07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.12.2020 йилдаги ПҚ-4913-сон
Date of entry into force
07.12.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, давлат томонидан алоҳида соҳаларни ортиқча тартибга солиш ҳолатлари ҳанузгача мавжудлиги хусусий секторнинг давлат функцияларини амалга оширишдаги иштироки даражасига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, давлат функцияларини хусусий секторга бериш имкониятини ўрганишга ҳамда мазкур йўналишда тегишли шарт-шароитларни яратишга кўмаклашувчи тизимнинг мавжуд эмаслиги давлат органлари томонидан ушбу масалаларга эътибор қаратилмаётганлигига олиб келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бозор шароитида рақобатни янада ривожлантириш, тадбиркорликнинг янги йўналишларини ривожлантиришга қўшимча имкониятлар яратиш, фуқароларнинг ишчанлик фаоллигини ошириш, аҳолига хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Адлия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-иловага мувофиқ давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг дастлабки йўналишлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функцияларини аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқа усуллар орқали босқичма-босқич хусусий секторга ўтказиш ҳамда давлат бошқаруви соҳасида амалда мавжуд имкониятларни кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудларда давлат функциялари ўтказилаётган соҳаларда етарли миқдорда хусусий сектор субъектлари ташкил этилгунига қадар мазкур функцияларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳам амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятининг ишга туширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идоралар кесимида хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга қаратилган давлат функцияларининг ягона реестри шакллантирилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кадастр ишларини бажариш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 апрелдаги «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4270-сон қарори билан 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси институти жорий этилганлиги инобатга олинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) белгилаб қўйилсинки, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мазкур тажриба-синов 2022 йил 31 декабрга қадар амал қилади ҳамда унинг доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 апрелдан бошлаб Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнлари махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинги олиб борилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини, мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотларни «Е-AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боради;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб асосида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган аниқ мезонлар ва техник топшириқларга мувофиқ харид қилади ҳамда Ички ишлар вазирлиги ва Автомобиль йўллари қўмитаси томонидан белгиланадиган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларининг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда республика бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида 2021 йил 1 апрелдан бошлаб автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун лицензияга эга тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ҳуқуқи берилсин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга қўйиладиган давлат талабларида, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар назарда тутилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳимояланган сертификатларнинг барча зарур реквизитлари тадбиркорлик субъекти томонидан давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилсин. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари қўмитаси оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокациясини ва мазкур ҳудуддаги транспорт оқими тўғрисидаги маълумотларни «Е-AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиб боради;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 апрелдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларига қўйиш учун оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган тартиб асосида аниқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектларига оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойлар чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни Автомобиль йўллари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланадиган аниқ мезонлар, техник топшириқлар, ўрнатишга қўйиладиган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ харид қилади ва бириктирилган жойларда ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилиш Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрнатилган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларнинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш, шу жумладан жорий электр энергияси харажатларини қоплаш тадбиркорлик субъектлари зиммасига юклатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда республика бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ўрнатиш дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида 2021 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этишга рухсат берилсин. Бунда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимлари нодавлат таълим соҳасидаги кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарнома юборган ҳамда Адлия вазирлигининг «Агент» платформасида рўйхатдан ўтган ўқув марказларининг ўқув курсларида ёки Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўқиган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан ўтказиладиган малака имтиҳонини муваффақиятли топширганларга бериладиган агент сертификатига эга бўлиши шарт;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сертификатлар 3 йил муддатга берилади ва уларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Адлия вазирлигининг «Агент» платформаси доирасида амалга оширилади;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент сифатида хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматини кўрсатиш тизимига улаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва жараённи мониторинг қилиш Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади;
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади;
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агент хизматлари учун фуқаролар томонидан алоҳида тўлов амалга оширилади, бунда нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади ҳамда келиб тушадиган маблағлар тўлиқ ҳажмда унинг тасарруфида қолади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида кўрсатилиши мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Бунда Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига мазкур рўйхатга ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 сентябрдаги ПФ-157-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш хусусий секторга ўтказилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур талаб давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли функцияларни хусусий секторга ўтказиш бўйича олиб борилган таҳлиллари, самарадорлигини ўрганиш натижалари ва аниқ ҳисоб-китоблари асосида Молия вазирлигининг салбий хулосаси мавжуд бўлган ҳолатларда татбиқ қилинмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларни ўзи муассис бўлган давлат корхоналарига юклаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 апрелга қадар давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхатини, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикасини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси доирасида давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича «Йўл харитаси» 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Савдо-саноат палатасининг қуйидаги босқичлардан иборат бўлган давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизмини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда хусусий секторга ўтказиш учун давлат функцияларини ҳар йили танлаб олиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идораларнинг давлат бошқарувидаги самарасиз ҳамда эксклюзив функция ва ваколатлари тўлиқ хатловдан ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга ўтказиш имконияти мавжудлиги ва иқтисодий самарадорлиги нуқтаи назаридан давлат функциялари объектив таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга мослаштирган ҳолда давлат функцияларининг мазмун-моҳияти аниқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга ўтказишга таклиф этилаётган давлат функцияларининг якуний рўйхати тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан хусусий сектор бозори давлат функцияларини амалга ошириш учун тайёрлигини таҳлил қилиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функциялари рўйхати эълон қилинади ва кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функцияларини амалга ошириш учун хусусий сектор фаоллигини рағбатлантириш чоралари ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функцияларини амалга ошириш учун хусусий секторнинг таклиф ва мулоҳазалари умумлаштирилади ва таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилаётган давлат функцияларига ўхшаш бўлган фаолият тажрибасига эга хусусий сектор субъектларининг дастлабки рўйхати шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторда зарур ресурслар ва инфратузилма, шунингдек, малакали кадрлар мавжудлиги нуқтаи-назаридан таҳлил ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реал харажатлар ва товар (иш, хизмат) қийматини ҳисобга олган ҳолда хусусий сектор ва истеъмолчилар учун давлат функцияларини амалга ошириш қиймати белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги томонидан давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси томонидан хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функциялари амалга оширилганлиги натижалари бўйича хусусий секторнинг маълумоти умумлаштирилади ва таҳлил қилинади, шунингдек, умумлаштирилган маълумотлар асосида улар амалга оширилганлигининг самарадорлиги ва сифати баҳоланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий сектор томонидан давлат функциялари самарасиз ёки сифатсиз амалга оширилганлиги ҳолати аниқланган тақдирда, камчиликларни бартараф этиш ҳамда ўтказилган давлат функцияларини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифлар ишлаб чиқилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Бошқарув самарадорлиги агентлиги томонидан давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органининг штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Бунда:
(9-банд «д» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 29 октябрдаги ПФ-197-сонли Фармони таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функциялари хусусий секторга ўтказилгандан сўнг давлат органи бўлинмаларининг функционал юкламаси таҳлил қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан давлат органлари тегишли бўлинмаларининг бўшаган штат бирликларини мақбуллаштириш бўйича таклифлар Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида 2021 йил 1 январдан бошлаб давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг штат бирликларининг мақбуллаштирилган қисми ҳисобидан 8 та штат бирлигидан иборат Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин ҳамда унинг вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси ва давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизми амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш ва вужудга келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга ўтказилиши таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокамадан ўтказиш учун электрон майдонча фаолиятини юритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий секторга берилиши мумкин бўлган давлат функциялари таҳлилини олиб бориш ва ўрганиш натижасида тегишли чоралар кўрилиши юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Кадастр агентлиги директори Х.С. Турахужаев зиммасига — Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги тажриба-синов тариқасида жорий этиладиган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш, ушбу хизматлар нархининг минимал ставкаларини белгилаш, махсус автоматлаштирилган ахборот тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари тўлиқ тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда бириктирилишини ташкил этиш, ушбу йўналишда тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам бериш, юзага келадиган муаммоларни холисона, адолатли ва тезкор ҳал этиш ҳамда махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ўз вақтида ўрнатилиши ва ишга туширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари ишлаб чиқилиши, тадбиркорлик субъектлари томонидан замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш, назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Автомобиль йўллари қўмитаси раиси А.А. Абдувалиев зиммасига — оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар тўлиқ тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда бириктирилишини ташкил этиш, ушбу йўналишда тадбиркорлик субъектларига ҳар томонлама ёрдам бериш, юзага келадиган муаммоларни холисона, адолатли ва тезкор ҳал этиш ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўз вақтида ўрнатилиши ва ишга туширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига — давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиш, ушбу хизматни кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш тартибини ишлаб чиқиш, агент сифатидаги хизматлар бўйича махсус ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига — давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхатини, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикасини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият ва жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров давлат органларининг тегишли функциялари белгиланган муддатларда хусусий секторга ўтказилишини, шунингдек, хусусий секторга ўтказилган давлат функцияларини амалга ошириш тартиблари қисқа муддатларда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Давлат активларини бошқариш агентлиги (С.Х. Бекенов) икки ой муддатда мазкур қарорда белгиланган электрон аукцион савдоларини жорий этиш юзасидан тегишли чоралар кўрилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш, шунингдек, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А.Ж. Ортиқов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мунтазам равишда хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилишини мониторинг қилиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Хусусий секторни таҳлил қилиш ва ривожлантириш бошқармасини зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали кадрлар билан тўлдирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда ушбу қарордан келиб чиқадиган қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Адлия вазирлиги (Р.Қ. Давлетов) давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг ҳуқуқий механизмлари ва ўз-ўзини тартибга солиш институтини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А.А. Ходжаев) Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А.К. Кўчимов) ва Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А.Ж. Хаджаев) билан биргаликда оммавий ахборот воситаларини жалб қилган ҳолда мазкур қарорда белгиланган чора-тадбирларни аҳоли орасида кенг ёритиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2021 йил 1 март, 1 сентябрь ва 2022 йил 1 январга қадар, кейинчалик ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 7 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4913-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТЛАБКИ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Йўналиш номи

