19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3327
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи, 19.10.2021 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3327
Date of entry into force
19.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ПРОКУРОРИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йил 19 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3327]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддаси ва «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддасига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-Б-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш. ШАРАХМЕТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги Дирктори Д. ЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг раиси Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 июнь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 2 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Т. ИШМЕТОВ

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 16 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори А. ОРТИҚОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 2 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ДХХ раиси А. АЗИЗОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 30 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш. САДИКОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 17 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 26 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2021 йил 30 июлдаги 53-Б-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш, пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш ва операцияларини тиклаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш — пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ўтказишни, конверсиялашни, тасарруф этишни ёхуд кўчиришни тақиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари — Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Бош прокуратураси ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс, шунингдек, террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахс — Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган, оммавий қирғин қуролини тарқатишини олдини олишга қаратилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг (бундан буён матнда БМТ Хавфсизлик Кенгаши деб юритилади) тегишли резолюциялари ҳамда бошқа халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар билан белгиланган жисмоний ёки юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияларни тўхтатиб туриш — мижознинг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни кўчириш, конверсиялаш, ўзга шахсларга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун бериш, шунингдек юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳаракатларни бажариш тўғрисидаги топшириқномалари ижросини тўхтатиб туриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари — БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва унинг қўмиталари томонидан тузиладиган, шу жумладан БМТ Хавфсизлик Кенгашининг ИШИД (ДАИШ) ва «Ал-Қоида» бўйича 1267, 1989 ва 2253-резолюциялари асосида ташкил этилган қўмитанинг ҳамда «Толибон» ташкилоти бўйича 1988 ва Корея Халқ Демократик Республикаси бўйича 1718-резолюциялари асосида ташкил этилган қўмиталарнинг террорчилик фаолиятига ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишга алоқадор бўлган шахсларга нисбатан санкциялар қўлланилиши белгиланган жисмоний ва юридик шахслар рўйхатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари — БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан қабул қилинган терроризмга қарши курашишга қаратилган резолюциялар (1267 (1999), 1333 (2000), 1363 (2001), 1373 (2001), 1390 (2002), 1452 (2002), 1455 (2003), 1526 (2004), 1617 (2005), 1730 (2006), 1735 (2006),1822 (2008), 1904 (2009), 1988 (2011), 1989 (2011), 2161 (2014), 2170 (2014), 2178 (2014), 2253 (2015), 2368 (2017) ва уларни ривожлантиришга қаратилган резолюциялар) ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишга қарши курашишга қаратилган резолюциялар (1718 (2006), 1737 (2006), 1747 (2007), 1803 (2008), 1874 (2009), 1929 (2010), 2087 (2013), 2094 (2013), 2231 (2015), 2270 (2016), 2321 (2016), 2356 (2017), 2371 (2017), 2375 (2017), 2397 (2017) ва уларни ривожлантиришга қаратилган резолюциялар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органи — қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича белгиланадиган давлат органи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахслари, чет эл фуқаролари ва юридик шахслари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларга ҳамда уларнинг топшириғига кўра ҳаракат қилаётган шахсларга, шунингдек террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахсга бевосита ёки билвосита пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни тақдим этиши, молиявий ва бошқа хизматлар кўрсатиши ёки бундай хизматлардан фойдаланишга рухсат бериши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция иштирокчиларини террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахслар билан солиштириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатига киритилган шахсларнинг операциясини кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан тўхтатиб туриши, бундан юридик ёки жисмоний шахснинг ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш бўйича операциялар мустасно, ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиши, шунингдек шубҳали операция тўғрисида махсус ваколатли давлат органига хабар