26.05.2021 йилдаги 326-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.05.2021 йилдаги 326-сон
Date of entry into force
27.05.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Илм-фанни 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2020 йил 29 октябрдаги ПФ-6097-сон Фармонига асосан ҳамда илмий мактабларни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, илмий ташкилотларда барқарор молиялаштириш механизмини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги тизимларидаги давлат илмий ташкилотларини 2021 йил 1 июндан бошлаб базавий молиялаштиришга ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаш харажатлари 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига давлат илмий дастурлари доирасида бажариладиган илмий лойиҳаларни молиялаштиришга ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилади, 2022 йилдан эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) базавий молиялаштириладиган давлат илмий ташкилотларида илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида бажариладиган фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар бўйича устама харажатлар ҳисобланмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари раҳбар ва илмий ходимларининг иш ҳақи бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмаларнинг илмий фаолиятга оид дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий ташкилотлар раҳбар ва илмий ходимларининг базавий лавозим маошларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) базавий молиялаштириш доирасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат илмий-амалий марказлари ва илмий-тадқиқот институтларининг фақат илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланадиган тузилмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, бино ва иншоотларини сақлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек, жорий харажатларини қоплаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) базавий молиялаштириш доирасида давлат илмий ташкилотларининг қуйидаги харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув (шу жумладан, илмий-тадқиқот лабораториялари (бўлимлари) раҳбарлари, илмий ходимларига белгиланган тартибда тасдиқланган илмий тузилма, шунингдек амалдаги штатлар жадвалига мувофиқ), техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг иш ҳақини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий суғурта бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарлари харажатларини қоплаш (илмий ходимларнинг хизмат сафарларидан ташқари, Фанлар академияси илмий ташкилотлари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фанлар академияси илмий ташкилотларида илмий экспедиция харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал хизматлар (сув, газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, канализация, вентиляция) тўловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино ва иншоотларни, асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулкларни сақлаш ва уларни жорий таъмирлаш харажатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ижараси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телефон, коммуникация ва бошқа телекоммуникацион хизматлар тўловлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий воситаларга кирувчи товарларни сотиб олиш, сарф материаллари, бошқа товарларни сотиб олиш, бошқа жорий харажатлар, қўриқлаш (ҳарбийлаштирилган хизматлар), хавфсизлик сигнализацияси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартириш киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 26 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
326-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Давлат илмий ташкилотининг номи

I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги

1.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

2.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

4.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

5.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

6.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

7.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

8.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

9.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

10.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

11.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

12.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

13.

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

14.

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

15.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

16.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

17.

Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий бўлим ва лабораториялари)

18.

Вирусология илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари)

19.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази ва унинг Л.М. Исаев номидаги филиали (илмий-тадқиқот лабораториялари)

20.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти (илмий-тадқиқот лабораториялари)

21.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

22.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

23.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

24.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

25.

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

26

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

II. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўйича

1.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази

2.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тизимидаги «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси

III. Давлат активларини бошқариш агентлиги бўйича

1.

Хусусийлаштириш, рақобат ва корпоратив бошқарувни ривожлантириш муаммоларини тадқиқ этиш маркази*

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Базавий молиялаштиришга ўтказиш 2021 йил 1 июндан ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 декабрдаги 1012-сон қарори билан ташкил этилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4112-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг ташкилий тузилмасида Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази ташкил этилган.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Базавий молиялаштиришга ўтказиладиган давлат илмий ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақланадиган ходимларнинг штат бирликлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ташкилот номи

Лавозимлар номи

Штат бирлиги сони

I. Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўйича

1.

Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудири

1

Лаборант

1

Жами

5

2.

Республика ихтисослаштирилган дерматовенерология ва косметология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

3.

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

4.

Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

5.

Республика ихтисослаштирилган неврология ва инсульт илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

6.

Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

7.

Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

11

8.

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудири

1

Лаборатория мудирлари

6

Лаборантлар

8

Жами

18

9.

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

10.

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

11.

Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

12.

Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

11

13.

Академик В. Воҳидов номидаги республика ихтисослаштири?ган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

14.

Ё.Х. Туракулов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

15.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиаллари

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудири

9

Лаборант

9

Жами

21

16.

Республика ихтисослаштирилган аллергология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

5

Лаборантлар

5

Жами

13

17.

Республика ихтисослаштирилган гематология ва қон қуйиш илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

2

Лаборатория мудирлари

3

Виварий мудири

1

Лаборантлар

6

Жами

15

18.

