Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 07.01.1993 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.01.1993 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
07.01.1993
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигида бозор муносабатларини шакллантириш шароитларида хўжаликларнинг ҳуқуқлари ва мустақилликларини янада кенгайтириш, иқтисодий ислоҳотларни ривожлантириш ва чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 1993 йилда зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли давлат хўжаликларини хўжаликларнинг жамоа ва бошқа нодавлат шаклларига босқичма-босқич айлантириш чора-тадбирларини 1-иловага мувофиқ миқдорда ва муддатларда амалга ошириш зарур деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноати» концерни, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ушбу муҳим ижтимоий-иқтисодий ишларни ташкил этиш ва ўтказишда давлат хўжаликларининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулкини меҳнат жамоаларининг мулкчилигига текин бериш, хўжаликларнинг ҳудудлари ва ер фонди ҳамда уларда шаклланган ишлаб чиқариш ихтисослашувини сақлаб қолиш зарурлигидан келиб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ислоҳотни ўтказиш пировард натижада хўжалик ички иқтисодий муносабатларини тубдан ўзгартиришни, жамоа ва ижара мулкчилиги асосида сифат жиҳатидан янги мустақил ишлаб чиқариш бўлинмалари ташкил этилишини таъминлаши керак. Уларда ижара кооператив, фермер, оила хўжаликлари ва хўжаликларнинг бошқа турлари шаклланиши учун ерга узоқ ва тўғри эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш, маҳсулотларни мустақил тақсимлаш ҳуқуқи билан барча шароитлар яратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, зарар кўриб ишловчи ва паст рентабелли давлат хўжаликлари хўжаликларнинг бошқа шакллари ва турларига айлантирилгандан кейин уларга муддати ўтиб кетган тўловларни банклар ва маҳсулот етказиб берувчиларга тўлаш учун 20 йил узайтирилган муддат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишлаб чиқаришнинг ўзига хослигини ва айрим хўжаликларнинг республика учун муҳимлигини ҳисобга олиб Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича энг аввало уруғчилик, наслчилик ва бошқа базавий йўналишлардаги давлат хўжаликлари 2-иловага* мувофиқ давлат тасарруфида сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқда тадбиркорлик ва мулкчиликнинг янги шаклларини ривожлантиришни амалда молиявий қўллаб-қувватлаш, янги ишлаб чиқариш тузилмалари жамоаларининг иш фаоллиги ва ташаббускорлигини ошириш учун «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» ҳузурида тадбиркорлар, фермерлар ва хусусий шахсларнинг «Тадбиркор» акционерлик тижорат банки ташкил этилсин, деҳқон (фермер) хўжаликларига, шахсий ёрдамчи хўжалик эгаларига, қишлоқ хўжалиги ижарачиларига ва кооперативларга, кичик, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи хусусий корхоналар ва фирмаларга хизмат кўрсатиш хорижий сармояни кенг жалб этишнинг асосий функциялари бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тадбиркор» акционерлик тижорат банкининг устав фондидаги улуши сифатида республика давлат бюджетидан 1 млрд. 500 млн сўм ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва «Ўздеҳқончиликсаноатбанк» бир ой муддат ичида «Тадбиркор» акционерлик тижорат банкининг Уставини ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманлардаги бўлимлари тўғрисидаги низомни тасдиқласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни ва «Ўзкооптайёрловсавдо»нинг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган қуйидаги таклифлари қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда 1600 минг гектар майдонга чигит экиш, 1370 минг тонна ҳажмида пахта толаси (4300 минг тонна пахта хом ашёси) етиштириш Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича 3-иловага мувофиқ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пахта етиштиришни кўпайтиришдан хўжаликлар жамоаларининг манфаатдорлигини ошириш ва маҳсулотни сотишда уларнинг мустақилликларини кенгайтириш мақсадида пахта хом ашёси бўйича давлат буюртмаси салмоғини камайтириш, уни ҳисобланган тайёрлов ҳажмига (топшириққа) нисбатан 80 фоиз миқдорида белгилансин. Бунда давлат буюртмасидан ортиқча пахта хом ашёсидан олинган пахта толаси (белгиланган топшириқнинг 20 фоизи ва топшириқдан ортиқча ҳажмнинг ҳаммаси) хўжаликлар томонидан эркин бозор нархларида мустақил равишда сотилади. Ушбу толани сотиш ҳуқуқи пахта хом ашёси тайёрлашнинг ҳажми ва сифати бўйича белгиланган топшириқларни бажармаган хўжаликларгагина берилади. Бу шарт бошқа пахта маҳсулотлари — линт, ўлик пахта, чигитга ҳам тааллуқлидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда хом ашёни тайёрлаш ва давлат ресурсларига етказиб бериш ҳажмлари 4-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатга дон ва дон экинлари, гўшт, сут, тухум, чарм хом ашёси, жун, қоракўл тери, каноп, тамаки, кишмиш, майиз, қуруқ мевалар етказиб бериш бўйича давлат буюртмалари 80 фоизгача камайтирилсин, пиллага давлат буюртмаси 70 фоиз, мева-сабзавот маҳсулотларига давлат