21.12.2021 йилдаги 766-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2021 йилдаги 766-сон
Date of entry into force
22.12.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарори)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республика озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш ҳамда аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлақонли таъминлашга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4821-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ва қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
766-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 28 июндаги 487-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в» кичик банддаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги «в2» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«в2) озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосланишини тайёрлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича янги ташкил этилаётган истиқболли лойиҳаларнинг инфратузилмасини таъминлаш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 100 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларни чуқур қайта ишлаш соҳасига хорижий экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин ҳар бир лойиҳа учун 50 млн сўмдан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-банднинг биринчи хатбошиси «марказий аппарати» сўзларидан кейин «ва «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банднинг иккинчи хатбошисидаги «Мониторинг хизмати» сўзлари «Маъмурий-хўжалик хизмати» давлат муассасаси» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 майдаги 290-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 09/24/290/0353-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 июлдаги 571-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 10-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи ва ўн учинчи хатбошилар тегишлича тўққизинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 11-банд қуйидаги мазмундаги «б1 — б5» кичик бандлар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б1) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини етиштирувчи (ишлаб чиқарувчи) корхоналар билан ушбу маҳсулотларни қайта ишловчи, тайёрловчи ва реализация қилувчи корхоналар ўртасида ўзаро манфаатли муносабатлар учун шароитлар яратиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноатини ривожлантириш давлат сиёсатининг асосий йўналишлари бўйича таклифларни тайёрлашда, озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган прогноз лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини хорижий тажрибалар асосида қайта ишлаш ва чуқур қайта ишлаш ҳамда уларнинг ҳажмларини ошириш, хом ашё базасини кенгайтириш, замонавий қайта ишлаш қувватларини яратиш ва қайта ишлаш жараёнига илғор технологияларни жорий қилиш орқали озиқ-овқат маҳсулотларининг қўшилган қиймати занжири яратиш чора-тадбирлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда қишлоқ хўжалигида мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлаш ва қўллаб-қувватлаш механизмини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б2) маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларининг рақобатбардошлигини ошириш ва уларни диверсификация қилиш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан унумли фойдаланиш асосида озиқ-овқат саноатини ривожлантиришнинг стратегия ва моделларини ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакат озиқ-овқат саноатини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга оширилиши, озиқ-овқат маҳсулотларининг талаб ва таклиф балансларининг прогнозларини ишлаб чиқиш, аҳолини ижтимоий муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан ишончли ва узлуксиз таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноати тармоқларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг узоқ муддатга мўлжалланган моделларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳадаги янгиликларни кенг тарғиб қилиш мақсадида маҳсулотларни сақлаш, қайта ишлаш ва агрологистикага доир бўлган семинарларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик, идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлайди ҳамда мақсадли тармоқ ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б3) мева-сабзавот, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий чоралари — янги воситалар ва ахборот тизимларини яратиш, юқори самара берувчи йўналишларда лойиҳаларни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноатида фаолият олиб бораётган корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни жорий этиш бўйича лойиҳалар дастурини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий ва номолиявий механизмларини жорий қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б4) озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилиш, прогнозлаш ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат саноатининг ривожланишига хусусий ва тўғридан-тўғри чет эл инвестициялар оқимининг таъсирини таҳлил қилади ва бу борада тегишли таклифларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, озиқ-овқат саноатини жадал ривожлантириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантиришга хусусий, хорижий инвестицияларни жалб қилади ҳамда ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б5) замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш ҳамда импорт ҳажмини камайтириш чораларини кўриш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий савдо ва логистика марказларини ташкил этиш, маҳаллий озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорларида илгари суриш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, экспорт салоҳиятини кенгайтириш чораларини кўриб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар, қайта ишлаш корхоналари, тайёрлаш ва сотиш ташкилотлари ўртасида бозор муносабатлари асосида, унинг тайёрланиши, сақланиши, янада чуқурроқ қайта ишланиши ва сотилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат хом ашёси ҳаракатининг замонавий логистикасини кенг жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш учун корхоналарнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, махсус сақлаш омборлари ва совутиш камераларини қуриш, реконструкция қилиш, уларни замонавий ускуналар билан жиҳозлаш ишларини ташкил этишга инвестицияларни жалб қилиш бўйича таклифларни ишлаб чиқади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2022 йилларда Андижон вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 24 июлдаги 622-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 1-илованинг 230 ва 251-позициялари «Масъуллар» устунидаги «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК» сўзлари «Маҳаллий ҳокимлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 6-илованинг 23-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги уруғчиликни ривожлантириш маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 5 сентябрдаги 733-сон қарорининг 4-банди бешинчи хатбошидаги «ва «Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «2019 — 2023 йилларда Бухоро вилоятини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 сентябрдаги 794-сон қарорининг 15-банди тўққизинчи хатбошисидаги ««Ўзбекозиқовқатхолдинг» холдинг компанияси» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги 266-сонли қарорига асосан 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 мартдаги 172-сон қарорининг 3-иловаси билан тасдиқланган «Агробизнес ва бошқарув» йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этадиган вазирлик ва идоралар рўйхатининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 2 сентябрдаги 553-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 апрелдаги 255-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 21 декабрдаги 766-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 23 мартдаги 84-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ 2011 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Бошқарув аппаратлари тузилмасида инвестиция лойиҳаларини комплекс бошқариш бўлинмаси фаолият кўрсатиши лозим бўлган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа ташкилотлар, шунингдек йирик корхоналар рўйхатининг 11-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 10-сон, 99-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатининг 54-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1013-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 299-модда) билан тасдиқланган Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари ҳамда зарур бўлган тақдирда уларга тегишли ахборот-таҳлилий материаллар электрон шаклда юбориладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатининг «8. Хўжалик бошқаруви органлари» бўлимининг 14-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 майдаги 362-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига электрон сўровга мувофиқ маълумотлар айирбошлашнинг дастурий таъминоти орқали улар маълумотлар базасини шакллантиришларидан олдин маълумотлар тақдим этадиган, кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига уларнинг маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш рухсат этиладиган давлат органлари ва ташкилотларининг рўйхатининг 28-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.12.2021 й., 09/21/766/1182-сон; 01.05.2023 й., 09/23/171/0234-сон; 07.05.2024 й., 09/24/266/0329-сон, 21.05.2024 й., 09/24/290/0353-сон; 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон; 30.01.2025 й., 09/25/45/0084-сон; 23.04.2025 й., 09/25/255/0376-сон; 02.09.2025 й., 09/25/553/0796-сон)