Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.2022 17.12.2020 йилдаги 797-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.12.2020 йилдаги 797-сон
Date of entry into force
18.12.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 07.06.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 305-сонли «Актуарий малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида» 2019 йил 15 февралдаги ПҚ-4193-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сон қарорларига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонини ўтказиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 17 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
797-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 декабрдаги 797-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тугатиш ва бекор қилиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) томонидан белгиланган тартибда актуарий малака сертификатини олган ва актуар ташкилот штатида турган ёки актуар ташкилот билан фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузган жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуар ташкилот — актуар хизматларини кўрсатувчи ва ўз штатида камида битта актуарийга эга бўлган юридик шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификати — жисмоний шахсга, агар у актуар ташкилот штатида бўлса ёки у билан актуар ташкилот ўртасида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, актуар хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даъвогар — актуарий малака сертификатини олишга даъвогар бўлган жисмоний шахс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Даъвогар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган тақдирда, актуарий малака сертификати Агентлик томонидан берилади. Мазкур Низом билан белгиланган малака талабларига жавоб берадиган даъвогар малака имтиҳонини топширишга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш учун, шунингдек, унинг дубликатини бериш учун мазкур Низомда белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган маблағлар Агентлигининг бюджетдан ташқари Жамғармаси ҳисобварағига ўтказилади ва улардан малака имтиҳонларини ўтказиш, актуарий малака сертификатларини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Актуарий малака сертификатини бериш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Малака талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) иқтисодиёт ёки математика таълим соҳаларининг олий таълим йўналишлари ва ихтисосликларидан бири бўйича Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларида олинган олий маълумотга ёки хорижий давлатларнинг олий таълим муассасаларида олинган ҳамда қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида тан олинган олий маълумотга эга бўлиш ёхуд Ўзбекистон Республикасида ёки хорижий давлатларда (қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тан олишдан ўтган тақдирда) олинган физика-математика ёки иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даражага эга бўлиш;
(6-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) сўнгги ўн йил ичида камида беш йил суғурта, математика, статистика, ахборотлаштириш соҳаларида иш (жумладан, ўриндошлик асосида) ёки педогогик стажга эга бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Актуарий малака сертификатини олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Актуарий малака сертификатини олиш учун даъвогар Агентликка мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда топширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ тўлдирилган анкета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки физика-математика, иқтисодиёт фанлари бўйича илмий даража олганлиги тўғрисидаги ҳужжат (нусхаси олиниб, асли қайтарилади) ёхуд олий маълумот ёки илмий даража ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисида ваколатли давлат органнинг гувоҳномаси (нусхаси олиниб, асли қайтарилади);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнат дафтарчасининг нусхаси (меҳнат стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 х 4 ҳажмдаги икки дона фотосурат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини бериш учун тегишли йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати нусхаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатилган ҳужжатлар битта нусхадан тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Агентлик даъвогарни уч кун муддатда рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда, қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади. Малака имтиҳонини топширишга рад тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Даъвогарнинг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари малака имтиҳони топширишга рухсат беришни рад этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича малака имтиҳонини топширишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш тўғрисидаги қарор қабул қилинганда, Агентлик малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларнинг рўйхатини имтиҳон комиссиясига топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида имтиҳон ўтказилишидан камида ўн кун олдин ёзма равишда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агентлик даъвогар томонидан тегишлича расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим қилиниши, шунингдек, даъвогарнинг мазкур Низомнинг 6-бандида баён этилган малака талабларига мувофиқ келмаслиги сабабли даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат беришни рад этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилган даъвогар Агентлик томонидан кўрсатилган камчиликларни бартараф этгандан кейингина ариза билан қайта мурожаат қилиши ёки қарордан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш рад этилгандан сўнг даъвогар бир йил ичида қайта мурожаат этса, малака сертификатини расмийлаштириш ва бериш учун тўлов қайта тўламайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Имтиҳон комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Малака имтиҳонини ташкил этиш ва ўтказиш учун Агентлик томонидан имтиҳон комиссияси ташкил қилинади. Имтиҳон комиссияси раис, раис ўринбосари, котиб ва камида уч аъзодан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссияси таркибига Агентлик ходимлари, актуар ҳисоб-китоблар ва суғурта соҳаларидаги мутахассислар киритилади. Имтиҳон комиссияси таркиби ҳар бир малака имтиҳони учун алоҳида тузилади ва доимий ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Малака имтиҳони комиссиясининг сони ва шахсий таркиби, шунингдек, иш регламенти Агентлик томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссиясининг учдан икки қисми иштирок этган таркибда ва раис ёки раис ўринбосарининг мажбурий иштирокида малака имтиҳонини ўтказишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Имтиҳон комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳон комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади ва иштирок этган барча аъзолар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Малака имтиҳонини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Даъвогарларга паспорти ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, малака имтиҳонини топшириш учун рухсат берилади. Ёнида паспорт ёки уларнинг шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлари бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан даъвогарлар имтиҳонга келмаган ҳисобланади ва навбатдаги малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган шахслар рўйхатига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Малака имтиҳони камида уч кишидан иборат гуруҳнинг шаклланишига кўра, лекин камида уч ойда бир марта ўтказилади. Малака имтиҳонининг ўтказиш санаси Агентлик томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тест синови (уч академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).