буюртмалари — 50 фоиз даражасида сақлаб қолинсин. Бу маҳсулотларнинг қолган қисми хўжаликлар томонидан эркин нархлар бўйича мустақил равишда сотилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хўжаликларни юқори класслик уруғлик фондини яратганлик учун рағбатлантириш тариқасида ғўза селекцияси билан шуғулланувчи экспериментал уруғчилик ва илмий-тадқиқот муассасалари учун пахта хом ашёси харид нархларига 10 фоиз миқдорида ва уруғчилик хўжаликларининг барча бошқа тоифалари учун 5 фоиз миқдорида устамаларни ишлаб чиқсин ҳамда 1993 йилнинг истиқбол кўрсаткичлари билан бирга тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги бир ой муддат ичида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг, харажатлар кўпайишини ҳисобга олган ҳолда, етиштириш зарар келтирадиган ва паст рентабелли айрим турларининг харид нархларини кўриб чиқишга доир таклифларни тайёрласинлар ва киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари давлат хўжаликларини хўжаликларнинг бошқа шаклларига айлантиришда давлат хўжаликлари ўрмонларини ўрмон хўжалиги органлари ихтиёрига ўтказсинлар, ўрмон фонди ерларидан узоқ муддатли фойдаланиш тўғрисидаги актларни бекор қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат ўрмон қўмитаси билан биргаликда, қайта ташкил этилаётган давлат хўжаликлари сонидан келиб чиққан ҳолда, ўтказилаётган ўрмон ер майдонлари миқдорини аниқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Давлат ўрмон қўмитаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат» концерни, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, «Ўзкооптайёрлов-савдо», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг қишлоқ хўжалигини ушбу қарордан келиб чиқадиган талабларга мувофиқ ривожлантиришнинг йиғма кўрсаткичлари бўйича зарур материалларни 1993 йил 15 февралгача республика комиссиясининг кўриб чиқиши учун тақдим этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа, давлат хўжаликлари, бошқа турдаги хўжаликлар, маҳаллий қишлоқ хўжалиги органлари раҳбарлари ва мутахассисларининг эътиборини қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш схемаларига қатъий мувофиқ равишда жойлаштириш зарурлигига, озуқабоп экинлар майдонларининг қисқаришига йўл қўймасликка барча ер ресурсларини қатъий ҳисобга олишга қаратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ғўзани навлар бўйича жойлаштиришни тартибга солиш, бир жойда унинг ҳар хил навларини ўстириш амалиётига чек қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоят ҳокимликлари билан келишилган ғўза навларини жойлаштириш режасини 1993 йилда 5-иловага мувофиқ амалга ошириш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўздавпахтасаноатсотиш» уруғлик чигитни тегишли миқдорда тайёрлашни ҳамда ғўзаларни навлар бўйича жойлаштириш тартибига қатъий риоя қилиш устидан назоратни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Суғориладиган ерларнинг потенциал имкониятларидан янада тўлароқ фойдаланиш зарурлигини инобатга олган ҳолда, мева-сабзавот экинларини экиш майдонлари камайганлиги муносабати билан ҳамда дон тақчиллигини камайтириш мақсадида «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 1993 йилда 6-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича кузги дон экинларини 450 минг гектар суғориладиган алмашлаб экиш майдонларида жойлаштириш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги экиш муддатлари бошлангунга қадар лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш за кузги ва баҳорги бошоқли дон экинларини алмашлаб экиш майдонларида жойлаштириш билан боғлиқ барча масалаларни ҳал этсин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари ҳар бир хўжалик томонидан дон экинларини экиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳрига, вилоятлар марказларига ва бошқа шаҳарларга қишлоқ хўжалиги оборотидан чиқарилиб ишлаб чиқаришга ижтимоий мақсадлардаги объектлар қурилиши учун ажратилган суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг аҳволи қониқарсиз деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддат ичида 1990—1992 йилларда қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларидан бошқа мақсадлар учун ажратилган суғориладиган ерларни рўйхатдан ўтказсинлар, унинг якуни бўйича фойдаланилмаётган ер участкаларини олиб қўйиш юзасидан таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, шаҳар қурилиши учун суғориладиган ерларни ажратиш фақат фавқулодда ҳолларда, ҳар бир шаҳар ерларнинг ер фонди комиссия текширувидан пухта ўтказилгандан кейингина ва шаҳарлар чегарасида жойлашган ер резервлари батамом тугаган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда суғориладиган ерларни ажратиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тақдимномасига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг алоҳида қарорлари бўйича ажратилиш вақтида ушбу ерлардан олиб келинган маҳсулотнинг 50—100 баравар миқдордаги қийматини олдиндан албатта тўлаган ҳолда амалга оширилсин. Тушадиган маблағлар мақсадли фойдаланиш учун сув хўжалиги органларига ерларнинг ҳолатини яхшилаш ва уларни