04.11.2020 йилдаги ПҚ-4881-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.11.2020 йилдаги ПҚ-4881-сон
Date of entry into force
05.11.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қадимий қадриятларимиз, хусусан мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, гуманизм ғояларини ўзида мужассам этган миллий спортимиз бўлган курашни оммалаштириш, ривожлантириш ва дунёга танитиш ҳамда ушбу қадриятимизни умумжаҳон дурдонасига айлантириш бўйича қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, курашнинг тобора оммалашиб бораётганлиги нуфузли халқаро мусобақаларни ташкил қилишга, мавжуд инфратузилма ва моддий-техник базани модернизация қилишга, спорт инвентарлари ва кийимлари таъминотини яхшилашга, бу борада ишлаб чиқаришни кенгайтиришга, шунингдек, соҳа учун малакали кадрлар, тренерлар ва ҳакамлар тайёрлашга бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюк аждодларимиздан мерос қолган кураш спортининг бой анъаналари ва қадриятларини келажак авлодларга етказиш, ўзбек спорти бренди номи билан курашнинг жаҳон аренасидаги ролини ошириш, ёшларнинг миллий спортга бўлган қизиқишларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш орқали уларда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса, ёшларнинг, шунингдек, жаҳон халқларининг мазкур спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кураш миллий спорт турини (кейинги ўринларда — кураш) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш ҳамда Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни оммалаштириш, унинг жаҳон спорти дурдонасига айланишига ва Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида босқичма-босқич курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш;
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзбек кураши брендини яратиш, инвестицияларни жалб этган ҳолда яктак спорт кийимлари ва кураш гиламларини ишлаб чиқариш, курашни тижоратлаштириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2025 йилдан бошлаб ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари талабалари ўртасида кураш турнирини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устувор равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари, муассасалари ва ташкилотлари ходимлари ўртасида кураш бўйича «Ўзбек полвони» республика мусобақасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2023 — 2027 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида инновацион технологияларга асосланган, арзон, энергия тежамкор ва тез барпо этиладиган енгил конструкция ва материаллардан қуриладиган ҳамда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Вазирлик ҳузуридаги кураш маҳорат мактабларини (кейинги ўринларда — кураш маҳорат мактаблари) босқичма-босқич ташкил этиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон кураш федерацияси Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Вазирлик билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2025 йилларда курашни оммалаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлар) 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 — 2027 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг манзилли рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштиришнинг пировард мақсади курашнинг Халқаро олимпия қўмитаси томонидан олимпия спорт тури сифатида тан олинишига ҳамда Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилишига эришиш деб эътироф этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик марказий аппарати тузилмасида курашни ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб бориш учун бир нафар масъул ходим бириктирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар кураш маҳорат мактаблари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш истиқболли спортчиларни танлаб олиш ва тарбиялаш масалалари бўйича спорт мактаблари, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан узлуксиз ҳамкорликни амалга ошириш, уларга ўқув-услубий ва меъёрий-ахборот ёрдам кўрсатишни таъминлаш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур спорт анжомлари ва ускуналари билан жиҳозланган ўқув-машғулот базаларини яратиш ҳамда кураш бўйича республика ва халқаро мусобақаларда ғолибликни қўлга киритишга қодир бўлган спортчиларни тайёрлашда ушбу базалардан самарали фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш маҳорат мактаблари базасида миллий терма жамоалар ва уларнинг захиралари иштирокида ўқув-машқ йиғинлари, республика ва минтақавий спорт беллашувларини ташкил этиш ҳамда мунтазам равишда ўтказиб бориш, хорижий давлатлар тренер ва ҳакамлари билан ўзаро тажриба алмашиш мақсадида чет элнинг кураш клублари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида 14 та кураш миллий спорт турига ихтисослаштирилган спорт иншоотлари қурилади;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган спорт иншоотларини сақлаш харажатлари улар томонидан кўрсатиладиган пуллик хизматлардан тушган маблағлар ҳисобидан қопланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактаблари ва спорт таълим муассасаларида кураш бўйича ўқув, ўқув-машқ, ўқувчиларни саралаб олиш (селекция) ҳамда уларда мусобақаларни ўтказиш тартиби Ўзбекистон кураш федерацияси ва Халқ таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланади ва мувофиқлаштириб борилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 апрелдаги ПФ-98-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш маҳорат мактаблари Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бошланғич профессионал давлат спорт-таълим муассасалари ҳисобланади ва уларнинг фаолияти кураш бўйича қобилиятли ва иқтидорли ёш спортчиларни танлаб олиш ва уларни асосан миллий терма жамоаларга тайёрлашга йўналтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш маҳорат мактабларининг ўқувчиларига бепул таълим олиш, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг ўқувчилари учун бир кунлик озиқ-овқат меъёрларига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш ҳамда ўқувчилар турар жойида бепул яшаш ҳуқуқи берилади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда спорт гиламлари мавжуд бўлган умумий ўрта таълим муассасаларини инвентаризациядан ўтказиш асосида кураш гуруҳлари ташкил этиладиган мактаблар рўйхатини Ўзбекистон кураш федерациясига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерацияси билан келишган ҳолда умумий ўрта таълим муассасаларининг спорт залларини кураш гуруҳлари ташкил этиш учун жисмоний тарбия ўқув фанидан бўш вақтда ўрнатилган тартибда бепул вақтинча фойдаланишга беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт мактабларида кураш бўйича амалдаги ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини икки бараварга ошириш;
