16.06.2021 йилдаги ПҚ-5148-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 16.06.2021 йилдаги ПҚ-5148-сон
Date of entry into force
17.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, уларни оммавий ҳаракатга айлантириш, аҳолининг жисмоний қобилиятини аниқлаш ва рағбатлантириш, зарарли одатлар ҳамда турли касалликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2021 йил 1 августдан бошлаб Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими (кейинги ўринларда — баҳолаш тизими) жорий этилсин ва қуйидагилар унинг асосий мақсади этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали жисмоний қобилият ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш ҳамда зарарли одатлар ва турли касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларда ирода, ўз кучи ва имкониятларига ишонч каби фазилатларни мустаҳкамлаш, уларда жасорат, ватанпарварлик ва садоқат хислатларини ривожлантириш, юртимиз шарафини ҳимоя қила оладиган, жисмонан бақувват ва интеллектуал салоҳиятли Ватан мудофаасига муносиб захира кадрларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудида, шу жумладан олис ҳудудларда жойлашган қишлоқлар, овуллар, маҳаллаларда аҳолини соғломлаштириш ишларини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолашнинг халқаро стандартлари ва илғор хорижий тажрибасини татбиқ этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баҳолаш тизими бўйича спорт синовлари (кейинги ўринларда — спорт синовлари) махсус ва ихтиёрий равишда аҳолининг етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган қатлами ва ундан катталарнинг жисмоний тайёргарлигини аниқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовлари поғона ва мураккаблик даражасидан келиб чиқиб, 15 турдаги, шу жумладан узоқ ва қисқа масофаларга югуриш ҳамда сузиш, турникда тортилиш, анжомларни улоқтириш ва бошқа машқлардан иборат бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовлари иштирокчиларига 11 та ёш тоифаси бўйича эгаллаган ўрни ва даражасига қараб спорт разрядлари ва унвонлари берилади ҳамда улар моддий ва бошқа совғалар билан рағбатлантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги спорт синовлари тадбирлари ўтказилишининг ташкилотчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси (кейинги ўринларда — Республика комиссияси) таркиби 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий (кейинги ўринларда — ҳудудий ишчи гуруҳлари) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларида спорт синовларини ўтказиш «йўл харитаси» ва муддатларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий ишчи гуруҳлари ҳамда барча давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштириш, улар томонидан бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларни эшитиш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларини муваффақиятли топширганларнинг юқори рейтинг натижаларини қайд этиш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаваскор спортчиларнинг жисмоний ва психологик тайёргарлигини яхшилашга йўналтирилган илмий-инновацион тадқиқотлар олиб борилишини қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида туман (шаҳар)ларда спорт синовлари ўтказилишининг ташкил этилиши, шунингдек, бу борада яратилган шароитларни мунтазам равишда ўрганиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларини топширишда рекорд натижаларни қайд этган ғолиб ва совриндорларни рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳудудий ишчи гуруҳларининг асосий вазифалари этиб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)ларда жисмоний фаолликни қўллаб-қувватлаш ва оммавий спортни кенг тарғиб қилиш учун етарли шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ жойларда спорт акциялари, ҳаваскорлик чемпионатлари, конкурсларни ташкил этиш орқали спорт синовлари тарғиботини ҳамда ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларининг (ихтиёрий ва махсус талабларини бажарган) ғолибларини тақдирлаш ишларини тантанали равишда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовлари ўтказиладиган сана, ўтиш жойи, режаси ва шартлари тўғрисида камида бир ой олдин оммавий ахборот воситаларида эълон берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)ларда спорт синовларининг махсус талабларини бажариш учун алоҳида марказларни ташкил этиш ва зарур ҳолларда спорт синовларини ўтказиш учун хусусий шерикларни жалб этган ҳолда тегишли шарт-шароитларни яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда спорт синовларини такомиллаштириш ва бу борадаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар тайёрлаш ва Республика комиссиясига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус спорт синовлари натижаларининг жойларда адолат ва шаффофликни таъминлаган ҳолда расмийлаштирилиши юзасидан жамоатчилик назоратини ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, барча давлат органлари ва ташкилотлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларининг ҳар йили мунтазам равишда ўтказиб борилишида аҳолининг барча қатламлари хоҳишларига қараб фаол иштирокини таъминлаш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларини ўтказиш, ғолибларни рағбатлантириш ҳамда меҳнат жамоаларида фаолият юритаётган «Спорт тарғиботчиси» ходимининг қисқа муддатли малака ошириши билан боғлиқ харажатларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерациясига (К. Рафиков):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат жамоаларида ходимларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шароитлар яратиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт синовларини муваффақиятли топширган давлат органлари ва ташкилотлари ходимларига ҳар йили бир маротаба дам олиш масканлари ёки санаторийларга имтиёзли йўлланмалар бериш тартибини жорий этиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) — спорт синовларини ўтказишда ҳудудий ишчи гуруҳларига кўмаклашишга, жумладан маҳалла профилактика инспекторлари томонидан ўз ҳудудида истиқомат қилувчи (доимий ёки вақтинчалик) уюшмаган ёшлар ва аҳолининг рўйхати шакллантирилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев) — спорт синовлари ўтказиладиган жойлар (майдонлар ва спорт иншоотлари)да ҳамда уларнинг атрофида фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича барча зарур чораларнинг белгиланган тартибда амалга оширилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча давлат органлари ва ташкилотларда фаолият юритувчи жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланадиган шахсларни ҳамда жисмоний тарбия ва спорт тадбирларини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича масъулларни даврий равишда тиббий кўрикдан ўтказишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчиларга юқори савияда тиббий хизмат кўрсатилишига, спорт тадбирлари ўтадиган жойларда зарур тиббий анжомлар, дори воситалари ҳамда тез ёрдам автомашиналари навбатчилиги ташкил этилишига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (Б. Юсупалиев) — спорт синовлари ўтадиган жойларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена талабларига мос бўлишига;
