Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.1996 26.12.1992 йилдаги 590-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.1992 йилдаги 590-сон
Date of entry into force
26.12.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 18.03.1996
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

1993 ЙИЛ 1 ЯНВАРДАН БОШЛАБ МЕҲНАТГА ҲАҚ ТЎЛАШНИНГ ЯГОНА ТАРИФ СЕТКАСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 мартдаги 103-сонли «Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш ҳақининг рағбатлантирувчи ролини кучайтириш, турли тоифалардаги ходимлар меҳнатига меҳнатнинг мураккаблиги ва ходимларнинг малакасига боғлиқ ҳолда ҳақ тўлашнинг асосланган даражаларини белгилаш, бу даражаларни бундан буён сақлаб туриш воситасини вужудга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси тасдиқлансин. Халқ хўжалигининг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш тармоқларидаги ходимлар учун қўлланиш соҳасидан қатъи назар, меҳнатга ҳақ тўлашга холисона ёндашишни таъминловчи турли тоифалардаги ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш даражаларини ягона услубий негизда табақалаштириш Ягона тариф сеткасига асос қилиб олинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Энг кам иш ҳақи (ойига 2000 сўм) миқдоридаги бошланғич разряднинг тариф ставкаси ва разрядлараро тариф коэффициентлари 1-иловага мувофиқ Ягона тариф сеткасига асос қилиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ишчи ва хизматчиларнинг умумтармоқ лавозимлари бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш Ягона тариф сеткасининг 28 разряди 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ягона тариф сеткаси асосида ҳисобланган, тариф ставкаларига район коэффициентлари бўйича тўловлар ҳам киритилган ҳолда, амалдаги имтиёзлар, қўшимча тўловлар ва устама ҳақлар сақланиб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддат ичида вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ягона тариф сеткасининг жорий қилиниши билан боғлиқ методик ишларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ хўжалиги ишчи ва хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасини жорий қилишга доир Тавсияларни ишлаб чиқсин ва 1993 йил 15 январгача тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, Ягона тариф сеткасини қўллаш бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда икки ҳафта муддат ичида амалдаги ставкалар ҳамда окладларни Ягона тариф сеткаси талабларига мувофиқ қайта кўриб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мулкчилик шаклидан қатъи назар, хўжалик ҳисобидаги бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларга уларнинг тайёрлиги ҳамда зарур миқдорда молиявий маблағлари мавжудлигига қараб 1993 йилнинг 1 ярмида Ягона тариф сеткасини жорий этишга ўтиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ушбу қарорга мувофиқ ходимлар учун тариф коэффициентларини, устама ва қўшимча тўловларни ҳисобга олиб жорий этиладиган ставка (оклад)лар амалдаги ставка (оклад)лардан кам бўлган тақдирда мазкур ходимларга уларнинг ушбу муассасада, ташкилотда шу вазифада ишлаган вақти учун иш ҳақидаги тегишли фарқ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Меҳнат вазирлигига касбларнинг Тариф-малака маълумотномасида ўз аксини топмаган касблар (лавозимлар)ни Ягона тариф сеткасининг тегишли разрядларига киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Меҳнат вазирлиги, маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органлари Ягона тариф сеткасига мувофиқ бюджетдаги ташкилотларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларига риоя этилишини назорат қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Белгилансинки, ушбу қарор билан тасдиқланган Ягона тариф сеткасига мувофиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартлари меҳнатга ҳақ тўлаш учун мавжуд бўлган маблағлар, шунингдек, бошқарув тузилмасини такомиллаштириш ва хўжалик фаолиятини кенгайтириш тадбирларини ўтказишдан тушган қўшимча маблағлар ҳисобига ва шунинг доирасида жорий қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда 20 кун муддат ичида ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан амалдаги меъёрий ҳужжатларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамаси тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари зимммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил февраль ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
590-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари

Тариф коэффициентлари

0 1,00
1 1,11‎
2 1,23
3 1,37
4 1,52
5 1,69
6 1,88
7 2,09
8 2,32
9 2,54
10 2,78
11 3,04
12 3,33
13 3,65
14 4,00
15 4,38
16 4,80
17 5,26
18 5,76
19 6,31
20 6,91
21 7,57‎
22 8,29
23 9,08
24 9,94
25 10,88‎
26 11,91
27 13,04
28 14,28

Изоҳ: Ягона тариф сеткасининг разрядлараро ўтиш коэффициентлари:

1—8 разрядлар коэффициент 11,1

9—28 разрядлар

__»__1,095‎