Амалга ошириш механизмлари

Хусусий секторга ўтказиладиган сана

Масъул ташкилот

1.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш

1. Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади.

2. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнлари махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали амалга оширилади ҳамда Кадастр агентлиги томонидан мониторинг қилиб борилади.

3. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади.

4. Кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган минимал ставкалардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб

Кадастр агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

2.

Автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш

1. Махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилиши мумкин бўлган жойлар дислокацияси «Е-IJRO AUKSION» тизимидаги алоҳида веб-саҳифада эълон қилиниши ҳамда мазкур жойлар тадбиркорлик субъектларига электрон аукцион савдолари орқали чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

2. Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун мазкур дастурий-техник воситалари ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

3. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари дастурий-техник воситаларини белгиланган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади.

4. Ўрнатилган дастурий-техник воситалари Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади, шунингдек, унинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш тадбиркорлик субъекти зиммасига юклатилади.

5. Мазкур дастурий-техник воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тақсимланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси

3.

Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (трамвай ва троллейбусдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш

1. Тадбиркорлик субъектлари замонавий автодромларни ташкил этади ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлайди.

2. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш ва баҳолаш инсон омилисиз, тўлиқ автоматлаштирилган ҳолда амалга оширилади ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакилининг бевосита ёки онлайн назорати остида ўтказилади.

3. Имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар учун тўловлар миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

4. Имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар берилади ва унинг барча зарур реквизитлари давлат хизматлари марказлари ва ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.

2021 йил 1 апрелдан бошлаб

Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ички ишлар вазирлиги

4.

Автомобиль йўлларида автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишини ташкил этиш

1. Оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали амалга оширилади ҳамда чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорлик субъектига ўтказиш ҳуқуқи билан бириктирилади.

2. Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қиймати (бошланғич нархи) Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан белгиланади.

3. Электрон аукцион савдоларида ғолиб бўлган тадбиркорлик субъектлари стационар шохобчаларни белгиланган талаблар ва бошқа зарур шартларга мувофиқ бириктирилган жойларда ўрнатади.

4. Ўрнатилган стационар шохобчалар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилинади, шунингдек, унинг техник эксплуатацияси ва узлуксиз ишлашини таъминлаш тадбиркорлик субъекти зиммасига юклатилади.

5. Мазкур стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималардан ажратмалар миқдори Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ тақсимланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Автомобиль йўллари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги

5.

Давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотлари, шу жумладан давлат хизматлари марказлари томонидан айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида агент сифатида иштирок этиш

1. Тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида хизматларни кўрсатиш Адлия вазирлигининг ягона платформаси доирасида амалга оширилади.

