Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2024 04.07.2022 йилдаги 358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.07.2022 йилдаги 358-сон
Date of entry into force
05.07.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 500-сонли «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2022 йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг ҳуқуқлари ҳамда жавобгарлиги, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раҳбариятининг асосий функционал вазифалари ва жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини молиялаштириш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузурида юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки, Жамғарма даромадлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг 12 фоизини ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағлардан 3 миллиард сўм йўналтириш ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун 15 млрд сўмдан кам бўлмаган миқдорда маблағ ажратиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси билан биргаликда мазкур қарор ижроси бўйича 2022 йил учун тасдиқланган харажатлар сметасига тегишли ўзгартириш киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси З.Б. Маҳкамова зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 4 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
358-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 358-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда — Қўмита) мақоми, асосий вазифалари, фаолият йўналишлари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини, шунингдек, унинг раҳбарларининг функционал вазифалари ва жавобгарлигини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўмита оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қўмита ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўмита ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўмитанинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қўмита, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ягона ғазна ҳисобварағида миллий ва хорижий валюталарда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг фаолияти маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади ва туман (шаҳар)лар ҳокимликларининг бухгалтериялари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмитанинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси, қисқартирилган номи — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Государственный комитет семьи и женщин Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Государственный комитет семьи и женщин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — The Stаte Committee on Fаmily аnd Women of the Republic of Uzbekistаn, қисқартирилган номи — The Stаte Committee on Fаmily аnd Women.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўмита жойлашган жой (почта манзили): 100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Исмоилий кўчаси, 1 Г-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қўмитанинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўмита тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар оила ва хотин-қизлар бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари (кейинги ўринларда — туман (шаҳар) бўлимлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва ҳудудий «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оила ва жамият» газетаси, «Саодат» журнали, «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журнали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий бошқармалар Қўмитага, тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) бўлимлари тегишли ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) ҳокимликларига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, республика ва ҳудудий «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари», Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси, Хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар, «Оила ва жамият» газетаси, «Саодат» журнали, «Марказий Осиёда жамият, гендер ва оила» халқаро илмий журнали Қўмитага ҳисобот беради.
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Қўмитанинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қўмита ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш, уларни илмий фаолиятга кенг жалб қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали ижросини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги роли ва фаоллигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларни оила, маҳалла ва меҳнат жамоаларида ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, маънавиятини юксалтириш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий муҳитини ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли чора-тадбирларни амалга оширишда Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ва маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини самарали ташкил этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилалар ва хотин-қизлар, айниқса, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оилалар ва хотин-қизларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уларнинг биринчи навбатдаги эҳтиёжлари қондирилишида ҳар томонлама ёрдам беришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизлар учун назарда тутилган имтиёзлар бўйича қонун ҳужжатлари ижросининг назоратини, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва тиббий ёрдам билан таъминлаш соҳасида тегишли давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни амалга ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг мурожаатлари ва уйма-уй юриш жараёнида аниқланган муаммоларининг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда — секторлар), мутасадди давлат ва жамоат ташкилотлари томонидан ўз вақтида ҳал этилиши юзасидан мунтазам мониторинг юритади ва кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида ижтимоий шериклик тизимини ривожлантиришга, ҳукумат ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлик тамойилларининг амалга оширилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси томонидан хотин-қизлар ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларнинг муҳокама қилинишида, шунингдек, гендер тенглик, аёллар масалалари билан шуғулланувчи ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш, ёшларга оид ва ижтимоий соҳаларга алоқадор бошқа масалалар юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарларда хотин-қизлар жамоатчилик кенгашлари ишини самарали ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга, жумладан, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ва таълим муассасаларида хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳат кенгашларига ҳар томонлама