Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022 28.04.2021 йилдаги 253-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.04.2021 йилдаги 253-сон
Date of entry into force
29.04.2021
Ҳужжат кучини йўқотган 15.01.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 январдаги 23-сонли «Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги ПФ-6099-сон Фармони ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида «Соғлом турмуш тарзи» платформаси (кейинги ўринларда — платформа) яратилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи «Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
платформанинг мобил иловаси ва веб-порталидан фойдаланиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил илова орқали идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
платформада тўловларни амалга ошириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан платформа тўлиқ ишга туширилганидан сўнг доимий техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш шарти билан Туризм ва спорт вазирлигига ўтказиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банки платформа фаолиятида техник имкониятларини инобатга олган ҳолда хизмат кўрсатувчи банк ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
платформа фаолияти тегишлилигига кўра Туризм ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан назорат қилиб борилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — платформа доимий равишда ҳаққоний ва фаол ишлаб туриши, шунингдек унинг доимий техник қўллаб-қувватланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги — фуқароларнинг платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилиши билан боғлиқ тўловларнинг молиялаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туризм ва спорт вазирлиги — платформадан фойдаланиш шартларини бузган фуқароларнинг иштирокига чекловлар ўрнатиш, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилиш, тузилган рейтинглар шаффофлиги ва ошкоралиги таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазирлиги — платформада фойдаланувчилар учун тақдим этилаётган таомлар килокаллорияси тўғрисидаги маълумотларнинг ишончлилиги учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар платформа фаолиятини ташкил этиш натижалари пухта таҳлил қилинган ҳолда, мазкур тизимни янада такомиллаштириш юзасидан асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки, платформа 2021 йил 10 майдан тест режимда ишлайди ҳамда 2021 йил 1 июндан бошлаб платформа тўлиқ ишга туширилади ва тўловлар белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — туризм ва спорт вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 28 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
253-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги 253-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Соғлом турмуш тарзи» платформаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом «Соғлом турмуш тарзи» платформаси (кейинги ўринларда — платформа) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Платформа аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, у орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон ҳудудида бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг платформадаги электрон ҳамёнига 3 минг сўмдан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган шахсга 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган шахсга 1 млн сўм қўшимча равишда платформадаги электрон ҳамёнига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аккаунт — платформа фойдаланувчисининг рўйхатдан ўтган қисқача номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аутентификация — фойдаланувчи идентификаторини текшириш учун фойдаланувчи номи ва пароли каби маълумотларини текшириш билан боғлиқ жараён;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
веб-портал — аҳолига соғлом турмуш тарзини татбиқ этиш, тарғибот ва ташвиқот ишларини ташкиллаштиришда хизмат кўрсатувчи ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимларнинг юриш натижаларига кўра, рейтингини тузувчи дастурий маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мобил илова — платформада рўйхатдан ўтган фуқароларга соғлом турмуш тарзини татбиқ этувчи, юриш натижасини кўрсатиб борувчи ҳамда фуқароларга электрон ҳамёнига келиб тушган маблағларни кўриб бориш ва тўлов тизимлари орқали сарф қилишда фойдаланадиган дастурий маҳсулот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтиш — платформа фойдаланувчисини идентификациялаш ва у тўғрисидаги шахсий маълумотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган Ягона идентификация тизимидан рўйхатдан ўтиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаро — мобил иловадан ҳамда веб-порталдан фойдаланувчи, 18 ва ундан юқори ёшдаги Ўзбекистон Республикасининг фуқароси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон ҳамён — фойдаланувчиларнинг шахсий кабинетида электрон пул маблағлари сақланадиган ва улардан фойдаланиш имконини берадиган дастурий таъминот.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Платформа мобил илова ва веб-портал дастурий маҳсулотларидан иборат бўлади. Бунда, мобил илова орқали платформада рўйхатдан ўтган фуқароларнинг қадамлари тўғрисидаги маълумот веб-порталга интеграция қилинган ҳолда, Туризм ва спорт вазирлиги томонидан кўриб борилади. Веб-портал орқали вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимларини юриш натижалари рейтинги тузилади ҳамда мазкур веб-порталда ёритиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Тўловларни тўлаб бериш ҳамда рейтинг баҳолаш ошкоралик, холислик, адолатлилик, тенглик ва шаффофлик принциплари асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланиш ҳамда пул ўтказмаларини фуқароларнинг электрон ҳамёнига қадар келиб тушиши ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Мобил илова ва веб-порталдан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мобил иловадан фойдаланиш учун фуқаролар Google Play Market ёки AppStore интернет дўконларидан мобил иловани юклаб олиши ҳамда Android операцион тизимида Google Fit, iOS операцион тизимида НealthKit иловаларини мобил қурилмасига ўрнатиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мобил иловадан фойдаланиш учун фойдаланувчининг телефон қурилмаси Android ёки iOS операцион тизимларидан бирида ишлаши ва акселерометр қурилмасига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Фуқаро мобил иловадан фойдаланиши учун «Электрон ҳукумат» тизими фойдаланувчиларини идентификациялашнинг ягона ахборот тизими (id.egov.uz) орқали рўйхатдан ўтган бўлиши ҳамда аутентификация ва идентификациясини амалга ошириши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мобил иловадан фойдаланиши учун фуқаролар фақат битта қурилмадан рўйхатдан ўтиши лозим ва унинг қадамлари фақат шу қурилма маълумотлари асосида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Фуқаро мобил иловадан рўйхатдан ўтгандан кейин унга электрон ҳамён очилади ва тегишли тўловлар мазкур ҳамён орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Фуқаронинг ҳар кунлик юрган қадамлари ҳисоби мобил қурилмадаги қадамларни ҳисоблаш модули орқали юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фуқаронинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрганлиги, ҳар ойда ҳар бир туман (шаҳар), ҳар бир ҳудуд, республика бўйича энг кўп юрганлиги платформа орқали автоматик тарзда аниқланади ҳамда Туризм ва спорт вазирлигининг «Алоқабанк» акциядорлик-тижорат банкида (кейинги ўринларда — «Алоқабанк» АТБ) очилган транзит ҳисобварағи орқали тўловлар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан буюртма платформа маълумотлари асосида автоматик тарзда шакллантирилади ва Молия вазирлигининг Ғазначилигига