17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.03.2022 йилдаги ПФ-89-сон
Date of entry into force
18.03.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларига дахлдор бўлган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун ва моҳиятини тушунтириш, жойларда аҳолини ташвишга солувчи ҳуқуқий муаммоларни ҳал этиш, давлат хизматларининг сифатини ошириш, ўз фаолияти юзасидан жамоатчиликка тизимли равишда маълумотлар тақдим этиш масалаларида адлия органлари ва муассасаларининг роли ва масъулияти сезиларли равишда ошмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, «Янги Ўзбекистон — халқчил ва инсонпарвар давлат» ғоясини рўёбга чиқариш адлия органлари тизимида маъмурий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришни тақозо қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларини кўрсатиш ва интеллектуал мулкнинг ҳуқуқий ҳимояси соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишда тизим имкониятларидан оқилона фойдаланиш, ушбу соҳаларда мувофиқлашган фаолиятни таъминлаш ҳамда мавжуд маъмурий тузилмаларнинг яхлит вертикал бошқарувини шакллантириш зарурати юзага келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда адолат ва ҳуқуқ устуворлигини мустаҳкамлаш, аҳолига профессионал хизмат қиладиган ихчам ва самарали бошқарувни яратиш, декларатив хусусиятга эга вазифаларни бекор қилиш, функцияларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини аниқ белгилаш ва такрорланишларнинг олдини олиш орқали бюджет маблағларини тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда адлия органларининг роли ва масъулиятини янада кучайтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2022-2023 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотлари дастурини ишлаб чиқишни мувофиқлаштирувчи республика комиссиясининг Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги ва унинг ҳудудий марказларини вазифа, функция ва ваколатларини Адлия вазирлигига (кейинги ўринларда — Вазирлик) ўтказган ҳолда қўшиб олиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик зиммасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига тезкор, қулай ва сифатли давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш йўналишида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари барча ҳуқуқ ва ваколатларини сақлаган ҳолда туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмасига ва бўйсунувига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш ҳамда интеллектуал мулк (интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни муҳофаза ва ҳимоя қилиш) соҳаларида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ҳамда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ва интеллектуал мулк соҳасидаги бошқа халқаро ташкилотларда Ўзбекистон Республикасини ифодаловчи ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармалари уларни шакллантириш манбалари ва фойдаланиш йўналишларини сақлаган ҳолда барча қолдиқ маблағлари билан биргаликда Вазирлик тасарруфига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари тегишли равишда Вазирликнинг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармаси этиб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик бир ой муддатда Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлигининг бино-иншоотлари, товар-моддий бойликлари, зарур ахборот тизимлари ва бошқа мол-мулкларини ҳамда тегишли ҳужжатларини қабул қилиб олишни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги ПФ-5505-сон Фармони билан тасдиқланган Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш концепциясидаги вазифаларни амалга ошириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларини қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида 2022 йил 1 майдан бошлаб қуйидаги тартиб ўрнатилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ маҳаллий ижро ҳокимияти органлари қарорларини қабул қилишда ҳудудий адлия органлари ижобий хулосаси олиниши белгиланган ҳолларда, бундай хулоса олинмасдан тегишли қарорларни қабул қилиш (чиқариш)га йўл қўйилмайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик томонидан вазирликлар, идоралар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолияти мониторинг қилинади ҳамда унинг натижаси бўйича ҳар ярим йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2023 йил 1 апрелдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари мажбурий тартибда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида (кейинги ўринларда — Ягона база) сақланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси Ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнини мувофиқлаштириш бўйича масъул — оператор этиб белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи объектларини сақлаш фаолиятини амалга оширувчилар (депозитарийлар) томонидан объектнинг электрон назорат нусхалари Ягона базага киритилгандан сўнг, унинг сақловга қабул қилинганлиги тўғрисида ҳужжат тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 июлга қадар муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йил 1 январга қадар Ягона база ишлаб чиқилиб, жорий этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўзларига юклатилган вазифаларни самарали амалга ошириш учун қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун юридик шахсларга жарима қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда юзага келган меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлик тузилмасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бошқарув ходимларининг чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик бошқармаси, Халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси ҳамда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармасидан иборат Халқаро-ҳуқуқий ҳамкорлик департаменти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси ҳамда Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни ривожлантириш бошқармаси негизида Ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бошқармаси негизида Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни тартибга солиш бошқармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тизимлаштириш бошқармаси ҳамда Тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси негизида Қонунчиликни тизимлаштириш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш бошқармаси ташкил этилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги қўшиб олиниши муносабати билан бўшаётган штат бирликлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари департаменти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Интеллектуал мулк департаменти ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, Вазирликнинг янги ташкил этилаётган таркибий тузилмалари штатлари биринчи навбатда Вазирликка қўшилаётган Давлат хизматлари агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги тизими ходимлари ҳисобидан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик икки ой муддатда ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлардан келиб чиқиб, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ва давлат хизматлари марказлари раҳбарларини лавозимидан озод қилиш ҳамда ушбу лавозимни ички танлов асосида юксак малака ва юқори профессионал тайёргарликка эга бошқарув кадрлари билан тўлдиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Адлия вазирига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати, адлия органлари ва муассасаларининг тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишган ҳолда, Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиалларига қўшимча штат бирликларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек, экспертларни маслаҳатчи сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликнинг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги қошидаги Интеллектуал мулк консультатив маркази» давлат унитар корхонасини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси сифатида қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари агентлиги ҳузуридаги «Давлат хизматларини ривожлантириш илмий-амалий маркази» давлат муассасасини Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Давлат хизматларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси этиб қайта номлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ ишларни, шу жумладан уларни рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларнинг давлат экспертизасини ва улар юзасидан тегишли маълумотлар марказий сақловини амалга оширувчи махсус ваколатли ташкилот ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 3-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазирлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармонга мувофиқ Вазирликнинг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 17 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-89-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш шакли

Кутилаётган натижа

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

1. Ягона давлат ҳуқуқий сиёсати сифатини такомиллаштириш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш

1.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, уларни ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини янада соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга сабаб бўлаётган тизимли муаммоларни бартараф этиш ҳамда амалдаги қонунчилик ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

2.