кўмаклашади ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чоралари кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли қизларни аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда адабиёт, маданият, санъат, таълим ва спорт соҳаларидаги алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ўртасида ҳар йили уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини оширишга қаратилган турли кўрик-танловларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, уларнинг фаолиятини таҳлил қилади, мувофиқлаштиради, мазкур ташкилотлар раҳбарлари билан ҳамкорликда уларнинг самарали ишлашини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси топшириқларига биноан ҳамда ўз ташаббусига кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг белгиланган соҳасига тегишли масалалар бўйича ҳужжатлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолияти соҳасига тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати, Президент Администрацияси, Вазирлар Маҳкамасига оила ва хотин-қизлар масалалари билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила институтини янада мустаҳкамлашнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболли стратегияларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар, хўжалик бирлашмаларининг оила ва хотин-қизлар масалалари билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида оила институтининг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш тадбирларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда хотин-қизларни илм-фанга кенг жалб этиш, улар ўртасида инновацияларни ривожлантиришга оид чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) оила ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган оила ва хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ёрдам кўрсатиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёллар билан якка тартибда ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни олиб бориш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади, ушбу йўналишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларига хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишда, уларни оғир ижтимоий аҳволдан чиқариш чораларини амалга оширишда методик ва амалий кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш, уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларнинг, шу жумладан, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган аёлларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, уларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этади;
(12-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жойга муҳтож, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган, кам таъминланган ҳамда ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг рўйхатини тузиш, зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан бошланғич бадални тўлаб бериш орқали уларни арзон уй-жойлар билан таъминлашда кўмаклашиш ишларини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 665-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зўравонликнинг олдини олиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки ўз жонига суиқасд қилган ёки суиқасд қилишга мойил бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади ҳамда ушбу йўналишда илғор хорижий давлатларнинг ижобий тажрибасини жорий этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда соғломлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг давлат ҳамда жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорликдаги фаолиятини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотинч ва муаммоли оилаларни аниқлаш, уларнинг манзилли рўйхатларини тузиш, маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш, низоли ҳолатларнинг олдини олиш, оилавий муносабатларни мустаҳкамлаш ва миллий менталитетга зид бўлган ёт хавф-хатарларга қарши курашиш мақсадида улар билан тўғридан-тўғри ишлашни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳрибонлик» уйлари, Болалар шаҳарчалари ва оилавий болалар уйлари, шунингдек «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болалар маҳаллаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг таълим-тарбиясига, уларни балоғатга, турмушга тайёрлаш ишларига ёрдамлашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили камида икки маротаба ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг ижтимоий ҳолатини ўрганиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаларида тарбияланаётган, васийликка, ҳомийликка ва оилага тарбияга олинган (патронат) қизларнинг муаммоларини жойида ҳал қилишга ҳамда ўқув-тарбия муассасаларидан кейин ҳаётда ўз ўрнини топишига ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ўртасида турли салбий ижтимоий ҳаракатлар, айниқса, ўз жонига қасд қилиш, фоҳишабозлик, вояга етмаган қизларнинг эрта турмушга чиқиши каби ҳолатларнинг сабабларини чуқур ўрганиш ҳамда натижалари бўйича маҳаллалар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда профилактика чора-тадбирлари амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хотин-қизларга меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашлари учун зарур шароитлар яратиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари билан хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилашга оид масалаларни ҳал этиш, қишлоқ жойлардаги хотин-қизларни, айниқса, ёш қизларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш учун бизнес тузилмалари, тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишсиз ва ижтимоий фаол бўлмаган хотин-қизлар билан индивидуал иш олиб бориш, уларни касб-ҳунарга тайёрлаш бўйича ўқитишга қаратилган ташкилий чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган ва йўлга қўйиш истагида бўлган хотин-қизларга тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кредит маблағлари, Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан кредитлар ажратилишига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг тадбиркорлик ғояларини амалга ошириш, улар фаолиятига кредит, субсидия ва бошқа ёрдам чораларини жалб қилиш бўйича маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг ҳудуддаги тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимлари ёрдамчилари билан ҳамкорлигини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг «Аёллар маслаҳат кенгашлари» билан яқин ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларни тадбиркорликка ўқитиш, бизнесга оид намунавий режаларни ишлаб чиқиш ва кредит олишда уларга кўмаклашиш, «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан манзилли ишларни амалга ошириш ишларини ташкил этади ва мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, улар ўртасида тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича кўрилаётган амалий чоралар самарадорлигини мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда хотин-қизларни касбга ўқитиш, молиявий саводхонлигини ошириш, тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳиссини уйғотиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва ҳудудий «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» фаолиятини самарали ташкил этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) хотин-қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оиладаги маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда хотин-қизлар учун уларнинг ёшини ҳисобга олган ҳолда турли ижтимоий-маданий ва соғломлаштириш тадбирлари, махсус спорт мусобақалари, шунингдек, ёзувчилар, санъаткорлар, рассомлар ва бошқа ижод аҳли вакилларини таклиф этган ҳолда ижодий кечалар ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларни соғломлаштириш, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини ташкил этиш, санаторий-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш ва уларнинг дам олиши масалаларида давлат органлари, маҳаллалар, иш берувчилар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила институтини мустаҳкамлаш, «Соғлом оила — соғлом жамият» ғоясини ижтимоий ҳаётга татбиқ этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий оилани ривожлантириш, оиланинг ички муносабатлари, шахслараро муносабатлар, яхши қўшничилик муносабатлари, бой маданий, тарихий мерос ва анъанавий оилавий қадриятлар асосида оила институтини мустаҳкамлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, уларга оиладаги низоли ҳолатларни ҳал қилишнинг ҳуқуқий ва психологик асосларини ўргатиш, оилаларни мустаҳкамлаш, эрта никоҳ ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади ва тегишли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила-никоҳ муносабатлари соҳасида амалиётни ўрганиш ҳамда тажриба алмашиш борасида халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг оилаларни мустаҳкамлаш, миллий ва умуминсоний қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда уларнинг фарзанд тарбиясидаги ролини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда, айниқса, қишлоқларда хотин-қизларга кўрсатиладиган тиббий-ижтимоий хизматлар сифатини, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамият ва давлат ҳаётида фаоллик ва ташаббускорлик кўрсатган, ўзининг самарали меҳнати билан оиланинг тотувлиги ва фаровонлиги мустаҳкамланишига, оналик ва болалик муҳофазасига муносиб ҳисса қўшган, шунингдек, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, уларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, жойларда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштириш ва миллий қадриятларни кенг тарғиб этиш борасида ибратли фаолият олиб бораётган хотин-қизларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаровон ва барқарор оилаларнинг ҳаётий тажрибасини оммалаштириш мақсадида оила институтини мустаҳкамлаш, оилавий қадриятларни сақлаш ва ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшган оилаларни «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирлаш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятига ёрдам бериш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва фаоллигини ошириш, гендер тенглик кафолатларини таъминлаш соҳаларида нодавлат нотижорат ташкилотларга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар йўналишидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг илғор тажрибасини оммалаштириш, улар томонидан ишлаб чиқилган истиқболли лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда соҳа мутахассисларини ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этган ҳолда хотин-қизлар учун «Маънавият соатлари» ва «Ҳуқуқий билимлар» тадбирлари ўтказилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни эҳтиёжмандлик даражасидан чиқариш бўйича жамоатчилик назоратини таъминлашда нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этиш ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимидаги ходимларнинг билим ва кўникмаларини ошириш ишларини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Қўмитанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўмита ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек, Қўмитага юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар учун бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ваколатига кирувчи масалаларда давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатлари бажарилишини, зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари иштирокида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага тегишли вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ҳамда мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ваколатига кирувчи масалаларда, шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб судларга ариза (шикоят) ва даъволарни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлашга доир ташаббуслар билан чиқиш ҳамда таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни саралаб олиш учун танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида Қўмита ва унинг идоравий тузилмаларига тегишли давлат мулкини белгиланган тартибда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир ҳудудий бўлинмадан бошқасига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимлари ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари томонидан асосий кўрсаткичлар параметрлари бажарилишини ҳисобга олган ҳолда моддий рағбатлантириш тартибини, миқдорини ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколатига кирувчи масалалар бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига, Вазирлар Маҳкамасига, давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмаларига кўриб чиқиш учун киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколати доирасида халқаро шартномалар ва идоралараро битимларни тузиш, халқаро, ҳукуматлараро битимлар лойиҳаларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколати доирасида Ўзбекистон Республикаси манфаатларини халқаро миқёсда ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юклатилган вазифалар доирасида бевосита ёки Қўмитанинг идоравий мансуб бўлинмалари орқали хорижий тармоқ идоралари, илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Қўмита тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони доирасида Қўмита марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий ва ҳудудий бўлинмаларнинг низомлари ва бошқа ҳужжатлари, смета ва штат жадвалларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимида кадрларни танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаолларининг малакасини