ўзлаштиришга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш учун ажратилган ерлардан оқилона фойдаланишни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасига ва унинг жойлардаги органларига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари фермер ва аҳоли шахсий ёрдамчи хўжаликларининг ер фонди ҳолатини ўрганиб чиқсинлар, улардан қониқарсиз фойдаланилаётган ҳолларда ер участкалари олиб қўйилсин ва улар илгариги ердан фойдаланувчиларга берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бутун республика бўйича қишлоқ хўжалиги ерларидан, энг аввало, суғориладиган ерлардан фойдаланиш даражасининг етарли даражада юқори эмаслигини, шунингдек бу ишда хўжасизлик учун таъсирчан иқтисодий санкцияларнинг йўқлигини ҳисобга олиб, «Ўзистиқболстат» давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академиясига 1993 йил 1 апрелгача қишлоқ хўжалиги ерларининг тоифалари, сифати ва жойлашган ўрни бўйича табақалаштирилган ер солиғини жорий қилиш тўғрисида таклифлар киритиш топширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқончилик саноати комплекси вазирликлари ва идоралари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари жамоа ва давлат хўжаликларини, хўжаликларининг барча бошқа турларини қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланганлик уларга минерал ўғитлар, техника, ёнилғи-мойлаш материаллари ва бошқа ресурсларни қўшимча ажратиш йўли билан юқори ҳосил олганлик учун рағбатлантиришни амалда кенг қўлласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари суғориш сувларидан оқилона фойдаланиш устидан назоратни кучайтирсинлар, хўжаликлар раҳбарлари ва мутахассисларининг суғоришни янги техникаси ва сувни тежайдиган технологияларни жорий қилишлари бўйича масъулиятини оширсинлар. Сувдан хўжасизларча фойдаланиш ҳолларига қатъий чек қўйилсин, зарурат бўлганда жарима санкциялари жорий қилинсин, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун сув сарфини қисқартириш амалда қўллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бир вақтда суғориш сувларидан оқилона фойдаланаётган ишлаб чиқариш бўлинмаларининг жамоалари, уларга қўшимча лимитлар ажратган ҳолда қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғориш сувларининг тақчиллигини ва улардан фойдаланишдаги кўплаб хўжасизлик ҳолларини ҳисобга олиб, Ўзбекистон Республикаси Мелорация ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги 1994 йил 1 апрелгача ҳар хил тоифадаги сувдан фойдаланувчилар учун сув қийматини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун киритсинлар, иқтисодий санкцияларни қўлланган ҳолда сувдан фойдаланишни қатъий лимитлаштириш тартибини жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси республика Олий Кенгаши навбатдаги сессияга сувдан фойдаланиш Қонуни лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқда иқтисодий ислоҳотни фаол ва юқори ташкилий ҳамда профессионал даражада ўтказаётган, сифат жиҳатдан янги хўжалик таркибий бўлинмаларини, шу жумладан, фермер хўжаликлари тузишни ва маҳсулотларни кўпайтиришни таъминлаётган туман ва хўжаликларнинг раҳбарларини рағбатлантириш амалда қўллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигини, шу жумладан, фермер хўжалигини юритиш тажрибасини ўрганиш учун туманлар ва хўжаликлар раҳбарларини илғор хорижий мамлакатларга мақсадли юбориш учун махсус пул жамғармасини яратиш. Ушбу жамғарма ҳисобига, шунингдек, раҳбар ходимларни санаторийларга ва дам олиш уйларига юбориш, уларни тўрт-беш ойлик маошлари миқдорида мукофотлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ислоҳотни ўтказишда алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарларни фахрий ёрлиқлар билан мукофотлаш, уларга Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш тўғрисида таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлар академиясининг деҳқончилик ва чорвачиликда харажатларни камайтирадиган ва сувларни тежайдиган янги техника, илғор технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, ғўза, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг янги навларини яратиш, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича ишлар қониқарсиз деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Академиядан, унинг илмий муассасаларидан, жаҳон амалиётини ҳисобга олган ҳолда, илмий жамоаларнинг бутун куч ғайратини ва маблағларини алмашлаб экишнинг пухта схемаларини ишлаб чиқаришга қаратиш, ички ва ташқи бозорнинг конъюнктураларини ўзгартириш, ғўза, дон ва озуқабоп экинларнинг серҳосил ва қурғоқчиликка чидамли янги навларини яратиш, қишлоқ хўжалигида янги техника ва илғор технологияларни қўллаш талаб қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси (ўртоқ Жўрабеков)га юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йил 7 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 январдаги
13-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда кооператив ва мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириладиган давлат қишлоқ хўжалиги корхоналарининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СОНИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏
‎‏