Малака имтиҳонининг иккала босқичини бир кун давомида ўтказишга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тест ва имтиҳон билетлари Агентлик томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест ва имтиҳон саволларига киритилган фанлар бўйича мавзулар Агентликнинг веб-сайтига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссияси раисининг имзоси қўйилмаган тест бланкалари ва имтиҳон билетлари ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тестлар ва имтиҳон билетлари мазмуни қонунчилик ҳужжатларига киритиладиган ўзгартириш ва қўшимчаларни ҳисобга олган ҳолда даврий равишда қайта кўриб чиқилади.
(17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Малака имтиҳонини ўтказишга ажратилган вақт ичида даъвогарлар имтиҳон комиссиясига тест, имтиҳон билетлари ва жавобларни топширишлари шарт. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Имтиҳон тестлари қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 40 та назарий саволлардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуар математика (10 та савол);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ва эҳтимоллар назарияси (10 та савол);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта иши ва таваккалчилик назарияси (10 та савол);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш (10 та савол).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар битта тўғри жавоб учун бир балл берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари натижаларини ижобий деб эътироф этиш учун асос бўладиган тўпланган баллар йиғиндиси 30 баллдан кам бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тест синовлари натижалари салбий деб эътироф этилганда (30 баллдан кам тўпланган балл), даъвогар ёзма-оғзаки имтиҳонни топширишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Имтиҳон билети қуйидаги таълим йўналишлари бўйича 4 та назарий савол ва 4 та амалий масалалардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуар математика;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика ва эҳтимоллар назарияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғурта иши ва таваккалчилик назарияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолияти ва молияни бошқариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон билетининг ҳар бир назарий саволи ва амалий масаласи 5 баллик тизим бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон билети бўйича камида 30 балл тўплаган даъвогарлар малака имтиҳонини муваффақиятли топширган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Малака имтиҳони ўтказилаётган вақтда қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материалларидан, маълумотномалардан ва махсус адабиётлардан фойдаланиш, бошқа даъвогарлар билан гаплашиш, шунингдек, алоқа воситаларидан фойдаланиш ман қилинади. Ушбу талабларни бузган даъвогарлар малака имтиҳонини ўтказиш тартиби бузилганлиги бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонини топширмаган деб ҳисобланади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонида бегона шахсларнинг иштирок этишига рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида малака имтиҳонини ўтказиш жараёни узлуксиз равишда видеоёзувга (овозли) туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан имтиҳон ўтказилгандан сўнг икки кундан кечиктирилмаган ҳолда эълон қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва малака имтиҳони ўтказилган санадан сўнг уч кун муддат ичида Агентликка топширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Имтиҳон комиссияси баённомасида қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон комиссияси таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонининг биринчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонининг биринчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этиш учун рухсат берилган даъвогарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонининг иккинчи босқичида иштирок этган даъвогарларнинг улар тўплаган баллар кўрсатилган рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонининг иккинчи босқичига келмаган даъвогарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонини муваффақиятли топширган даъвогарлар рўйхати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Малака имтиҳонини топшириш бўйича ёзма ишлар (тестлар, билетлар ва уларга жавоблар), шунингдек, имтиҳон комиссиясининг баённомалари Агентликда беш йил мобайнида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогар малака сертификатини олиш учун йиғимни тўлаш шарти билан малака сертификатини олиш учун ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака имтиҳонини топшира олмаган даъвогарларга йиғим қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Апелляцияларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Малака имтиҳони натижаларига кўра салбий қарор чиқарилган даъвогарлар малака имтиҳони натижалари эълон қилинган санадан бошлаб ўттиз календарь куни мобайнида Агентликка апелляция бериш ҳуқуқига эгадир. Апелляция ёзма шаклда тақдим этилади. Апелляцияни кўриб чиқиш муддати ўн беш кундан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Апелляцияни кўриб чиқиш учун Агентлик томонидан Апелляция комиссияси ташкил қилинади. Апелляция комиссияси таркиби Агентликнинг буйруғи билан тасдиқланади. Апелляцияни комиссияси таркибига имтиҳон комиссияси таркибига кирган шахслар киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси беш кун муддат ичида берилган апелляцияни даъвогар иштирокида кўриб чиқади. Апелляция комиссиясининг иши баённома билан расмийлаштирилади. Баённома апелляция комиссиясининг барча аъзолари ва даъвогар томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Имтиҳон комиссиясининг қарорини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляция мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