(7-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-230-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Миллий гвардия (Р. Джураев) — спорт синовлари ўтказиладиган, иштирокчилар жойлашадиган, овқатланадиган, ташриф буюрадиган жойларда ва уларнинг атроф-ҳудудларида жамоат тартибини сақлашга, йўл ҳаракати иштирокчилари учун ажратилган автотранспорт воситаларини йўл-патруль хизмати автомашиналари ёрдамида кузатишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) — тизимидаги таълим муассасаларининг ўқувчи ва барча ходимларидан спорт синовларининг қабул қилинишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошқулов) — тизимидаги таълим муассасаларининг талаба ва барча ходимларидан спорт синовларининг қабул қилинишига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев) ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов) — маҳалла ва қишлоқлардаги банд бўлмаган аҳолининг барча қатламидан спорт синовларининг қабул қилинишига;
(7-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) Молия вазирлиги (Т. Ишметов) — мазкур қарорни амалга ошириш билан боғлиқ барча харажатларнинг ўз вақтида молиялаштирилишига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
й) Мудофаа вазирлиги (Б. Курбанов), Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Қўлдошев), Миллий гвардия (Р. Джураев), Давлат хавфсизлик хизмати (А. Азизов) — тизимидаги барча ходим ва хизматчилардан спорт синовларининг қабул қилинишига масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилансинки, мазкур қарор билан белгиланган спорт синовларини ўтказиш, ғолибларни ва спорт синовларини ўтказишда фаол иштирок этган ҳамкор ташкилотлар ходимларини рағбатлантириш билан боғлиқ ҳар йилги харажатлар Давлат бюджети параметрларида Спорт вазирлиги учун кўзда тутиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 июлдаги ПҚ-221-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) ҳамда манфаатдор спорт федерация (ассоциация)ларининг спорт синовларини баҳолаш тизими меъёрлари, спорт разрядлари ва унвонлари, ўтказиш графиклари ва иштирокчилар учун тавсиялар платформасини (www.jtdss.uz) ҳамда спорт синовлари иштирокчилари ҳақидаги ягона электрон базани яратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2021 йил 1 августга қадар спорт синовларининг платформаси (www.jtdss.uz) ва ягона электрон базаси фаолиятини тўлиқ йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар йили март ойи якунига қадар ҳудудлар кесимида спорт синовларини ўтказиш вақти, жойи ва спорт иншоотларининг манзиллари, ҳакамлар ҳақидаги ва бошқа батафсил маълумотларни платформада жойлаштириб борсин ва оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳар йил якуни билан спорт синовларини муваффақиятли топширган фуқароларнинг энг юқори натижалари ва рекорд ўрнатганлар тўғрисидаги таҳлилий маълумотларни платформада ва ягона электрон базада юритиш амалиётини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Платформа ва ягона электрон базани ишлаб чиқиш, уларга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Туризм ва спорт вазирлигига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги спорт синовларининг платформаси доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туришига, шунингдек, унинг доимий техник қўллаб-қувватланишига, маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралигини таъминлашга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н. Хусанов) Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов) билан биргаликда «Ягона меҳнат миллий тизими» идоралараро дастурий-аппарати комплексида электрон маълумотлар алмашинуви асосида фуқароларнинг шахсий маълумотларини спорт синовлари муваффақиятли топширилганлиги тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириб бориш амалиётини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Туризм ва спорт вазирлиги (А. Абдухакимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) бир ой муддатда Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни, «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифларини тасдиқлаш ҳақидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов) билан биргаликда аҳолининг спорт синовлари билан қамраб олинишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кесимида рейтинг асосида таҳлил қилиш тизимини жорий этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча давлат органлари ва ташкилотларининг спорт тарғиботчилари томонидан спорт синовлари ўтказилишини таъминласин ҳамда улар томонидан ходимлар ўртасида спорт синовларини топшириш бўйича тарғибот ишларининг олиб борилишини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясига спорт синовларини кенг тарғиб қилиш, аҳолини спорт синовларининг муддати тўғрисида хабардор қилиш мақсадида тегишли телерадиоканаллар эфирида эълонларни намойиш этиш, ғолиб ва совриндорлар фаолияти ҳамда спорт билан шуғулланишнинг инсон ҳаёти ва саломатлигини таъминлашдаги аҳамиятини тарғиб қилувчи кўрсатув ҳамда эшиттиришларни эфирга узатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туризм ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб туризм ва спорт вазири ўринбосари А.Қ. Каримов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 16 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5148-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича Республика комиссияси таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.И. Икрамов