1990 — 2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг қарорларини хатловдан ўтказиш, хатлов натижасида эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган нормаларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Миллий қонунчилик базасини ортиқча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан ҳоли этиш, унинг тизимлилигини таъминлаш, ҳуқуқни қўллаш амалиётида юридик таъсир кучига эга бўлмаган ҳужжатларни бекор қилиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

3.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш тартиби доирасида харажатларни автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилувчи электрон дастурни ишлаб чиқиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тартибга солиш таъсирини баҳолашда шаффофлик ва тизимлиликни таъминлаш ҳамда ходимларнинг вақти ва ресурсларини тежаш.

2022 — 2026 йиллар

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

4.

Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта, молия ва кредит, тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти, ташқи иқтисодий фаолият ва божхона иши соҳаларига оид амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилишини ташкил этиш. Экспертиза натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш орқали ижтимоий ҳимоя тизими мустаҳкамланиши ва тадбиркорлик фаолияти янада ривожланишига, шунингдек, мамлакат инвестицион жозибадорлигини янада оширишга эришиш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятига чекловлар, қўшимча талаблар, мажбуриятлар ёхуд харажатлар жорий қилиш, шунингдек, ҳар қандай турдаги имтиёз, кафолат, преференцияларни белгилашни назарда тутувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг масъул вазирлик ва идоралар томонидан тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказилишини таъминлаш.

Баҳолаш натижасига кўра Вазирлар Маҳкамасига қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш режаси

Хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқлари таъминланиши орқали уларнинг ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

6.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш жараёнини автоматлаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини автоматлаштирилган таҳлил қилиш, ўзини ўзи ўрганиш механизмидан фойдаланиш орқали норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни таснифлаш ва тизимлаштириш муаммоларини ҳал қилиш, харажатларни камайтириш ва иш самарадорлигини ошириш имкониятини яратиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

7.

«Legal-Tech» ҳуқуқий тармоғини жорий этиш тизимини «сунъий интеллект» механизмларидан фойдаланган ҳолда такомиллаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш учун сарфланадиган ресурслар ва вақтни тежаш, тайёрланадиган лойиҳалар сифатини ошириш ҳамда лойиҳаларни тайёрлаш жараёнини автоматлаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари, туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари ҳамда ФҲДЁ органлари ўз ишини туман (шаҳар) адлия бўлимлари таркибида давом эттириши муносабати билан уларни ягона маъмурий бинога жойлаштириш.

Дастур

Туман (шаҳар) миқёсидаги алоҳида фаолият кўрсатувчи 4 та тузилма 1 та тузилмага айлантирилади ва ягона маъмурий бинога жойлаштирилади, ортиб қолинадиган маъмурий бинолар белгиланган тартибда хусусий секторга реализация қилинади.

2022 йил 1 июль

Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги

2. Ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва давлат бошқаруви тизими самарадорлигини комплекс таҳлил қилиш

9.

«E-SНARTNOMA» ягона электрон порталини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

«E-SНARTNOMA» ягона электрон порталини жорий қилиш орқали шартномаларни ягона платформа орқали тайёрлаш ва улар билан ишлаш жараёнини соддалаштириш, уни бошқариш ва назорат қилиш имкониятини яратиш.

2022 — 2026 йиллар

Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, вазирлик ва идоралар

10.

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан келгусида хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сонини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Келгусида босқичма-босқич туман ва шаҳар даражасидаги давлат органларига малакали юридик хизмат кўрсатилишини кенгайтириш орқали қонун устуворлигини таъминлаш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

11.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон — «E-qaror» тизими функционал имкониятларини кенгайтириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Ҳокимликларнинг фаолиятида қонун устуворлигини янада таъминлаш.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

12.

Ҳуқуқни қўллаш амалиётида таклифларни аниқлаш ва ишлаб чиқиш учун жамоатчилик фикрини ўрганиш услубиётини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазири буйруғи

Қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштиришда кенг жамоатчилик фикрини инобатга олиш ва ҳуқуқий муаммоларни аниқлашнинг самарали механизмини яратиш.

2022 йил октябрь

Адлия вазирлиги

13.

«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунга қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш:

янги депутатлик назорат шакли — «кенгаш сўрови»ни жорий этиш орқали маҳаллий Кенгашларнинг ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги ролини ошириш;

Кенгашларга юклатилган ва турли ҳужжатларда назарда тутилган 20 дан ортиқ вазифаларни бир ҳужжатда жамлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда жойларда амалга оширилаётган ислоҳотлар устидан халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари назоратининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

3. Маъмурий тартиб-таомиллар ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш

14.

«SMART JUSTICE — АҚЛЛИ АДЛИЯ» веб-портали ва мобил иловасини яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, адлия органлари ва муассасалари томонидан ҳозирги кунда кўрсатилаётган 50 дан ортиқ электрон давлат хизматларини ягона порталга жамлаш ва унинг мобил иловасини ишлаб чиқиш, ягона нуқтадан юридик ва жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларнинг давлат хизматларини электрон шаклда олиш жараёнидан қониқиш даражаси ошириш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

15.

«Лицензия» ахборот тизимини такомиллаштириш. Мазкур ахборот тизими орқали кўрсатилаётган давлат хизматлари сонини 100 тага етказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомиллар ва муддатларни қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

16.

Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини ошириш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Аҳолига тезкор ва сифатли хизматлар кўрсатилишини таъминлаш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги

17.

Давлат хизматларини кўрсатиш ахборот тизими (dxa.gov.uz) ва Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) муддат бузилиши билан боғлиқ бўлмаган қонун бузилиши ҳолатларини ҳар бир хизматлар, соҳалар ва идоралар кесимида автоматик равишда аниқлаш тизимини такомиллаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар.

Давлат хизматларини кўрсатишдаги қонунбузилишларни тизимли таҳлил қилиш, уларни бартараф қилиш чораларини кўриш ҳамда айбдорларни автоматик равишда аниқлаш орқали қонунбузилиш ҳолатлари бартараф қилинишига эришиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

18.

Мобил идентификация тизимини (MOBIL ERI, FACE ID, DIGITAL ID, SMART ID) ишлаб чиқиш ва уларни ривожлантириш, шунингдек, жисмоний шахслар учун жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамидан ва юридик шахслар учун солиқ тўловчи идентификация рақамидан ягона логин сифатида фойдаланиш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларидан фойдаланишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш ҳамда фойдаланувчиларнинг вақтини тежаш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

19.

