Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
22.10.2025
17.07.2024
19.11.2023
05.04.2022
03.11.2021
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 22.10.2025
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини беришда қулайликлар яратиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Россия Федерациясидаги юртдошларимизнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, уларнинг меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, консуллик хизматларини ҳозирги замон талабларига мос равишда ривожлантириш ва Ўзбекистон Республикаси фуқароларига янги турдаги консуллик хизмати кўрсатишни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Россия Федерацияси ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларига мурожаат қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш ва бериш тартиби, шунингдек, ушбу ҳаракатларни амалга оширганлик учун йиғимлар ва тўловлар миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Вақтинчалик низом 2025 йил 1 январга қадар амал қилади.
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 25 ноябрга қадар Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш хизматини жорий этиш мақсадида ахборот тизимлари интеграция қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини чоп этиш ускуналари ва пластик карталар билан таъминловчи ташкилот билан ҳамкорликда эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун зарур ускуналар билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти бошлиғи М.А. Хайриддинов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири А.Х. Камилов ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 2 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
667-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 2 ноябрдаги 667-сон қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ВАҚТИНЧАЛИК НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Вақтинчалик низом Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасалари (кейинги ўринларда — консуллик муассасаси) томонидан Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг (кейинги ўринларда — талабгор) эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси консуллик муассасаси орқали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (кейинги ўринларда — Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси) томонидан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Йўқотилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини тиклаш Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш ушбу Вақтинчалик низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича талабгорнинг консуллик муассасасига мурожаат қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Талабгор эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун консуллик муассасасига ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича ариза билан шахсан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича талабгорнинг аризаси консуллик муассасаси мансабдор шахси (кейинги ўринларда — консуллик мансабдор шахси) томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки фуқаролик биометрик паспорти (идентификация ID-карта) (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони (консуллик мансабдор шахси томонидан нусха олинади ва асли талабгорга қайтариб берилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Вақтинчалик низомнинг 7-бандида белгиланган миқдорда консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасини берганлик учун тўлов тўлаганлиги тўғрисида квитанция.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгордан бошқа ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Консуллик муассасаси орқали эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш учун қуйидагилар ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 фоизи миқдорида тўлов. Бунда тўлов тегишли тўлов амалга ошириладиган кунда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан ўрнатилган курс бўйича хорижий валютада қабул қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 АҚШ доллари миқдорида консуллик йиғими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 АҚШ доллари миқдорида ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш учун йиғим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Вақтинчалик низом 7-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган тўловни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ҳисобварағига ўтказиш тартиби Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Консуллик мансабдор шахси томонидан миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ахборот алмашинуви электрон тизими орқали мазкур Вақтинчалик низомга 3-иловага келтирилган шакл бўйича анкета тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Электрон анкета тўлдирилгач, талабгор консуллик мансабдор шахси томонидан фотосуратга олинади ва маълумотлар тўғрилиги текширилиб, ушбу анкета талабгор томонидан махсус электрон қурилмага ўз имзосини қўйган ҳолда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Консуллик мансабдор шахси тасдиқланган анкетани бир иш куни ичида ахборот алмашинуви электрон тизими орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бир иш куни ичида анкетани ўрганиб чиқади ва талабгорнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилганлиги маълумотлар базаси орқали тасдиқлангандан сўнг, шу куннинг ўзида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини белгиланган тартибда расмийлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган тартибда расмийлаштирилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси дипломатик каналлар орқали консуллик муассасаларига жўнатиш ва талабгорга бериш учун Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик-ҳуқуқий департаментига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштирилганидан сўнг, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот алмашинуви электрон тизимига гувоҳнома муваффақиятли расмийлаштирилганлиги ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида тегишли маълумотни киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига ҳамда консуллик муассасаси орқали Ўзбекистон Республикасига етказиб бериш навбатдаги дипломатик почта орқали, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда навбатдан ташқари почта орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Консуллик мансабдор шахс дипломатик почта орқали қабул қилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини талабгорга ушбу Вақтинчалик низомга 2-иловага мувофиқ аввал тўлдирилган аризасига ҳамда ҳисобга олиш китобига олганлиги тўғрисида имзо қўйдириб топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини талабгорга топширилган вақтда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик мансабдор шахси кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати орқали Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилиш мақсадида юбориш учун дипломатик каналлар орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Талабгор анкетада ишончсиз маълумотлар кўрсатганлиги, консуллик йиғими ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғим ҳамда тўлов ставкасини тўлиқ амалга оширмаганлиги, ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганлиги янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириб беришни рад этиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжат ҳисобланади. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг шахсан ўзига топширилади, нотариал тасдиқланган ишончнома асосида мурожаат қилувчи учинчи шахслар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилганлигининг ҳисобини юритиш мазкур Вақтинчалик низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича Ҳисобга олиш китобида қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Талабгор консуллик муассасасининг мансабдор шахслари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Консуллик муассасасида эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш учун консуллик муассасасига мурожаат қилиш.