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда бошқа жисмоний маданият йўналишлари мавжуд олий таълим муассасаларида кураш бўйича мутахассисликни очиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Ўзбекистон кураш федерациясининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш билан шуғулланган ходимлар ва ҳарбий хизматчилар томонидан ёшларни ушбу спортга янада кенг жалб этиш орқали соғлом турмуш тарзини фаол тарғиб қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда ёшларни «Полвонлари кўп юрт қудратли бўлур» деган ягона шиор остида бирлаштириш мақсадида умумий ўрта таълим муассасаларида бепул кураш гуруҳларини (кейинги ўринларда — кураш гуруҳлари) ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида босқичма-босқич курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш ҳақидаги таклифларига розилик берилсин.
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлик, Ўзбекистон кураш федерацияси ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Кураш миллий спорт турини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ҳамда қуйидагилар Жамғармани шакллантириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясига аъзолик бадаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳомийлар — жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентларининг маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарма маблағларидан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилишини молиялаштириш;
(9-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро кураш институти, Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги бўлинмалари ходимларини моддий рағбатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари ва бошқа спорт мактабларининг кураш бўлимлари моддий-техник базасини ривожлантириш;
(9-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни оммалаштириш бўйича халқаро ҳамкорликни кучайтириш мақсадида курашчилар, тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларнинг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил этишга кўмаклашиш мақсадлари учун фойдаланилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясига Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ой муддатда Жамғарма фаолиятини ташкил этиш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро кураш институти, Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг Тошкент шаҳар бўлинмаси ходимларининг ойлик иш ҳақи ҳамда уларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджетининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа ҳудудий бўлинмалар ходимларининг ойлик иш ҳақи ва уларни сақлаш билан боғлиқ барча харажатлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг ва вилоятлар маҳаллий бюджетларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) кураш маҳорат мактаблари фаолияти билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, уларни яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари билан таъминлаш учун зарур маблағларни 2021 йилда ажратсин ва 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Давлат бюджетидан ҳар йили:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш халқаро ассоциацияси ҳисоб рақамига унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун 10 миллиард сўм, 2026 йилдан бошлаб эса 13 миллиард сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб бориш, шунингдек, Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида кураш бўйича ўтказиладиган республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиб бориш учун 10 миллиард сўм, 2026 йилдан бошлаб эса — 14 миллиард сўм миқдорида маблағлар Вазирликка Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режасида кўзда тутилган маблағлар доирасида ажратиб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Вазирликнинг буюртманомасига асосан 2020 йилдан бошлаб кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириб бориш, шунингдек, Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида кураш бўйича ўтказиладиган республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиб бориш учун зарур маблағлар ажратсин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, 2030 йил 31 декабрга қадар белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатга мувофиқ олиб кириладиган кураш гиламлари, уларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган асбоб-ускуналар, уларнинг эҳтиёт ва бутловчи қисмлари, шунингдек, хомашёлари божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) озод этилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон кураш федерациясига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Кураш халқаро ассоциацияси, Вазирлик, Миллий антидопинг агентлиги ва Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси билан биргаликда 2025 йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни Халқаро кўзи ожизлари спорт федерацияси (IBSA) ўйинлар дастурига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни Ислом бирдамлик ўйинлари дастурига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни Бутунжаҳон антидопинг ташкилотининг Спортчининг биологик паспорти гематологик модулига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Кураш халқаро ассоциацияси, Вазирлик, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон «Ёшлик» жисмоний тарбия ва спорт жамияти билан биргаликда 2026 йил якунига қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Доминикан Республикасида бўлиб ўтадиган Марказий Америка ва Кариб ўйинлари доирасида курашнинг расмий тақдимотини қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш халқаро ассоциациясини AIMS (Alliance of Independent Recognised Members of Sport) халқаро ташкилоти аъзолигига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни Халқаро ҳарбий спорт кенгаши ўйинлар дастурига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни Халқаро мактаб спорти федерацияси ўйинлар дастурига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Кураш халқаро ассоциацияси, Вазирлик ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан биргаликда 2027 йил якунига қадар курашни Қоҳира шаҳрида (Миср) бўлиб ўтадиган Африка ўйинлари дастурига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Кураш халқаро ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Вазирлик билан биргаликда курашни Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун ҳар йили амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг кураш билан шуғулланган ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларида кураш гуруҳлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларнинг мунтазам фаолият юритишларини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлик уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия ва миллий спорт турларига ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини яхшилаш, уларда кураш бўлимларини ташкил этиш ҳамда мазкур бўлимларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерацияси, «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари билан биргаликда халқаро талабларни инобатга олган ҳолда яктак спорт кийимлари ҳамда кураш гиламларининг давлат стандартлари ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ҳамда халқаро стандартлаштириш тизимига киритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим муассасаларининг спорт залларини жиҳозлашнинг нормативларига кураш гиламларини киритсин ва мазкур мактабларни босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ушбу қарорда белгиланган чора-тадбирларнинг самарали ва ўз вақтида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Вазирлар Маҳкамаси (А. Абдуҳакимов) ўн кун муддатда масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари иштирокида видеоконференцалоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда мажлис ўтказиб, мазкур қарорга мувофиқ амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида ахборот берсин, шунингдек, ҳар чоракда ижросини муҳокама қилсин ва аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Вазирлик (А. Икрамов):
