08.07.2021 йилдаги 429-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.2021 йилдаги 429-сон
Date of entry into force
09.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона маъмуриятчилиги ва тартиб-таомилларини янада соддалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, республикада саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни божхона ҳудудида қайта ишлаш режимидан фойдаланган ҳолда кўпайтириш орқали янги иш ўринларини яратиш ва экспорт ҳажмини ошириш, хорижий давлатлардан маҳсулот сотиб олиб, импорт қилмасдан учинчи давлатга тўғридан-тўғри сотиш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 февралдаги ПФ-6155-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастурида божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат бериш механизмини жорий қилиш назарда тутилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хорижий хом ашё ва материалларни божхонада расмийлаштириш талабларини соддалаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона режими талабида хорижий буюртмачи мавжуд бўлмаган ҳолларда ҳам қайта ишлаш операцияларига рухсат берилсин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектига четдан хомашё сотиб олиб, уни республика ҳудудида божхона тўловларини тўламаган ҳолда қайта ишлагандан сўнг исталган хорижий ҳамкорига сотиш имкони берилиши амалиётга киритилсин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 19 май)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 2-банд тўртинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 2-банд бешинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 2-банд олтинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 2-банд еттинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 февралдаги 77-сонли қарорига асосан 2-банд саккизинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси — 2025 йил 19 май — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ушбу қарор талабларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 8 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
429-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 июлдаги 429-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 майдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Ташқи савдо операциялари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташқи савдо контрактлари — Низомнинг ушбу бандида келтирилган олиб чиқиш контракти, сотиб олиш контракти, олиб кириш контракти, сотиш контрактлари;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«хўжалик юритувчи субъектлар — Низомнинг ушбу бандида келтирилган контрактлар (инвойслар)ни тузган Ўзбекистон Республикасининг резидентлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма иккинчи — йигирма олтинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«реэкспорт қилувчилар — юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштирадиган Ўзбекистон Республикаси резидентлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб чиқиш контракти — олиб кириш контракти асосида сотиб олинган товарларни сотиш мақсадида реэкспорт божхона режимига жойлаштириш назарда тутилган Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш контракти — сотиб олиш контракти доирасида сотиб олинган товарларни бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси резиденти ва норезиденти ўртасидаги контракт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олиб кириш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштириш учун сотиб олиш ва кейинчалик олиб чиқиш контракти асосида бошқа норезидентга сотиш назарда тутилган контракт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олиш контракти — Ўзбекистон Республикасининг резиденти ва норезиденти ўртасида товарларни божхона ҳудудига олиб кирмаган ёки транзит тартибида олиб ўтган ҳолда сотиб олиш бўйича тузилган контракт».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«а» кичик бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ташқи савдо контрактини тузган томон — харидор билан ушбу контракт бўйича тўловни амалга оширувчи ёки товар (иш, хизмат ) қабул қилиб олувчи томон фарқ қилса, шунингдек, ташқи савдо контрактини тузган томон — сотувчи билан ушбу контракт бўйича товарни жўнатувчи (ишларни бажарувчи, хизматлар кўрсатувчи) томон фарқ қилса, контрактда улар алоҳида кўрсатилиши лозим»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«е» кичик банддаги «хорижий валютада кўрсатилади» сўзлари «томонлар ўртасидаги келишувга асосан белгиланади» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«л» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«л) Ташқи савдо контрактининг матни давлат тилида ёки томонларнинг келишувига кўра бошқа тилда баён қилиниши керак. Бунда, ташқи савдо контракти давлат тилидан бошқа тилда тузилган бўлса, ушбу контракт матни давлат тилига таржима қилиниши ва белгиланган тартибда тасдиқланиши керак».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 6-банднинг учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматларнинг экспорт ва импорти бўйича маълумотлар далолатнома тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиб олиш контрактлари ҳамда сотиш контрактлари доирасида товарлар қабул қилиб олинганлигини ҳамда етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар улар тузилган кундан бошлаб 1 кун ичида ТСОЯЭАТга киритилиши лозим».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«аванс тўловлар (олдиндан ҳақ тўлаш) амалга оширилишида ёки аккредитив очишда».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 17-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бунда 5000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган товарлар электрон тижорат орқали божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан, Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига ахборот киритмасдан, почта хизматларини кўрсатиш қоидаларига мувофиқ реализация қилиниши мумкин».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 22, 23 ва 24-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«22. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташқи савдо контрактлари ва инвойслари мониторинги валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари томонидан ТСОЯЭАТ орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТСОЯЭАТда олиб кириш контракти олиб чиқиш контракти билан, шунингдек, сотиб олиш контракти сотиш контракти билан ўзаро боғлиқ ҳолда мониторинг қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда валютани назорат қилувчи органлар ва тижорат банклари ўртасида ТСОЯЭАТда шаклланган маълумотларни ўзаро талаб этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Товарларни республикага олиб кириш ва «эркин муомалага чиқариш (импорт)» божхона режимига расмийлаштириш, шунингдек, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш ёхуд улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати импорт контрактлари бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ амалга ошириладиган лойиҳалар доирасида тузилган контрактлар бўйича ёки контрактлар Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларни амалга ошириш доирасида Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланган тақдирда, шунингдек, асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмлар етказиб бериш бўйича импорт контрактлари шартларида асбоб-ускуналар ва (ёки) бутловчи буюмларни етказиб бериш муддати уларнинг техник хусусиятлари ва ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда 180 кундан ортиқ белгиланганда — импорт контрактларида белгиланган муддатлардан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб кириш контракти бўйича товарларни республикага олиб кириш ва божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига расмийлаштириш, шунингдек, улар учун тўланган пул маблағларини қайтариш муддати ушбу контрактлар бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Экспорт контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарларга нисбатан — «экспорт» божхона режими бўйича божхона юк декларацияси расмийлаштирилган санадан ва хизматларга (ишларга) нисбатан — бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари оқибатида ташқи савдо операциялари бўйича мажбуриятларни бажариш имконияти бўлмаганда, форс-мажор ҳолатлари юз берган давлатнинг ваколатли органи тасдиғига мувофиқ, ушбу ҳолатларнинг амал қилиш муддати мобайнида мажбуриятларнинг қисман ёки тўлиқ бажарилмаганлик учун жавобгарлик белгиланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олиб чиқиш контракти бўйича тушум тушиши ёки товарларни қайта олиб кириш муддати товарлар реэкспорт божхона режимига расмийлаштирилган санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидаги мазмундаги 241-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«241. Сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағларини қайтариш ёки сотиш контракти бўйича пул маблағларининг келиб тушиши сотиб олиш контракти бўйича тўлов амалга оширилган кундан бошлаб 180 кундан ошмаслиги керак. Бунда сотиш контракти бўйича келиб тушган пул маблағларининг миқдори сотиб олиш контракти бўйича тўланган пул маблағлари миқдоридан кам бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу муддатда қайтарилмаган ёки белгиланган миқдорда келиб тушмаган валюта маблағлари муддати ўтган дебитор қарздорлик сифатида қаралади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 27-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«27. Ташқи савдо контрактлари бўйича активлар репатриация қилинишини (чет элдан хорижий валютадаги маблағлар келиб тушишини ёки ушбу Низомда кўрсатилган божхона режимларида товарлар республикага олиб кирилиши ва расмийлаштирилишини, ишлар бажарилиши ва хизматлар кўрсатилишини ёки пул маблағларининг қайтарилишини) мазкур Низомнинг 23, 24 ва 241-бандларида белгиланган муддатлар тугагандан кейин 30 банк иш куни (кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун — 60 банк иш куни) мобайнида таъминламаган хўжалик юритувчи субъектлар».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 28-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«28. Ушбу Низомнинг 27-бандида келтирилган хўжалик юритувчи субъектларга давлат солиқ хизмати органи томонидан жарима қўллаш тўғрисида талабнома (кейинги ўринларда — талабнома) юборилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 29-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«29. Ташқи савдо операцияларида хорижий шериклар томонидан олдиндан ўтказилган пул маблағлари бўйича товарларни экспорт божхона режимига расмийлаштириш (шу жумладан, олиб чиқиш контрактига мувофиқ товарларни реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш), ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ёки Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларига жойлаштирилган товарлар), бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш муддати 365 кундан ошиб кетмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу муддат товарларни экспорт (шу жумладан, реэкспорт божхона режимига расмийлаштириш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш хорижий шериклар томонидан ўтказилган пул маблағлари экспорт қилувчиларнинг (шу жумладан, реэкспорт қилувчилар) хизмат кўрсатувчи тижорат банкларида қайд этилган кундан бошлаб, Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари орқали пул маблағларини ўтказиш хорижий шериклар томонидан Ўзбекистон Республикасига импорт қилинган товарлар эркин муомалага чиқариш (импорт) (шу жумладан, олиб кириш контрактига мувофиқ божхона омбори, эркин омбор, эркин божхона зонаси, божхона ҳудудида қайта ишлаш) божхона режимига расмийлаштирилган, шунингдек, бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар далолатномаси имзоланган кундан бошлаб ҳисобланади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 1-илованинг 3-бандига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги йигирма биринчи — йигирма тўртинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«16 — олиб кириш контракти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17 — олиб чиқиш контракти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 — сотиб олиш контракти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19 — сотиш контракти»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма биринчи хатбоши йигирма бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 3-илованинг 1-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«сотиб олиш контрактлари бўйича товарлар норезидентдан қабул қилиб олинганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотиш контрактлари бўйича товарлар норезидентга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2021 й., 09/21/429/0654-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 18.02.2025 й., 09/25/77/0155-сон)