2. Агент сифатида хизматларни кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатга эга бўлган тадбиркорлик субъектларини тегишли давлат хизматини кўрсатиш тизимига улаш, уларни рўйхатдан ўтказиш ва жараённи мониторинг қилиш мазкур хизматларни кўрсатувчи давлат идоралари, муассасалари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

3. Адлия вазирлиги агент сифатида хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ягона электрон реестрини шакллантиради ва юритади.

4. Фуқаролар учун ягона электрон реестр орқали ўзига қулай агентларни танлаб олиш имконияти яратилади.

5. Агент хизматлари учун нархлар тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.

2021 йил 1 мартдан бошлаб

Адлия вазирлиги

6.

Давлат органлари ва ташкилотларининг ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларини бажариш

1. Давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхати, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикаси ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

2. Мазкур функциялар давлат органлари ва ташкилотларининг тегишли функцияларни хусусий секторга ўтказиш бўйича олиб борилган таҳлиллари, самарадорлигини ўрганиш натижалари ва аниқ ҳисоб-китоблари асосида ўтказилади.

2021 йил 1 июндан бошлаб

Молия вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 апрелдаги ПФ-113-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: мазкур иловага мувофиқ хусусий секторга берилаётган давлат функциялари бўйича товарлар муомаласи соҳаси 2035 йил 31 декабрга қадар товар бозори сифатида қаралмайди.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 6 октябрдаги ПҚ-296-сонли қарорига изоҳ билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2025 й., 07/25/296/0902-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда республика бўйича махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини ўрнатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд номи

Интеллектуал видеокамералар сони

Стационар радарлар сони

Республика бўйича жами:

3 356

763

Қорақалпоғистон Республикаси

Жами:

100

97

1.

Нукус шаҳри

31

20

2.

Амударё тумани

5

8

3.

Беруний тумани

10

8

4.

Қонликўл тумани

3

3

5.

Қораўзак тумани

3

8

6.

Кегейли тумани

3

6

7.

Қўнғирот тумани

6

7

8.

Мўйноқ тумани

4

2

9.

Нукус тумани

1

4

10.

Тахтакўпир тумани

4

2

11.

Тўрткўл тумани

7

8

12.

Хўжайли тумани

6

6

13.

Чимбой тумани

4

7

14.

Шуманай тумани

3

3

15.

Тахиатош тумани

4

16.

Элликқалъа тумани

6

5

Андижон вилояти

Жами:

106

75

17.

Андижон шаҳри

15

18.

Хонобод шаҳри

30

10

19.

Андижон тумани

6

6

20.

Асака тумани

13

5

21.

Балиқчи тумани

6

22.

Бўстон тумани

2

4

23.

Булоқбоши тумани

2

3

24.

Жалақудуқ тумани

3

3

25.

Избоскан тумани

2

2

26.

Марҳамат тумани

3

3

27.

Олтинкўл тумани

10

8

28.

Пахтаобод тумани

4

3

29.

Хўжаобод тумани

6

5

30.

Улуғнор тумани

4

3

31.

Қўрғонтепа тумани

2

2

32.

Асака шаҳри

5

2

33.

Шаҳрихон тумани

8

1

Бухоро вилояти

Жами:

103

50

34.

Бухоро шаҳри

54

15

35.

Когон шаҳри

4

4

36.

Бухоро тумани

1

4

37.

Вобкент тумани

6

5

38.

Жондор тумани

4

2

39.

Когон тумани

5

2

40.

Пешкў тумани

3

2

41.

Олот тумани

2

3

42.

Ромитан тумани

6

5

43.

Қоракўл тумани

3

2

44.

Шофиркон тумани

5

5

45.

Ғиждувон тумани

10

1

Жиззах вилояти

Жами:

76

35

46.

Бахмал тумани

4

2

47.

Ғаллаорол тумани

5

5

48.

Дўстлик тумани

1

1

49.

Ш. Рашидов тумани

13

5

50.

Зомин тумани

4

2

51.

Зарбдор тумани

1

3

52.

Зафаробод тумани

4

2

53.

Мирзачўл тумани

4

2

54.

Пахтакор тумани

2

3

55.

Фориш тумани

1

1

56.

Жиззах шаҳри

34

9

57.

Янгиобод тумани

2

58.

Арнасой тумани

1

Қашқадарё вилояти

Жами:

117

115

59.

Қарши шаҳри

42

8

60.

Шаҳрисабз шаҳри

8

1

61.

Ғузор тумани

4

12

62.