ошириш жараёнларини самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича жорий ва стратегик вазифаларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, расмий веб-сайтлар, ижтимоий тармоқларда саҳифалар яратиш, конференциялар, семинарлар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар ўтказиш, шунингдек, методик материаллар ва тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларга хизмат кўрсатиш, жиҳоз ва ускуналар, автотранспорт, алоқа ва ҳисоблаш воситалари, компьютер ва ташкилий техника воситаларини сақлаш ва ишлатиш бўйича ишларни бажариш, дастурий таъминотни сотиб олиш тўғрисида белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Қўмита идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ Қўмита ижтимоий инфратузилмасини яратиш ва такомиллаштириш ҳамда Қўмита, унинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш ва мукофотлашнинг ягона тизимини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қўмита:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни самарали бажариш, шунингдек, оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатини самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга сўзсиз эришилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, Қўмита томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларига риоя этилишини ва уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Қўмита ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Қўмита ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилишини, шу жумладан, ҳудудларда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига хотин-қизлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда оилани мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида ўзларига юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти билан боғлиқ бўлган прогноз кўрсаткичларга эришилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритилаётган ҳужжатлар лойиҳалари ва таклифлар, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинаётган қарорларнинг сифати, пировард натижалари ва амалга оширилиши оқибатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасини ривожлантириш, муаммоларни ҳал қилиш учун дастурларни, ҳаракат режаларини, «йўл хариталари»ни ва бошқа дастурий ҳужжатларнинг белгиланган тартибда ишлаб чиқилиши ҳамда самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши ҳолати тўғрисида Қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотнинг тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Қўмита раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар Қўмита раисининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий ва чуқур таҳлилларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ҳамда унинг таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Қўмита фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Бош вазир, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари кўрсатмаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, Қўмитанинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Қўмита фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмитанинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрлари захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Қўмитага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Қўмитанинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар чиқариш, кўрсатмалар бериш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раисининг ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижаларини танқидий таҳлил қилишни тизимли равишда олиб бориш, Қўмита йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалар асосида зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларда қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Қўмита тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ишларини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисида»ги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ўзаро алоқани ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Қўмита раҳбарияти ва ходимларининг фаол иштирокини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонасидан тушаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Қўмита номидан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлари низомларини ҳамда уставларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқариш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни «Мўътабар аёл» кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларини ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар Қўмита раисининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раиси вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Қўмита фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича Қўмита раисига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Қўмита таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Қўмита раисининг топшириғига асосан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Қўмита ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид масалалар бўйича Қўмита фаолиятини ривожлантиришга доир амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни Қўмита раисига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича Қўмита раисига таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва уларни кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорликни, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан, хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим марказларида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимининг молиявий-иқтисодий асосларини ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бу борада аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, соҳа йўналишлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қўмитанинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашиш, касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва ҳудудий «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари» фаолиятини самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари ишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ва «Аёллар дафтари»га киритилган хотин-қизлар билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Қўмита раиси ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ўртасида илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар масалалари бўйича фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий, маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ибратли оила», «Мўътабар аёл» кўкрак нишонлари билан тақдирлашга оид чора-тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қўмита раиси ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенгликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг билим ва кўникмаларини ривожлантириш ҳамда таълим олиш имкониятларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш, шунингдек, зўравонликдан жабр кўрган шахсларга ижтимоий, маънавий ва ҳуқуқий ёрдам бериш ишларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимида ахборот технологиялари ва рақамлаштиришни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси фаолиятини ташкил этишга оид чора-тадбирларни самарали амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидагилар Қўмита марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Қўмитанинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни Қўмита раисининг назорат қилувчи ўринбосарларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Қўмита фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Қўмита ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда Қўмита ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини Қўмита раиси томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, улар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Қўмита раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларининг Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Қўмита раҳбариятига таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидагилар Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қўмитанинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ижроси таъминланишини, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ҳайъати қарорлари, Қўмита раисининг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармаларда ва туманлар (шаҳарлар) бўлимларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқарма кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармага ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чора-тадбирлар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларининг ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва уларнинг бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Қўмитага киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимлари ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва уларнинг бўлинмалари фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Қўмита раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан қабул қилиш, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Қўмитага таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва уларнинг бўлинмалари манфаатларини ифода этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини таъминлаш учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Қўмита раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қўмита раиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Қўмитага юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Қўмита ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган дастурлар, стратегия ва концепцияларда кўзланган натижаларга эришилиши, уларнинг оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга таъсири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қўмита раисининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан юклатилган йўналишлар ва соҳалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият йўналишларига оид қонунчилик ҳужжатлари, Қўмита раҳбарларининг топшириқлари бажарилишининг ҳолати тўғрисида Қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Қўмита ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифалар ва функцияларнинг сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсати соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, Қўмита раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш ҳолати тўғрисида Қўмитага ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Қўмита фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Қўмита раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Қўмитага Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан кейин киритилган тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган раис раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раиси ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қўмита раисининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан, биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раиси бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазифалар тақсимотига мувофиқ раиснинг биринчи ўринбосари ёки ўринбосарлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раисининг биринчи ўринбосари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра — вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари — тегишли равишда вазир ўринбосарларига, Қўмитанинг марказий аппарати ходимлари — вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса — вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қўмита марказий аппаратининг таркибий (бошқарма, бўлим, бўлинма ва хизматлар) бўлинмалари, шунингдек, таркибий бўлинмалар раҳбарлари тегишлича Қўмита раисининг ўринбосарлари тақдимномаси бўйича Қўмита раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг ўринбосарлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг ўринбосарлари — оила ва хотин-қизлар бўлимлари бошлиқлари тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси билан келишган ҳолда туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Оила ва хотин-қизлар бошқармалари таркибидаги бўлимлар ва туманлар (шаҳарлар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари мутахассислари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси марказий аппаратининг мутасадди бошқарма ва бўлимлари бошлиқларининг хулосаларига мувофиқ тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — Оила ва хотин-қизлар бошқармалари бошлиқларининг буйруғига биноан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмаларининг ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги марказий аппарат таркибий бўлинмаларининг раҳбарлари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари билан ўз фаолияти йўналишлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топшириқларни ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларга етказади ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларга таркибий бўлинмаларнинг бевосита фаолияти масалалари бўйича сўровлар юборади ҳамда уларнинг ижро этилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ўрганади, умумлаштиради, уни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва Қўмита раҳбариятига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини ташкил этиш ва фаолияти натижалари тўғрисида ҳисобот ва ахборот материаллари, статистика ва бошқа маълумотлар ўрганилиши ва умумлаштирилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг иш режаларини таҳлил қилади, уларнинг фаолиятини