(16-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор ва «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишнинг пировард мақсадига эришилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон кураш федерацияси, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда бир йилга мўлжалланган медиа-режани тасдиқласин ҳамда курашни тарғиб қилишга қаратилган мавзули ва кўчма дастурлар, ток-шоулар, интервьюлар ва роликлар намойиш этилишини амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда мазкур қарор ва «Йўл харитаси»нинг бажарилиши ҳолати, мавжуд муаммо ва камчиликлар, мақсадли кўрсаткичларда белгиланган натижаларга эришиш ҳолати тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот бериб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Йўл харитаси»нинг бажарилишига ва баҳолаш мезонларида назарда тутилган кўрсаткичларга эришишга масъул вазирлик ҳамда идоралар улар зиммасига юклатилган вазифа ва топшириқларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш, «Йўл харитаси»ни ижро этиш ҳолати тўғрисида ҳар чорак якуни бўйича Вазирликка ахборот тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон кураш федерацияси, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, шунингдек, спорт соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига «Йўл харитаси»ни амалга оширишда масъул вазирлик ва идораларга доимий равишда ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Вазирлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори Н.Т. Йўлдошев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 4 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4881-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КОНЦЕПЦИЯСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилда Ўзбекистон кураш федерациясининг ташкил этилиши муҳим тарихий воқеа бўлди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлатимизнинг бевосита кўллаб-қувватлаши ва Ўзбекистон кураш Федерацияси томонидан курашни оммалаштириш борасида амалга оширилган ишлар натижасида жаҳоннинг турли қитъаларида жойлашган хорижий давлатларда миллий кураш федерациялари ташкил этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1998 йил 6 сентябрда дунёнинг бешта қитъасидаги 129 та миллий федерацияларни бирлаштирган Кураш халқаро ассоциацияси таъсис этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилда Кураш халқаро ассоциацияси Олимпия ўйинлари дастурига киритиш учун буюртма беришда муҳим талаб ҳисобланган Жаҳон допингга қарши агентлигининг эътирофига сазовор бўлди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йил 20 сентябрда бўлиб ўтган Осиё Олимпия кенгашининг 36-Бош ассамблеясида тарихда илк бор кураш спорт тури 2018 йилда Индонезияда ўтган ХVIII ёзги Осиё ўйинлари дастурига алоҳида спорт тури сифатида ҳамда 2022 йилда — Хитойда, 2026 йилда — Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари дастурларига киритилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш бўйича халқаро спорт тадбирларида спортчиларимиз совринли ўринларни эгаллаб мамлакатимиз нуфузини муносиб ҳимоя қилиб келмоқдалар. Хусусан, юртимиз спортчилари 2019 йилда халқаро спорт тадбирларида 1 231 та, шу жумладан 378 та олтин, 402 та кумуш, 451 та бронза медалларини қўлга киритганлар. Бунда, курашчилар халқаро спорт тадбирларида жами 73 та, шу жумладан 37 та олтин медалга сазовор бўлганлар ва бу аввалги йилда мамлакат бўйича спортчилар томонидан қўлга киритилган олтин медалларнинг 10 фоизини ташкил этган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги вақтда курашни янада оммалаштириш ва тизимли ривожлантириш, Европа, Африка ва Панамерика қитъавий ўйинлари қаторига расман киритиш ва халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиш, Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритиш мақсадида Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш Концепцияси (кейинги ўринларда — Концепция) ишлаб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепция Ўзбекистон ва хорижий мамлакатларда курашни тизимли ривожлантиришнинг мақсади, вазифалари, устувор йўналишлари, истиқболдаги босқичларини белгилайди ҳамда курашни ривожлантириш дастурлари ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда ушбу соҳада тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш орқали курашнинг жаҳондаги нуфузини янада ошириш, барча аҳоли қатлами, айниқса ёшларнинг соғлом турмуш тарзига интилишларини таъминлаш, уларни мардлик, садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш, миллий халқ ўйинларидан жаҳон спорт турига айланган курашга нисбатан ғурур, ифтихор ва фахрланиш ҳиссини уйғотиш Концепциянинг асл моҳиятини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Кураш миллий спорт турини янада оммалаштириш ва ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган тизимли муаммолар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда Ўзбекистонда курашни ривожлантиришга йўналтирилган 226 та спорт таълим муассасаси фаолият юритади, шундан:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
170 таси спорт мактаблари;
(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6 таси ихтисослаштирилган спорт мактаблари;
(учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 таси яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактаблари;
(тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14 таси олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари;
(бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 таси олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12 таси нодавлат кураш клублари ҳамда курашчилар тайёрловчи бошқа спорт муассасалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда юртимизда кураш бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчилар сони 1,5 минг нафардан ортиқни ташкил этади. Таҳлиллар айрим ҳудудларда тренерлар сонининг умумий аҳоли сони билан юқори номутаносиблигини кўрсатмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида 1,8 миллиондан ортиқ аҳоли сонига нисбатан 179 нафар (0,009 фоиз), Тошкент шаҳрида 2,5 миллиондан ортиқ аҳоли сонига нисбатан 39 нафар (0,001 фоиз), Андижон вилоятида 3 миллиондан ортиқ аҳоли сонига нисбатан 43 нафар (0,001 фоиз) кураш тренери тўғри келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, Тошкент ва Фарғона вилоятларининг 6 тадан, Андижон вилоятининг 5 та, Навоий вилоятининг 2 та туман ва шаҳарларида кураш бўйича бирорта тренер мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда кураш билан шуғулланувчилар 2017 йилда 25 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2018 йилга келиб, бу кўрсаткич 40 минг нафардан ошиб, мамлакатдаги умумий аҳоли сонининг 0,1 фоизини ташкил этмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий мамлакатлар тажрибасининг кўрсатишича, уларда аҳолининг аксарият қисми миллий спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб келади. Жумладан, 1936 йилда Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киритилган баскетбол ўйинининг ватани АҚШда аҳолининг 10 фоизга яқини ёки 25 миллион нафари ушбу спорт тури билан мунтазам шуғулланади. Шунингдек, мазкур давлатда 18 ёшдан 29 ёшгача бўлган аҳолининг 27 фоизи, 30 дан 49 ёшгача бўлганларнинг 23 фоизи, 50 дан 64 ёшгача бўлганларнинг 7 фоизи сўнгги 12 ойда баскетбол миллий спорти билан шуғулланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1964 йилдан Халқаро олимпия ўйинлари дастурига кирган Япония миллий спорт тури — дзюдо билан ушбу давлатнинг 10 миллион (қарийб 10 фоиз) аҳолиси шуғулланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йилдан Халқаро олимпия ўйинларига киритилган таэквондо WTF спорти билан Кореяда махсус мактаблар фаолияти ташкил этилганлиги ва йўлга қўйилганлиги сабабли 55 миллион нафар аҳолининг аксарияти шуғулланади. Таэквондонинг жаҳонда оммалашуви сабабли Кореяда туризмнинг алоҳида йўналиши — «таэквондо туризми» йўлга қўйилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Россияда миллий спорт тури бўлган самбони оммалаштириш ва унга аҳолини жалб қилиш борасида қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, 2015 йилдан бошлаб амалга оширилаётган «Мактабда самбо» лойиҳасига 74 та ҳудудда жойлашган 800 та мактаб жалб қилиниши натижасида унда иштирок этаётган мактаб ўқувчиларининг сони 120 мингга етди. Шу билан бирга, Россия мактабларида самбо билан шуғулланувчилар сони ҳар йили 10 фоизга ошмоқда ва 2018 йилда давлат бюджетидан 5 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилган. Шу тарзда АҚШда — «бейсбол», Японияда — «каратэ», «дзюдо», «сумо», Хитойда — «ушу» миллий спорт турлари давлат томонидан мунтазам молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Курашни оммалаштириш ва ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муҳим масалалардан бири ушбу спорт билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва спорт инфратузилмасининг етарли эмаслигидир. Жумладан, ҳудудларда Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг филиаллари ўқув-машғулот ўтказиш залларига эга эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерациясининг тизимли молиялаштириш манбалари мавжуд эмаслиги, хорижий давлатлар миллий федерацияларининг курашга оид зарур спорт анжомлари билан таъминланмаганлиги ушбу спорт билан шуғулланиш истагида бўлган спортчиларни курашга жалб қилиш имконини бермасдан келмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижий давлатлар кураш федерацияларини кураш спорти бўйича ўқув-услубий қўлланмалар, тренерлар, яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари билан тизимли таъминлаш йўлга қўйилмаганлиги сабабли чет эллик спортчилар ўртасида мазкур спорт турини оммалаштириш ҳамда унинг инсонпарвар ғоялари ҳақида етарлича маълумот етказиш имкони берилмасдан қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, курашнинг Панамерика, Африка ўйинларида кўргазмали чиқишлари, яккама-якка жанговар Осиё ўйинлари, Осиё соҳил ўйинлари, ёпиқ иншоотлардаги ва ёзги Осиё ўйинлари ҳамда бир қатор халқаро ўйинлар дастурларига киритилганлиги, қолаверса, ўзбекча сўзлар ва Ўзбекистон давлат байроғи рамзи акс эттирилган кураш яктаклари орқали мамлакат ва миллат номини тараннум этаётган бир пайтда унинг Ўзбекистон ва жаҳонда янада оммалашуви ҳамда ривожланишига тўсқинлик қилаётган қуйидаги тизимли муаммолар мавжуд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ўзбекистонда курашни оммалаштириш ва ривожлантиришдаги тизимли муаммолар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўнгги йилларда курашни янада ривожлантиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган бўлсада, ушбу спортни янада оммалаштириш ва ривожлантириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирларни ўз ичига олган алоҳида дастур ишлаб чиқилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда ва жаҳон миқёсида малакали профессионал кураш тренерлари ҳамда ҳакамларини тайёрлаш тизими мавжуд эмас. Жумладан, бугунги кунда юртимизда олий малакали кураш тренерлари ва ҳакамлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида тайёрланиб, уни ҳар йили ушбу спорт йўналиши бўйича 30 нафар битирувчи тамомлайди. Бироқ, хорижий давлатлар фуқароларидан профессионал кураш тренерлари ва ҳакамларини тизимли тайёрлаш йўлга қўйилмаганлиги сабабли уларнинг мазкур мутахассисларни тайёрлашга амалий ёрдам бериш ҳақидаги мурожаатлари жавобсиз қолмоқда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 4 декабрда Кураш халқаро ассоциацияси томонидан таъсис этилган Халқаро кураш институти бугунги кунга қадар амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари асосида таълим муассасаси сифатида ташкил этилмаган ва фаолияти тўлақонли йўлга қўйилмаган. Ўтган 20 йил давомида ушбу институт томонидан кураш спортини ўрганишга йўналтирилган илмий тадқиқот ёки изланишлар деярли олиб борилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш спортининг асосий ажралмас қисми бўлган яктак спорт кийимлари маҳсулотларини ишлаб чиқариш кураш ватанида йўлга қўйилмаганлиги сабабли ўзбек кураши бренди яратилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясининг ҳудудий кураш марказлари ўз бино ҳамда спорт майдонларига эга эмас. Шу билан бирга, айни пайтда республиканинг 12 та ҳудудларида кураш миллий спорт тури марказлари қурилиши таъминланмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш спорти ва миллий менталитетимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда хотин-қизларга мўлжалланган кураш йўналиши ташкил этилмаган, улар учун тренерлар ва ҳакамлар тайёрлаш тизими йўлга қўйилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш спортини, ушбу соҳада муваффақиятларга эришаётган спортчиларни босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали тарғиб қилиш ишлари қониқарсиз аҳволда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Жаҳонда курашни оммалаштириш ва ривожлантиришдаги тизимли муаммолар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларнинг Лондон, Париж, Афина, Рио де-Жанейро, Истанбул, Теҳрон ва бошқа шаҳарларидаги анъанавий кураш