Деҳқонобод тумани

3

9

63.

Касби тумани

5

12

64.

Китоб тумани

4

5

65.

Косон тумани

5

6

66.

Қамаши тумани

4

10

67.

Қарши туман

8

11

68.

Миришкор тумани

4

2

69.

Муборак тумани

4

1

70.

Нишон тумани

4

1

71.

Чироқчи тумани

8

16

72.

Шаҳрисабз тумани

8

4

73.

Яккабоғ тумани

6

17

Навоий вилояти

Жами:

20

12

74.

Кармана тумани

3

3

75.

Конимех тумани

4

1

76.

Қизилтепа тумани

1

3

77.

Навбаҳор тумани

1

3

78.

Хатирчи тумани

2

2

79.

Навоий шаҳри

8

80.

Учқудуқ тумани

1

Наманган вилояти

Жами:

41

26

81.

Наманган шаҳри

11

6

82.

Косонсой тумани

1

1

83.

Мингбулоқ тумани

3

2

84.

Наманган тумани

3

2

85.

Норин тумани

2

1

86.

Поп тумани

3

2

87.

Тўрақўрғон туман

4

2

88.

Уйчи тумани

2

2

89.

Учқўрғон тумани

3

2

90.

Чортоқ тумани

2

2

91.

Чуст тумани

4

2

92.

Янгиқўрғон тумани

3

2

Самарқанд вилояти

Жами:

103

27

93.

Самарқанд шаҳри

63

1

94.

Булунғур тумани

3

1

95.

Жомбой туман

3

2

96.

Иштихон тумани

2

1

97.

Каттақўрғон туман

6

2

98.

Нарпай туман

2

5

99.

Оқдарё тумани

3

6

100.

Пастдарғом туман

5

2

101.

Пахтачи тумани

2

2

102.

Самарқанд тумани

2

2

103.

Тойлоқ тумани

3

1

104.

Ургут тумани

3

2

105.

Қўшрабод тумани

2

106.

Нуробод тумани

1

107.

Пайариқ тумани

3

Сирдарё вилояти

Жами:

58

30

108.

Боёвут тумани

3

3

109.

Гулистон тумани

4

2

110.

Мирзаобод тумани

4

4

111.

Оқолтин тумани

3

3

112.

Сайхунобод тумани

4

3

113.

Сирдарё тумани

9

6

114.

Ховос тумани

1

2

115.

Гулистон шаҳри

26

5

116.

Янгиер шаҳри

2

2

117.

Сардоба тумани

1

118.

Ширин тумани

1

Сурхондарё вилояти

Жами:

56

24

119.

Термиз шаҳри

8

5

120.

Бойсун тумани

4

2

121.

Денов тумани

4

8

122.

Олтинсой тумани

4

1

123.

Сариосиё тумани

4

2

124.

Узун тумани

4

1

125.

Шеробод тумани

4

2

126.

Қизириқ тумани

4

2

127.

Бандихон тумани

4

1

128.

Жарқўрғон тумани

8

129.

Қумқўрғон тумани

2

130.

Термиз тумани

1

131.

Шўрчи тумани

5

Тошкент вилояти

Жами:

90

92

132.

Бекобод тумани

2

4

133.

Бўка тумани

2

3

134.

Бўстонлиқ тумани

3

8

135.

Зангиота тумани

4

3

136.

Оққўрғон тумани

2

3

137.

Ўртачирчиқ тумани

2

4

138.

Қибрай тумани

14

7

139.

Қуйичирчиқ тумани

4

4

140.

Нурафшон шаҳри

2

3

141.

Оҳангарон шаҳри

2

1

142.

Оҳангарон тумани

1

13

143.

Паркент тумани

6

2

144.

Пискент тумани

1

5

145.

Чиноз тумани

4

8

146.

Чирчиқ шаҳри

15

4

147.

Юқоричирчиқ тумани

7

14

148.

Янгийўл тумани

1

6

149.

Ангрен шаҳри

7

150.

Олмалиқ шаҳри

2

151.

Янгийўл шаҳри

5

152.

Тошкент тумани

4

Фарғона вилояти

Жами:

37

13

153.

Фарғона шаҳри

2

1

154.

Марғилон шаҳри

2

155.

Қувасой шаҳри

2

156.

Қўқон шаҳри

3

157.

Бағдод тумани

2

1

158.

