Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2025 17.01.2022 йилдаги 26-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.01.2022 йилдаги 26-сон
Date of entry into force
18.01.2022
Ҳужжат кучини йўқотган 08.05.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги 294-сонли «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Меҳр дафтари» тизими жорий этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, Оилавий болалар уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари ва «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси бўлинмаларидаги (кейинги ўринларда — ўқув-тарбия муассасалари) тарбияланувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини амалга оширишга кўмаклашиш, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган чора-тадбирларни ўз вақтида ва самарали амалга ошириш учун етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг «Меҳр дафтари»ни шакллантириш ва юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритиладиган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тоифаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»ни шакллантириш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»дан чиқариш ва унга ўзгартириш киритиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисобот юритиш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни тарбиялашнинг тубдан янгиланган тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 9 августдаги ПҚ-5215-сон қарорининг 10-бандига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаларини ташкил этиш белгиланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг маблағларини ҳомийлик маблағлари, 2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво ва табиий вино бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантириш белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Меҳр дафтари» жамғармаси) маблағларини шакллантириш ва уларни ундириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини сарфлаш ва бошқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси васийлик кенгашининг намунавий таркиби ва ушбу кенгашнинг иш юритиш тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисоботини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Миллий гвардия Халқ таълими вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 февралга қадар етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни «Меҳр дафтари»га киритишнинг ахборот тизимини амалиётга жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 февралдан бошлаб «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга оид маълумотларни «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали аниқлашни йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ таълими вазири Б.О. Саидов ва Миллий гвардия қўмондони Р.М. Джураев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 17 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» тизими — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш, шунингдек болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган тизим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш мақсадида улар ҳақидаги маълумотларни киритиш, идоралараро маълумотлар алмашишни ташкил этиш ҳамда «Меҳр дафтари» тизими бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг самарадорлигини мониторинг қилиш имконини берувчи электрон платформа;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ташкил этиладиган «Меҳр дафтари» тизимига киритилган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасалари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, Оилавий болалар уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси бўлинмалари (болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Меҳр дафтари» тизимига киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар мазкур Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида «Меҳр дафтари»га киритилади ва ундан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни «Меҳр дафтари»га киритишнинг ахборот тизимидан (кейинги ўринларда — «Меҳр дафтари» ахборот тизими) фойдаланиш ва маълумотларни киритиш тартиби Миллий гвардия томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Меҳр дафтари»ни шакллантириш ва амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари «Меҳр дафтари»ни шакллантиришга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Туман (шаҳар) ҳокими қарори ва иловадаги схемага мувофиқ қуйидагилар «Меҳр дафтари»га маълумотларнинг бевосита киритилишини таъминлайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Халқ таълими вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари ва Оилавий болалар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан унинг тизимидаги Болалар уйлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси томонидан унинг тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари тўғрисидаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)лари қуйидаги тартибда ўрганилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларнинг бевосита мурожаатлари ва улар орасида ўтказиладиган сўровномалар орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасалари битирувчиларининг ёки уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс (ташкилот)лар мурожаатлари орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимликларининг болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мурожаатлари орқали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ота-оналари, қонуний вакиллари ёки уларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи шахс (ташкилот)лар мурожаатлари орқали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мурожаатлар ва сўровномалар натижаси юзасидан ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари 15 иш куни муддатда «Йўл харитаси» лойиҳасини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Йўл харитаси» лойиҳасида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар, ижро этиш муддати ҳамда уларни бажарувчи масъул ташкилотлар ва сарфланадиган харажатларнинг миқдори кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий ўқув-тарбия муассасалари томонидан тақдим этилган «Йўл хариталари» лойиҳалари тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари томонидан умумлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Йўл харитаси» лойиҳаси 3 иш кунида туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланади ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари васийлик кенгашларига (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Васийлик кенгаши томонидан 3 иш кунида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Васийлик кенгаши қарорининг нусхаси шу куннинг ўзида тегишли туман (шаҳар) ҳокимликларига ижро учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармасида етарлича маблағ мавжуд бўлмаган тақдирида, «Йўл хариталари» келиб тушган санасига асосан маблағ йиғилгунга қадар «Меҳр дафтар» платформасида «онлайн-навбат»га қўйилади. Бунда Васийлик кенгаши маблағ етишмаслиги ҳақида туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаларига хабар беради ва «Йўл хариталари»нинг навбат рақамлари рўйхатини тақдим этади. Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари мурожаат қилган шахсларни ёзма равишда маблағ етишмаслиги ҳамда уларга тегишли «Йўл харитаси»нинг навбат рақами ҳақида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш ишлари қуйидагилар томонидан мувофиқлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибиятлари томонидан манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан биргаликда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ва Миллий гвардия томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари — «Меҳр дафтари» тизими доирасидаги чора-тадбирларни амалга оширувчи манфаатдор давлат органлари ҳисобланади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» ахборот тизимига маълумотларнинг ўз вақтида киритилиши ва ҳаққонийлиги Миллий гвардиянинг ҳудудий бўлинмалари томонидан назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Меҳр дафтари»дан чиқариш ва унга ўзгартириш киритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар 25 ёшга тўлганда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарори ва иловадаги схемага мувофиқ «Меҳр дафтари»дан чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланган ва уй-жойи мавжуд бўлиши шарт. «Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг бандлиги таъминланмаган ҳолатларда, уларнинг бандлигини таъминлаш учун «Йўл харитаси» тузилади ҳамда «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати бандлиги таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»дан чиқарилаётган шахсларнинг ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаганлиги ва турар жойга муҳтожлиги аниқланган ҳолатларда, белгиланган тартибга асосан уларни уй-жой билан таъминлаш чоралари кўрилади ва «Меҳр дафтари» ҳисобида туриш муддати уй-жой билан таъминлангунга қадар, бироқ 5 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» ахборот тизимига киритиладиган тегишли ўзгартиришлар туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан бевосита амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасининг ҳудуддаги ўқув-тарбия муассасалари, манфаатдор давлат органлари ҳамда ташкилотлар билан ҳамкорликдаги хулосасига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг «Меҳр дафтари»да бўлиш муддати 5 йилгача узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар бошқа ўқув-тарбия муассасасига ёки доимий (вақтинча) яшаш учун республиканинг бошқа ҳудудига кўчиб ўтганда, тегишли ўқув-тарбия муассасалари ва туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан улар доимий ва вақтинча яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган кунидан бошлаб, ўн беш кун муддатда «Меҳр дафтари»га тегишли ўзгартиришлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нисбатан суднинг озодликдан маҳрум этишни назарда тутувчи ҳукми чиқарилганда, уларни «Меҳр дафтари» тизими бўйича қўллаб-қувватлаш масаласи тўхтатиб турилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда суд ҳукми қонуний кучга киргандан сўнг тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси томонидан «Меҳр дафтари»га ўзгартириш киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар уларга иш берувчилар томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ёки ижтимоий солиқ тўлови кетма-кет 12 ой давомида ҳисобланганда ҳамда ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг марказлаштирилган ахборот базасида акс эттирилган тақдирда, иш билан бандлиги таъминланган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Меҳр дафтари» тизимида ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ўқув-тарбия муассасалари ҳамда туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси «Меҳр дафтари»даги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларнинг тўлиқ акс эттириб борилишини таъминлайди ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча маълумот ва ҳисоботлар «Меҳр дафтари» ахборот тизимида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Меҳр дафтари» тизимида амалга оширилган ишлар юзасидан қуйидаги тартибда ҳисобот берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чорак якунига кўра, «Меҳр дафтари» тизими бўйича туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси ўқув-тарбия муассасалари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларида эшитиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ярим йил якунига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, ҳудуддаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбалари ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлар билан биргаликда «Меҳр дафтари» тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинади ҳамда республика даражасида ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳудудлар кесимида Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбасига киритиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил якунига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шуъбаси ҳузурида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда «Меҳр дафтари» тизимининг фаолияти муҳокама қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ушбу Низомни қўллаш жараёнида юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган «Меҳр дафтари» тизимига киритиш ва чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун халқ таълими тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, шунингдек, оилавий болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари тарбияланувчиларининг рўйхатини;

