Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022 06.05.2021 йилдаги ПҚ-5105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.05.2021 йилдаги ПҚ-5105-сон
Date of entry into force
06.05.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Самарқанд вилоятида эксперимент тариқасида маҳаллабай ишлаш тизимини жорий этишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳоли даромадини оширишга қаратилган тадбиркорлик интилишларини молиявий қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш механизмларини янги босқичга олиб чиқиш, ёшлар ва хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини амалга оширишга кўмаклашиш, «маҳаллабай» ишлаш тизими орқали маҳаллий бошқарув органларини аҳолига янада яқинлаштириш, аҳоли ва тадбиркорларнинг муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни самарали ҳал этишнинг Самарқанд тажрибасини амалиётга жорий этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг 2021 йил 1 июндан бошлаб Самарқанд вилояти туман (шаҳар) ҳокимликлари тузилмасида қуйидагиларни назарда тутувчи «маҳаллабай» ишлаш тизимини эксперимент тариқасида ўтказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги таъсисчилигида Маҳаллабай ишлаш марказларини (кейинги ўринларда — Марказлар) давлат муассасаси шаклида ташкил этиш. Бунда, Марказларнинг фаолияти туман (шаҳар) ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари томонидан мувофиқлаштириб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар)лардаги ҳар учта маҳаллага биттадан маҳаллабай ишлаш инспекторларини бириктириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалла фуқаролар йиғини раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари лавозими негизида маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосари лавозимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини раисининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосарининг ўзаро узвий ҳамкорликда ишлашини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказлар фаолияти Пастдарғом, Ургут ва Булунғур туманларида жорий йил 1 июндан бошлаб ҳамда Самарқанд вилоятининг қолган туман (шаҳар)ларида 1 августга қадар ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказларда очиладиган штат бирликлари туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш марказининг ишга жойлаштириш инспекторлари штат бирликлари қисқартирилиши ҳисобидан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказларнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг бандлигини таъминлаш ва доимий даромад манбаини яратиш орқали камбағалликни қисқартириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллабай ишлаш асосида тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш ҳамда аҳолини касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга, жумладан аёллар ва ёшларга кредит ҳамда субсидиялар олишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик, ҳунармандчилик қилиш истагини билдирганларга замонавий асбоб-ускуналар ҳамда мини-технологиялар топишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалладаги инфратузилма билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш чораларини кўриш ҳамда хорижда меҳнат фаолиятини юритиш ва малака ошириш истагини билдирган фуқаролар билан ишлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Самарқанд вилояти туман ва шаҳарлар ҳокимликларининг намунавий ташкилий тузилмаси 1 — 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллабай ишлаш марказининг намунавий низоми ва ташкилий тузилмасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллабай ишлаш марказлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича разрядларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Самарқанд вилояти ҳокимлиги туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан намунавий низом ва ташкилий тузилма асосида Маҳаллабай ишлаш марказининг устави ва ташкилий тузилмаси тасдиқланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра Марказ директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллалар кесимида тўпланган муаммо ва мурожаатларни мувофиқлаштириб, уларни ҳал этишда туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли ўринбосарлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилган ишлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашида ҳисобот бериб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ташкил этиладиган Марказларни тегишли бино, замонавий ахборот воситалари (компьютер тўплами, алоқа, Интернет ва бошқалар) билан таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда аҳоли ва тадбиркорлар мурожаатларини қабул қилиш ва ҳал этишда шаффофликни таъминлаш ва инсон омилини камайтириш мақсадида Марказ ва маҳалла фуқаролар йиғини фаолиятини ўзаро боғлиқ ҳолда рақамлаштиришни назарда тутувчи «Онлайн маҳалла» дастурий таъминотини (кейинги ўринларда — дастурий таъминот) ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, дастурий таъминот орқали мурожаатларни қабул қилиш, Марказга юбориш ва ижросини мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва жорий этиш билан боғлиқ харажатларни Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг бюджетдан ташқари ривожлантириш ва ходимларни моддий рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилдан бошлаб ҳар йили дастурий таъминотни техник ва дастурий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги буюртманомасига асосан зарур маблағларни Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутган ҳолда ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда Марказлар ходимлари ва маҳалла фуқаролар йиғини раисларининг тадбиркорлик ва томорқа масалалари бўйича ўринбосарлари учун янги жорий этиладиган тизимнинг туб моҳияти ва самарали фаолият кўрсатиши бўйича ўқув семинарларини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур тажрибани таҳлил қилиб бориш мақсадида Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларидаги Марказлар фаолиятини мониторинг қилиш гуруҳини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг гуруҳи томонидан тажриба жараёнида тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш, фаолиятни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ваколатли органларга тақдим этиб бориш чоралари кўрилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йил 1 январдан бошлаб мазкур экспериментни республиканинг бошқа ҳудудларида жорий қилиш мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ташкилий тузилмасини ислоҳ қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни атрофлича ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 6 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5105-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига
1-ИЛОВА

Самарқанд шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ҳоким

Ёрдамчи — 1

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — бўлим бошлиғи

Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси*

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Етакчи мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

Маҳаллабай ишлаш маркази

81

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия котиби

1

Бухгалтерия

2

Ахборот хизмати раҳбари –матбуот котиби

1

Бош юрисконсульт

1

Девонхона

2

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 37 нафар.

Маҳаллабай ишлаш маркази бошқарув ходимлари сони — 9 нафар.

Ҳар учта маҳаллага бириктирилган маҳаллабай ишлаш инспекторлари сони — 72 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига
2-ИЛОВА

Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ҳоким

Ёрдамчи — 1

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — бўлим бошлиғи

Ҳокимнингкапитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, кичик саноат зоналари ва туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари

Ҳоким ўринбосари — маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси*

Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари

Етакчи мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Бош мутахассис — 1

Етакчи мутахассис — 1

1-тоифали мутахассис — 1

Маҳаллабай ишлаш маркази

21

Вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссия котиби

1

Бухгалтерия

2

Ахборот хизмати раҳбари — матбуот котиби

1

Бош юрисконсульт

1

Девонхона

2

Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 37 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллабай ишлаш маркази бошқарув ходимлари сони — 9 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар учта маҳаллага бириктирилган маҳаллабай ишлаш инспекторлари сони — 12 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 майдаги ПҚ-5105-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ туманлари ҳокимликлари бошқарув аппарати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Булунғур ва Ургут туманларига тегишли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Пайариқ ва Пастдарғом туманларига тегишли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** ҳокимнинг ўринбосари мақомига тенглаштирилган, ушбу штат бирлиги туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳисобидан сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 40 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллабай ишлаш маркази бошқарув ходимлари сони — 9 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар учта маҳаллага бириктирилган маҳаллабай ишлаш инспекторлари сони — 12 — 36 нафар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.05.2021 й., 07/21/5105/0427-сон)