Адлия органлари ва муассасаларининг веб-сайтларида ёки хизмат кўрсатиш учун ташкил қилинган махсус сайт (портал)да кўрсатилаётган хизматларни истеъмолчилар томонидан исталган вақтда доимий ва тизимли баҳолаш, изоҳлар ва таклифлар тақдим қилиб бориш имкониятини берувчи платформа яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Адлия органлари ва муассасалари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифати ошади ҳамда доимий баҳоланиш натижасида хизмат кўрсатишда қонунбузилиш ҳолатлари камаяди.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

20.

Никоҳни қайд этиш ва никоҳдан ажралишни қайд этиш бўйича хизматларни Давлат хизматлари марказлари, туғилишни қайд этишни комплекс тарзда тиббиёт муассасалари орқали ФХДЁ органида қайд этиш тизимини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш, давлат хизматларидан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомиллар ва муддатларнинг қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

21.

Жисмоний ва юридик шахсларни муҳандислик коммуникация тармоқларига улашда уларга бир вақтнинг ўзида абонентнинг шахсий рақамини тақдим этишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Янги уланган истеъмолчиларга қулайлик яратиш ва ортиқча бюрократик тўсиқларнинг олдини олиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

22.

Жисмоний ва юридик шахсларни муҳандислик тармоқларига улашда хизмат натижаси бўлган ҳужжатларни (техник шартлар, таъминот шартномаси кабилар) ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини келишишда санитария-эпидемиология ва ёнғинга қарши назорат хизматлари ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан бериладиган хулосаларни QR-код қўйган ҳолда расмийлаштиришни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларини кўрсатишда ягона ёндашув бўлишига эришиш ҳамда ариза берувчиларнинг ортиқча оворагарчиликларининг олдини олиш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

23.

Ногиронлиги бўлган 18 ёшгача болаларга ва одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган касалликка (ОИВ инфекциясига) чалинган 18 ёшгача бўлган шахсларга ҳамда 18 ёшдан катта болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматларининг композит тартибда кўрсатилишини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Давлат хизматларидан фойдаланишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш ҳамда фойдаланувчилар вақтини тежаш.

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

24.

Кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш давлат хизматларини композит тартибда кўрсатиш тартибини жорий этиш.

Бунда, кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва ушбу манзилга мулкдорларни рўйхатга қўйиш давлат хизматларини бир вақтда кўрсатишни йўлга қўйиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Аҳолининг бир-бирига боғлиқ бўлган хизматлардан фойдаланишда давлат идораларига алоҳида-алоҳида мурожаат қилиши олдини олиш ҳамда ортиқча сарф-харажатларни тежаш.

2022 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

4. Интеллектуал мулк соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш

25.

«Advice for business» махсус интерфаол юридик порталида интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, улардан фойдаланиш ҳамда интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш тўғрисида маълумот берувчи алоҳида бўлим яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Тадбиркорлар томонидан иш фаолиятини қонуний йўлга қўйишга кўмаклашиш ҳамда улар томонидан интеллектуал мулк соҳасида содир этилаётган қонунбузилишлар сонини камайтириш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

26.

Контрафакт маҳсулотлар бўйича ахборотлар базасини яратиш ва кенг омма эътиборига тақдим этиш ҳамда маълумотлар алмашинувини таъминлаб туриш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Аҳолининг контрафакт маҳсулотлар бўйича хабардорлик даражаси ошириш ҳамда ҳуқуқ эгаларининг ҳуқуқлари бузилиши олдини олиш.

2022 — 2026 йиллар

Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

27.

«IP-Protection» ахборот порталида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган патент вакилларининг ягона электрон реестрини шакллантириш.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар

Жисмоний ва юридик шахсларга интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича патент вакиллари хизматларидан кенгроқ фойдаланиш имкониятини яратиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари вазирлиги

28.

Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги халқаро ҳужжатларнинг нормалари ва қоидаларидан хабардорлигини ошириш ҳамда маҳаллий интеллектуал мулк объектларининг халқаро рўйхатдан ўтказилишини янада жонлантириш мақсадида танлов асосида соҳа бўйича халқаро ҳужжатларнинг ўзбек тилидаги таржимасини тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Интеллектуал мулк объектларини хорижда рўйхатдан ўтказиш кўрсаткичлари ортишига ҳамда аҳоли, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг соҳа бўйича ҳуқуқий саводхонлигини ошириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

5. Ҳуқуқий маърифат ва ҳуқуқий ахборотни тарқатиш бўйича изчил манзилли ишларни ташкил этиш

29.

Қонунчилик маълумотлари миллий базасидан (Lex.uz) фойдаланишда жисмоний имконияти чекланган шахсларга қулайликлар яратиш, жумладан овозли қидирув модулини жорий қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Имконияти чекланган шахсларнинг тизимдан фойдаланиш имкониятини ошириш ҳамда миллий базадаги катта ҳажмдаги маълумотларни қулай ҳамда тез топиш имконини яратиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

30.

Миллий ҳуқуқий интернет портали (huquqiyportal.uz)ни ҳуқуқ билан боғлиқ ахборот ва таълим ресурслари билан интеграция қилиш орқали уни ҳуқуқий хамда суд-ҳуқуқ масалалари бўйича аҳоли учун қизиқарли бўлган маълумотлар билан бойитиш ва порталдаги маълумотлар қамровини кенгайтириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Ягона платформа орқали ҳуқуқий ахборотларни олиш шакллари ва соҳаларини кенгайтириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

31.

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлари қарорларини умумлаштириб, тоифа (классификатор)лар бўйича Қонунчилик маълумотлари миллий базасига босқичма-босқич киритиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Кенг жамоатчилик учун Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик, маъмурий, жиноят ва иқтисодий ишлар бўйича судлари томонидан қабул қилинган 1,7 млн. дан ортиқ суд қарорлари билан ягона платформа орқали танишиш имкониятини яратиш.

2023 йил декабрь

Адлия вазирлиги, Олий суд

6. Ҳуқуқий хизмат кўрсатиш тизимининг самарали ишлаши ҳамда фуқаролар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш

32.

«Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими ва Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг электрон базасини ўзаро интеграция қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Нотариал хизматдан фойдаланувчиларга қулай шароитлар яратиш ҳамда мазкур хизматлардан фойдаланишда ортиқча тартиб-таомилларни қисқартириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги, Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

33.

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия ҳамда адвокатлик тузилмасини рўйхатдан ўтказиш хизматларининг композит тартибда кўрсатилишини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Адвокатлик фаолияти билан шуғулланиш бўйича рухсат беришга оид ҳужжатларни олишда қулай ва ортиқча бюрократиядан ҳоли бўлган тизим яратиш.

2022 йил ноябрь

Адлия вазирлиги

34.

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги идоравий нотариал архивлар фаолиятини такомиллаштириш.

Бунда, идоравий нотариал архивлар томонидан хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг архивга топширган нотариал ҳаракатларидан дубликатлар бериш, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасалари консуллари томонидан тасдиқланган васиятномаларни қабул қилиш, «Нотариус» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали собиқ нотариуслар томонидан мол-мулкка қўйилган тақиқларни бекор қилиш имкониятини назарда тутиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Идоравий нотариал архивлар хизмат кўрсатиш доирасини ошириш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

35.

Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатиб келаётган адвокатлар рейтингини акс эттирувчи «Adlex» платформасини яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Адвокатлар рейтингини жорий қилиш орқали улар орасида соғлом рақобат муҳити юзага келишига ҳамда аҳоли томонидан малакали ва билимли адвокатни танлаб олишга имкон яратиш.

2022 йил декабрь

Адвокатлар палатаси

7. Юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш тизимини такомиллаштириш

36.

Тошкент давлат юридик университети ходимлари ва профессор-ўқитувчиларини малака ошириш ва стажировка ўташ учун нуфузли хорижий олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари, шунингдек халқаро ташкилотларга юбориш.

Комплекс чора-тадбирлар

Тошкент давлат юридик университети тизимида юридик таълим сифатини ошириш ва таълим тизимига инновацион янгиликларни киритиш.

2022 йил давомида

Адлия вазирлиги

37.

Юристлар малакасини ошириш маркази фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларини бирлаштириш, жумладан, юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг замонавий тизимини яратиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Юрист-кадрларни халқаро стандартлар бўйича тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

38.

Таълим тизимининг сифатини ошириш мақсадида: юридик адабиётлар рўйхатини шакллантириш; шакллантирилган рўйхат асосида юридик адабиётларни тайёрлаш ва тўплаш;

«Yuridik kutubxona» электрон тизимини жорий қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

Хорижий олимларни жалб етган ҳолда янги авлод дарсликларини яратиш. Бунда дарсликни ёзишда мавзуларни ўзлаштириш осон бўлиши учун янгича усул, жумладан замонавий ахборот-технологиялари имкониятлари ва QR-кодлардан фойдаланиш.

2022 йил декабрь

Адлия вазирлиги

39.

Адлия вазирлиги тизимидаги барча ахборот тизимлари ва маълумотлар базасини ягона платформада шакллантириш учун «virtual adliya» автоматлаштирилган ахборот тизимини адлия органлари ва муассасаларига жорий қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Иш фаолиятини янада қулай шаклда ташкил қилиш, ортиқча тартиблар ва жараёнларни бекор қилиш, ходимлар вақтини тежаш орқали самарадорлик кўрсаткичларини ошириш.

2022 йил июнь

Адлия вазирлиги

8. Суд экспертизаси сифатини изчил яхшилаш

40.

Якка тартибда нодавлат суд-экспертлик фаолияти билан шуғулланувчи хусусий экспертлар институтини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Суд-экспертлик фаолиятининг муқобил шаклларини жорий этиш орқали соҳада рақобат ва холисликни ҳамда экспертларнинг мустақиллигини таъминлаш.

2023 йил май

Адлия вазирлиги

41.

Суд экспертларининг фаолиятини уларнинг касбий лаёқатлилиги, ўтказилган суд экспертизаларининг сифати ва бошқа мезонларга асосан рейтинг тизимида баҳолаш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Экспертлар рейтинги асосида рағбатлантириш орқали суд экспертиза жараёнида шахсларнинг бузилган ҳуқуқларини малакали тарзда тиклашга кўмаклашиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

42.

Ўзбекистон Республикаси суд-экспертиза муассасалари ва ташкилотлари томонидан хорижий ташкилот ва чет эл фуқароларига суд-экспертиза имкониятларидан кенг фойдаланиш учун шароит яратиш мақсадида уларга хизмат кўрсатиш тизимини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Суд-экспертлик фаолиятини ривожлантириш, қўшимча хизмат турларини жорий қилиш.

2023 йил сентябрь

Адлия вазирлиги

43.

Криминалистика амалиётида шахс идентификацияси ва диагностикаси масалаларини ҳал этишга қаратилган кўп тармоқли электрон дастурий таъминот яратиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

Лаборатория генетик маълумотлар базаси негизида қўшимча идентификация ва диагностика имкониятларини яратиш.