1. Хоҳишига кўра
2. Низомнинг 6 ва 7-бандларига мувофиқ зарур бўлган ҳужжатларни тақдим қилиш.
2. Мурожаат қилинганда
2-босқич
Консуллик муассасаси
Талабгор номидан сўровномани тўлдириш ва уни ахборот тизими орқали Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига (кейинги ўринда — ИИВ ЙҲХББ) юбориш.
Бир иш кунида
3-босқич
ИИВ ЙҲХББ
1. Тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш.
2. Талабгорнинг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ берилганлиги маълумотлар базаси орқали тасдиқлаш (гувоҳнома тасдиқланмаган ҳолда асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини консуллик муассасасига ахборот тизими орқали юбориш).
3. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш.
4. Расмийлаштирилган янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаментига (кейинги ўринда — ТИВ КҲД) юбориш.
Бир иш кунида
4-босқич
ТИВ КҲД
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини консуллик муассасасига дипломатик почта орқали юбориш.
Дипломатик почта жадвалига мувофиқ
5-босқич
Консуллик муассасаси
1. ЙҲХББдан янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш хабарномасини олиш.
2. Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини олиб қўйиш.
3. Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини эгасига бериш ёки асосланган сабабларга кўра рад этиш.
Бир иш кунида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонасининг ____________________ шаҳридаги консуллик бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқароси ____________________________________дан
(биометрик паспорт ёки идентификация ID-карта: серияси ___ рақами ____________________, ___.___. 20 ___ йилда __________________________________________________ томонидан берилган), Россия Федерациясининг ________________________________________________
(яшаш манзили тўлиқ ёзилади)
___________________________да вақтинчалик (ёки доимий) яшаётганлигим сабабли, менга тегишли бўлган эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини (серияси ____ рақами _________________, ___.___.20 ___ йилда________________________________ томонидан берилган) янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириб беришингизни сўрайман.
_________________________________________ _____________ «___» _________ 20__ йил
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олдим ____________________
(имзо)
«___» ________ 20__ йил
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
________________
________________
(сана)
(тартиб рақам)
Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш бўйича консуллик мансабдор шахс томонидан ахборот алмашинуви электрон тизимида тўлдириладиган АНКЕТА
Талабгор ҳақида маълумот
Фотосурат
1.
Ф.И.О.
2.
Паспорт ёки идентификация ID-карта рақами
3.
ЖШШИР
4.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг рақами
5.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг берилган жойи
6.
Эски ҳайдовчилик гувоҳномаси талонининг рақами
7.
Доимий рўйхатдан ўтган яшаш манзили
8.
Россия Федерациясидаги яшаш манзили
9.
Телефон рақами
10.
Электрон почта манзили
______________________ Талабгорнинг махсус электрон қурилма орқали қўйган электрон имзоси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги консуллик муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомга 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини берилганлигини ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИТОБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Ф.И.О.
Паспорт ёки идентификация
ID-карта серияси ва рақами
Эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақами
Янги ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси ва рақами