Вирусология илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

6

Лаборантлар

6

Жами

15

19.

Республика ихтисослаштирилган эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудири

1

Лаборатория мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

12

Л. Исаев номидаги филиал

Филиал директори

1

Бўлим мудирлари

4

Лаборантлар

2

Жами

7

Жами

19

20.

Санитария, гигиена ва касб касалликлари илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

9

Лаборантлар

9

Жами

21

21.

Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

5

Лаборатория мудирлари

4

Лаборантлар

4

Жами

16

211.

Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт маркази (илмий-тадқиқот лабораториялари)

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

7

212.

Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

4

Жами

9

213.

Болалар онкологияси, гематологияси ва иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бўлим мудирлари

6

Лаборатория мудирлари

2

Лаборантлар

2

Жами

13

214.

Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

6

Лаборантлар

6

Жами

15

215.

«Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти

Директор

1

Илмий ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Лаборатория мудирлари

3

Лаборантлар

3

Жами

9

Жами

322

II. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бўйича

23.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази

Директор

1

Директорнинг умумий масалалар бўйича ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Сектор мудирлари

4

Кадрлар бўйича инспектор

1

Бош ҳисобчи

1

1-тоифали бухгалтер

1

АКТ ва ахборот ресурслари гуруҳи бошлиғи

1

АКТ техник муҳандиси

1

Махсус бўлим инспектори

1

Ишлар бошқармаси ва девонхона бошлиғи

1

Девонхона мудири

1

Жами

15

231.

Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети тизимидаги «Фан ва тараққиёт» давлат муассасаси

Директор

1

Илмий ва инновацион ишлар бўйича директор ўринбосари

1

Илмий котиб

1

Бош ҳисобчи

1

Иқтисодчи

1

Ходимлар билан ишлаш бўйича мутахассис

1

Илмий ва ўқув жараёнларини ташкил этиш бўлими

1

Бош патентшунос

1

Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича мутахассис

1

Лаборатория мудирлари

6

Катта илмий ходим

2

Кичик илмий ходим

4

Жами

21

Жами

36

III. Давлат активларини бошқариш агентлиги бўйича

24.

Хусусийлаштириш ва давлат активларини бошқариш муаммоларини тадқиқ этиш маркази

Директор

1

Директорнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари

1

Бош ҳисобчи

1

Юрисконсульт

1

Кадрлар бўлими мутахассиси

1

Моддий техника таъминоти бўйича етакчи мутахассис

1

Иш юритувчи

1

АКТ техник муҳандиси

1

Бўлим мудирлари

6

Ҳайдовчи

1

Жами

15

Жами

15

Жами ташкилотлар бўйича

373

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 июндаги 353-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 майдаги 326-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий ташкилотларини молиялаштириш тизимини такомиллаштириш ҳамда самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 8 июндаги 366-сон қарорига киритилаётган ўзгартириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 июлдаги 366-сон қарори 23-иловаси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган илмий ходимлари сонини босқичма-босқич мақбуллаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЖАДВАЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Лаборатория номи

Илмий ходимларнинг штат бирликлар сони

2020 — 2022 йй.

2023-2024 йй.

2025 йилдан бошлаб

1.

Ўсимлик ресурслари лабораторияси

7

5

3

2.

Ўзбекистон флораси лабораторияси

15

11

7

3.

Камёб ўсимлик турлари кадастри ва мониторинги лабораторияси

7

5

3

4.

Геоботаника ва экология лабораторияси

10

7

4

5.

Микология ва альгология лабораторияси

7

5

3

6.

Молекуляр филогения ва биогеография лабораторияси

8

6

3

Акад. Ф.Н. Русанов номидаги Ботаника боғи

1.

Анатомия ва цитоэмбриология лабораторияси

6

2.

Дарахтлар ва ўтсимон ўсимликлар интродукцияси лабораторияси

6

3.

Доривор ўсимликлар интродукцияси лабораторияси

6

3

1

Жами

72

54

30

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.05.2021 й., 09/21/326/0496-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.08.2021 й., 09/21/545/0832-сон; 29.04.2022 й., 09/22/219/0358-сон; 05.09.2023 й., 09/23/448/0680-сон; 28.08.2024 й., 09/24/531/0664-сон; 20.09.2024 й., 09/24/585/0731-сон; 30.04.2025 й., 09/25/280/0396-сон; 11.06.2025 й., 09/25/357/0506-сон; 03.07.2026 й., 09/26/353/0680-сон)