Жами хўжаликлар

шу жумладан:‎‎

мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириладиган хўжаликлар‎‎

1993 йил 1 апрелгача (зарар кўриб ишлайдиган хўжаликлар)‎

1994 йил 1 январгача‎

мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантирилмайдиган хўжаликлар‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 112‎ 30‎ 55‎ 27‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 53‎ 7 33‎ 13‎
Бухоро‎ 55‎ 12 26‎ 17‎
Жиззах‎ 114‎ 35‎ 46‎ 33‎
Қашқадарё‎ 168‎ 25‎ 100‎ 43‎
Навоий‎ 52‎ 4‎ 5‎ 43‎
Наманган‎ 52‎ 6‎ 27‎ 19‎
Самарқанд‎ 81‎ 5‎ 40‎ 36‎
Сурхондарё‎ 86‎ 21‎ 46‎ 19‎
Сирдарё‎ 69‎ 19‎ 38‎ 12
Тошкент‎ 75‎ 12‎ 33‎ 30‎
Фарғона‎ 58‎‎ 10‎ 34‎ 14‎
Хоразм‎ 41‎ 11‎ 20‎ 10‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ 1016‎ 197‎ 503‎ 316‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 январдаги
13-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда чигит экиладиган майдон, пахта хом ашёси ва пахта толаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЕТИШТИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Майдон, минг гектар‎

Ялпи ҳосил, минг тонна‎

Пахта толаси, минг тонна‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ 143‎ 314‎ 101‎
вилоятлар:‎‎
Андижон‎ 125‎ 352‎ 113‎
Бухоро‎ 110‎ 357‎ 121,5‎
Жиззах‎ 137‎ 322‎ 96‎
Қашқадарё‎ 195‎ 459‎ 144‎
Навоий‎ 44‎ 125‎ 41,2‎
Наманган‎ 103‎ 309‎ 98‎
Самарқанд‎ 111‎ 286‎ 88,3‎
Сурхондарё‎ 128‎ 396‎ 132‎
Сирдарё‎ 146‎ 348‎ 106‎
Тошкент‎ 119‎ 320‎ 99‎
Фарғона‎ 136‎ 404‎ 131‎
Хоразм‎ 103‎ 308‎ 99‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎‎ 1600‎ 4300‎ 1370‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 январдаги
13-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва хом ашё тайёрлаш ҳамда уларни давлат ресурсларига етказиб бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲАЖМЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

