12.04.2021 йилдаги ПҚ-5071-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.04.2021 йилдаги ПҚ-5071-сон
Date of entry into force
12.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат-хусусий шериклик шаклидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда ушбу соҳага хусусий секторни кенгроқ жалб этиш орқали мактабгача таълим қамровини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2018-2019 йилларда нодавлат мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш учун 1 412 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимлар имзоланганлиги, улардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 097 таси бўйича имтиёзли кредитлар ажратилганлиги, 74 таси бўйича битимлар бекор қилинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
241 таси бўйича молиявий манбалар мавжуд бўлмаганлиги сабабли бугунги кунгача кредитлар ажратилмаганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мактабгача таълим вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018-2019 йилларда имзоланган ҳамда бугунги кунга қадар молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағларини босқичма-босқич ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур кредитларни молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлари бошланган битимлар бўйича — Саудия тараққиёт жамғармасидан жалб этилаётган 10,9 млн АҚШ доллари эквивалентидаги имтиёзли қарз маблағлари ҳамда тижорат банкларининг ўз маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш ишлари бошланмаган битимлар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорига мувофиқ 2021 йилнинг II ярмида ушбу мақсадлар учун жалб қилинадиган умумий қиймати 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имзоланган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саудия тараққиёт жамғармаси ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан кредитлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги ПҚ-4581-сон қарорининг 3-банди «б» кичик бандида кўрсатилган табақалаштирилган фоиз ставкаларида ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг маблағлари ҳисобидан кредитлар бозор фоиз ставкаларида ажратилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларда назарда тутилган, хусусий шерикнинг ўз маблағлари ҳисобидан бажарилиши (сотиб олиниши) лозим бўлган ишлар (товарлар) тўлиқ амалга оширилганидан сўнг, тижорат банклари томонидан молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саудия тараққиёт жамғармаси ва ташқи қарз маблағлари ҳисобидан ажратилган кредитлар бўйича хусусий шерик томонидан тўланадиган фоиз ставкасининг 1 фоизи тижорат банкида қолдирилади, қолган қисми Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети даромадига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ҳафта муддатда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та лойиҳанинг амалдаги ҳолатини, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажмини ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг рейтингини шакллантирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда белгиланган тартибда шакллантирилган рейтинг асосида молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда лойиҳалар рўйхатини тузсин ҳамда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 мартдаги ПҚ-130-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Қудратов) билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги ПҚ-4883-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларни молиялаштириш учун қиймати 70 млн АҚШ доллари миқдоридаги ташқи қарз маблағларини жалб қилиш ишларини жадаллаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган янги лойиҳаларни ҳар бир ҳудуддаги мавжуд мактабгача таълим ташкилотлари, мактабгача ёшдаги болалар сони ҳамда уларнинг қамрови даражасини таҳлил қилган ҳолда одиллик ва шаффофлик тамойиллари асосида танласин ва уларни амалга ошириш бўйича битимларни имзоласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар ва тематик телекўрсатувларни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мактабгача таълим вазирлиги (А.В. Шин) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 12 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-5071-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 12 апрелдаги ПҚ-5071-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги «Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3651-сон қарорига 1-иловада:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хусусий шерикни танлаб олиш Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида» ги Қонуни талаблари асосида амалга оширилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда битим имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида Вазирлик расмий тартибда уч нусхадан иборат лойиҳа концепцияси, лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари ва битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 36-банднинг учинчи хатбошиси «битим шартларини бажариш» сўзларидан олдин «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан биргаликда» сўзлари билан тўлдирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) 103-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2021 йил 1 майдан бошлаб боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларининг ота-оналар бадали тўловларини тегишли ҳудуддаги 9 соатлик давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун белгиланган миқдорларда қоплаб бериш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 104-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«боқувчисини йўқотган аёллар фарзандларини бепул ўқитиш».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 январдаги «Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4581-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 3-банднинг «б» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«б) 2018-2019 йилларда белгиланган тартибда тузилган ҳамда халқаро молия институтларидан ушбу мақсадлар учун жалб этиладиган имтиёзли кредитлар (қарзлар) ҳисобидан молиялаштириладиган битимлар бўйича кредитлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятларнинг маъмурий марказлари ҳамда 1-иловада келтирилган вилоят бўйсунувидаги шаҳарларда — 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 12 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларнинг маъмурий марказларида — 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 8 фоиз ставка бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туманларнинг бошқа ҳудудларида — 7 йил муддатга, шу жумладан, 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставка бўйича берилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-банднинг учинчи хатбошисидаги «2 фоизи» сўзлари «1 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 07/21/5071/0319-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/150/0516-сон; 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон; 16.03.2024 й., 07/24/130/0218-сон)