Бешариқ тумани

2

159.

Бувайда тумани

2

160.

Данғара тумани

1

1

161.

Ёзёвон тумани

2

162.

Олтиариқ тумани

1

2

163.

Қўштепа тумани

1

164.

Риштон тумани

2

1

165.

Сўх тумани

1

166.

Тошлоқ тумани

2

167.

Учкўприк тумани

1

2

168.

Фарғона тумани

2

1

169.

Фурқат тумани

3

170.

Ўзбекистон тумани

3

4

171.

Қува тумани

3

Хоразм вилояти

Жами:

32

10

172.

Боғот тумани

4

2

173.

Урганч тумани

4

3

174.

Урганч шаҳри

4

175.

Ҳазорасп тумани

4

1

176.

Хонқа тумани

4

1

177.

Хива шаҳри

4

1

178.

Хива тумани

4

1

179.

Шовот тумани

4

1

Тошкент шаҳри

Жами:

2 417

157

180.

Бектемир тумани

12

6

181.

Миробод тумани

63

6

182.

Мирзо Улуғбек тумани

167

4

183.

Сергели тумани

176

15

184.

Олмазор тумани

390

32

185.

Учтепа тумани

184

12

186.

Шайхонтоҳур тумани

363

32

187.

Яшнобод тумани

443

16

188.

Чилонзор тумани

260

16

189.

Юнусобод тумани

321

10

190.

Яккасарой тумани

38

8

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021-2022 йилларда республика бўйича тадбиркорлик субъектлари томонидан оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни ўрнатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Автомобиль йўлининг номи

Шохобчаларнинг жойлашув манзили*

Шохобчалар сони

Қорақалпоғистон Республикаси

2

1.

А380 «Ғузор — Бухоро — Нукус — Бейнеу»

753 км

2

Андижон вилояти

2

2.

А373 «М39 автойўли — Гулистон — Бўка — Ангрен — Қўқон ва Андижон орқали — Ўш»

385 км

2

Жиззах вилояти

2

3.

М39 «Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз»

1 018 км

2

Қашқадарё вилояти

2

4.

А378 «Самарқанд — Ғузор»

58 км

2

Навоий вилояти

2

5.

М37 «Самарқанд — Бухоро — Туркманбоши»

147 км

2

Тошкент вилояти

2

6.

М39 «Алмати — Бишкек — Тошкент — Шаҳрисабз — Термиз»

817 км

2

Хоразм вилояти

2

7.

4Р161 «Урганч ш. — Чолиш қ. — Беруний ш.»

11,5 км

2

Жами:

14 та

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Техник-иқтисодий асослар ишлаб чиқилганидан сўнг шохобчаларнинг жойлашув манзилига аниқлик киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги ПҚ-4913-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Давлат функциялари — бизнес учун имконият» лойиҳаси доирасида давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни жалб этиш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирларнинг номланиши

Амалга ошириш механизми

Ижро этиш муддати

Масъул ижрочилар

I. Норматив-ҳуқуқий ва методологик базани шакллантириш

1.

«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига давлатнинг тадбиркорлик фаолиятида иштирокини чеклашнинг асосий тамойилларини белгиловчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 15 март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Монополияга қарши курашиш қўмитаси (Н. Шарипов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

2.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Тадбиркорлик ва профессионал фаолият субъектларини ўз-ўзини тартибга солиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш:

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотга аъзоликка қабул қилиш ва аъзоликни тугатиш шартлари ва тартиби, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотнинг бошқарув органларини шакллантириш тартиби ва ваколатлари, шунингдек, ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалалари;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотининг қоида ва стандартларини қабул қилиш, ошкор қилиш тартиби ва мазмунига қўйиладиган талаблар;

манфаатдор шахсларга ва манфаатлар тўқнашувини аниқлаш ва ҳал қилиш тартибига қўйиладиган талаблар;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотни ўз аъзоларининг фаолияти устидан назорат қилиш ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларига нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартиби;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотларнинг мол-мулкини шакллантириш манбалари ва ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилот аъзоларининг ўзлари ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) истеъмолчилари ва бошқа шахслар олдида мулкий жавобгарлигини таъминлаш усуллари;

ўз-ўзини тартибга солувчи ташкилотлар ва давлат органларининг ўзаро ҳамкорлиги тартиби.