режалаштиришни такомиллаштиришга доир чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлардан тушган таклифларни кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашда Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар иштирокини ташкил этади, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича улардан тушган таклифларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар Қўмита марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари билан ўзаро ҳамкорлик қилади. Жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раҳбарияти топшириқлари ижроси ҳақида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган фаолият соҳасида қонун ҳужжатларини амалга ошириш бўйича фаолият натижалари тўғрисида Қўмитанинг марказий аппаратига ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг фаолиятини текшириш ва ўрганиш натижасида ишда аниқланган камчиликлар ва қоидабузарликларни бартараф этиш натижалари тўғрисида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти натижалари тўғрисидаги ҳисоботларни белгиланган муддатларда Қўмитанинг марказий аппаратига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ваколатига тааллуқли соҳалардаги муаммоларни ҳал қилишга қаратилган таклифларни Қўмитанинг марказий аппаратига юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат органлари, комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро ҳамкорлик натижалари тўғрисида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар томонидан ўтказилган ўз фаолиятини текшириш натижалари тўғрисида маълумот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда Қўмита ҳайъати йиғилиши, семинар, конференция, танлов, кўрик ва бошқа ташкилий тадбирлар ўтказиш тўғрисида таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Қўмитанинг давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Қўмита ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари ўз ваколатлари доирасида давлат бошқарувининг бошқа органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Қўмита ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қўмитада раис (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалар ҳамда ҳудудий бўлинма ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Қўмита раисининг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Қўмита тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий бўлинмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли равишда Қўмита фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Қўмита раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Қўмита ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ҳайъат мажлисига давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ҳайъат қарорлари Қўмита раисининг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қўмита раиси ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, Қўмита раиси юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ҳайъат фаолиятининг тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Қўмитада бошқа кенгаш, маслаҳат ва эксперт органлари тузилиши мумкин. Уларнинг таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар Қўмита раиси томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳолатлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раиси Қўмитага юкланган вазифаларнинг ижросини ташкил қилиш, тегишли лойиҳаларни ишлаб чиқиш, амалиётга татбиқ этиш ва зарур тавсиялар тайёрланишини таъминлаш мақсадида давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари, шунингдек, фуқаролардан иборат таркибда эксперт-таҳлил гуруҳи ташкил қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда эксперт-таҳлил гуруҳи аъзолари учун ҳақ тўлаш Қўмита ҳузуридаги Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва ишчи индикаторларга асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Қўмита фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қўмита фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби қонунчилик ҳужжатларида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Қўмита фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Қуйидагилар Қўмита фаолиятини молиялаштиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Қўмитанинг марказий аппарати, ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақ, устамалар ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қўмита бошқарув ходимларининг Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ лавозим маошини белгилашда тариф коэффициенти марказий аппаратда — 2 бараварга, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларида — 1,5 бараварга, туманлар (шаҳарлар) оила ва хотин-қизлар бўлимларида — 1,3 бараварга оширилган миқдорда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита марказий аппарати, унинг ҳудудий ва идоравий мансуб ташкилотлари ходимларининг лавозим маоши Ягона тариф сеткасининг тасдиқланган разрядлари бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчиликда назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Қўмита марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимлари ходимларининг умумий иш стажидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошига белгиланган коэффициентларда қуйидаги ҳажмларда ҳар ойда қўшимча маблағ тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 йилдан 3 йилгача — 0,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 йилдан 5 йилгача — 0,3;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 йилдан 10 йилгача — 0,4;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 йилдан 15 йилгача — 0,6;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 йилдан 20 йилгача — 0,8;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 йилдан юқори — 1,0
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, Қўмита ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) энг ташаббускор ва самарали ишлаган Қўмита марказий аппарати ходимларига икки юз фоизгача, Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларининг ходимларига юз фоизгача, туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлимларининг ходимларига етмиш беш фоизгача ойлик қўшимча ҳақлар ва устамалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) чорак якуни бўйича энг ташаббускор ва натижадор ходимларни рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда лавозим маошининг юз фоизигача бўлган миқдорда бир йўла мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ходимларни қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ходимларга қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тўловлар ҳам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу бандда назарда тутилган тўловлар жамғарма молиявий ҳолатидан келиб чиқиб тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Қўмита марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари ходимларига ойлик устамалар, моддий ва кўп йиллик меҳнати учун рағбатлантиришлар тарзидаги лавозим маошларига қўшимча тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади, шунингдек, Қўмита ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар Қўмита раиси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағларидан фойдаланиш Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Қўмита раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Қўмита раиси ҳар йили Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича республика комиссиясига Қўмита фаолияти юзасидан ҳамда соҳадаги тизимли муаммолар ва уларнинг ечими тўғрисида ахборот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг ҳудудий бўлинмалари бошлиқлари ҳар ярим йилда Хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенглик ва оила масалалари бўйича ҳудудий комиссияларга Қўмита ҳудудий бўлинмалари фаолияти юзасидан ҳамда соҳада учраётган долзарб муаммо ва камчиликлар ҳамда уларнинг ечими бўйича ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Қўмита Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ўз фаолияти соҳасидаги муаммоларни ҳал этиш, давлат бошқаруви тизимини мақбуллаштиришга қаратилган таклиф, тавсия ва таҳлилий маълумотлар тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим йўналишлари ҳамда вазифаларни амалга оширишда мавжуд тизимли муаммо ва камчиликларнинг мунтазам равишда кўриб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти Қўмита раҳбарларининг фаолиятини юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб боради, Қўмита фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра, Қўмитанинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Қўмита қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 358-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасини ривожлантириш ва ходимларини моддий рағбатлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жамғарма ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитасида (кейинги ўринларда — Қўмита) юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамғарма маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган Қўмитанинг шахсий ғазна ҳисобварағида йиғилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамғарма маблағлари Қўмитанинг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағларнинг 12 фоизи ҳамда «Обод ва хавфсиз маҳалла» жамғармасига ажратилиши лозим бўлган маблағлардан 3,0 млрд.сўм йўналтириш ҳисобига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилдан бошлаб давлат бюджети параметрларида Жамғарма учун ажратиш назарда тутиладиган 15 млрд сўмдан кам бўлмаган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш турган маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан тушадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўмита Жамғармага маблағлар тушишининг тўлиқлигини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Жамғарма маблағлари қуйидаги мақсадларга йўналтирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг вазифаларини самарали амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий муҳофаза қилиш, шу жумладан, санаторий-курорт ва тиббий хизмат кўрсатиш, юқори касб маҳорати ҳамда алоҳида ўрнак кўрсатган Қўмита ходимларини асосий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаган ҳолда моддий рағбатлантириш ёки бир йўла мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш (ходимнинг никоҳ ва фарзанд тўйларини ўтказиш, яқин қариндошларининг вафот этиши, соғлиғини тиклаш, уй-жойини таъмирлаш билан боғлиқ ҳолатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита раҳбар ва ходимларини хорижий бошқарув идоралари, таълим муассасалари ва бошқа ташкилотларга тажриба ўрганиш ва ҳамкорлик ўрнатиш мақсадларида хорижий хизмат сафарига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмитанинг эксперт-таҳлил гуруҳи фаолиятини ташкил этиш, эксперт-таҳлил гуруҳи таркибига киритилган мутахассисларга шартнома асосида ҳақ тўлаш, маҳаллий ва хорижий илмий муассасалар, олим ва мутахассисларни, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахсларни шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўмита томонидан ўтказиладиган тадбирларни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уй-жой билан таъминланмаган Қўмита марказий аппарати ходимларига амалдаги сарф-харажатлар доирасида уй-жойни ижарага бериш шартномасига мувофиқ уй-жойларни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун белгиланган тартибда ҳар ойлик компенсация тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходим вафот этганда ходимнинг ойлик лавозим маошининг ўн баробаридан ошмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам бериш. Бунда моддий ёрдам турмуш ўртоғига тўлаб берилади, агар ходимнинг турмуш ўртоғи бўлмаса, моддий ёрдам фарзандларига ёки қонуний вакилларига (васийлари ва ҳомийларига) ёхуд уларнинг вояга етмаган фарзандларини асраб олган шахсларга тўланади, шунингдек, ходим турмуш қурмаган бўлса, моддий ёрдам унинг ота-онаси ёки боқимандалари ўртасида тенг улушларда тақсимланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган Қўмита фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган бошқа тадбирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Жамғарма маблағларини сарфлаш Қўмита раиси томонидан тасдиқланган ҳамда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган даромадлар ва харажатлар сметасига мувофиқ тегишли ғазна ҳисобварақларидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамғарманинг даромадлар ва харажатлар сметаси келгуси йилда молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнози ва амалга оширилиши белгиланган тадбирларни ўтказишдан келиб чиққан ҳолда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Жамғарма маблағларини бошқариш ва тақсимлаш Қўмита раиси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамғарма маблағларидан қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа мақсадларда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатларига мувофиқ фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари (қолдиқ маблағлар) кейинги ҳисобот йилига ўтади ва мазкур Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамғарма маблағларининг ҳисоби ва ҳисоботи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади ва тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Низомни амалга оширишда юзага келадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал қилинади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2022 й., 09/22/358/0598-сон; 18.12.2023 й., 09/23/665/0942-сон)