апелляцияда келтирилган сабаблар ўз тасдиғини топмаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Имтиҳон комиссиясининг қарорини бекор қилиш ва малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор малака имтиҳони мазкур Низом талаблари бузилган ҳолда ўтказилган тақдирда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Малака сертификатини бериш тўғрисидаги қарор қабул қилингандан сўнг Агентлик даъвогарга актуарий малака сертификатини беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қайта апелляцияга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш, уни қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Актуарий малака сертификати мазкур Низомга 4-иловадаги шаклга мувофиқ сертификатнинг махсус бланкасида расмийлаштирилади ва Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида юридик кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификати бланкалари ҳисобга олиш серияси, рақами ва ҳимоя даражасига эга бўлган қатъий ҳисоботдаги ҳужжатлар ҳисобланади ва Агентлик буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босма усулда тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификати беш йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Актуарий малака сертификати Агентлик томонидан имтиҳон комиссиясининг баённомалари тузилган ва имзоланган санадан ўн кун муддат мобайнида расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо чектириб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Актуарий малака сертификатининг эгаси актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан уч ой олдин, бироқ актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати тугашидан олти ойдан кўп бўлмаган муддатда Агентликка актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризани қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 2-иловадаги шаклга мувофиқ ариза;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низомга 3-иловадаги шаклга мувофиқ анкета;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш учун мазкур Низомнинг 34-бандида кўрсатилган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати мазкур Низомнинг 33-бандида кўрсатилган талабларга риоя қилинган ва актуарий малака сертификатининг эгаси томонидан малака имтиҳони муваффақиятли топширилган тақдирда узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати даъвогар аризасида кўрсатилган ва беш йилдан ошмаган муддатга узайтирилади. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати актуарий малака сертификати бланкасида кўрсатилган амал қилиш муддати тугаган санадан узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификати муддатини узайтириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати дастлаб берилган актуарий малака сертификати бланкасига махсус белги қўйиш йўли билан узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Малака сертификати бланкасининг амал қилиш муддатини узайтиришга тегишли бўлган реквизитлар тўлган тақдирда, актуарий малака сертификатининг эгасига реестр бўйича дастлаб берилган тартиб рақам билан янги актуарий малака сертификати берилади. Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланкаси белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Фамилияси, исми, отасининг исми ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда, актуарий малака сертификатининг эгаси дарҳол, аммо уч кундан кечикмаган ҳолда, Агентликка қайта расмийлаштириладиган актуарий малака сертификатини ва тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини, шунингдек, малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжатини илова қилган ҳолда актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани топшириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Актуарий малака сертификати актуарий малака сертификати эгаси томонидан тегишли ариза топширилган санадан бошлаб беш кун давомида қайта расмийлаштирилади. Бунда дастлаб белгиланган амал қилиш муддати билан янги актуарий малака сертификати бланкаси берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дастлаб берилган актуарий малака сертификатининг бланкаси белгиланган тартибда йўқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини қайта расмийлаштириш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 баравари миқдорида йиғим тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификатининг ўрнига актуарий малака сертификати эгасининг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда йўқолган актуарий малака сертификатининг эгаси матбуотда актуарий малака сертификатининг йўқолгани ҳақида эълон қилиши ва нашр нусхасини Агентликка тақдим қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яроқсиз ҳолга келган актуарий малака сертификати Агентликка қайтарилиши ва белгиланган тартибда йўқ қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатининг дубликати реестр бўйича дастлабки тартиб рақами ва амал қилиш муддати ҳамда актуарий малака сертификатининг янги бланкасида «Дубликат» ёзуви қўйилган ҳолда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификати дубликатини бериш учун даъвогар томонидан тўлов кунидаги базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
(38-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 октябрдаги 661-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш ва бекор қилиш «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатининг амал қилишини тугатишга асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларга қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуар хизматларни кўрсатиш давомида актуарий томонидан олинган маълумотларни учинчи шахсларга актуар хизматлари буюртмачисининг рухсатисиз тақдим этиш ҳолатининг аниқланиши, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
(39-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини бошқа шахсга ўз номидан актуар хизматларни кўрсатиш учун ушбу ҳужжатдан фойдаланиши мақсадида бериш ҳолатининг аниқланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Малака сертификатларининг амал қилиши қўпол қоидабузарликлар учун тугатилган актуарийлар унинг амал қилиши тугатилган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида актуарий малака сертификатини қайта олиш учун малака имтиҳонини топширишга қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Агентлик малака сертификатига эга бўлган актуарийлар реестрини юритади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, олган санаси ва имзоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт маълумотлари ва яшаш жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатининг рақами, берилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддатини узайтириш, амал қилишини тўхтатиб туриш, уни тугатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Агентлик веб-сайтида актуарийлар реестри билан танишиш учун очиқ бўлган маълумотлар жойлаштирилади ва унда қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
актуарий малака сертификатини олган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатининг рақами, берилган санаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатининг амал қилиш муддати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малака сертификатининг амал қилишини тугатиш, уни бекор қилиш ва дубликатини бериш тўғрисидаги маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Агентликнинг актуарий малака сертификатини бериш, унинг амал қилишини тугатиш ва уни бекор қилиш масалалари бўйича қарорлари бўйича манфаатдор шахслар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Мазкур Низом билан тартибга солинмаган муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатлари асосида ҳал қилинади.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Актуарий малака сертификатини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Даъвогар

1. Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ариза ва унга илова ҳужжатларни тайёрлайди.

2. Даъвогар ариза ва унга илова ҳужжатларни Агентликка бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисида билдиришнома билан почта алоқаси орқали тақдим этади.

Даъвогарнинг хоҳишига кўра

2-босқич

Агентлик

1. Агентлик ариза келиб тушган кундан бошлаб даъвогарга малака имтиҳонини топширишга рухсат бериш ёки рухсат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

1. Ўн кун муддатда;

2. Рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Агентлик даъвогарни рад этиш учун асосларни кўрсатган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади.

2. Уч кун муддатда

3-босқич

Агентлик

Малака имтиҳонини топширишга рухсат берилган даъвогарларни малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи тўғрисида хабардор қилади.

Малака имтиҳони ўтказилишидан камида ўн кун олдин муддатда

4-босқич

Имтиҳон комиссияси

Малака имтиҳони икки босқичда ўтказилади:

тест синови (уч академик соат давомида ёзма шаклда). Унинг натижасига кўра даъвогарга ёзма-оғзаки имтиҳонни топшириш учун рухсат берилади;

имтиҳон билетлари бўйича ёзма-оғзаки имтиҳон (масалаларни ечиш ва оғзаки жавобга тайёрланиш учун уч академик соат берилади).

Икки кун муддатда

5-босқич

Имтиҳон комиссияси

1. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссияси томонидан эълон қилинади.

1. Икки кун муддатда;

2. Малака имтиҳони натижалари имтиҳон комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади ва Агентликка топширилади.

2. Уч кун муддатда

6-босқич

Агентлик

Актуарий малака сертификати Агентлик томонидан расмийлаштирилади ва малака сертификатининг эгасига ёхуд нотариал тасдиқланган ишончнома асосида бошқа шахсга актуарийлар реестрига имзо қўйдириб берилади.

Имтиҳон комиссиясининг баённомаси расмийлаштирилгандан санадан бошлаб ўн кун муддатда

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси
‎Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта
‎ бозорини ривожлантириш агентлигига ___________________________
‎ _______________________ дан

АРИЗА‎

‎‎Мени актуарий малака сертификатини олиш, унинг амал қилиш муддатини узайтириш (кераксизи ўчирилсин) учун малака имтиҳонига киритишингизни сўрайман.
‎Аризага илова қилинади:
‎1.
‎2.
‎3.
‎ва бошқалар

‎‎20____ й. «_____» ______________ Шахсий имзо ____________________________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

‎‎АНКЕТА
‎Даъвогар тўғрисидаги маълумотлар
‎Биринчи қисм.
‎Анкетани тўлдириш қоидалари

‎‎Анкета қўлёзма равишда, тушунарли ёзув, қора, кўк ёки сиёҳранг рангдаги ручка билан тўлдирилади. Барча саналар араб сонларида келтирилиши лозим. Анкетанинг барча саволларига тўлиқ жавоб берилиши лозим. Анкетанинг бирорта ҳам қаторлари тўлдирилмасдан қолмаслиги керак. Битта тўлдирилмаган қаторнинг мавжудлиги бутун анкетанинг тўлдирилмаганлигини англатади ва у даъвогарга тўлиқ тўлдириш учун қайтариб берилади. Заруратга кўра анкета саволлари бўйича батафсил маълумот бериш учун анкетага қўшимча варақлар илова қилиниши мумкин.