юбориши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини шакллантириш ва уларни рўйхатдан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатини шакллантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхати (бундан буён матнда Рўйхат деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан тақдим этиладиган маълумотлар, шунингдек чет давлатларнинг ваколатли органларидан ҳамда халқаро ташкилотлардан расмий каналлар орқали олинган маълумотлар асосида махсус ваколатли давлат органи томонидан шакллантирилади. Рўйхат ва унинг шакли махсус ваколатли давлат органининг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Рўйхат қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ва хорижий давлатларнинг ваколатли органларининг маълумотлари асосида тузиладиган миллий рўйхат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлардан олинадиган маълумотлар асосида тузиладиган халқаро рўйхат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шахсни Рўйхатга киритиш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси судининг террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсни айбдор деб топиш ҳақидаги қонуний кучга кирган ҳукми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси судининг ташкилотни террорчилик ташкилоти деб топиш ва уни тугатиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) терговчи ёки прокурорнинг террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиш тўғрисидаги қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсга нисбатан қидирув, шу жумладан давлатлараро ёки халқаро қидирув эълон қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жисмоний шахс ёки ташкилот БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёхуд унинг тегишли резолюцияларига киритилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро шартномалар ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлатларнинг террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг рўйхатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро шартномалар ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлат судининг шахсни террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этишда айбдор деб топиш ҳақидаги қонуний кучга кирган ҳукми, шунингдек ташкилотни террорчилик ташкилоти деб топиш ва уни тугатиш ёки фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қонуний кучга кирган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Ўзбекистон Республикаси томонидан тан олинган халқаро шартномалар ёки ўзаролик принципи асосида хорижий давлатлар ваколатли органларининг террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги сўровлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рўйхатни шакллантириш учун Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотларни, улар олинган пайтдан бошлаб ёки шахсни Рўйхатга киритиш учун асослар юзага келган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида тасдиқловчи ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини илова қилинган ҳолда махсус ваколатли давлат органига тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумотлар қоғоз ёки электрон кўринишдаги ҳужжат сифатида расмийлаштирилади ҳамда махсус ваколатли давлат органига шахсан ёки махсус мўлжалланган почта алоқаси ёхуд ҳимояланган алоқа каналлари орқали тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Махсус ваколатли давлат органи томонидан ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган маълумотлар «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан фойдаланган ҳолда ҳам олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Махсус ваколатли давлат органи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёки тегишли резолюцияларига киритилган шахслар тўғрисидаги маълумотларни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий веб-сайтидан олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ва тегишли резолюцияларига асосан шахсларни Рўйхатга киритиш ва ундан чиқариш махсус ваколатли давлат органининг қарори билан тасдиқланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Рўйхатга киритиладиган шахсларни идентификация (верификация) қилиш учун махсус ваколатли давлат органига Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан қуйидаги маълумотлар тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тақдим қилиниши шарт бўлган маълумотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсга нисбатан — номи ва солиқ тўловчининг идентификацион рақами (СТИР);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсга нисбатан — фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили (кун, ой, йил) ва жойи, паспорти (идентификация ID картаси) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатининг реквизитлари, яшаш жойи (рўйхатдан ўтиш) манзили ёки туриш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қўшимча маълумотлар, агарда мавжуд бўлса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсга нисбатан — давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг рақами, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва фаолият тури, юридик манзили, раҳбар ва таъсисчилари (мулкдорлар) тўғрисидаги (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш манзили) маълумот, банклардаги ҳисоб рақамлари ва мол-мулки тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсга нисбатан — жисмоний шахснинг шахсий идентификацион рақами (ЖШШИР), иш жойи ва лавозими тўғрисидаги маълумотлар, агарда якка тартибдаги тадбиркор сифатида фаолият кўрсатаётган бўлса, давлат рўйхатидан ўтган гувоҳномасининг рақами ва фаолият тури.