«Меҳр дафтари» тизимига киритиш учун «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси тизимидаги болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари тарбияланувчилари ва битирувчилари рўйхатини туман (шаҳар) ҳокимлигининг Болаларни ҳимоя қилиш шуъбасига тақдим этиш.

2 иш куни

2-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

«Меҳр дафтари» тизимига киритиладиган ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари, шунингдек, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар рўйхатини шакллантириш;

3 иш куни

Туман (шаҳар) ҳокими

Мазкур рўйхатдаги болаларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини чиқариш.

3-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш.

3 иш куни

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Туман (шаҳар) ҳокими қарори асосида васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари» тизимига киритиш.

4-босқич

Ўқув-тарбия муассасалари

«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.

5 иш куни

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

«Меҳр дафтари»га киритилган васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ўрганиш.

5-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Ўрганиш натижасини умумлаштирган ҳолда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини ишлаб чиқиш.

15 иш куни

6-босқич

Туман (шаҳар) ҳокими

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган йўл харитасини тасдиқлаш ва уни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидаги «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари Васийлик кенгашига тақдим этиш.

3 иш куни

7-босқич

Васийлик кенгаши

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ёрдам кўрсатилиши тўғрисида қарор қабул қилиш, ушбу қарорни туман (шаҳар) ҳокимликларига ижро учун юбориш.

3 иш куни

8-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Тасдиқланган йўл харитасини ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмаларига амалга ошириш учун юбориш ҳамда зарур маблағларни тегишли ташкилотларга ўтказиш.

3 иш куни

9-босқич

ХТВ, ССВ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари, Миллий гвардия, Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бўлинмалари

Тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларнинг муаммо (эҳтиёж, қизиқиш)ларини ҳал этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.

Йўл харитасида белгиланган муддатларда

10-босқич

Болаларни ҳимоя қилиш шуъбаси

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни «Меҳр дафтари»дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимига таклиф киритиш.

бола 25 ёшга тўлганда

11-босқич

Туман (шаҳар) ҳокимлиги

Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шу жумладан, васийлик, ҳомийликка (патронатга) олинган болаларни «Меҳр дафтари»дан чиқариш ёки муддатни узайтириш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорини чиқариш.