‎‎‎Фотосурат
‎учун

‎ ‎‎

‎‎Иккинчи қисм. Анкета
‎1. ‎Даъвогар шахси тўғрисидаги маълумотлар

Код‎

Саволлар‎‎

Жавоблар‎‎

‎1.

‎Фамилия

2.‎

Исм‎‎ ‎‎

3.‎

Отасининг исми‎‎ ‎‎

4.‎

Олдинги фамилия (агар фамилия ўзгарган бўлса)‎‎ ‎‎

5.‎

Туғилган сана‎‎ ‎‎

‎‏6.

Паспорт серияси ва рақами ‎‎‎ ‎‎
Паспортнинг берилган вақти ва ким томонидан берилганлиги‎‎ ‎‎

7.‎

Турар жойи (паспортдаги қайд бўйича)‎‎ ‎‎
Турар жойи (яшаш манзили бўйича)‎‎ ‎‎

‎‏8.

Телефон: алоқа учун: ‎‎ ‎‎
уй:‎‎ ‎‎

‎‎
‎2. Маълумоти тўғрисидаги маълумотлар (фақат олий таълим муассасаларидаги таълим кўрсатилади, ҳар бир ОТМ бўйича алоҳида)

Код‎

Саволлар‎‎‎

Жавоблар‎‎

7.‎

‎‎Олий таълим муассасаси номи ‎‎

8.‎

‎‎Ушбу олий таълим муассасасининг даъвогарга маълум бўлган сўнгги манзили ‎‎

9.‎

‎‎Таълим шакли (кераклисининг тагига чизилсин) ‎‎а) кундузги
‎б) сиртқи
‎ в) кечки

10.‎

‎‎Ўқишга кириш санаси ‎‎

11.‎

‎‎Ўқишни тугатиш санаси ‎‎

12.‎

‎‎Олинган даража ‎‎

13.‎

‎‎Олинган мутахассислик ‎‎

14.‎

‎‎Диплом ёки олий таълим муассасасини битирганлик тўғрисидаги бошқа ҳужжат серияси ва рақами ‎‎Серия ___________
‎Рақам ____________

‎3. Иш стажи тўғрисидаги маълумотлар (меҳнат дафтарчасидан)

Т/р‎‏

Давр‎‎

Иш жойи‎‎‏

Лавозим

кириш‎‎

кетиш‎‎

1.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

2.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

3.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

4.‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎

...‎

‎‎ ‎‎ ‎‎ ‎‎
‎‎Мен ушбу анкетада келтирилган маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман.

‎Анкетани тўлдирилган сана: 20___ й. «____» __________________
‎Шахсий имзо _____________
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Актуарий малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎НАМУНА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат герби

‎ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
‎ҲУЗУРИДАГИ СУҒУРТА БОЗОРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ
‎АГЕНТЛИГИНИНГ АКТУАРИЙ МАЛАКА СЕРТИФИКАТИ

‎‎Серия: AF

‎‎№ __________

‎Фотосурат‎‎

‎‎Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлигининг 20___ йил «____» __________ даги ____-сон буйруғига мувофиқ ушбу сертификат билан _________________________________________________________________________________________ га

‎‎(актуарий Ф.И.О.)

‎‎________________________________________________________________________________
‎(паспорт рақами ва серияси, ким томонидан ва қачон берилган)

‎‎
‎Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтган актуар ташкилот номидан актуар хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи тасдиқланади. Мазкур сертификат берилган санадан бошлаб беш йил давомида ҳақиқийдир. Сертификат берилган сана: 20___ йил «____» _____________
‎Реестр бўйича тартиб рақам: ____________________________

‎‎Ваколатли шахс: ___________________________________________________________

‎‎_____________

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)

М.Ў.‎

‎‎
‎Актуарий малака сертификатининг амал қилиш муддати узайтирилди:

‎20___й. «____» _____________ дан 20__й. «____» ____________гача.
Ваколатли шахс: ___________________________________________________________‎‎

_____________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

М.Ў.‎

‎‎20___й. «____» ______________дан 20___й. «____» _____________гача.
‎‎Ваколатли шахс: ___________________________________________________________

_____________‎‎

‎‎(Ф.И.О.)

(имзо)‎‎

М.Ў.‎

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.12.2020 й., 09/20/797/1640-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2021 й., 09/21/661/0999-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)