Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1998 21.10.1992 йилдаги 485-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.10.1992 йилдаги 485-сон
Date of entry into force
21.10.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 31.03.1998
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ, ЧЕТ ЭЛ ИНВЕСТИЦИЯЛАРИНИ ЖАЛБ ЭТИШ ВА УЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, чет эл инвестицияларини жалб этиш ва уларни ҳимоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонга биноан, республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ва ташқи иқтисодий фаолиятни кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда инвестициялар йўналтириладиган республика ҳаётининг энг долзарб муаммоларини ҳал этишни, унинг иқтисодий қудратини ва экспорт имкониятларини жадал ривожлантиришни таъминлайдиган ўта аҳамиятли лойиҳаларнинг рўйхати ва техникавий-иқтисодий тавсифини ўз ичига олган Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг чет эл инвестицияларини ҳимоя қилишни кўзда тутувчи ва шу масалалар бўйича низоларни ҳакамлик судида кўриб чиқиш тартибини белгиловчи тегишли халқаро-ҳуқуқий битим ва аҳдлашувларга қўшилиши ҳақидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддат ичида чет эл инвестицияларини ҳимоя қилиш миллий суғурта жамғармаси ҳақидаги низом лойиҳасини, чет эл капитали иштирок этадиган суғурта компанияларини рўйхатдан ўтказиш тартиби ва чет эл инвестицияларини суғурта қилиш бўйича аъмоллар ўтказган пайтда мазкур компаниялардан солиқ олишда уларга бериладиган қўшимча имтиёзлар ҳақидаги таклифларни ишлаб чиқсинлар ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон «Савдо» давлат-акционерлик уюшмаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг розилиги билан ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда сўм ва валютага чет эл товарлари сотадиган хорижий юридик ва жисмоний шахсларни ва фуқароларни жалб этувчи савдо корхоналари тармоғини барпо этиш учун зарур бўлган объект (бино, хона)лар рўйхатини аниқласин, чет эл фирмалари билан Ўзбекистон Республикасида савдо уйлари, фирма дўконлари очиш юзасидан тегишли иш олиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 10 кун муддат ичида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эл валютасига товар сотиш ва хизмат кўрсатиш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Истиқболни белгилаш ва статистика Давлат қўмитаси «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига лицензияланадиган товарлар, (ишлар, хизматлар)ни биржалар орқали сотиш квоталарини белгилаш тартиби ҳақида таклифлар тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Лицензияланадиган экспорт ва импорт товарлари рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова рус тилида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки ҳафта муддат ичида лицензиялари кимошди савдосида сотилиши мўлжалланган товарлар (ишлар, хизматлар)ни лицензиялаш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда хорижий компаниялар ва халқаро молия ташкилотларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда халқаро пахта биржасини ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин. Вазирлар Маҳкамасига уч ой муддат ичида тегишли таклифларни тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо аъмолларига хизмат кўрсатишни такомиллаштириш мақсадида Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, Ўзбекистоннинг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддат ичида транспорт-экспедиторлик акционерлик компаниясини тузсин ва унинг халқаро транспорт-экспедиторлик муассасалари ва ташкилотлари тизимига киришига доир чора-тадбирларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловага* мувофиқ айрим товарлар, материаллар экспорти ва импорти учун божхона тўловларининг вақтинчалик ставкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова рус тилида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-иловага* мувофиқ экспорт ва импорт қилинадиган айрим товарга бож ҳақларини ҳисоблаш ва ундириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова рус тилида берилган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-иловага* мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали олиб ўтиш тақиқланган буюмлар рўйхати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5-илова рус тилида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиб кетиш чеклаб қўйилган халқ истеъмол моллари рўйхати Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси, Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси томонидан, савдодан ташқари оборотда қўлланиладиган божхона тўловлари ставкалари, божхона ишлари учун ҳақ эса — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда Давлат божхона қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан келишиб, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикаси билан ягона божхона иттифоқи тузган ёки эркин савдо зонасига кирадиган давлатлардан чиқадиган товарларга нисбатан импорт учун бож тўловлари бўйича уларни бундай тўловдан озод қилиш шаклидаги имтиёзлар жорий этиш тўғрисида, ставкаларни ўзгартириш ёки имтиёзли олиб кириш учун квоталар белгилаш ҳақида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори билан ўз кучини йўқотган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Дунё жамоатчилигини, хорижий ишбилармонлар доираларини республикада жамиятни янгилаш, уни ижтимоий-иқтисодий ислоҳ қилиш, савдо, ташқи иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кўзда тутувчи ҳуқуқий асосларни яратиш, Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан техникавий ҳамкорлигини ахборот хизмати билан таьминлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар билан кенг миқёсда таништириш мақсадида, шунингдек, маҳаллий ва хорижий шериклар ўртасидаги самарали ҳамкорликни таъминлайдиган консультациявий ва бошқа хизматлар кўрсатувчи, Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таъминловчи хўжалик ҳисобидаги идоралараро Марказ тузиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига, Адлия вазирлигига, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитасига, Матбуот давлат қўмитасига, Давлат телерадиоэшиттириш компаниясига, Миллий ахборот агентлигига бошқа манфаатдор республика ва чет эл ташкилотлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таьминловчи Марказ ташкил қилишда ҳисса қўшиш асосида иштирок этиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Марказга ноширлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин, унга республикада ва чет элларда тарқатиш мақсадида махсус даврий нашрлар, ахборот ва реклама маҳсулотлари чиқаришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таъминлаш Марказининг манзили қилиб мазкур комплекснинг объекти ҳуқуқлари билан Республика халқаро савдо обьектлари комплекси белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг халқаро алоқаларини ахборот билан таьминлаш Марказини керакли телекоммуникация алоқаси жиҳозлари билан шартнома асосида таьминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар, идоралар, концернлар, уршмалар, иттифоқлар, маҳаллий бошқарув органлари Марказга унинг уставида кўрсатилган фаолиятни амалга ошириш учун зарур ахборотларни олишида ёрдам кўрсатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1992 йилнинг декабрь ойида кўриб чиқилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 21 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
485-сон