Қонун лойиҳаси

2021 йил 1 июль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

3.

Қуйидагиларни назарда тутувчи «Давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом» лойиҳасини ишлаб чиқиш:

давлат функцияларини танлаб олиш;

бозор тайёрлигини таҳлил қилиш;

давлат функцияларини (аутсорсинг, краудсорсинг, давлат ижтимоий буюртмаси, аккредитация, сертификатлаштириш ва бошқалар) хусусий секторга ўтказиш усуллари ва механизмлари;

хусусий секторга ўтказилган давлат функциялари амалга оширилишини мониторинг қилиш;

давлат функциялари ўтказилиши муносабати билан тегишли давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

4.

Фуқаролар йиғинларида тинчлик, осойишталик, хавфсизликни таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг мулкига бўлган тажовузларнинг олдини олиш мақсадида барпо этилган айрим «Жамоатчилик назорати масканлари»ни эксперимент тариқасида видеокамералар ўрнатиш шарти билан, тадбиркорлик субъектларига ижарага бериб, улар негизида «Электрон кузатув масканлари» фаолиятини ташкил этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р. Маматов),

Миллий гвардия (Р. Джураев)

II. Давлат органлари функцияларини хусусий секторга ўтказиш комплекс механизмини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари

Кадастр ишларини бажариш соҳасида

5.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳридаги тажриба-синов тариқасида жорий этилган кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш функциясини амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов)

6.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш бўйича хизматлар нархининг минимал ставкаларини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

7.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш жараёнларини амалга ошириш имкониятини берувчи махсус автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

8.

Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрида кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини, шу жумладан бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш билан боғлиқ барча жараёнларни Кадастр агентлигининг Миллий географик ахборот тизими орқали маълумот алмашувини таъминлаш йўли билан амалга ошириш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

9.

Кўчмас мулк объектларига кадастр йиғмажилдини тайёрлаш қоидалари (рўйхат рақами 2725, 2015 йил 22 октябрь) ҳамда Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисининг малака шаҳодатномасини бериш тартиби тўғрисидаги низомни (рўйхат рақами 3211, 2020 йил 17 январь) қайта кўриб чиқиш.

Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2021 йил 1 февраль

Кадастр агентлиги (Х. Турахужаев),

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ҳамда транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш соҳаларида

10.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситаларини ўрнатиш ва эксплуатация қилиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда:

махсус автоматлаштирилган фото ва видеони қайд этиш дастурий-техник воситаларини электрон аукцион савдолари орқали ўтказиш бўйича талаблар;

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситаларини харид қилиш ва бириктиришнинг аниқ мезонлари, техник топшириқлар, ўрнатишга қўйиладиган талаблар ва бошқа зарур шартлар назарда тутилади.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 20 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

11.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларга бўлган талаблар;

тадбиркорлик субъектлари оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни харид қилиш ва бириктиришнинг аниқ мезонлари, техник топшириқлар, ўрнатишга қўйиладиган талаблар;

оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларни тадбиркорлик субъектларига бириктириш электрон аукцион савдолари орқали ўтказиш бўйича талаблар;

фуқаролар томонидан ўрнатилган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчаларни фаолият юритиш тартиби.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 20 февраль

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

«Е-IJRO AUKSION» тизимида, шу жумладан қуйидагиларни ўз ичига олган алоҳида веб-саҳифани яратиш:

махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилиши мумкин бўлган жойларнинг дислокацияси;

мазкур ҳудуддаги транспорт оқими ва охирги икки йилда аниқланган йўл ҳаракати қоидалари турлари бўйича қоидабузарликлар тўғрисидаги маълумотлар.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Давлат мулкини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов)

13.

Электрон аукцион савдоларига қўйиш учун махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатиладиган жойларнинг минимал қийматини (бошланғич нархини) белгилаш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Монополияга қарши курашиш қўмитаси

(Н. Шарипов)

14.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар ўрнатилишида, шунингдек, уларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг «Маъмурий амалиёт» комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимига интеграция қилишда ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг техник шартларини ишлаб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 февраль

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов)

15.