2022-2023 йиллар

Адлия вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш; уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4725-сон Фармони 8-бандининг учинчи хатбошисидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5415-сон Фармонининг 3-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўққизинчи хатбошидан «белгилансин» сўзи чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«давлат хизматлари марказлари ва уларнинг филиаллари, ФҲДЁ органлари ҳамда юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти устидан умумий раҳбарлик ва назоратни амалга ошириш белгилансин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-5635-сон Фармонига 3-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1.1 ва 2.1-позицияларнинг «Масъул давлат органлари» устунидан «Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусатторов)» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11.1.3-позициянинг «Масъул давлат органлари» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 июндаги «Тадбиркорлик субъектларини тугатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5739-сон Фармонининг 3-банди иккинчи хатбошисидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегиясининг «IV. Халқаро рейтингларда Ўзбекистон банк тизимининг мавқеини ошириш» бўлими 3-бандидаги «Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Мажбурий ижро бюроси, Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Кадастр агентлиги, Мажбурий ижро бюроси, Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларида улар билан тизимли ишлашнинг янги механизмини жорий қилиш тўғрисида»ги ПФ-6003-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-илованинг 4.1.3-позицияси «Масъул давлат органлари» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 5-илованинг 3-банди «б» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 июлдаги ПФ-6019-сон Фармони билан тасдиқланган 2020 — 2024 йилларда товар ва молия бозорларида рақобатни ривожлантириш стратегиясининг 3-боби 3.7.-бандидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 августдаги «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6044-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 12-банддаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 13-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 17-банднинг «в» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Лицензия» ахборот тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин ҳамда Адлия вазирлиги томонидан «Лицензия» ахборот тизими фаолиятида нуқсон ва носозликлар аниқланганида, Вазирлик талабномасига асосан уларнинг уч кун ичида бартараф этиб борилишини таъминласин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги «Рақамли Ўзбекистон-2030» стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6079-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 22-илованинг 26-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3.2.-позициянинг «Ташкилотлар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9.6.-позициянинг «Ташкилотлар» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида суд-экспертлик тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6256-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лавозимига кўра — адлия вазирининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«лавозимига кўра — Адлия вазирлиги Юридик таълим ва суд-экспертиза бошқармаси бошлиғи, Кенгаш котиби»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-илованинг 7-позицияси «Масъул ташкилот ва муассаса номи» устунидаги «, Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 июлдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6269-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг «б» кичик банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ариза берувчига тўловлар Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қайтарилади ва Адлия вазирлиги томонидан давлат хизматини кўрсатиш муддатини кечиктирган давлат органи ва ташкилотининг бюджетдан ташқари ва бошқа маблағлари ҳисобидан сўзсиз (акцептсиз) тартибда ундириб олинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 12 ва 13-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 19-банддан «ҳамда Давлат хизматлари агентлиги директори У.И. Мухаммадиев» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 2-илованинг 48 ва 79-позициялари ҳамда 5-илованинг 14-позицияси чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 3-илованинг 1 ва 2-бандлари «Маълумотлар базасини рақамлаштириш ҳамда уларни беришга масъул органлар» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) 5-илованинг 9-позицияси «вазирлик ва идоралардан» устунидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Мухаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-банд чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-банддаги «Давлат хизматлари агентлиги директорининг биринчи ўринбосари» сўзлари «Давлат хизматлари департаменти бошлиғи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) 7-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон Фармони билан тасдиқланган 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида 2, 27, 31 ва 33-бандларнинг «Масъул ижрочилар» устунидаги «, Давлат хизматлари агентлиги (лавозим бўйича)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 1 августдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1591-сон қарорининг 2-бандидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-1648-сон қарорининг 2-бандидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидаги «етакчи» сўзи «бош» сўзи билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
еттинчи хатбоши олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банднинг «б» кичик бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бешинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 41-банднинг «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг тавсияномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг Ҳуқуқий экспертиза масалалари бўйича ўринбосарига ва унинг аппарати бош мутахассисига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили ва унинг аппарати мутахассисларига берилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарори билан тасдиқланган Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга хизмат сафарларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 13-банднинг иккинчи хатбошисидан «ёки унинг ўринбосарлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг III босқичи «Субъектлар» устунидан «ва унинг ўринбосарлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги «Судлар ва адлия органлари фаолиятини моддий-техник ва молиявий таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3240-сон қарорининг 7-банди ўн тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«адлия органлари ва муассасаларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимлари таъминотига».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-3366-сон қарорининг 4-бандидан «ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А.Н. Файзуллаев» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорининг 4-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) биринчи хатбошидаги «Агентлик фаолиятини» сўзлари «Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасини» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3666-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи хатбошидан «Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 210 нафардан иборат бўлган» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 4-банднинг иккинчи хатбошисидаги «барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари» сўзлари «муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида,» сўзлари билан алмаштирилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
(20-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва уни мувофиқлаштирувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), фаолиятининг айрим масалалари бўйича эса бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига эгадирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органлари) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликнинг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, қисқартирилган номи — Адлия вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Министерство юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Министерство юстиции ёки Минюст;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Ministry of Justice ёки Minjust.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Вазирлик тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва ФХДЁ органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат хизматларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат нотариал идоралари ва архивлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юристлар малакасини ошириш маркази;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент давлат юридик университети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик техникумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академик лицей.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини яхшилаш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, уларда коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормалар мавжудлигини аниқлаш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг қонунчиликка мувофиқлигини, уларда ҳуқуқий нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалиётда қўллашдаги коррупциявий хавфларни таҳлил қилади, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларидаги коррупцияга сабаб бўладиган нормаларни аниқлайди, уларни бартараф этишга қаратилган чоралар кўради ва тавсиялар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонуности ҳужжатларига расмий шарҳларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат баённома қарорлари ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди, унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг давлат ҳисобини ва қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади, шунингдек уларга услубий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ҳамда уларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларнинг рўйхатини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича экспертлар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизимининг ҳолати бўйича ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг барча давлат органлари ва ташкилотларига ўз вақтида етказилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий ахборотни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилишнинг дастурий-техник воситалари ва технологиялари жорий этилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасини яратиш ва сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланишини белгиланган тартибда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами», шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг расмий нашр этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда аҳолига қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот бўйича олиб борилган ишларни ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлайди, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни остида видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига ҳуқуқий тарғибот ҳолати ҳақида ҳар йили ахборот тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини умумлаштиради ва тегишли соҳа фаолиятида давлат