молиялаштириш учун юборилади. Буюртмага мувофиқ Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлиги Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағидан вазирликнинг «Алоқабанк» АТБда очилган транзит ҳисобварағи орқали фуқаронинг электрон ҳамёнига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Фуқарога мобил иловадан фойдаланган ҳолда унинг электрон ҳамёнига келиб тушган тўловлар бўйича маълумотларни кўриб бориш, шунингдек электрон ҳамёнидаги маблағларни банк карталарига ўтказиш ёки тўловларни амалга ошириш имконияти тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Фуқаро томонидан унинг электрон ҳамёнидан банк картасига маблағлар ўтказилганда ёки тўлов амалга оширилганда тўлов суммаси электрон ҳамён тизими орқали ушбу ҳамёнга бириктирилган Ягона виртуал карта ҳисобварағидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ягона виртуал карта ҳисобварағидан амалга оширилган транзакциялар «Алоқабанк» АТБ томонидан мустақил равишда Туризм ва спорт вазирлигининг ушбу банкдаги депозит ҳисобварағи маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Веб-портал орқали аҳолига соғлом турмуш тарзини татбиқ этувчи ҳамда вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимларнинг юриш натижаларига кўра, рейтинги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Веб-порталдаги вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ва уларнинг юриш натижалари тўғрисидаги маълумотлар мобил иловадаги маълумотлардан автоматик тарзда олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Мобил илова орқали фуқароларнинг эришган натижаларига кўра рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқаролар ҳамда бир ой давомида ҳар бир туман (шаҳар), ҳудуд ҳамда республика бўйича энг кўп юрган шахслар мобил илова орқали автоматлашган тарзда Туризм ва спорт вазирлиги томонидан таҳлил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлил натижаларига кўра, мобил илова орқали рўйхатдан ўтган фуқаро бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган тақдирда, унинг электрон ҳамёнига уч минг сўм ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган шахсга 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган фуқарога 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган фуқарога 1 млн сўм қўшимча равишда электрон ҳамёнига ўтказиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича, ҳар бир ҳудуд бўйича, республика бўйича энг кўп юрган фуқаролар кўрсаткичлари тенг бўлиб қолган ҳолларда, юқорида белгиланган миқдордаги маблағлар уларнинг ҳар бирига тўлаб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Платформада фуқаронинг юрган қадамлари ҳисоби соат 00-00 дан 23-59 гача юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мобил илова иш фаолияти давомида техник носозликлар келиб чиқадиган тақдирда, тегишли пул маблағлари 24 соат давомида ўтказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(20-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Туризм ва спорт вазирлигининг Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган шахсий ғазна ҳисобварағига тушадиган тегишли даромадлар манбаларининг бир меъёрда доимий тушиш имконияти чекланганлигини инобатга олиб, мазкур шахсий ғазна ҳисобварағида 500,0 млн сўмдан кам маблағ қолса, мобил илова бўйича фойдаланувчиларга тўловлар, ушбу шахсий ғазна ҳисобварағида 5,0 млрд сўмгача маблағлар бўлгунга қадар, автоматик тарзда тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар шахсий ғазна ҳисобварағида маблағлар 5,0 млрд сўмдан ошса, шу кундан бошлаб мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўловлар автоматик тарзда амалга оширилиши бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 500,0 млн сўмдан 5,0 млрд сўмгача бўлгунгача даврда мобил иловада ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган фуқароларга тўланадиган тўловлар тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ушбу бандда назарда тутилган шартлар ҳар ойда узлуксиз равишда ҳар бир туман (шаҳар) бўйича энг кўп юрган фуқарога 300 минг сўмдан, ҳар бир ҳудуд бўйича энг кўп юрган фуқарога 500 минг сўм, республика бўйича энг кўп юрган фуқарога 1 млн сўмдан тўланадиган тўловларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Туризм ва спорт вазирлиги томонидан амалга оширилган тўловлар бўйича ҳисоботлар, рейтинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Туризм ва спорт вазирлигининг шахсий ғазна ҳисобварағидаги маблағлар 500,0 млн сўмдан 5,0 млрд сўмгача бўлган даври ҳақидаги маълумотлар платформа веб-порталида эълон қилиниб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тўловларнинг ҳаққонийлигини назорат қилиш Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Мобил илова орқали идоралараро баҳолаш рейтингини аниқлаш ҳамда унинг ғолибларини рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Идоралараро баҳолаш рейтинги қуйидаги мезонлар бўйича 100 баллик тизимда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Соғлом турмуш тарзи» мобил иловасидан рўйхатдан ўтган ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 30 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган энг кўп ташкилот ходимлари сони (жами ходимлар сонига нисбатан фоизда) — 50 баллгача;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир сутка давомида ўн минг ва ундан ортиқ қадам юрган ташкилотнинг 50 ёшдан ошган энг кўп ходимлари учун қўшимча равишда — 20 баллгача баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларда платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш ва натижалари 100 баллик рейтинг тизими асосида қуйидагича баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
85,0 — 100 балл тўпланганда — «намунали»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71,0 — 84,9 балл тўплаганда — «яхши»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50,0 — 70,9 балл тўплаганда — «қониқарли»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49,9 балл ва ундан кам балл тўплаганда — «қониқарсиз».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ғолибларни рағбатлантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларнинг платформада рўйхатдан ўтган ходимлари ҳамда уларнинг юриш натижалари ва якуний рейтинг баҳолари Туризм ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ярим йиллик якунида рейтинг баллари натижалари бўйича «намунали» деб топилган давлат органлари (ташкилотлар) раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) Туризм ва спорт вазирлигининг ҳамда ҳудудий ташкилотлар раҳбарларини рағбатлантириш (эсдалик совғалари, диплом ва бошқалар) ҳудудий оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун режалаштирилган маблағлар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Мобил илова орқали фуқароларнинг электрон ҳамёнига ўтказмалар уларнинг геолокациялари ёрдамида фуқаролар томонидан ҳақиқатдан тегишли масофани босиб ўтганлиги тасдиқлангандан кейин ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризм ва спорт вазирлиги билан биргаликда доимий равишда платформада белгиланган тартибни бузган ҳолда қадамларни бажариш ва электрон ҳамёнига пул тушираётган шахсларни аниқлашга қаратилган мониторинг тадбирларини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Белгиланган тартибни бузган (бузишда гумон қилинган) фуқароларнинг аккаунтига чекловлар (вақтинча чекловлар) ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилишини назорат қилиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Соғлом турмуш тарзи» платформасининг фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Соғлом турмуш тарзи» платформасидан фойдаланиш ҳамда пул ўтказмаларини фуқароларнинг электрон ҳамёнига қадар келиб тушиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддати

1-босқич

Банк, Платформа

1. Электрон ҳамён карталари учун ягона виртуал картани тизимга бириктириш

2. Электрон ҳамён карталари учун ягона виртуал карта ҳамда транзит ҳисобварағини очиш

Заруратга қараб

2-босқич

Фойдаланувчи

id.egov.uz орқали авторизациядан ўтиш

1 соат давомида

3-босқич

Платформа

1. Электрон ҳамён мавжудлигини текшириш (Электрон ҳамён мавжуд бўлса)

2. Фойдаланувчига Электрон ҳамён картасини яратиш, Электрон ҳамён картасини банкдаги ягона виртуал картага бириктириш (Электрон ҳамён мавжуд бўлмаса)

Автоматлашган тарзда

4-босқич

Фойдаланувчи

Электрон ҳамён карта рақамини киритиш

Автоматлашган тарзда

 

5-босқич

Платформа

1. Фойдаланувчи Электрон ҳамён картасини рўйхатдан ўтказиш.

Автоматлашган тарзда

2. Ҳар кунги босиб ўтилган қадамлар сонини ҳисоблаш.

24 соат давомида

3. Бир кун олдинги якунланган кун бўйича фойдаланувчилар учун Рағбатлантириш реестрини шакллантириш.

Автоматлашган тарзда

6-босқич

Туризм ва спорт вазирлиги

1. Тўловлар реестрини тасдиқлаш.

2. Маблағ ажратиш бўйича ғазначиликка сўровнома юбориш.

Сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида

7-босқич

Молия ғазначилиги

 

Ғазначилик ҳисобварағидан вазирликнинг «Алоқабанк» АТдаги ҳисобварағига тўловларни амалга ошириш.

Сўровнома келиб тушгандан кейин бир иш куни давомида

8-босқич

Банк

1. Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш.

Автоматлашган тарзда

2. Ягона виртуал карта ҳисобини тўлдириш.

маблағ кирим қилинган вақтдан бошлаб уч соат давомида

9-босқич

Платформа

1. Туризм ва спорт вазирлиги ҳисобварағига маблағларни кирим қилиш.

Автоматлашган тарзда

2. Ягона виртуал карта ҳисобини тўлдириш.

Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-73-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2021 й., 09/21/253/0390-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 07/21/73/1227-сон)