Дон, жами‎‎

Умумий ҳажмдан турлар бўйича

‎‏ҳажми,
‎ минг
‎тонна

ш. ж., давлат буюртмаси 80%‎‏‎

шоли‎‎

маккажўхори‎‎

бошоқли экинлар‎‎

ҳажми
‎минг
‎ тонна‎

ш. ж., давлат буюртмаси 80%‎‏‎‎

‎‏ҳажми,
‎минг
‎тонна
‎‎

ш. ж., давлат буюртмаси 80%‎‏‎‎

‎‏ҳажми,
‎минг
‎тонна
‎‎

ш. ж., давлат буюртмаси 80%‎‏‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ ‎225,0 180,00 ‎215 ‎172,00 Х‎ Х‎ ‎10 8,00‎
вилоятлар:
Андижон‎ ‎43,0 34,40 Х Х 12,0 9,60 31 24,80‎
Бухоро ‎19,1 15,28 Х Х 3,1 2,48 16 12,80‎
Жиззах‎ ‎107,0 85,60 Х Х 13,0 10,40 94 75,20‎
Қашқадарё‎ ‎ ‎212,0 169,60 Х Х 3,0 2,40 209 167,20‎
Навоий‎ ‎ ‎11,1 8,88 Х Х 1,1 0,88 10 8,00‎
Наманган‎ ‎ ‎27,0 21,60 Х Х 5,0 4,00 22 17,60‎
Самарқанд‎ ‎ ‎104,8 83,84 Х Х 7,8 6,24 97 77,60‎
Сурхондарё‎ ‎ ‎94,0 75,20 23 18,40 Х Х 71 56,80‎
Сирдарё‎ ‎ ‎60,0 48,00 21 16,80 6,0 4,80 33 26,40‎
Тошкент‎ ‎ 83,0 66,40 ‎26 20,80 15,0 12,00 42 33,60‎
Фарғона‎ ‎ 41,0 32,80 ‎‎Х Х 10,0 8,00 31 24,80‎
Хоразм‎ ‎ ‎73,0 58,40‎ ‎‎65 52,00 Х ‎Х ‎8 6,40‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ ‎1100 ‎880 350 280 76 60,80 674 539,2‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Каноп, тамаки‎‎

Картошка‎‎

Сабзавот‎‎

Ҳўл мевалар‎‎

ҳажми,
‎ минг
‎тонна‎

ш.ж., давлат буюртмаси 80%‎

ҳажми,
‎ минг
‎ тонна‎‎

ш.ж., давлат буюртмаси 50%‎‎

ҳажми,
‎ минг
‎тонна‎‎

ш.ж., давлат буюртмаси 50%‎‎

ҳажми,
‎ минг
‎онна‎‎

ш.ж., давлат буюртмаси 50%‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ х х 3 1,5 40‎ 20,0‎ 6,0 3,0
вилоятлар:
Андижон‎ х х 12 6,0 210 105,0 34,0 17,0
Бухоро х х 5 2,5 70 35,0 13,0 6,5
Жиззах‎ х х 13 6,5 60 30,0 16,0 8,0
Қашқадарё‎ ‎ х х 13 6,5 130 65,0 23,0 11,5
Навоий‎ ‎ х х 2 1,0 21 10,5 4,8 2,4
Наманган‎ ‎ х х 35 17,5 135 67,5 42,0 21,0
Самарқанд‎ ‎ 29,5 23,6 38 19,0 271 135,5 55,2 27,6
Сурхондарё‎ ‎ х х 8 4,0 130 65,0 16,0 8,0
Сирдарё‎ ‎ х х 4 2,0 60 30,0 8,0 4,0
Тошкент‎ ‎ 80,0 64,0 80 40,0 465 232,5 53,0 26,5
Фарғона‎ ‎ х х 30 15,0 168 84,0 41,0 20,5
Хоразм‎ ‎ х х 7 3,5 40 20,0 8,0 4,0
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ 250 125 1800 900 320 160
(каноп)‎