мусобақалари сўнгги йилларда ўтказилмасдан қолаётган бўлиб, бу курашнинг жаҳондаги нуфузи ва оммалашувига салбий таъсир кўрсатмоқда. Жумладан, Кураш халқаро ассоциациясининг 2017 йилги режасига мувофиқ хорижий мамлакатларда режалаштирилган жами 29 та кураш мусобақаларидан 14 таси, 2018 йилда 27 та мусобақалардан 16 таси, 2019 йилда 32 та мусобақалардан 18 таси молиялаштирилмаганлиги сабабли ўтказилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича миллий ва халқаро мусобақаларни мамлакатдаги ҳамда жаҳоннинг етакчи оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиш тизими йўлга қўйилмаган. Жумладан, курашни ўргатувчи ва тарғиб қилувчи видеороликлар, мобил иловалар ҳамда бошқа электрон материаллар тайёрланмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни жаҳонда оммалаштириш ва унга хорижий давлатлар аҳолисини кенг жалб этиш мақсадида мавжуд 129 та хорижий федерацияларга яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари деярли етказиб берилмаган. Жумладан, ўтган даврда Германия, Россия, Беларусь ва Афғонистонга фақат 50 та яктак спорт кийимлари етказиш билан чекланилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича мамлакат ва хорижий давлатларда профессионал спортчилар тайёрлашга мўлжалланган ўқув-услубий қўлланмалар мавжуд эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Курашни Ўзбекистонда ва жаҳонда янада оммалаштириш ҳамда ривожлантиришнинг асосий мақсад ва вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Курашни янада ривожлантириш ва оммалаштириш мамлакатимиз аҳолисининг барча қатламларини ёшидан қатъи назар соғлом турмуш тарзига жалб қилиш, ёшларни Ватанга садоқатли этиб тарбиялаш, курашни жаҳон халқларининг севимли спорт турларидан бирига айлантириш, унинг ҳалоллик, адолатлилик, бағрикенглик каби инсонпарвар ғояларини дунё аҳлига янада кенг тарғиб қилиш, ушбу соҳага инвестицияларни фаол жалб этиш орқали уни тижоратлаштириш ҳамда чинакам ўзбек кураши брендини оммалаштиришни назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Концепциянинг асосий мақсади — курашни Европа, Африка, Панамерика қитъавий ўйинларига расман киритиш ва халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиши орқали унинг Халқаро Олимпия Қўмитаси томонидан тан олинишига эришиш ҳамда 2028 йилгача Халқаро олимпия ўйинлари дастурига кириши учун барча зарур шарт-шароитлар яратишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар курашни янада ривожлантиришнинг муҳим вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва спорт инфратузилмасини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшидан қатъи назар аҳолининг барча қатламлари, шу жумладан ёшларни кураш спортига фаол жалб қилиш орқали мамлакатда ушбу спортнинг оммавийлигини янада ошириш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш тренерлари ва ҳакамларини тайёрлаш, улар малакаларини босқичма-босқич ошириб бориш, хорижий давлатлар миллий федерацияларига тренерларни «экспорт» қилиш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашнинг янги турларини (хотин-қизлар кураши, соҳил кураши, жанговар кураш ва бошқаларни) оммалаштириш ва ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш спорт турига инвестицияларни кенг жалб этиш ва уларни рағбатлантириш, кураш хусусий клублари тизимини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари ишлаб чиқаришни ҳамда хорижий давлатлар кураш федерацияларига мунтазам етказиб бериш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни хорижий давлатларда янада оммалаштириш ва ривожлантириш, уни жаҳон халқларининг энг оммабоп спорт турларидан бирига айлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўзбекистонда ва жаҳонда курашни янада оммалаштириш бўйича чора-тадбирларнинг асосий босқичлари ҳамда устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ва жаҳонда курашни янада оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар қуйидаги икки босқичда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи босқич (2020 — 2023 йиллар) — кураш мусобақалари сони ва кўламини янада кенгайтириш, унинг мамлакат ҳамда хорижий давлатлардаги инфратузилмасини яхшилаш, тренер ва ҳакамларга бўлган эҳтиёжни қаноатлантириш, хорижий давлатлар федерацияларини молиявий ҳамда моддий-техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш орқали ушбу спорт турини янада оммалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи босқич (2024 йилдан) — курашнинг инсонпарвар хусусиятларини бутун дунёга фаол тарғиб қилиш, спорт мусобақаларига аҳолининг барча қатламларини кенг жалб этиш орқали жаҳон халқларининг севимли спорт турига айлантириш, Халқаро олимпия ўйинларига киришига эришиш, дунёда ўзбек кураши бренди нуфузини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§1. Ўзбекистонда курашни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар 2025 йилга қадар Ўзбекистонда курашни янада оммалаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) аҳолининг барча қатламларини кураш билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, Ўзбекистонда курашни умумхалқ спорт турига айлантириш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш спорт тури билан шуғулланувчилар ва тренерлар ҳақида маълумотларни тўлиқ шакллантириш мақсадида фаолият юритаётган барча кураш клубларини хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашга ихтисослашган туман (шаҳар)лар умумтаълим мактабларининг ўқув дастурига курашни киритиш ва уларни моддий-техник базасини такомиллаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари, ихтисослаштирилган спорт мактаблари ва спорт мактабларида кураш бўйича қабул квоталарини икки бараварга ошириш;
(«а» кичик банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикадаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлари, техникумлари ва олий таълим муассасаларининг спорт клублари таркибида кураш секцияларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар ва олий таълим муассасалари ўқувчи ҳамда талабаларининг кураш бўйича мусобақаларда қўлга киритган ютуқлари асосида «Таълим муассасаларининг «Кураш» миллий спорт тури бўйича миллий рейтинги»ни тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасалари рейтингини аниқлаш мезонларига олий таълим муассасасида кураш секциялари ташкил этилганлиги ва фаолияти мунтазам йўлга қўйилганлиги, унда қатнашувчи талабаларнинг мусобақаларда совринли ўринларни эгаллашларини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ўртасида кураш бўйича «Ўзбек полвони» республика мусобақасини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашнинг янги турларини (хотин-қизлар кураши, соҳил кураши, жанговар кураш ва бошқалар) ташкил этиш, уларни оммалаштириш чораларини кўриш, ушбу турлар бўйича тренерлар тайёрлаш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда 2023 йилдан бошлаб болалар, хотин-қизлар ва фахрийлар ўртасида мунтазам равишда ҳудудий ва республика мусобақалари ўтказишни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кураш билан шуғулланиш учун зарур моддий-техник база ва инфратузилмани шакллантириш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида 2021 — 2025 йилларда янги қуриладиган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг намунавий лойиҳаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларини қуриш ва уларни кураш гиламлари ҳамда зарур спорт инвентарлари билан жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларини жиҳозлаш нормативларини ишлаб чиқиш;
