандидаги ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Виртуал ҳисобварақни ёпишдан олдин ундаги қолдиқ пул маблағлари банкдаги ҳисобварақ эгасининг ҳисоб рақамларига унинг топшириғига кўра ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Виртуал ҳисобварақни ёпиш фақат ҳисобварақда қолдиқ пул маблағлари бўлмаганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Виртуал ҳисобварақ реквизитларини ўзгартириш клиринг иштирокчисининг номи ёки бошқа реквизитлари ўзгарганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Виртуал ҳисобварақ эгаси ҲККПда қуйидагилар бўйича кўрсатмалар беришга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини (пул маблағларининг бир қисмини) виртуал ҳисобварақдан хизмат кўрсатувчи банкдаги ўзининг ҳисобварағига қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар битим крипто-биржа локал ҳужжатлари ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган бўлса битим бўйича клирингни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. ҲККП фақат битимлар тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ операциялар бўйича виртуал ҳисобварақлар орқали пул маблағлари ўтказмаларини амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Клиринг иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Клиринг иштирокчиси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа томонидан рўйхатга олинган битимлар бўйича клирингда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
виртуал ҳисобварақнинг ҳолати, мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисида зарур ахборотни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа ва контрагентлар олдидаги пул мажбуриятларини муддатидан олдин бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз виртуал ҳисобварағидаги бўш пул маблағларини ўзининг хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига чиқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Клиринг иштирокчисининг мажбуриятлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲККПга мазкур Қоидаларга мувофиқ ишончли ахборотни бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шартнома бекор қилинган тақдирда, шартнома бекор бўлгунга қадар юзага келган мажбуриятларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот махфийлиги тартибига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Қоидаларда белгиланган талабларга риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. ҲККПнинг клиринг иштирокчилари билан ўзаро ҳамкорлиги клиринг хизмати кўрсатиш шартномаси асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Крипто-биржа ва клиринг иштирокчилари ўртасидаги клиринг ва ҳисоб-китоб бўйича, шунингдек клиринг иштирокчиларининг шартномавий мажбуриятлари бажарилиши тўғрисидаги маълумотлар алмашинуви ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Клирингни ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Клиринг иштирокчилари рўйхатдан ўтганларидан кейин ҲККПнинг крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкда очилган иккиламчи ҳисобварағига крипто-биржада крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳамда ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини ўтказадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Клиринг иштирокчиси закалат сифатида ва/ёки битимлар бўйича ўз мажбуриятларини бажариш учун пул маблағларини крипто-биржага хизмат кўрсатувчи банкдаги ҲККПнинг иккиламчи ҳисобварағига иштирокчининг виртуал ҳисобварағига кирим қилиш учун ўтказадилар. Закалат миқдори локал ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. ҲККП ҳар бир клиринг иштирокчисининг пул маблағлари ва мажбуриятларини уларнинг виртуал ҳисобварақларида алоҳида ҳисобга олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Клиринг иштирокчиларининг ҲККП виртуал ҳисобварақларидаги маблағлари қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимлар бўйича мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ улар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоб учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдо сессияларида иштирок этиш учун закалат сифатида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мижознинг топшириғига кўра — клиринг иштирокчисининг маблағларини унга хизмат кўрсатувчи банкдаги ҳисобварағига қайтариш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа хизматларига ҳақ тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
битимларнинг тузилиши ва бажарилиши билан боғлиқ бошқа ҳолатларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битимлар бўйича ҳисоб-китоблар фақат клиринг электрон тизими орқали амалга оширилади, бундан мазкур Қоидаларнинг 4-бобида белгиланган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Электрон клиринг тизими ҳар бир савдо сессиясидан олдин буюртмаларнинг таъминланганлиги бўйича назоратни амалга оширади. Буюртмаларнинг таъминланганлигини назорат қилиш савдо сессиялари доирасида тузиладиган битимларга буюртмалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Клиринг электрон тизими тузилган битимлар реестрига асосан клиринг иштирокчиларининг мажбуриятларини белгилайди ва закалатларга тақиқ қўяди. Крипто-биржанинг воситачилик йиғимлари крипто-биржа томонидан белгиланган тарифларга асосан ушлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Битим рўйхатга олингандан сўнг харидор шартномада белгиланган муддатларда битим бўйича мажбуриятларни тўлиқ қоплаш учун ҲККПнинг иккиламчи ҳисобварағига қўшимча маблағлар ўтказиши шарт. Ушбу суммага ҲККП томонидан мажбуриятларнинг сотувчи томонидан тўлиқ бажарилгунига қадар тақиқ қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Тўловлар амалга оширилган битимлар рўйхати сотувчига крипто-активларни ўтказиб бериш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Клиринг иштирокчиси — сотувчи томонидан крипто-активлар ўтказиб берилганлиги ҳақида ҲККПга дарҳол ахборот берилади. Ушбу битим бўйича сотувчи ва харидорларнинг пул маблағлари клиринг иштирокчиси — харидорнинг крипто-ҳамён манзилига крипто-активлар ўтказиб берилганлиги тасдиқланмагунга қадар тақиқда қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Тузилган крипто-биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Тузилган битимларни ёпиш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар лозим даражада бажарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиси — сотувчи ва харидор томонидан битим бўйича мажбуриятлар бажарилмаганда ва улар томонидан жарима тўлангандан сўнг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидор жарима тўлаб ёки тўламасдан битимни ёпишга ўзаро рози бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
