Ҳужжат кучини йўқотган 29.06.2000 19.11.1992 йилдаги 540-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.11.1992 йилдаги 540-сон
Date of entry into force
19.11.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 29.06.2000
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ («ЎЗСУВҚУРИЛИШ») ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши Давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2000 йил 29 июндаги 249-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилишни ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 18 ноябрдаги 497-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш») тузилмаси 1-иловага* мувофиқ бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлардан иборат таркибда тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзсувқурилиш» концерни қуйидагиларни қайта рўйхатдан ўтказишни амалга оширсин ва:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилаётган ва фойдаланилаётган давлат хўжаликлари ва хўжалик ҳисобидаги участкаларни 1992 йил 1 январдаги ҳолатига кўра коммунал қурилиш, ижтимоий-маданий-маиший уй-жой ва давлат хўжалиги қурилиши объектлари бўйича буюртмачи функцияси билан бирга 1992 йил охиригача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив қурилиш ва янги ерларни ўзлаштириш бўйича буюртмачи функцияларини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги қурилиши вазирлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
балансда бўлган ва тугалланмаган қурилиш ҳисобланувчи мелиоратив фонд, бинолар, иншоотлар, корхоналар ва объектларни 1992 йил охиригача қабул қилиш-топшириш далолатномалари бўйича тегишлилигига кўра республика вазирликлари ва идораларига берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси 1993 йилда етиштирилган ва тайёрланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бутун ҳажмини «Ўзсувқурилиш» концернидан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига беришни, шунингдек, бу вазирликка «Ўзсувқурилиш» томонидан берилган давлат хўжаликлари ва хўжалик ҳисобидаги участкалар қурилишини тугаллаш учун мақсадли сармоя маблағлари ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мелиоратив ва қишлоқ хўжалиги объектлари бўйича буюртмачи ва пудратчи функциясини ажратиш ҳамда Оролбўйи муаммоларини ҳал этиш масалаларини кўриб чиқсин ва тартибга солсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзсувқурилиш» концернининг функцияларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўртаосиёгипросувпахта» лойиҳа-қидирув институти — Ўзбекистон давлат мелиоратив, сув хўжалиги объектларини лойиҳалаш, суғориладиган катта массивлар ва Оролбўйи объектларини ўзлаштириш лойиҳа-қидирув институти («Ўзгипромелиосувxўжалик»)га айлантирилсин ҳамда у Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги таркибига берилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўртаосиёгипроқўриққурилиш» лойиҳа-қидирув институти — «Ўзсувқурилиш» концерни таркибида қолдирилган ҳолда Ўзбекистон давлат саноат-хўжалик ва ижтимоий-маданий-маиший, сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги ва коммунал қурилиш объектларини жорий ва ишчи лойиҳалаш бўйича лойиҳа-қидирув институти («Ўзгипросувқурилишга айлантирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки, «Ўзсувқурилиш» концерни:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган концерн Уставига амал қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика халқ хўжалигининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, концерн таркибига кирувчи барча корхоналар манфаатларини ҳисобга олган ҳолда давлат буюртмалари, шунингдек, тўғридан-тўғри шартномалар ва битимлар асосида мустақил равишда истиқболни белгилайди ва пудрат фаолиятини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар, ташкилотлар, муассасалар меҳнат жамоаларининг ижтимоий масалаларини ҳал этиш бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади ва рўёбга чиқаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Концернни бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди. «Ўзсувқурилиш» аппаратининг тузилмаси 2-иловага* мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг энг кўп сони 145 нафардан иборат қилиб тасдиқлансин. Концерннинг ишчи аппарати концерн Кенгаши томонидан тасдиқланган битим асосида концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар ажратган маблағлар ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концернга раиснинг тўрт нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига ҳамда 9 кишидан иборат бошқарув аъзоларига эга бўлишга рухсат берилсин. Концерн раҳбарлари ва бошқарув аъзоларининг шахсий таркиби Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзсувқурилиш» давлат концерни раиси мақоми, маиший таъминот, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича республика вазирлигига, раиснинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, раис ўринбосарлари — вазир ўринбосарларига, бошқарув аъзолари эса — ҳайъат аъзоларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзсувқурилиш» концернига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларни Кенгаш қарори билан ташкил этиш, қайта тузиш ва тугатиш, уларни мулкчиликнинг бошқа шаклларига айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
концерн таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар меҳнат жамоаларининг розилиги билан ишлаб чиқариш вазифаларини бажариш учун зарур бўлган молиявий, моддий ва бошқа ресурсларни концерн Устави билан белгиланадиган тартибда ва шартларда марказлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий шериклар билан қўшма корхоналар ташкил этиш, белгиланган тартибда асбоб-ускуналар. материаллар, механизмлар ва халқ истеъмол моллари бўйича экспорт-импорт молларини амалга ошириш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзсувқурилиш» концерни 20 кун муддат ичида концерн Уставини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 16 ноябрдаги 376-сон қарорининг 14 ва 16-бандлари «Ўзсувқурилиш» концернига татбиқ қилинсин. Қайд қилиб ўтилган қарорнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат сув хўжалиги қурилиши қўмитасига тегишли 5, 6, 9, 10-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзсувқурилиш» давлат концерни ва унинг ишчи аппарати Тошкент шаҳар, А. Қодирий кўчаси, 5-уйда жойлашиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ И. Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 19 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
540-сон