29.06.2021 йилдаги 399-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.06.2021 йилдаги 399-сон
Date of entry into force
01.10.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспорти соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида» ва «Таълим тўғрисида»ги қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ фаолияти транспорт воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича вақти-вақти билан, ҳар уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши кераклиги белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича масъул раҳбари, раҳбар ўринбосари, транспорт бўлими раҳбари ва (ёки) ҳаракат хавфсизлиги мутахассисларига (кейинги ўринларда — ходимлар) нисбатан лицензиялар олиш учун ҳужжатлар тақдим этиш ва автомобиль транспортида тегишли ташишларни амалга ошириш учун ҳар беш йилда аттестациядан ўтиш талаблари бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ва юкларни автомобиль транспортида ташиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ходимларининг билими, малака даражаси ва касбий маҳорати малака талабларига мувофиқлиги Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича ушбу ходимларнинг камида ҳар уч йилда бир марта ўз малакасини оширганлиги тўғрисида берилган малака сертификатига мувофиқ аниқланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчи ва юкларни автомобиль транспортида ташиш ушбу соҳада камида уч йил иш стажига, олий ёки ўрта махсус касбий маълумотга ва малака сертификатига эга ходими мавжуд бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 июлдаги 418-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2024 й., 09/24/418/0508-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий касбий маълумотга эга бўлиш шарти махсус ускуна билан жиҳозланган автотранспорт воситасида қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни (ахлат) ташиш ва коммунал хизматлар кўрсатиш билан шуғулланадиган юридик шахсларнинг ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг мазмуни ва моҳияти тўғрисида ташувчилар ўртасида мунтазам равишда тарғибот ишларини олиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Р. Махкамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 29 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
399-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 сентябрдаги 504-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 399-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 31 июлдаги 636-сон қарори билан тасдиқланган Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини лицензиялаш юзасидан давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 11-бандининг «б» кичик бандида «аттестациядан» сўзи «транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича малакасини ошириб, малака имтиҳонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 37-бандининг иккинчи хатбошисида «аттестациядан» сўзи «Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 4-иловадаги «аттестациядан» сўзи «Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастур бўйича малака оширган ва малака имтиҳонидан» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/399/0614-сон; 30.09.2023 й., 09/23/504/0736-сон; 15.07.2024 й., 09/24/418/0508-сон)