(«б» кичик бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумтаълим мактабларининг спорт залларини жиҳозлашнинг нормативларига «кураш гиламлари»ни киритиш ва мазкур мактабларни босқичма-босқич таъминлаш дастурини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Талабалар кўчасида жойлашган 1 гектар ер майдонига халқаро кураш мусобақаларини ўтказишга мўлжалланган «Кураш» миллий спорт тури марказини қуриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(«б» кичик банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг жисмоний тайёргарлик машғулотларида босқичма-босқич кураш ҳамда жанговар курашни устувор спорт турлари сифатида киритиш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тайёргарликларида кураш ҳамда жанговар кураш машғулотларига устуворлик берган ҳолда уларни босқичма-босқич жорий этиш режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг жисмоний тайёргарликларида кураш ҳамда жанговар кураш машғулотларининг амалий ва услубий қўлланмаларини тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш ҳамда жанговар кураш машғулотларини ўтказувчи тренерларни қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар спорт мусобақалари йиллик календарь режасига кураш бўйича мусобақаларни киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуролли кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳарбий хизматчи ва ходимлари ўртасида республика чемпионатини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) кураш бўйича профессионал тренерлар, ҳакамлар тайёрлаш, ўқув-услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, курашнинг илмий-методологик базасини кучайтириш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кураш халқаро ассоциацияси ва Ўзбекистон кураш федерацияси муассислигида Халқаро кураш институти фаолиятини қайта ташкил этиш ҳамда унинг асосий вазифаларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида ҳамда бошқа жисмоний маданият йўналишларидаги олий таълим муассасаларида кураш бўйича мутахассисликлар очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашга ихтисослашган туман (шаҳар)лар умумтаълим мактаблари учун кураш фанидан ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш тренерлари ва ҳакамларининг хорижий давлатларга «экспорт» қилинишини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг чет тилларини ўрганишларини рағбатлантириш тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни ўқитишга бағишланган «Кураш усуллари», «Кураш техникаси ва ўқитиш методикаси», «Янги ўрганувчилар учун кураш», «Кураш ҳамма учун», «Кураш усулларини ўқитиш методикаси» номли ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш ва чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Йил тренери», «Йил ҳаками» ва бошқа номинациялардаги республика танловини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий ва жаҳон спорт юлдузлари иштирокида ўзбек, рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кураш усулларини ўргатишга бўйича махсус видеороликлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича халқаро илмий-амалий конференцияларни, семинарларни ва форумларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳондаги барча кураш турларини илмий жиҳатдан ўрганиб, олимларнинг мазкур йўналишдаги илмий изланишларини таҳлил қилган ҳолда, кураш спорт турларини ривожланиш стратегиясини белгилаб берадиган «Халқаро кураш форуми»ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ўзбек кураши брендини яратиш, инвестицияларни жалб этган ҳолда яктак спорт кийимлари ва кураш гиламларини ишлаб чиқариш, курашни тижоратлаштириш чораларини кўриш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яктак спорт кийимлари турларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва уларнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб этиш орқали яктак спорт кийимлари ва кураш гиламлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясига букмейкерлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш орқали якка ва жамоавий кураш ўйинлари ҳамда кураш билан боғлиқ бошқа ўйинларни йўлга қўйиш, улардан олинган даромадларни фақат курашни ривожлантиришга йўналтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда «KURASHLOTTO» лотереяларини ташкил этиш ва лотерея ўйинлари ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерацияси ҳузурида унга аъзо кураш спортчиларидан иборат жисмоний ва юридик шахсларга шартнома асосида қўриқлаш хизматлари кўрсатиш бўйича таклиф киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш клубларини ташкил этиш, реклама хизматларидан фойдаланиш ва бошқа тадбирларни амалга ошириш орқали курашнинг тижоратлашувини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) курашни аҳоли ўртасида, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий реклама орқали курашнинг оммавийлигини кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича Осиё ўйинлари, Осиё ва жаҳон чемпионатлари ғолиблари, миллий терма жамоалар аъзолари тўғрисидаги маълумотларни электрон базага жойлаштириш дастурини ишлаб чиқиш ва унга барча нуфузли мусобақалар, кураш бўйича тренерлар, терма жамоа аъзолари, халқаро ва республика тоифасидаги ҳамда захирадаги ҳакамлар тўғрисидаги барча маълумотлар жойлаштирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича ўтказиладиган халқаро ва республика мусобақаларини мунтазам ёритиб бориш, кураш мусобақаларининг совриндор спортчилари оила аъзолари, тренерлари иштирокида «Курашчининг онаси», «Курашчининг отаси», «Чемпионнинг устози» каби туркум телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кураш миллий спорт турининг ривожланиш тарихи», «Кураш қаҳрамонлари», «Йил курашчиси» ва бошқа номдаги китоблар чоп этиш, ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги «UZBEK KURASH» номли ойлик илмий-оммабоп электрон журналини таъсис этиш ва уни электрон оммавий ахборот воситаларида кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Курашчилар учун бадантарбия», «Болалар учун кураш», «Катталар учун кураш», «Кураш маликаси», «Кураш миллий ғуруримиз», «Кураш миллат фахри» ва бошқа номлардаги махсус роликлар тайёрлаш ҳамда эфир вақтида, жумладан томошабоп вақтларда ҳар кун намойиш этиш, «Кураш юлдузи», «Кураш фахрийси», «Кураш тарихи», «Кураш халқ сайли» номли телекўрсатувлар тайёрлаш, радио эшиттиришлар ташкил этиш, ёшлар ўртасида курашни кенг тарғиб этиш, уларда ватанпарварлик ҳиссини уйғотиш, уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга ундашга қаратилган кўрсатувлар намойиш этиш орқали оммалаштириш бўйича медиа-режа ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, умумхалқ ҳаракати сифатида турли кураш сайилларини, байрам ва тадбирларда кураш бўйича кўнгилочар тадбирларни ташкил этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