сиёсатининг амалга оширилиши ҳолатини таҳлил қилади, унинг асосида ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини таҳлил қилади ва улар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш учун тавсиялар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш «Нuquq ustuvorligi» автоматлаштирилган ахборот тизими оператори вазифасини бажаради, индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини кўриб чиқади ва хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисида низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан, шу жумладан Ҳисоб палатаси билан биргаликда соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ljro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат олиб боради ва «ljro.gov.uz» тизимини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ljro.gov.uz» тизимига назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда масъул ижрочилар ва топшириқни бажариш муддатларини белгилайди, ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларда белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати тўғрисидаги маълумотни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот коммуникация технологиялари, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар, «ljro.gov.uz» тизимининг мобиль иловаси ва бошқа қайта алоқа воситалари орқали жойлардаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолатини тизимли мониторинг қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва эшитувларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси ҳолати юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик ҳолатини манзилли ва тематик ўрганишлар, жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувлари, шунингдек, ваколати доирасида бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашишга мўлжалланган методик қўлланмалар ишлаб чиқади ҳамда уларга ушбу соҳада ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари фаолиятини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили идоралараро коллегиал органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро коллегиал органлар реестрини шакллантиради ва доимий янгилаб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштиришни ва назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини, улар томонидан амалга оширилаётган ҳуқуқий ишлар ҳолатини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимига тайинлаш ва озод қилишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг малакасини оширишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди, аттестациядан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсларнинг стажировка ўташини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлашни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини, маълумотлар базасига киритиш учун маълумот тақдим этиш шакллари ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимига тайинлаш ва озод қилиш масаласини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг иш жойини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга қўйилган минимал талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига замонавий ахборот технологиялари ёрдамида марказлашган ҳолда сифатли юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга пуллик асосда юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади ва ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Нотариус» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг шакллантирилишини ва юритилишини ҳамда уни вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграциялашни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди, нотариал фаолият билан боғлиқ бўлган бошқа функцияларни бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариал ҳаракатлар, тасдиқловчи ёзувлар ва гувоҳномаларни рўйхатга олиш реестрлари шаклини, нотариус стажёри фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (кейинги ўринларда — Нотариал палата) билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат нотариал идораларини ташкил этади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади, нотариусларнинг реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал палата билан биргаликда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқариш тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариуслар малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва бошқа жойга ўтказиш (ротация) тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал ҳаракатлар бўйича статистикани юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нотариал палата фаолиятига кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини қатъий ҳисобдаги гербли (махсус) бланклар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нотариал идораларга бериладиган гербли бланкларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатлар рўйхатини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, реестрлардан кўчирмалар, маълумотномаларнинг ва архив ҳужжатларининг кўчирма нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатларга лицензиялар беришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик тузилмаларида ишлаётган адвокатларнинг Йиғма давлат реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлар малакасини оширишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан келишилган ҳолда адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотларини тақдим қилиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик гувоҳномаси шаклини ва уни бериш тартибини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокат томонидан ишни олиб боришда ордер шаклини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатура фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Профессионал медиаторлар реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик тузилмалари ва нотариал идоралар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адвокатлик ва нотариал хизматлар кўрсатиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) жараёнида улар томонидан тақдим этилган ўзларининг бенефициарлари тўғрисидаги маълумотлар асосида юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантиради ва юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотларни ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, устав фаолияти ва таъсис ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисида келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишини келишади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет эл фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олиш тартибини белгилайди, шунингдек нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларнинг, аккредитация карточкасининг шаклларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи барча маъмурий органлар томонидан «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунга ҳамда маъмурий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчиликка риоя қилинишини ўрганади, назорат ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни тартибга солувчи функцияларини хатловдан ўтказиб, вазифалари қонунчиликка мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнес жараёнларини қайта бошқариш усулларидан фойдаланган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомилларни, шу жумладан давлат хизматларини оптималлаштириш, унификациялаштириш, тартиблари, муддатлар ва зарур ҳужжатларини максимал қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, шунингдек, соҳада инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш чораларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўриб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар шу жумладан, ФХДЁ органлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари марказлари, уларнинг филиаллари ва ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларни, шунингдек, жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлайди, ташкилотларни тугатишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек, идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолияти самарадорлигини, тезкорлигини ва шаффофлигини, уларнинг масъулияти ва ижро интизоми кучайтирилишини, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан қайта алоқани таъминлаш бўйича қўшимча механизмлар яратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоралараро ахборот алмашуви инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида электрон ҳужжат айланиши тартибини жорий қилади ва такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ўртасида ахборот алмашиш фаолиятини ташкил этишга кўмаклашади ва мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда сўровномалар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради, шунингдек, унинг лозим даражадаги (долзарб) ҳолатини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мониторинг, назорат ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текширишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бирлашмалари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатишга оид фаолияти, ушбу соҳадаги қонун бузилишлари ва уларга йўл қўйган айбдор шахслар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун бир йилда икки марта батафсил ахборот тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича асосий йўналишларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, реализация қилишга қарши курашишда ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали таъсирчан чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ва қўлланилиши амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисидаги қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида белгиланган тартибда хулоса беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ва зиддиятли қўллаш амалиётини ўрганади, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга доир амалий чоралар кўради, шунингдек, мазкур масалалардаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида манфаатдор шахсларга услубий ёрдам кўрсатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, жумладан, ушбу соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар методологияси ва мезонларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама таҳлил қилади ва баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари ва интеграл микросхемалар топологияларини давлат экспертизасидан ўтказиш, талабнома топширилган объектларнинг устуворлигини белгилаш, селекция ютуқларининг расмий экспертизасини ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базаларини текшириш ишларини ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини давлат рўйхатидан ўтказишни, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказишни ҳамда интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади, муҳофаза ҳужжатларини беради, Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини ва тегишли реестрларни юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