Тадбиркорлик субъектларига тегишли махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари ҳамда тегишли оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар шохобчалар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги учун жарималар суммасининг тақсимланиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Транспорт вазирлиги (И. Махкамов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов)

Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш соҳасида

16.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 408-сон қарорига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва унда, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутиш:

тадбиркорлик субъектларига барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби;

тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишга талаблар;

тадбиркорлик субъектлари учун замонавий автодромларни ташкил этиш ва уларни автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари билан жиҳозлаш бўйича қўшимча мажбуриятлар;

Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати вакили томонидан имтиҳонларни ўтказиш жараёнининг бевосита ёки онлайн назоратини олиб бориш;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатлар бериш тартиби.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 март

Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов),

Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси (У. Ташкентбоев),

Давлат тест маркази (М. Каримов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида

17.

Қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:

агентлик хизматларини кўрсатиш тартиби;

агентлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг ходимларига тегишли давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи сертификатни бериш тартиби;

тадбиркорлик субъектлари томонидан агентлик хизматлари сифатида кўрсатилиши тақиқланган давлат хизматлари рўйхати.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 февраль

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

18.

Фуқаролар томонидан агентларни танлаб олиш имконини берадиган, шунингдек, агентлик хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг рўйхатини ўз ичига олган ягона электрон реестрини шакллантириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 март

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев)

19.

Агентлик хизматлари бўйича махсус ўқув курсларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 февраль

Давлат хизматлари агентлиги

(У. Муҳаммадиев),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

Ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш соҳасида

20.

Давлат органлари ва ташкилотларининг хусусий секторга ўтказиладиган ички маъмурий-хўжалик фаолиятини таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларининг ҳамда ушбу тартиб жорий этиладиган вазирлик ва идораларнинг рўйхатини, шунингдек, улар бўйича иқтисодий таҳлил ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 1 апрель

Молия вазирлиги (Т. Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

21.

Ички маъмурий-хўжалик фаолиятни таъминлаш ва сақлаш бўйича функцияларни хусусий секторга ўтказилиши юзасидан таҳлиллар ўтказиш, самарадорлигини ўрганиш ва тегишли хулосаларни Молия вазирлигига тақдим этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 апрель

Давлат органлари ва ташкилотлари

22.

Давлат органлари ва ташкилотлари ҳузурида фаолият юритаётган бинолар ва объектларга хизмат кўрсатувчи давлат корхоналарининг ташкилий-ҳуқуқий шаклини қайта кўриб чиқиш ва уларни тўлиқ хусусийлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил1 апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги

(С. Бекенов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Ортиқов), Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

III. Хусусий сектор томонидан давлат функцияларини амалга ошириш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар

23.

Хусусий секторга ўтказиш таклиф этилаётган давлат функциялари, шунингдек, хусусий секторнинг тегишли таклифларини эълон қилиш ва муҳокама қилиш учун электрон майдонча яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 15 март

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

24.

Вазирлик ва идоралар кесимида хусусий секторга ўтказилиши мумкин бўлган давлат функцияларини таҳлил этиш механизмларини йўлга қўйишга қаратилган давлат функцияларининг ягона реестрини юритиш тартибини ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2021 йил 15 февраль

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

25.

Давлат бошқаруви органлари вакиллари учун давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизмини жорий этишнинг асосий жиҳатларини тушунтириш мақсадида семинарлар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Режа-жадвалга асосан

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (А. Ортиқов),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Молия вазирлиги (Т. Ишметов),

Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов)

манфаатдор вазирлик ва идоралар

26.

Кичик ва ўрта бизнес вакиллари ўртасида давлат функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг асосий йўналишлари, шунингдек, лицензия ва рухсатномаларнинг хусусий секторга ўтказиш ёки қисқартириш кераклиги юзасидан мақсадли ижтимоий сўровлар ташкил этиш ва ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2021 йил режа-жадвалга асосан

«Ижтимоий фикр» маркази (Р. Убайдуллаева), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

(А. Ортиқов), Савдо-саноат палатаси

(А. Икрамов)

27.

Давлат органларининг функцияларини хусусий секторга ўтказишнинг комплекс механизмининг моҳияти ва аҳамиятини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан тематик телевизион дастурлар орқали кенг ёритишни ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

Доимий

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кучимов), ЎзМТРК (А. Ходжаев)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2020 й., 07/20/4913/1607-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 27.04.2024 й., 06/24/67/0307-сон; 09.09.2025 й., 06/25/157/0811-сон; 08.10.2025 й., 07/25/296/0902-сон)