§ 2. Курашни жаҳон халқларининг севимли спорт турларидан бирига айлантириш, унинг инсонпарвар ғояларини кенг тарғиб қилиш орқали жаҳонда Ўзбекистон нуфузини оширишнинг устувор йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Курашни жаҳон халқларининг севимли спорт турларидан бирига айлантириш, унинг инсонпарвар ғояларини кенг тарғиб қилиш орқали жаҳонда Ўзбекистон нуфузини оширишнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагиларни амалга ошириш лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) курашни жаҳонда оммалаштириш, кураш билан боғлиқ турли тадбирларга туристларни кенг жалб этиш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кураш бўйича халқаро спорт тадбирлари ғолиблари иштирокида Бухоро, Самарқанд, Хива ва бошқа сайёҳлар гавжум бўлган жойларда кураш маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этиш ҳамда уларни оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида миллий ва хорижий олий таълим муассасалари талабалари ўртасида халқаро кураш мусобақасини ташкил этиш ҳамда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар икки йилда ўтказиладиган «Жаҳон кураш ўйинлари»ни («World Kurash games») йўлга қўйиш бўйича Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан Кураш халқаро ассоциациясига таклиф киритиш орқали ушбу халқаро мусобақа мунтазам ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
устувор равишда хорижий давлатларда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича халқаро турнирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни ЮНЕСКОнинг этноспорт миллий ўйинлари номоддий маданий мероси рўйхатига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда Ислом ҳамда Африка ўйинлари, 2024 йилда Европа ўйинлари ва 2025 йилда Панамерика ўйинлари спорт мусобақалари дастурига кураш спортини киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро Олимпия қўмитаси ва унинг аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олимпия мезонлари асосида, халқаро майдонда болалар, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида кураш спортини оммавийлаштириш ва спорт мусобақаларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) хорижий давлатлар кураш федерацияларини молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, кураш инфратузилмасини шакллантириш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Кураш халқаро ассоциацияси, шунингдек, Африка, Европа, Панамерика, Осиё-Океания кураш конфедерациялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ҳамда катталар ва ёшлар ўртасида қитъавий мусобақаларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш мақсадида улар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили Кураш халқаро ассоциацияси тасдиқлаган жадвалга мувофиқ белгиланган стандартларга жавоб берадиган 2 000 дона яктак спорт кийимлари ҳамда 50 комплект кураш гиламларини хорижий давлатлар кураш федерацияларига етказиб берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар кураш федерацияларининг сўровига биноан кураш мутахассисларини хорижий давлатларга «экспорт» қилиш амалиётини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерацияси томонидан давлатлар тенглиги тамойили асосида тузилган жадвалга мувофиқ ҳар йили 50 нафар кураш бўйича чет эллик тренер ва ҳакамларнинг икки ҳафталик бепул малакасини ошириш ўқув курсларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кураш бўйича миллий ва халқаро мусобақаларни етакчи оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритишни йўлга қўйиш. Бунинг учун қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда ва хорижий давлатларда ўтадиган кураш мусобақалари, «тўй курашлари», «кураш сайиллари», «кураш фестиваллари» ва бошқа тадбирлар ҳақида рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларда материаллар тайёрлаш, уларни электрон оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон кураш федерациясининг инглиз, рус ва ўзбек тилларида веб-сайтини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курашни жаҳон бўйлаб тарғиб қилиш бўйича роликлар тайёрлаш ва ESPN (Entertainment and Sports Programming Network), Sky Sports, Setanta Sports, Fox Sports, Euronews, Eurosport CNN ҳамда бошқа етакчи хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Концепцияда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш орқали қуйидаги натижаларга эришиш мўлжалланмоқда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йилда кураш тренерлари ва ҳакамлари тайёрлаш тизимини босқичма-босқич йўлга қўйиш орқали мамлакатнинг ва хорижий давлатлар кураш федерацияларининг уларга бўлган эҳтиёжларини қаноатлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2022 йилда курашни халқаро «GAISF — Global Association of International Sports Federations» ташкилотининг эътирофига сазовор бўлиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 йилда курашни Халқаро олимпия қўмитаси томонидан тан олинишига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йилга қадар Ўзбекистон кураш федерацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари моддий-техник базасини шакллантириш ҳамда уларни кураш гиламлари билан таъминлашга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилга қадар кураш билан мунтазам шуғулланувчи мактаб ўқувчиларини жами мактаб ўқувчиларининг камида 12 фоизига етказишга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилга қадар кураш билан мунтазам шуғулланувчи аҳоли сонини камида 8 фоизга ҳамда хорижий давлатларда кураш билан мунтазам шуғулланувчи спортчилар сонини камида 12 миллионга етказишга эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2028 йилда курашнинг Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбек курашини мамлакатимизда ва жаҳонда оммалаштириш ҳамда янада ривожлантириш, ушбу спорт тури орқали мамлакатимиз шаъни ва нуфузини ошириш нафақат унинг ривожига жавобгар ташкилотларнинг юксак масъулиятини, балки ҳар бир фуқаронинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини тақозо этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияда белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши мамлакатимиз аҳолиси барча қатламларини спортга жалб этган ҳолда жисмонан соғлом авлод шаклланишини янада рағбатлантиришга, ўзбек ва жаҳон спортчиларини ягона мақсадга — жаҳоннинг инсонпарвар спорт турларидан бири бўлган курашни ривожлантириш йўлида бирлашишларига хизмат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорига
2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 — 2025 йилларда курашни оммалаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар

Ўлчов бирлиги

Йиллар кесимида

Масъул ижрочилар

2020

2021

2022

2023

2024

2025

1.

Республикадаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, техникумлари ва олий таълим муассасаларининг кураш билан шуғулланувчи ўқувчи ҳамда талабалари сонини ошириш.

фоиз

2

4

6

8

10

12

Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ўзбекистон кураш федерацияси

2.

Кураш бўйича олий таълим муассасаларида профессионал тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш.

сон

600

600

600

600

600

3000

Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,Ўзбекистон кураш федерацияси

3.

Хорижий давлатлар кураш федерацияларини ҳар йили давлат стандартларига мувофиқ қуйидаги намунавий (эталон) спорт жиҳозлари билан таъминлаш:

сон

2050

2050

2050

2050

2050

10250

Ўзбекистон кураш федерацияси, Молия вазирлиги, «Ўзстандарт» агентлиги

яктак спорт кийимлари

2000

2000

2000

2000

2000

10000

кураш гиламлари

50

50

50

50

50

250

4.

Кураш бўйича хорижий тренер ва ҳакамлар малакасини ошириш.

сон

100

100

100

100

100

500

Ўзбекистон кураш федерацияси

5.

Хорижий давлатларда кураш билан мунтазам шуғулланувчи спортчилар сонини ошириш.

сон

(млн)

1

4

6

8

10

12

Ўзбекистон кураш федерацияси, Спорт вазирлиги

6.

Кураш билан мунтазам шуғулланувчи аҳоли қамровини умумий аҳолига нисбатан ошириш.

Фоиз

(жами аҳоли сонига нисбатан)

1

2,5

4,5

6

7,5

8

Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон кураш федерацияси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 ноябрдаги ПҚ-4881-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2023 — 2027 йилларда вилоятлар марказлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида янги қуриладиган Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ҳузуридаги кураш маҳорат спорт мактабларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кураш марказининг манзили

Муддати

Жами республика бўйича: (14 та объект)

2023 — 2027 йиллар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Тахиатош гузари

2025 йил

2.

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Юсуф Отабеков кўчаси

2026 йил

3.

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Намозгоҳ кўчаси

2026 йил

4.

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, «Обод» МФЙ

2025 йил

5.

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Мустақиллик шоҳ кўчаси

2025 йил

6.

Навоий вилояти, Кармана тумани, «Ёшлик» МФЙ

2027 йил

7.

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, «Юксалиш» МФЙ

2026 йил

8.

Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри, «Қорасув» массиви

2026 йил

9.

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, «Боғи шамол» МФЙ

2027 йил

10.

Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, «Зарбдор» сув истеъмолчилари уюшмаси

2027 йил

11.

Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, «Бирлик» МФЙ

2027 йил

12.

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Марғилон кўчаси, 1-уй

2026 йил

13.

Хоразм вилояти, Янгибозор тумани, «Дўстлик» МФЙ (реконструкция қилиш ҳисобига)

2023 йил

14.

Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, «Олмос» МФЙ

2027 йил

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазирлиги томонидан ҳар йили Инвестиция дастурини шакллантиришда мазкур объектлар Дастурга киритилиши таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Спорт вазирлиги томонидан кураш маҳорат спорт мактабларини ташкил этиш манзилларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асослантирилган таклифлари асосида тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
(3-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 декабрдаги ПҚ-450-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.11.2020 й., 07/20/4881/1468-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 07.04.2022 й., 06/22/98/0279-сон; 08.07.2022 й., 07/22/314/0616-сон; 29.07.2022 й., 07/22/337/0690-сон; 01.01.2023 й., 07/23/471/0001-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон; 21.12.2024 й., 07/24/450/1042-сон)