депозитарийда сақланаётган интеллектуал мулк объектларининг очиқлиги ва улардан эркин фойдаланишни таъминловчи депозитарий функциясини бажарилишини, шу жумладан депозитарийга зарур бўлган нусхани депозитарий билан шартнома асосида олиш учун мурожаат қилган ҳар қандай шахсга имконият яратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишга ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек, уларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказади ва тегишли реестрларни юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулкнинг расмий рўйхатдан ўтказилган объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат патент фондини жамлаш ишларини ташкил этишни ва амалга оширишни, ундан иқтисодиётнинг реал секторидаги хўжалик юритувчи субъектлар, илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар томонидан самарали фойдаланилиши учун унинг сақланиши ва қулайлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал мулк соҳасидаги ахборотномаларни ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни чоп этишни ташкил қилади ҳамда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади, патент вакилларининг давлат реестрини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеини, жумладан, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холисона ахборот етказиш орқали мустаҳкамлаш, обзорли, маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий таълимнинг ҳолатини таҳлил қилади, уни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, шунингдек, бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, адлия органлари ва муассасаларига кадрлар танловини амалга оширади ва уларни жой-жойига қўйишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, мамлакатда ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳаларида фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ва экспертлик ишларини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертлик муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-экспертлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари томонидан ўтказиладиган суд экспертизаларининг мураккаблик даражасини аниқлаш, суд экспертизаларининг мураккаблик даражасига қараб уларни амалга ошириш муддатларини ҳисоблаш тартибини, суд экспертлари юкламаларининг нормативларини белгилайди ва назоратини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, уларнинг суд экспертлари ва суд-экспертлик тадқиқотлари услубларининг давлат реестрларини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар бир суд экспертизаси турлари бўйича моддий-техника базасининг жиҳозланишига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат суд экспертларини аттестациядан ўтказади ҳамда суд эксперти касб этикаси қоидаларини белгилайди ва уларга риоя этилиши юзасидан назорат олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг ўрнини ошириш бўйича тизимли ва изчил чоралар кўриш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларни таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, тадқиқот институтлари томонидан сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасига берилган баҳоларга сабаб бўлган омиллар ва муаммоларнинг комплекс ўрганилишини ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслар доирасида баҳоланадиган йўналишларда ислоҳотларни амалга оширишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни рейтинг ва индекслар методологиясидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг улардаги ўрнига эҳтимолий таъсири нуқтаи назаридан баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда тегишли соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик ва мониторингни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш бўйича таклифларни келишади, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хориждан маблағ жалб қилиш шартномалари ва Ўзбекистон Республикаси давлат кафолатлари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш, халқаро ҳамжамият, хорижий инвесторларни миллий ҳуқуқ тизими ва ўтказилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида ўз вақтида хабардор қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро арбитраж ва суд муҳокамалари масалалари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан идоралараро ҳамкорликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳимоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги суд ва арбитраж муҳокамалари билан боғлиқ тегишли материалларни йиғишни ҳамда тизимли таҳлилини ташкиллаштиришни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ифодалаш мақсадида хорижий ва миллий адвокатлик (юридик) фирмалари, маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилади ҳамда фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ бир арбитраж муҳокамаси доирасида ташкил этиладиган ишчи гуруҳларнинг ишчи органи функцияларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражлар муҳокамалари масалалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлар, энг аввало инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича, шу жумладан ишончсиз маълумотларни инкор қилиш мақсадида холис ахборотни халқаро ҳамжамиятга ва жамоатчиликка етказишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши, шу жумладан халқаро ташкилотлардан келиб тушган қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз инсон қадр-қимматини камситувчи муомала турлари қўлланилишига доир мурожаатларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири (кейинги ўринларда — Вазир) ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида ахборот киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Вазирликнинг ваколатлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари ҳамда ўзига юклатилган вазифа ва функциялар бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норма ижодкорлиги соҳасида, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ вазифалар ижро қилинмаган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчилик ижроси, давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этиш ҳолатини, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу органларнинг норма ижодкорлиги фаолияти устидан мониторинг олиб бориш жараёнида аниқланган қонунбузарликларни, тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиёти, қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш соҳасида аниқланган қоидабузарликларни, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни, шунингдек, коррупциявий омиллар ва нормаларни бартараф этиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда «ljro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида ва тўғри киритиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларига, адвокатлик тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик хизматлар фаолияти соҳасида қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқлаганда ҳамда адлия органларининг қонуний талаблари бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) давлат, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни, маълумотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан бепул тарзда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлардан ахборот, ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва масъул шахсларидан тушунтиришларни талаб қилиш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) текшириш ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) текшириш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини, шунингдек интеллектуал мулк масалалари бўйича жисмоний шахсларни чақириш, қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) давлатга тегишли Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий тузилмадан бошқа тузилмага белгиланган тартибда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит рақамларида миллий ва чет эл валютасида жойлаштириш. Бунда, маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ушбу даромадлар моддий-техник базани ривожлантиришга ва ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига зид бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21) жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23) хорижий давлатларнинг судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24) адвокатлар малака комиссияларига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25) адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26) юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27) нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларда) иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан режалаштирилган тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш юзасидан қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29) сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини, улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бузилган ҳолларда аккредитациядан маҳрум қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31) ўз вазифа ва функциялари доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий давлатлар органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик олиб бориш, халқаро шартномаларни тузиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32) адлия органлари ва муассасалари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли тузилмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34) ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35) давлат бошқаруви органлари томонидан ўтказиладиган қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий мониторингида иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ҳамда ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз хулосасини бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38) давлат органлари ва ташкилотларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан тавсиялар ва тушунтиришлар бериш ҳамда кўрсатмалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39) аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун умумлаштириш материалларини давлат органлари ва ташкилотларига юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40) ўз вазифа ва функциялари доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41) давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44) юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида консультант ва эксперт сифатида ишга таклиф қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолият йўналишларини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан чет эт валютасида иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46) интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга жарима қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияси бўйича талабномаларни кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материалларни талабнома топширувчилардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48) давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлардаги меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49) хўжалик бирлашмаларига, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аниқланган қонунбузилишлари ва камчиликларни, уларнинг йўл қўйилишига олиб келган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколат ва ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари вазифалари, функциялари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг сифатли бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши учун жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Вазирлик раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Вазирлик фаолиятини умумий бошқаришни амалга оширади ва раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Вазирликка юклатилган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) адлия органлари ва муассасалари ҳамда уларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, топшириқ ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг лавозимлари рўйхатига кирувчи ходимларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва озод қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) ўз ўринбосарлари ва вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари ва мажбуриятларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Вазирликнинг даврий иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига (юриспруденция, иқтисод, молия, психология, ташқи алоқалар, филология ва ҳ.