Таклиф киритилгандан сўнг 1 иш кунида

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 17 январдаги 26-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — «Меҳр дафтари» жамғармаси) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш ва назорат қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Меҳр дафтари» тизими доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларни молиялаштириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан «Меҳр дафтари» жамғармаси ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Меҳр дафтари» жамғармаси юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклидаги очилган ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» тизими — етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқаришга ҳамда жамиятга ижтимоийлашувига кўмаклашиш, уларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш, шунингдек, болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ҳар томонлама ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олган тизим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасалари — Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги Меҳрибонлик уйлари, Болалар шаҳарчалари, Республика болалар ўқув-тарбия муассасалари, Оилавий болалар уйлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Болалар уйлари, «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси бўлинмалари (болаларни муқобил парвариш қилиш хизматлари, ёшларга ҳамроҳлик қилиш хизматлари ва ижтимоий етимликнинг олдини олиш хизматлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар — ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчилари ва битирувчилари ҳамда васийликка (ҳомийликка, патронатга) олинган болалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ва уларни ундириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январдан бошлаб алкоголь маҳсулотларининг (пиво, табиий вино ҳамда импорт қилинадиган алкоголь маҳсулотлари бундан мустасно) улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар соф тушумининг уч фоизи миқдоридаги ажратмалар (кейинги ўринларда — Махсус ажратма);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомийлик маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Махсус ажратманинг ҳисоботини тақдим этиш ва унинг тўлов муддати кечиктирилган ҳар бир кун учун Солиқ кодексига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналар томонидан Махсус ажратма ўзлари рўйхатдан ўтган ҳудудда ташкил этилган «Меҳр дафтари» жамғармасига тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Махсус ажратманинг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва «Меҳр дафтари» жамғармасига белгиланган муддатларда тўланиши бўйича назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан Махсус ажратма бўйича ҳисобот шакли тасдиқланади ҳамда белгиланган тартибда Махсус ажратма тўловчиларига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Махсус ажратма бўйича ҳисоботни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 292-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуйидагилар «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг муаммоларини ҳал этиш, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлашга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг таълим-тарбиясини ташкил этиш, касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, айниқса ногирон ва сурункали касалликлари бўлган болаларнинг соғлигини тиклаш ва сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг коммунал тўловлар бўйича қарздорликларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ота-онаси ёки бошқа қонуний вакилларининг қарамоғидан маҳрум бўлиш сабабларини ўрганиш натижасига кўра аниқланган муаммоларини бартараф этиш ва уларнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни васийликка (ҳомийликка, патронатга) олган оилаларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа харажатларни қоплаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларининг ушбу бандда назарда тутилмаган бошқа мақсадларга йўналтирилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини сарфлаш ва бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ намунавий таркибда «Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг васийлик кенгаши (кейинги ўринларда — Васийлик кенгаши) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши ўз фаолиятини жамоатчилик асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш ва сарфлаш Васийлик кенгаши қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши қарори Васийлик кенгаши йиғилишининг баёни билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан кўрсатиладиган моддий ёрдамлар туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан тасдиқланган «Йўл харитаси»га мувофиқ Васийлик кенгаши қарорига асосан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши томонидан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга мазкур Низомнинг 10-бандида назарда тутилган моддий ёрдам уларнинг муаммолари ва орзу-истакларидан келиб чиқиб, базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараваригача бўлган миқдорда берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ёрдам етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар муаммоларининг ҳажми ва ҳаётий муҳимлигидан келиб чиқиб, Васийлик кенгаши қарорига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз беш бараваридан кўп бўлган миқдорда, аммо базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан кўп бўлмаган миқдорда берилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
моддий ёрдам «Йўл харитасида» назарда тутилган мақсадлар учун масъул ижрочилар билан келишилган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган тартибда молиялаштирилади ва тўғри-тўғридан етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нақд пул ёки нақд пулсиз шаклда (банк пластик карточкалари орқали ва пул ўтказиш йўли билан) тўланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Васийлик кенгашининг йиғилишлари ҳар ойда камида бир марта ўтказилади. Васийлик кенгаши раисининг ташаббуси билан ёки заруратга кўра навбатдан ташқари йиғилишлар ҳам ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Васийлик кенгаши раиси кенгаш йиғилишларига раислик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти «Меҳр дафтари» жамғармасининг ишчи органи (кейинги ўринларда — ишчи орган) ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағлари бўйича даромадлар ва харажатлар сметаси Васийлик Кенгаши ва ишчи орган таклифлари асосида ишлаб чиқилади ҳамда тасдиқланган харажатлар сметаси тегишли ҳудудий молия бош бошқармаларида рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харажатлар сметасини шакллантиришда ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган йўналишдаги ишларнинг манзилли рўйхати ишчи орган томонидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Меҳр дафтари» жамғармасининг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига олиб қўйилмайди ва улардан кейинги йилда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Васийлик кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармасига умумий раҳбарлик қилади ва унинг фаолиятини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили 25 декабргача «Меҳр дафтари» жамғармасининг келгуси йил учун даромадлар ва харажатларнинг йиллик параметрлари ҳамда йиллик иш режасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган мақсадларга йўналтиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини тақсимлайди, зарур ҳолларда тасдиқланган харажатлар режаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси фаолиятини янада ривожлантириш учун жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайрияларини ва техник кўмак маблағларини (грантларни) жалб этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланиш билан боғлиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ишчи орган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари» жамғармасининг йиллик иш режасини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Васийлик кенгашига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши аъзоларига кенгаш йиғилиши вақти ва ўтказиладиган жойи тўғрисида хабар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши йиғилишининг кун тартибига киритиладиган масалаларни тайёрлайди, йиғилиш баённомасини расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат томонидан берилган ижтимоий кўмак ва моддий ёрдам тўғрисидаги маълумотларни «Меҳр дафтари»да қайд этиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг мурожаатлари билан ишлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши қарори билан ишчи органга қўшимча вазифалар ҳам юкланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Меҳр дафтари» жамғармасининг бўш маблағларини тижорат банкларнинг депозитларида жойлаштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. «Меҳр дафтари» жамғармаси ҳисоботини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Меҳр дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 163-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Васийлик кенгаши раиси ҳар чоракда «Меҳр дафтари» жамғармаси даромадлари ва харажатлари ижроси тўғрисида тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига ҳисобот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. «Меҳр дафтари» жамғармаси маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъулият Васийлик кенгашига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат молиявий назорати инспекцияси ҳудудий бошқармалари мазкур Низом доирасида амалга ошириладиган ишлар учун ажратиладиган маблағларнинг самарали ва мақсадли ишлатилишини назорат қилади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳр дафтари»га киритилган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси васийлик кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими, Васийлик кенгаши раиси

2.

Лавозимига кўра

Миллий гвардиянинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси бошлиғи, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Халқ таълими бошқармалари бошлиқлари

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

5.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи

6.

Келишувга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурори

7.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси молия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси бошлиғи

8.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бандлик ва меҳнат муносабатлари бошқармаси бошлиғи

9.

Келишувга кўра

«Микрокредитбанк» АТБ ҳудудий филиали раҳбари

10.

Келишувга кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутати

11.

Келишувга кўра

оммавий ахборот воситалари вакили

12.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг Болаларни ҳимоя қилиш масалалари котибияти мудири, Васийлик кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Васийлик кенгаши таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Васийлик кенгаши томонидан кенгаш таркибига давлат улушига эга бошқа тижорат банклари ҳам киритилиши мумкин.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 9 августдаги 438-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.01.2022 й., 09/22/26/0035-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон; 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)