80‎

‎64

(тамаки)‎

29,5‎

23,6‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

Узум‎‎

Умумий ҳажмдан
‎кишмиш ва майиз
‎ (қуритилган ҳлда)‎‎

Қуруқ мевалар‎‎

Хашак—тонна
‎давлат буюртмаси 100%‎‏

ҳажми‎,
‎минг тонна

ш. х., ‎давлат буюртмаси 50 %‎

ҳажми‎,
‎минг тонна‎

ш. х., давлат буюртмаси 80 % ‎‎

ҳажми‎,
‎ минг тонна‎

ш. х., давлат буюртмаси 80 % ‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
вилоятлар:‎ ‎
Андижон‎ ‎ 28‎ 14,0‎ 180‎ 144,0‎ 409‎ 327,2‎ 500‎
Бухоро‎ ‎ 34‎ 17,0‎ 185‎ 148,0‎ 170‎ 136,0‎ 100‎
Жиззах‎ ‎ 40‎ 20,0‎ 2130‎ 1704,0‎ 500‎ 400,0‎ 450‎
Қашқадарё‎ ‎ 35‎ 17,5‎ 110‎ 88,0‎ 60‎ 48,0‎ 250‎
Навоий‎ ‎ 13‎ 6,5‎ 1490 1192,0‎ 156‎ 124,8‎ 102‎
Наманган‎ ‎ 63‎ 31,5 850‎ 680,0‎ 2380‎ 1904,0‎ 320‎
Самарқанд‎ ‎ 186‎ 93,0 9743‎‎ 7794,4‎ 1125‎ 900,0‎ 648‎
Сурхондарё‎ ‎ 75‎ 37,5 1142‎‎ 913,6‎ 690‎ 552,0‎ 40‎
Сирдарё‎ ‎ 10‎ 5,0 170‎‎ 136,0‎ 100‎ 80,0‎ 400‎
Тошкент‎ ‎ 88‎ 44,0 Х‎‎ Х‎ 300‎ 240,0‎ 400‎
Фарғона‎ ‎ 23‎ 11,5 Х‎‎ Х‎ 1110‎ 888,0‎ 390‎
Хоразм‎ ‎ 5‎ 2,5‎ Х‎‎ Х‎ Х‎ Х‎ Х‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ 600‎ 300‎ 16000‎ 12800‎ 7000‎ 5600‎ 3600‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏‎‏
‎‏

Пилла, тонна‎‎

Мол ва парранда гўшти, минг тонна‎‎

ҳажми

‎‏‎‏ш. ж., давлат
‎буюртмаси 70 %

тайёрлашнинг
‎умумий ҳажми‎‎‎‏‎

Булардан

‎‏Наслдор моллар
‎давлат буюртмаси 100 %
‎‏

озиқ-овқат
‎ ресурслари‎‎‎‎

жами‎‏‎

‎‏‎‏ш. ж., давлат буюртмаси ‎

ҳажми‎

‎‏‎‏ш. ж., давлат
‎буюртмаси 80 %‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ 800 560,00‎ 21,3‎ 17,10‎ 21,0‎ 16,80 0,3‎
вилоятлар:‎ ‎
Андижон‎ ‎ 4550‎ 3185,00 21,4 17,20 21,0 16,80 0,4
Бухоро‎ ‎ 3400‎ 2380,00 19,2 15,46 18,7 14,96 0,5
Жиззах‎ ‎ 450 315,00 23,1 18,70 22,0 17,60 1,1*
Қашқадарё‎ ‎ 2200 1540,00 24,8 20,00 24,0 19,20 0,8
Навоий‎ ‎ 940‎ 658,00‎ 23,4 19,00 22,0 17,60 1,4
Наманган‎ ‎ 2830‎ 1981,00 15,4 12,40 15,0 12,00 0,4
Самарқанд‎ ‎ 3215‎ 2250,50 32,0 25,74 31,3 25,04 0,7
Сурхондарё‎ ‎ 1230‎ 861,00 22,7 18,30 22,0 17,60 0,7
Сирдарё‎ ‎ 460 322,00 12,3 9,90 12,0 9,60 0,3
Тошкент‎ ‎ 1655 1158,50 50,7 40,70 50,0 40,00 0,7**
Фарғона‎ ‎ 5630‎ 3941,00 23,5 18,90 23,0 18,40‎ 0,5
Хоразм‎ ‎ 1930 1351,00‎ 13,2 10,60 13,0‎ 10,40 0,2‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ 29290‎ 20503,0‎ 303 244 295 236 8,0
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*0,2 минг тоннани биофабрикаларга ва Ўзбиокомбинатга етказиб бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** 0,1 минг тоннани биофабрикаларга ва Ўзбиокомбинатга етказиб бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Сут*‎‎‎