к.) талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритади, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) белгиланган тартибда мартаба даражаларини беради ҳамда олий мартаба даражалари бериш учун адлия органлари ва муассасалари ходимларини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлат органлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги молиявий мутаносибликни таъминлаш учун адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини қайта тақсимлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазир беш нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса вазир буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш, шунингдек Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг унинг ҳудудий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Вазирлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари орқали бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Вазирликнинг бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари ўз ваколати доирасида бошқа давлат бошқаруви органларининг ҳудудий органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вазирликнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Вазирликда раҳбар, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик таркибий тузилмалар раҳбарларининг тегишли тузилмалар фаолияти ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижроси бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш масалаларини, Вазирлик фаолиятида муҳим аҳамиятга эга буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, текширувлар натижаларини муҳокама қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳайъат мажлисига давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳайъат қарорлари вазирнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини билдириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Вазирлик ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири раис ҳисобланган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Вазирлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигига берилган баҳо Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Вазирликни фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қуйидагилар Вазирлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Вазирлик ва унинг ҳудудий тузилмаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Вазирликнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун вазир томонидан адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар вазир томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан бошқа лавозимларга тайинланган ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатасига сайланган (тайинланган) Вазирликнинг ходимларида Вазирликда берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар ҳамда мартаба даражалари сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Вазирликнинг ҳисобдорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42.Вазирлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига мунтазам равишда ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги «Илмий ва илмий-техникавий фаолият натижаларини тижоратлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3855-сон қарорининг 10-бандидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 ноябрдаги «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4016-сон қарорининг 2-бандидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4380-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1, 2, 4 — 6-бандлар, 3-банднинг «а», «б», «г» кичик бандлари ва ушбу қарорга 1-илова, 2-илованинг 2-банди «б» кичик бандининг учинчи — еттинчи хатбошилари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 3-банднинг «в» кичик бандидаги «Агентликнинг бюджетдан ташқари жамғармасига» сўзлари «Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 9-банднинг «а» кичик банди учинчи хатбошисидан «ва Агентлик» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй манзилидаги бино Адлия вазирлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилсин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 сентябрдаги «Қурилиш соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4464-сон қарорига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўн тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ўн бешинчи ва ўн олтинчи хатбошилар тегишинча ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги «Ижтимоий-иқтисодий ривожланишда иқтисодий тадқиқотлар сифати ва ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4471-сон қарорининг 16-банди тўртинчи хатбошисидан «ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-илованинг 53-позицияси «Тўловчилар номи» устунидаги «Интеллектуал мулк агентлиги» сўзлари «Адлия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 августдаги ПҚ-4796-сон қарори билан тасдиқланган 2020 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси статистикасини ривожлантиришнинг миллий стратегиясининг «V. Алоҳида статистик йўналишлар ва методологияларни такомиллаштириш» бўлимидаги «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг» сўзлари «Адлия вазирлигининг» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 августдаги «Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4797-сон қарорининг 7-банди бешинчи хатбошисидан «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги «1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция ва 2002 йил 7 октябрдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4895-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 5-позицияси «Ваколатли органнинг номи» устунидан «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 5-позицияси «Ваколатли органнинг номи» устунидан «Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 ноябрдаги «Биотехнологияларни ривожлантириш ва мамлакатнинг биологик хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4899-сон қарорига 2-илованинг 3 — 7, 9, 12-позициялари «Масъул ижрочилар» устунидан «Интеллектуал мулк агентлиги (Сагдуллаев),» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 мартдаги «Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5025-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тартибга солиш таъсирини баҳолаш тизими жорий этилиши доирасида муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тартибга солиш таъсирини баҳолашдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандидаги «Лойиҳа» ва «мажбурий тартибда» сўзлари тегишинча «Муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга лойиҳа» ва «, қоида тариқасида,» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарори билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти кўрсаткичларини ишлаб чиқиш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисида низомга 2-илованинг «IV. Агентликлар» бўлимининг 10 ва 11-позициялари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 октябрдаги «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5263-сон қарорининг 3-банди тўртинчи хатбошисидаги ва 7-банднинг «в» кичик бандидаги «20 январга» сўзлари «20 мартга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-20-сон қарорига 2-илованинг 8-бандидан «ва унинг ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 декабрдаги «Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-57-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б» кичик бандидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 9-банднинг «г» кичик бандидаги «Давлат хизматлари агентлиги (У. Муҳаммадиев)» сўзлари «Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги «Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-105-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 20-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-илованинг 4-позицияси «Масъул ижрочилар» устунидан «Интеллектуал мулк агентлиги (Т. Абдусатторов)» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Давлат муассасаларини ислоҳ қилишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-123-сон қарорининг 2-банди тўртинчи хатбошисидаги «ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармонининг 2, 3, 5 — 7-бандлари ҳамда ушбу Фармонга 1-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5475-сон Фармонига 1-илованинг 14-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-5650-сон Фармонига 1-илованинг 14-банди «а» ва «в» кичик бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5847-сон Фармонига 2-илованинг 6-позицияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 31 январдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5930-сон Фармонига 4-илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997-сон Фармонининг 6-банди учинчи хатбошиси, шунингдек, Фармонга 2-илованинг 5 ва 64-позициялари, 5-илова ҳамда 7-илованинг 8-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6021-сон Фармонига 1-илованинг 21 ва 32-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6042-сон Фармонига 2-илованинг 4-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 мартдаги «2021 — 2025 йилларда фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6181-сон Фармонига 2-илованинг 24-позицияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги ПФ-6188-сон Фармонига 1-илованинг 37-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6218-сон Фармонига 2-илованинг 17 ва 97-бандлари, 3-илованинг 11, 28, 29 ва 35-позициялари ҳамда 5-илованинг 6-позицияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимини ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-6252-сон Фармонига 3-илованинг 21-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПФ-6263-сон Фармонига илованинг 9-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 3 январдаги «Ўзбекистон Республикаси уй-жой фондини совуқ ва иссиқ сув ҳисоблагич асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-553-сон қарори 3-бандининг бешинчи хатбошиси ва қарорга 4-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 23 майдаги «Қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини синовдан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1972-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 майдаги «Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти фаолиятининг самарадорлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3009-сон қарорига 3-илованинг 6-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарорининг 2 ва 4-бандлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 февралдаги «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида»ги ПҚ-4193-сон қарори 3-бандининг учинчи хатбошиси ҳамда ушбу қарорга 2-илова.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 сентябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-4461-сон қарорига илованинг 4-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4794-сон қарорига 3-илованинг 2-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сон қарорига 1-илованинг 7-позицияси ҳамда 3-илованинг 1-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 12 январдаги «Коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-81-сон қарорига 1-илованинг 16 ва 17-позициялари.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 26.11.2025 й., 06/25/231/1091-сон)