01.08.2022 йилдаги ПҚ-339-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 01.08.2022 йилдаги ПҚ-339-сон
Date of entry into force
02.08.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6196-сон ва 2021 йил 29 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-27-сон фармонларига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органларининг транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-339-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги ПҚ-339-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги «Ички ишлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2883-сон қарори 5-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармалари ҳамда Метрополитенда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига бўйсунади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармалари Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоят ички ишлар бошқармаларининг таркибий бўлинмалари ҳисобланади ва тегишинча уларнинг бошлиқларига — фаолиятни тартибга солиш бўйича кундалик масалалар юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментига — хизмат фаолиятини амалга ошириш масалалари юзасидан бўйсунади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-бандининг иккинчи хатбошисидаги «мураббийлар мутахассислик бўйича камида беш йил хизмат қилган» сўзлари «мураббийлар, бириктирилаётган ходимларнинг соҳавий хизмат йўналиши бўйича камида беш йил хизмат қилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-илова 58-банди «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркиби ҳамда жазони ижро этиш муассасалари тиббиёт ходимлари лавозимларига, кафедралар (факультетлар, цикллар, бўлимлар) раҳбарларидан ташқари, тегишли соҳада камида ўн йиллик илмий, педагогик, тиббиёт ёки амалий иш тажрибасига эга бўлган шахслар шаҳодатланган лавозимлар ҳисобидан тайинланиши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 мартдаги «Транспорт ва туризм объектларида жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг самарали тизимини жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4229-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тузилмасида Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
метрополитен, темир йўл, ҳаво-транспорт ва туризм намойиши объектлари ва инфратузилмаси ҳудудларида (кейинги ўринларда — транспорт ва туризм объектлари) жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва туризм объектлари ҳудудларида криминоген вазиятни тизимли таҳлил қилиш, йўловчи ва туристларга нисбатан содир этиладиган ҳуқуқбузарликлар сабаблари ва шароитларини аниқлаш ҳамда уларни бартараф этиш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчиларнинг ҳаракатланиш хавфсизлигини, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиладиган товар-моддий бойликларнинг бутлиги ва қўриқланишини самарали таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ва туризм объектларида террористик таҳдидларни, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар ва уларнинг прекурсорлари, ўқотар қурол, ўқ-дорилар, портловчи, радиактив, заҳарли, кучли таъсир қилувчи ва заҳарловчи моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда транспорт ва туризм объектлари ва уларга туташ ҳудудларда жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг марказлашган мувофиқлаштирилган бошқарувини амалга ошириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-банднинг иккинчи хатбошисида «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаментининг Хавфсиз туризм бошқармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарори 1-бандининг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«магистратура дастурининг ҳар бир йўналиши бўйича ўқиш муддати бир йилни ташкил этиб, ўқишга кирган ходимлар эгаллаб турган лавозимларидан озод этилади ва магистратуранинг тингловчилар сафига қабул қилиниб, уларга охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти сақланади ва муваффақиятли битирганда олий таълимнинг иккинчи босқичини тамомлаганлигини тасдиқловчи диплом берилади;».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.08.2022 й., 07/22/339/0703-сон)