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Агарда олинган маълумотлар тўлиқ бўлмаса ёки ноаниқ бўлса махсус ваколатли давлат органи қўшимча маълумот олиш учун маълумотлар базаларидан фойдаланади ёки Ўзбекистон Республикасининг тегишли ваколатли органларига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари сўровни олган кундан уч иш куни давомида қўшимча маълумотларни тақдим этадилар, бундан уларни тақдим этиш учун хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ёки халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш зарур бўлган ҳолатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Шахсларни Рўйхатга киритишда қўшимча маълумот олиш зарурияти бўлса, махсус ваколатли давлат органи ушбу масала ҳал этилгунга қадар мазкур шахсларнинг операцияларини 30 иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб қўйиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Махсус ваколатли давлат органи қуйидаги муддатларда Рўйхатни шакллантиради ҳамда унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий веб-сайтидан олинган вақтдан бошлаб бир соат ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларидан ёки хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан келиб тушган ёхуд «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан олинган вақтдан бошлаб дарҳол, бироқ иш куни тугамасдан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни Рўйхатдан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Шахсларни Рўйхатдан чиқариш БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёки тегишли резолюцияларидан чиқарилиши тўғрисида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг расмий веб-сайтидан олинган маълумотлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари, хорижий давлатлар ваколатли органларининг мурожаатлари, «Электрон жиноий-ҳуқуқий статистика» ягона ахборот тизимидан олинган маълумотлар ҳамда Рўйхатга киритиш учун асос бўлган маълумотларни текшириш натижалари бўйича ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсни Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги мурожаат махсус ваколатли давлат органига Рўйхатдан чиқариш учун асос бўлувчи маълумотлар олинган ёки аниқланган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Шахсларни Рўйхатдан чиқариш учун қуйидагилар асос бўлиб ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси судининг террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этишда айбланган (судланган) шахсга нисбатан чиқарилган қонуний кучга кирган оқлов ҳукми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси судининг ташкилотни террорчилик ташкилоти деб топиш ва уни тугатиш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолиятини тақиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган шахс тайинланган жазо муддатини ўтаб бўлиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси 83-моддаси ҳамда 84-моддаси биринчи қисми 1 — 3-бандларида назарда тутилган асосларга кўра жиноят иши тугатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) жисмоний шахс ёки ташкилот БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёхуд тегишли резолюцияларидан чиқарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) шахсни Рўйхатдан чиқариш тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг расмий хабари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) хорижий давлат судининг террорчилик фаолияти ёки оммавий қирғин қуролини тарқатиш билан боғлиқ жиноятни содир этишда судланган шахсга нисбатан чиқарилган қонуний кучга кирган оқлов ҳукми, шунингдек ташкилотни террорчилик ташкилоти деб топиш ва уни тугатиш ёки фаолиятини тақиқлаш ҳақидаги қарорни бекор қилиш ҳақидаги қонуний кучга кирган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) хорижий давлат ваколатли органининг террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги сўрови чақириб олиниши ёки бекор қилиниши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) шахснинг вафот этганлик ҳолатини тасдиқловчи расмий ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Рўйхатни доимий равишда янгилаб бориш мақсадида махсус ваколатли давлат органи Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари билан биргаликда шахсни Рўйхатга киритиш учун асос бўлган маълумотларни ҳар йили камида бир маротаба текшириб (солиштириб) боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Шахсларни Рўйхатга киритиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жисмоний ёки юридик шахс Ўзбекистон Республикаси ваколатли органларининг маълумотлари асосида Рўйхатга адашиб киритилганлиги ёки ушбу Низомнинг 15-бандида назарда тутилган асосларга кўра Рўйхатдан чиқарилмаганлик ҳолатлари бўйича махсус ваколатли давлат органига асослантирилган ариза билан мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Махсус ваколатли давлат органи аризани ўзи кўриб чиқади ёки аризани олган кундан кейинги иш кунидан кечиктирмасдан шахсни Рўйхатга киритиш учун маълумоти асос бўлган Ўзбекистон Республикасининг тегишли ваколатли органига уни кўриб чиқиш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аризани қабул қилган орган уни етти иш куни давомида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади ҳамда қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади (бундан қарор қабул қилиш учун хорижий давлатлар ваколатли органларига ёхуд халқаро ташкилотларга сўровлар юбориш зарур бўлган ҳолатлар мустасно):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни Рўйхатдан чиқариш тўғрисида