Тухум‎*

‎‏Асал ҳажми, тонна давлат буюртмаси 100 %

Жун (соф тола)‎‎‎

Қоракўл тери‎‎

ҳажми, минг тонна‎

ш. ж., давлат буюртмаси
‎ 80 %‎

ҳажми, млн
‎дона‎‎

ш. ж., давлат буюртмаси
‎80 %‎‎

ҳажми, минг тонна‎‎

ш. ж., давлат буюртмаси
‎80 %‎‎

ҳажми, минг тонна‎‎

ш. ж., давлат буюртмаси
‎80 %‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ 47,50‎ 38,00‎ 50,00‎ 40,00‎ 60‎ 1158‎ 926,4‎ 80,0‎ 64,00‎
вилоятлар:‎ ‎
Андижон‎ ‎ 80,00‎ 64,00 50,00 40,00 150 820 656,0 Х‎ Х‎
Бухоро‎ ‎ 72,73‎ 58,18 44,45 35,56 100 1281 1024,8 200,5‎ 160,40‎
Жиззах‎ ‎ 42,00 33,60‎ 54,00 43,20 100 1400 1120,0 100,0‎ 80,00‎
Қашқадарё‎ ‎ 78,00 62,40 65,00 52,00 100 2800 2240,0 200,0‎ 160,00‎
Навоий‎ ‎ 27,32 21,86 126,20 100,96 3166 2532,8 474,7‎ 379,76‎
НаманганŽ ‎ 73,50 58,80 70,00 56,00 50 500 400,0 Х‎ Х‎
Самарқанд‎ ‎ 91,95 73,56 186,35 149,08 300 1400 1120,0 108,0‎ 86,40‎
Сурхондарё‎ ‎ 69,00 55,20 57,00 45,60 130 1200 960,0 45,0‎ 36,00‎
Сирдарё‎ ‎ 54,00 43,20 30,00 24,00 190 360 288,0 Х‎ Х‎
Тошкент‎ ‎ 161,00 128,80 370,00‎‎ 296,00 60 1200 960,0 Х‎ Х‎
Фарғона‎ ‎ 110,00 88,00 160,00‎‎ 128,00‎ 100 830 664,0 Х‎ Х‎
Хоразм‎ ‎ 57,00 45,60 101,00‎‎ 80,80‎ 200‎ 300‎ 240,0‎ 3,0‎ 2,40‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ 964 771,2 1364 1091,2 1540 16415 13132 1211,2‎ 968,96
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*умумий овқатланиш корхоналари лимити ва наслдор тухумларни ҳисобга олмасдан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

Тери хом ашёси, минг дона‎‎

Қорамолларники‎‎

қўй-эчкиларники‎‎

чўчқаники‎‎

ҳажми‎

ш. ж., давлат
‎ буюртмаси 80 %‎

ҳажми‎‎

ш. ж., ‎давлат
‎буюртмаси ‎ 80 %‎‎

ҳажми‎‎

ш. ж., ‎давлат
‎буюртмаси ‎80 %‎‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎ ‎ 90,0‎ 76,50‎ 115,0‎ 97,75‎ Х‎ Х‎
вилоятлар:‎ ‎
Андижон‎ ‎ 77,0‎‎ 65,45 120,0 102,00 Х Х
Бухоро‎ ‎ 86,2 73,27 138,0 117,30 Х Х
Жиззах‎ ‎ 44,0 37,40‎ 125,0 106,25 Х Х
Қашқадарё‎ ‎ 103,0 87,55 330,0 280,50 Х Х
Навоий‎ ‎ 44,3 37,66 214,9 182,67 Х Х
Наманган‎ ‎ 55,0 46,75 75,0 63,75 Х Х
Самарқанд‎ ‎ 161,5 137,27 207,1 176,03 Х Х
Сурхондарё‎ ‎ 74,0 62,90 182,0 154,70 Х Х
Сирдарё‎ ‎ 30,0 25,50 30,0 25,50 Х Х
Тошкент‎ ‎ 125,0 106,25 250,0‎‎ 212,50 Х Х
Фарғона‎ ‎ 105,0 89,25 145,0‎‎ 123,25‎ Х Х
Хоразм‎ ‎ 55,0 46,75 15,0‎‎ 12,75‎ Х‎ Х‎
Ҳаммаси‎

1050‎

892,5‎

1947‎

1654,95‎

Х‎

Х‎

Бундан ташқари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
‎ гўшт ‎комбинатлари бўйича‎

350‎

297,50‎

853‎

725,05‎

400‎

320‎

Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎ ‎ 1400 1190 2800 2380 400 320
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 январдаги
13-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда экиш учун районлаштирилган ва истиқболли ғўза навларини
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

