3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.05.00.00 Сувдан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.05.01.00 Асосий қоидалар]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Сув ва сувдан фойдаланиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 31 июлдаги 482-сонли «Сув хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятида сув хўжалиги бўйича илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини янада ошириш, сув ресурсларидан фойдаланишни тўғри режалаштириш, илм-фан ютуқларини, жумладан, вилоятнинг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитларида инновацион ва ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганлиги, унинг асосий вазифалари ва фаолиятини молиялаштириш манбалари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2021 йил 1 июлдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг (кейинги ўринларда — Марказ):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплашни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ва раҳбар ходимлари иш ҳақини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг бошқарув ва ёрдамчи ходимларининг базавий лавозим маоши миқдорига тенглаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни босқичма-босқич мақбуллаштирган тартибда ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан Марказни сақлаш бўйича қўшимча харажатлар 2021 йилда Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан молиялаштирилади, 2022 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2026 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда Марказни сақлаш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш ҳамда янги ташкил этилаётган илмий-тадқиқот лабораторияларига зарур бўлган асбоб-ускуналар ва замонавий лаборатория жиҳозларини харид қилиш учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан маблағлар ажратиш бўйича вилоят халқ депутатлари Кенгашига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урганч шаҳри ҳудудида бўш турган ва захирага олинган ерлардан маъмурий бино ва иншоотларни қуриш учун 0,2 гектар ер участкасини Марказга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хонқа тумани ҳудудидаги Марказга тегишли бўлган жами 78,9 гектар ер участкаси, шундан 57,1 гектари экин майдони ва 11,0 гектари боғдан иборат бўлган дала-тажриба ер участкаси бино ва иншоотлари, моддий-техник базаси билан биргаликда Хонқа тумани ҳокимлигига берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Марказга Урганч туманининг сув таъминоти қулай бўлган ҳудудидан қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-синовларни амалга ошириш учун бўш турган ва захирага олинган ерлардан 10,0 гектаргача бўлган суғориладиган ер участкасини ижарага бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ва бошқа турдош соҳалардаги маҳаллий ёш иқтидорли мутахассислар ва кадрларни ўрганиб, уларни Марказга жалб қилиш, Хоразм вилояти сув хўжалигини ривожлантириш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланишни режалаштириш, 2021 — 2026 йилларда илм-фан ютуқларини, жумладан, вилоятнинг ўзига хос тупроқ-иқлим шароитларида инновацион ва ресурсларни тежайдиган суғориш технологияларини амалиётга кенг жорий қилиш бўйича устувор илмий-тадқиқот ишларининг қисқа ва ўрта муддатли дастурларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган Марказ илмий ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни 2022 — 2026 йиллар даврида босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Марказнинг илмий-тадқиқот лабораторияларининг асосий фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ирригация тизими ва суғориш тармоқларининг фойдали иш коэффициентини ошириш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва ҳисобини юритишда рақамли ва инновацион технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларини томчилатиб, ёмғирлатиб, дискрет ва тупроқ остидан суғориш технологияларини, сув танқислиги шароитида янги усуллар ва технологияларни, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини ва бошқа инновацион технологияларни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, коллектор-дренаж тармоқларидан фойдаланиш, шўрланган ерларнинг шўрини ювиш ва суғоришда ерларни лазер ускунали ер текислагичлар билан текислаш ҳамда бошқа инновацион технологияларни жорий қилиш бўйича илмий асосланган тавсияларни ишлаб чиқиш ва амалиётда қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув хўжалиги ташкилотлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорликни кучайтириш, илмий-тадқиқот ишлари самарадорлиги ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ф.Ў. Эрманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
453-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини 2026 йил 1 январгача босқичма-босқич мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ

Т/р
Лабораториялар номи
Илмий ходимларнинг штат бирлиги сони
2022-2023 йиллар
2024-2025 йиллар
2026 йилдан бошлаб
1.
Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси
3
2
1
2.
Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси
3
2
1
3.
Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси
3
2
1
4.
Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси
2
1
1
5.
Гидрометрия лабораторияси
2
1
1
6.
Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси
2
1
1
Жами
15
9
6
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 июлдаги 453-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 25 ноябрдаги 744-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказнинг илмий ва раҳбар ходимларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техник дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимлари учун ҳамда бошқарув, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Сув муаммолари илмий-тадқиқот марказининг ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор
Директор ўринбосари — илмий котиб
Ирригация тизими ва ўзан жараёнлари лабораторияси
3
Сув хўжалигида рақамли ва инновацион технологиялар лабораторияси
2
Тупроқ ва сув тадқиқотлари ҳамда мелиоратив жараёнлар лабораторияси
2
Бош бухгалтер
1
Ходимлар ва ҳужжатлар билан ишлаш бўйича мутахассис
1
Суғориш ва сувни тежайдиган технологиялар лабораторияси
3
Мелиорация ва коллектор-дренаж тармоқлари лабораторияси
3
Гидрометрия лабораторияси
2
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жами илмий ходимлар ва муҳандислар 19 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёрдамчи ходимларнинг сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган меъёрларга асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш учун мутахассислар ва олимлар шартнома асосида қўшимча равишда жалб қилиниши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қарорга 2-илованинг 26-банди иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Марказнинг бино ва иншоотларини сақлаш ҳамда ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2021 й., 09/21/453/0693-сон)