таклиф киритиш ҳақида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Махсус ваколатли давлат органи аризани кўриб чиқиш натижаси бўйича ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органининг жавоб хатини олган кундан икки иш кунидан кечиктирмасдан қабул қилинган қарор ҳақида аризачини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Жисмоний ёки юридик шахс аризани қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор устидан суд тартибида шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жисмоний ёки юридик шахс хорижий давлатларнинг ваколатли органларидан ёки халқаро ташкилотлардан олинадиган маълумотлар асосида Рўйхатга киритилиши устидан қуйидаги ташкилот ва органларга шикоят қилишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёки тегишли резолюцияларига асосан киритилганлик ҳолат бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1730 (2006) резолюциясига асосан тузилган Алоқа марказига ёки БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1904 (2009) резолюциясига асосан таъсис этилган Омбудсман Девонхонасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатнинг террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахслар рўйхатлари асосида Рўйхатга киритилган ҳолат бўйича хорижий давлатнинг ваколатли органига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни Рўйхатга киритиш учун асос бўлган хорижий давлат судининг ҳукми ёки қарори устидан юқори турувчи судига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни Рўйхатга киритиш учун асос бўлган операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисида сўровни юборган хорижий давлатнинг ваколатли органига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Рўйхатни пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Махсус ваколатли давлат органи Рўйхатни шакллантирган ёки унга тегишли ўзгартиришлар киритгандан сўнг бир соат ичида ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ёки электрон алоқа каналлари орқали юбориш йўли билан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, махсус ваколатли давлат органи Рўйхатни бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш орқали етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар Рўйхат махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида янгиланганлигини ёки электрон алоқа канали орқали келиб тушганлигини кузатиб боришлари ҳамда мазкур жараёнга масъул бўлган ходимни (тармоқни) белгилашлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларнинг масъул ходими (тармоғи) Рўйхат махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган ёки электрон алоқа каналлари орқали келиб тушган пайтдан бошлаб уч соат ичида Рўйхатни ушбу ташкилотнинг тегишли ходимларига (тармоқларига), шу жумладан мижозлар билан бевосита ишлайдиган ходимларга (тармоқларга) юборилишини ва (ёки) ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Рўйхатга киритилган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар операцияларни амалга оширишда уларнинг иштирокчилари ва мижозларнинг бенефициар мулкдорларини Рўйхат билан солиштиришлари, шунингдек ишга солмай тўхтатиб қўйилиши лозим бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни аниқлаш мақсадида мунтазам равишда (Рўйхат янгиланган ҳар бир ҳолатда, лекин камида уч ойда бир маротаба) мижозлар ва уларнинг бенефициар мулкдорларининг маълумотлари базаларини мониторинг қилиб боришлари шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар мижоз ёки операция қатнашчиларидан бирининг идентификацион маълумотлари Рўйхатга киритилган шахснинг маълумотлари билан тўлиқ мос келганлигини, шунингдек Рўйхатга киритилган шахснинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини аниқлаган тақдирда кечиктирмасдан ва олдиндан хабар қилмасдан операцияни амалга оширишни тўхтатиб туради (бундан жисмоний ёки юридик шахс ҳисобварағига тушган пул маблағларини ҳисобга киритиш операциялари мустасно) ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўядилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Қуйидаги ҳолатларда ҳам операция тўхтатиб турилиши, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк ишга солмай тўхтатиб қўйилиши шарт, агарда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция қатнашчиларидан бири Рўйхатга киритилган шахс номидан ёки унинг топшириғига асосан фаолият кўрсатаётган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияни амалга оширишда фойдаланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк тўлиқ ёки қисман Рўйхатга киритилган шахсга тегишли бўлса ёхуд назорати остида бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операция қатнашчиси бўлган юридик шахс Рўйхатга киритилган жисмоний ёки юридик шахснинг мулкида ёки назорат остида бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк Рўйхатга киритилган шахсларга бевосита ёки билвосита тегишли ёхуд назорати остида бўлган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкидан фойдаланиш натижасида олинган ёхуд сотиб олинган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот Рўйхатга киритилган шахсларнинг операциялари тўхтатилган ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйилган ҳолатлар бўйича ишга солмай тўхтатиб қўйилган мулкнинг суммасини кўрсатган ҳолда бир иш кунидан кечиктирмасдан шубҳали операция тўғрисида, шунингдек бу борада кўрилган барча чоралар ҳамда мазкур операцияни амалга оширишга қаратилган уринишлар ҳақида махсус ваколатли давлат органига хабар қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш ва улардан фойдаланишга рухсат бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қуйидаги ҳолатларда тўхтатиб турилган операциялар тикланади ҳамда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш бекор қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс Рўйхатдан чиқарилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