арбитраж комиссиясининг қарорига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчилари — сотувчи ва харидорнинг шартномада кўрсатилган муддат давомида эътирозлари бўлмаганда, жарималарсиз.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
68. Агар шартнома шартларида кўрсатилган муддат ўтганидан кейин клиринг иштирокчиси битим бўйича мажбуриятларини бажармаса, ҲККП:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
харидор томонидан шартномада белгиланган тўлов тўланмаганлиги учун шартномани бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
арбитраж комиссиясининг қарорига кўра крипто-активларнинг ўтказиб берилмаганлиги учун шартномани бекор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиси — сотувчи ёки харидорнинг ҳисобварағига, шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун закалат миқдоридаги жаримани ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-§. Клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Қуйидаги ҳолатларда ҲККП клиринг иштирокчисига клиринг хизмати кўрсатишни тўхтатади ва унинг виртуал ҳисобварағини ёпади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бекор қилинганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиринг иштирокчиси тугатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд ва бошқа ваколатли органларнинг қарорига кўра.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Крипто-биржа пул маблағларини ҲККП орқали ўтказиш, савдолар иштирокчиси номига ҳисобга олинган крипто-активларни унинг банк ҳисобварағига ёки крипто-ҳамён манзилига ушбу иштирокчи талабига биноан крипто-активлар савдосида иштирок этиш тўғрисидаги шартномада белгиланган тартиб ва муддатга мувофиқ ўтказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-активлар билан боғлиқ операция шубҳали деб топилган тақдирда, пул ўтказмалари ҳамда крипто-активларни ўтказиб бериш крипто-биржа томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришнинг олдини олиш чоралари кўрилганидан кейин амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Мазкур Қоидалар талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Крипто-биржа веб-сайтига жойлаштириладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АХБОРОТ

1. Крипто-биржа тўғрисидаги умумий маълумот (бошқарувчилар, яратилиш тарихи ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ваколатли орган томонидан белгиланган талабларга жавоб берадиган крипто-активларни сотишнинг умумий шартлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Крипто-биржа фаолиятида вужудга келадиган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш тартиби ҳақидаги локал ҳужжат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Крипто-биржа ҳаракати (ҳаракатсизлиги)дан норози бўлганда, мижоз қайси ҳаракатларни амалга оширишга ҳақли эканлиги тўғрисида маълумот (шу жумладан, мижознинг судга мурожаат қилиш ва медиация орқали низони ҳал қилиш имконияти ҳақидаги ҳуқуқи кўрсатилиши лозим).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва ҳажмда крипто-биржа фаолиятининг рекламасида кўрсатилиши талаб қилинадиган маълумот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Крипто-активлар савдолари бўйича қуйидаги маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) крипто-активларни сотиш вақти, котировкалаш варағи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) крипто-активлар билан крипто-биржа электрон платформасида илгари амалга оширилган битимлардаги нархлар ҳақида (тарихий котировкалар). Ушбу нархлар жойлаштириш (ошкор қилиш) санасидан олдинги уч йилдан кам бўлмаган давр бўйича, агар крипто биржа фаолиятини бошлаганига уч йилдан кўп ўтмаган бўлса, унинг бутун фаолият даври бўйича кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) крипто-биржанинг крипто-активлар савдоларида иштирок этганлиги ва крипто-биржа томонидан қабул қилинган ушбу иштирок натижасида келиб чиқадиган манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш бўйича чоралар ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) крипто-биржа, унинг ходимлари, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдорининг эгалигида бўлган, крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар тўғрисидаги маълумот қуйидаги ҳолатларда эълон қилиниши шарт:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар крипто-биржа, унинг ходими, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдорининг эгалигидаги крипто-активларнинг сони крипто-биржадаги крипто-активларнинг умумий сонининг беш ва ундан кўп фоизини ташкил қилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
крипто-биржа, унинг ходими, таъсисчиси (иштирокчиси) ёки охирги бенефециар мулкдори крипто-активларни ўз манфаатига кўра чиқариш учун буюртмачи бўлганда ва (ёки) крипто-активларни чиқарганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Крипто-биржада крипто-активлар савдоларини амалга ошириш қоидаларига мувофиқ ҳисоботларни сақлаш (депонентлаш) бўйича хизмат кўрсатадиган ташкилотнинг номи, жойлашган жойи, электрон почта манзили ва телефон рақами ҳақидаги маълумот.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.08.2022 й., 10/22/3379/0743-сон)