ёшлар сиёсати ва спорт вазири, Комиссия раиси

2.

Р.Т. Маматов

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

3.

А.М. Хаджибаев

соғлиқни сақлаш вазири

4.

А.Ҳ. Тошқулов

олий ва ўрта махсус таълим вазири

5.

Ш.Х. Шерматов

халқ таълими вазири

6.

О.А. Назарбеков

маданият вазири

7.

Б.Р. Турсунов

Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари

8.

А.Х. Қўлдошев

фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари

9.

А.Т. Норбоев

мудофаа вазирининг ўринбосари

10.

А.И. Икрамов

ички ишлар вазирининг ўринбосари

11.

С.Д. Мамаюсупов

Миллий гвардия қўмондонининг ўринбосари

12.

А.К. Каримов

туризм ва спорт вазири ўринбосари

13.

А.З. Саъдуллаев

Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги директори

14.

Р.М. Шаабдурахманов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

15.

Қ.М. Рафиков

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши раиси

16.

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июндаги ПҚ-5148-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида спорт синовларининг ўтказилишини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларининг намунавий таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари — туризм ва спорт бош бошқармаси бошлиқлари, ҳудудий ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосарлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси маданият вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маданият бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миллий гвардия бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Ҳарбий округлар бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фавқулодда вазиятлар бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ёшлар ишлари бошқармалари бошлиқлари

Лавозими бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раислари

Лавозими бўйича

Олий таълим муассасалари ректорлари

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.06.2021 й., 07/21/5148/0561-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 30.12.2024 й., 06/24/230/1096-сон; 09.07.2025 й., 07/25/221/0593-сон)