‎‏Майдонларнинг ҳаммаси, минг гектар

Навлар‎‎

Ашгабат-25‎

Қарши-8‎

Ижод‎

Термиз-16‎

Термиз-24‎

С-6524‎

С-6530‎

С-6037‎

175-ф‎

108-ф‎

С-4727

Қизилравот‎

Ан-Ўзбекистон-3‎‎

Қирғизистон-3‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎‎ 143‎ 2,3‎ 5,7‎ 105,0‎
вилоятлар:‎‎
Андижон‎ 125‎
Бухоро‎ 110‎ 237‎
Жиззах‎ 137‎ 21,4‎ 3,5‎
Қашқада
‎рё‎
195‎ 3,8‎ 24,9‎ 1,9‎ 60,0‎
Навоий‎ 44‎ 7,0‎ 3,5‎ 1,4‎
Наманган‎ 103‎ 45,0‎ 18,5‎ 1,1‎ 53,4‎
Самарқанд‎ 111‎ 15,0‎ 7,0‎
Сурхондарё‎ 128‎ 1,0‎ 0,4‎ 43,5‎ 4,9‎ 5,6‎ 8,1‎
Сирдарё‎ 146‎ 52,0‎
Тошкент‎ 119‎ 65,3‎ 17,8‎ 9,6‎
Фарғона‎ 136‎ 25,9‎ 35,6‎
Хоразм‎ 103‎ 2,6‎ 10,0‎ 48,0‎ 9,4‎
ЖАМИ: ‎ 1600‎ 1,0‎ 3,8‎ 0,4‎ 68,4‎ 4,9‎ 198,7‎ 159,0‎ 1,1‎ 48,0‎ 72,7‎ 108,5‎ 9,4‎ 3,5‎ 93,7‎

(минг га)‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‏

‎‎Навлар

Тошкент‎

Чимбой-3010‎

Юлдуз‎

Ан-Боёвут-2‎‎

С-9070‎

Бухоро-6‎‎

Андижон-9‎‎

Ан-510‎

Фарғона-3‎‎

Наманган-1

Ан-415‎

Наманган-77‎‎

Ан-402‎‎

Оққўрғон

Бошқа навлар‎

Қорақалпоғистон Республикаси‎‎ 17,0‎ 11,5‎ 1,1‎ 0,4‎
вилоятлар:‎‎
Андижон‎ 4,5‎ 5,0‎ 25,7‎ 2,3‎ 8,4‎ 25,1‎ 1,0‎
Бухоро‎ 2,6‎ 105,2‎‎ 2,2‎
Жиззах‎ 0,9‎ 93,0‎ 18,2‎
Қашқадарё‎ 55,2‎ 34,7‎ 1,4‎ 1,0‎ 12,1‎
Навоий‎ 4,2‎ 10,5‎ 21,8‎ 0,5‎
Наманган‎ 4,0‎ 3,4‎ 4,7‎ 7,3‎ 10,0‎ 4,1‎
Самарқанд‎ 9,0‎ 2,0‎
Сурхондарё‎ 18,8‎ 21,5‎ 2,0‎ 18,3‎ 3,4‎ 0,5‎
Сирдарё‎ 16,9‎ 68,4‎ 1,9‎ 6,3‎ 0,5‎
Тошкент‎ 1,6‎ 0,4‎ 10,0‎ 6,0‎ 2,8‎ 3,3‎ 1,6‎ 0,6‎
Фарғона‎ 27,5‎ 12,6‎ 30,3‎ 4,1‎
Хоразм‎ 1,5‎ 26,0‎ 0,1‎ 5,0‎ 0,1‎ 0,3‎
ЖАМИ: ‎ 33,1‎ 17,0‎ 113,2‎ 175,6‎ 55,1‎ 220,7‎ 5,0‎ 6,9‎ 45,8‎ 7,3‎ 8,1‎ 97,3‎ 25,1‎ 5,1‎ 11,5
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 7 январдаги
13-сон қарорига
6-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1993 йилда суғориладиган ерлардаги алмашлаб экиладиган майдонларда кузги бошоқли дон экинлари экиш майдони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси‎‎ 20‎
вилоятлар:‎‎
Андижон‎ 27‎
Бухоро‎ 32‎
Жиззах‎ 32‎
Қашқадарё‎ 96‎
Навоий‎ 16‎
Наманган‎ 27‎
Самарқанд‎ 50‎
Сурхондарё‎ 52‎
Сирдарё‎ 27‎
Тошкент‎ 29‎
Фарғона‎ 31‎
Хоразм‎ 11‎
Ўзбекистон Республикаси бўйича жами‎‎ 450‎

(минг гектар)