операцияси тўхтатиб турилган ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулки ишга солинмай тўхтатиб қўйилган шахс Рўйхатга киритилган шахс билан бир хилдаги идентификацион маълумотларга эга бўлса (бундан буён матнда «янглишиш ҳолати» деб юритилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Рўйхатга киритилган шахс билан бир хилдаги идентификацион маълумотларга эга бўлган шахс тўхтатиб турилган операцияларини тиклаш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилиш юзасидан махсус ваколатли давлат органига ёзма мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатга шахснинг тўлиқ идентификация қилиш учун зарур бўлган ҳамда у Рўйхатга киритилган шахс эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ва бошқа маълумотлар илова қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Махсус ваколатли давлат органи мурожаатни уч иш куни мобайнида кўриб чиқади ва операция иштирокчиси Рўйхатга киритилган шахс эмаслиги ва бу шахс билан бир хилдаги идентификацион маълумотларга эга эканлиги тасдиқланса, бу ҳақда аризачини ва пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар тақдим қилинган маълумотлар шахсни тўлиқ идентификация (верификация) қилиш имконини бермаса, махсус ваколатли давлат органи мурожаат келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида аризачига асослантирилган рад жавобини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот қуйидаги маълумотни олган куннинг ўзида, лекин кейинги иш кунидан кечиктирмасдан тўхтатилган операцияни тиклайди ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишни бекор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс Рўйхатдан чиқариб ташланганлиги тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«янглишиш ҳолати»ни тасдиқлаш ҳақидаги махсус ваколатли давлат органининг хабарномаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қуйидаги мақсадларда Рўйхатга киритилган шахс ёки операциянинг бошқа иштирокчиси ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкидан фойдаланишга рухсат бериш учун пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотга мурожаат қилишга ҳақли:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмларни харид қилиш, турар жой ижараси, ипотека кредити, коммунал тўловлар, тиббий хизмат, солиқлар ва йиғимлар, суғурта тўловлари, ўртача бозор нархи чегарасида адвокатлар хизмати ва юридик маслаҳатлар, банк ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш ёки мулкни сақлаш билан боғлиқ жорий тўлов ва йиғимларни тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фавқулоддаги харажатларни тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1718 (2006), 1737 (2006), 2231 (2015) резолюциялари ва уларни ривожлантиришга қаратилган резолюцияларда назарда тутилган ҳолатлар учун.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мурожаатга тўлов мақсади, суммаси ва асоси, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулки бўйича қайси мулкидан фойдаланишга рухсат бериш, пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни олувчининг реквизитлари ва идентификацион маълумотлари, пул маблағлари олувчининг банки тўғрисидаги маълумотлари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилот бундай мурожаатни олган кундан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмасдан уни махсус ваколатли давлат органига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисидаги мурожаат келиб тушганидан кейин махсус ваколатли давлат органи икки иш куни мобайнида қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) мурожаатни кўриб чиқиш учун маълумоти шахсни Рўйхатга киритиш учун асос бўлган Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органига юбориш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, маълумоти шахсни Рўйхатга киритиш учун асос бўлган орган етти иш куни давомида (Ўзбекистон Республикасининг тегишли ваколатли органларидан маълумот олиш ёки хорижий давлатлар ваколатли органларига ёхуд халқаро ташкилотларга сўровлар юбориш зарурияти бўлган ҳолатлар мустасно) мурожаатни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида махсус ваколатли давлат органини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) шахс БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёки тегишли резолюциялари ёхуд хорижий давлатлар ваколатли органларининг сўровлари асосида Рўйхатга киритилган бўлса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур мурожаатни кўриб чиқиш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюциялари асосида БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасига юбориш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига юбориш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўров юборган хорижий давлат ваколатли органига ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш масаласини келишиш учун хабарнома юбориш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус ваколатли давлат органи қабул қилинган қарор ҳақида икки иш кунидан кечиктирмасдан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатлари ёки тегишли резолюциялари асосида Рўйхатга киритилган шахсга ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат қуйидаги ҳолатларда берилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу Низомнинг 32-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун рухсат олиш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасига етказилганлиги ва БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларининг бошқа талабларига риоя этилганлиги шарти билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ушбу Низомнинг 32-банди «б» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун фақат БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасининг розилиги ҳақидаги дипломатик каналлар орқали олинган тасдиқловчи ҳужжатлар асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ушбу Низомнинг 32-банди «в» кичик бандида кўрсатилган мақсадлар учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1718 (2006), 1737 (2006), 2231 (2015) резолюциялари ва уларни ривожлантиришга қаратилган резолюцияларнинг талабларига риоя этган ҳолда (шу жумладан, шахс Рўйхатга киритилгунга қадар тузилган шартнома бўйича тўловлар амалга оширилганда, агарда шартнома (битим) ҳар қандай тақиқланган буюмлар, материаллар, ускуналар, товарлар, технологиялар, ёрдам кўрсатиш, ўқитиш, молиявий кўмак бериш, инвестициялаш, брокерлик фаолияти ёки БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 (2015) резолюцияси ва уни ривожлантиришга қаратилган резолюцияларда қайд этилган хизматлар билан боғлиқ бўлмаган, шунингдек тўлов БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 (2015) резолюциясида кўрсатилган чоралар татбиқ этиладиган шахс томонидан бевосита ёки билвосита олинмаган ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашига белгиланган муддатларда бундай тўловларни олиш ёки юбориш ёхуд зарур бўлган ҳолларда ишга солмай тўхтатиб қўйилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш тўғрисида хабар юборилган ҳолатларда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкдан фойдаланишга рухсат берилган операция, шу жумладан, уни амалга оширишга уриниш ҳолатлари ҳам шубҳали операциялар деб топилади ҳамда бундай операциялар ҳақида бир иш кунидан кечиктирмасдан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш масалаларига доир халқаро ҳамкорлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Хорижий давлатлар ваколатли органларининг сўровларини ижро этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Хорижий давлат ваколатли органининг террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этиш ёки иштирок этишда гумон қилиш билан боғлиқ санкциялар остига тушадиган шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисидаги сўровида қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахс террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этишига ёки иштирок этишда гумон қилинишига асос бўлувчи маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БМТ Хавфсизлик Кенгашининг тегишли резолюцияларида белгиланган санкцияларни қўллаш учун асос бўлган мезонларга тўғри келиши ҳақида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахслар учун ушбу Низомнинг 10-бандида назарда тутилган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Тақдим этилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки ноаниқ бўлган ҳолатларда махсус ваколатли давлат органи қўшимча маълумотларни сўраб олиш учун тегишли хорижий давлат ваколатли органига мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Махсус ваколатли давлат органи хорижий давлат ваколатли органининг сўровини бир иш куни давомида кўриб чиқади ва натижаси бўйича шахсни Рўйхатга киритиш ёки Рўйхатга киритишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу тўғрисида сўров ташаббускорини хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш ҳақида сўров ижроси махсус ваколатли давлат органининг ваколат доирасига кирмаса, уни ижро этиш учун ваколатли бўлган Ўзбекистон Республикасининг тегишли давлат органига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Хорижий давлат ваколатли органининг сўровини ижро этиш имкони бўлмаган тақдирда, маълумот ва ҳужжатлар сўров ташаббускорига ижро этишга тўсқинлик қилувчи сабаблар кўрсатилган ҳолда қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Хорижий давлат ваколатли органининг сўрови Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатларига зид бўлса ёки унинг ижроси Ўзбекистон Республикаси суверенитети ёки хавфсизлигига зарар етказиши мумкин бўлса ижро этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Хорижий давлатлар ваколатли органларига ва халқаро ташкилотларга сўровлар юбориш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари ёки махсус ваколатли давлат органининг хорижий давлатлар ваколатли органларига шахсларнинг операцияларини тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкини ишга солмай тўхтатиб қўйиш тўғрисида юбориладиган сўровлари БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга кўра ушбу шахслар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этишига ёки иштирок этишда гумон қилинишига асос бўлувчи асослантирилган ва етарли маълумотларни, шунингдек имкони борича кўпроқ идентификацион ва бошқа маълумотларни ўз ичига олиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритиш учун таклифлар юборишга масъул бўлган давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилиши лозим бўлган шахсларни аниқлаш ва идентификация қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати томонидан, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари ёки махсус ваколатли давлат органи билан ҳамкорликда, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга кўра ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари ёки махсус ваколатли давлат органи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилиши лозим бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни аниқлаган ёки олган тақдирда, бундай маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматига юборадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилиши лозим бўлган шахсларни аниқлаш ва идентификация қилиш учун зарур бўлган маълумотларни Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари, махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа давлат органларидан сўраб олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўралган маълумотлар уч иш куни давомида тақдим этилади, бундан уларни тақдим этиш учун хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ёки халқаро ташкилотларга мурожаат қилиш зарур бўлган ҳолатлар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга кўра шахслар террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этишига ёки иштирок этишда гумон қилинишига асос бўлувчи асослантирилган ва етарли маълумотлар мавжуд бўлганда, мазкур шахсларни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритиш учун таклифлар юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Давлат хавфсизлик хизмати БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилиши лозим бўлган шахс тўғрисидаги маълумотларни БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасига кўриб чиқиш учун юбориш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ушбу Низомнинг 48-бандида назарда тутилган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тақдим этишда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва унинг қўмиталари томонидан белгиланган шакллар тўлдирилган ҳамда маълумотларни юбориш тартиб-таомилларига риоя этилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан белгиланган мезонларга мувофиқ БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритишни асословчи барча зарурий маълумотлар ҳамда шахсни идентификация қилиш имконини берувчи аниқ ва ишончли маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилган шахслар билан алоқадорлиги тўғрисидаги, шунингдек тегишли таклифлар Ўзбекистон Республикаси номидан киритилганлигини ошкор этиш ёки этмаслик мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Шахсни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларидан чиқариш учун таклифлар киритиш БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциялари ва қўмиталарининг тегишли ҳужжатларида (бошқарув принципларида) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ўзбекистон Республикасининг бошқа ваколатли органлари ёки махсус ваколатли давлат органи БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилган шахс вафот этганлиги тўғрисида маълумотларни олган тақдирда, бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматини хабардор қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилган шахс суднинг қонуний кучга кирган қарори билан вафот этган деб эълон қилинган ёки ваколатли орган томонидан ўлими қайд этилган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали БМТ Хавфсизлик Кенгаши ёки унинг тегишли қўмитасини тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларига киритилган шахс вафот этган тақдирда унинг қонуний ворислари уни БМТ Хавфсизлик Кенгашининг санкциявий рўйхатларидан чиқариш учун БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 1730 (2006) резолюциясига асосан тузилган Алоқа марказига ёки 1904 (2009) резолюцияси билан таъсис этилган Омбудсман Девонхонасига мурожаат этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Махсус ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида шахсни БМТ Хавфсизлик Кенгаши санкциявий рўйхатларидан чиқариш тартиб-таомиллари билан танишиш имконини берувчи БМТ Хавфсизлик Кенгаши расмий веб-сайтининг тегишли бўлимлари ҳаволаси жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Махсус ваколатли давлат органи тегишли назорат қилувчи, лицензияловчи, рўйхатдан ўтказувчи органлар ёки қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат юклатилган бошқа органлар билан ҳамкорликда пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан ушбу Низом талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Операцияларни тўхтатиб туриш ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш натижасида мулкий зарар кўрган жисмоний ва юридик шахслар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш чораси қўлланилган шахсга нисбатан ушбу зарарни қоплаш даъвоси билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Махсус ваколатли давлат органи зарур ҳолларда террорчилик фаолиятида ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишда иштирок этаётган ёки иштирок этишда гумон қилинаётган шахсларнинг пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш, операцияларни тиклаш, ишга солмай тўхтатиб қўйилган мол-мулкдан фойдаланишга рухсат бериш ва бошқа масалалар бўйича тушунтиришлар тақдим этади ҳамда уларни жисмоний ва юридик шахслар, хусусан пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан операцияларни амалга оширувчи ташкилотларга, шу жумладан ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Ушбу Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Марказий банки, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Давлат активларини бошқариш агентлиги билан келишилган.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2021 й., 10/21/3327/0979-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)