Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2026 07.09.2020 йилдаги 541-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.09.2020 йилдаги 541-сон
Date of entry into force
07.09.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 14.08.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш механизмини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сонли «Атроф-муҳитга таъсирни баҳолашнинг янги механизмларини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан 2026 йил 14 августдан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикасининг Атроф муҳитни муҳофаза қилиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 30 октябрдаги ПФ-5863-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга доир муҳим қарорларни қабул қилишда шаффофликни таъминлаш учун жамоатчиликни кенг жалб қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ «рақамли иқтисодиёт»га ўтиш мақсадида давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун ҳар йили қоғоз шаклида тақдим этиладиган 30 мингга яқин ҳужжатларнинг электрон алмашинуви тизимини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатиши юқори ва ўртача даражада хавфли бўлган фаолият турларининг атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатишини муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувларини ўтказишни амалга жорий этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори (кейинги ўринларда — I тоифага мансуб), ўртача (кейинги ўринларда — II тоифага мансуб) ва паст даражада хавфли (кейинги ўринларда — III тоифага мансуб), шунингдек, маҳаллий даражада таъсир кўрсатувчи (кейинги ўринларда — IV тоифага мансуб) ва Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг рўйхати 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II, III ва IV тоифаларига мансуб фаолият турларини давлат экологик экспертизасидан ўтказишни ташкил қилиш, экспертизадан ўтказишга материалларни тайёрлаш ва тақдим этиш, экспертизани ўтказиш муддатлари, экспертиза иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш, шунингдек, экспертиза хулосаси мақоми ва экспертизани ўтказиш учун ҳақ тўлашни тартибга солувчи Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият турларининг атроф муҳитга салбий таъсирини аҳоли ва жамоатчилик орасида муҳокама қилиш учун жамоатчилик эшитувини ташкил этиш ва ўтказиш тартибини, шунингдек, жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг ҳуқуқий ҳолатини белгиловчи Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин ва унга давлат экологик экспертизасини ўтказишда қуйидаги функциялар юклансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;

давлат ва жамоат экологик экспертизаси бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро экспертларни жалб қилиш;

банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизаси бўйича ижобий хулоса берилмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси бўйича хулосалар бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;

давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича тажриба алмашишда бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган материаллар ва лойиҳалар сифатини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг рейтингини шакллантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Давлат экология қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2020 йил 1 октябрга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг веб-сайти орқали давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизимини ишлаб чиқсин ва ишга туширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат экологик экспертизасидан ўтказишнинг электрон ҳужжат алмашинуви тизими ишга тушгандан сўнг ариза ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ёзма равишда қабул қилиш тўхтатилиши белгилаб қўйилсин (махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, экспертиза органларига келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш, уларга услубий раҳбарлик қилиш, шунингдек, экспертизани ўтказиш билан боғлиқ муаммоли ва баҳсли масалаларни ҳал этиш учун доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турларининг давлат экологик экспертизасини атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета асосида ўтказиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) 2020 йил 1 декабрдан бошлаб, ушбу қарорга 3-иловага мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган I ва II тоифаларга мансуб бўлган мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказилишини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) бир ой муддатда тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва амалий аҳамиятини тадбиркорлик субъектлари ва жамоатчилик орасида кенг ёритиш бўйича оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилинишини ҳамда мавзуга оид кўрсатувлар ва эшиттиришлар ташкил этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилишнинг барча турлари учун давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, ер участкаларини ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган лойиҳаларни молиялаштириш ва уларга кредит ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг раиси Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 7 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
541-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарорига
1-ИЛОВА

Давлат экологик экспертизасидан ўтказиладиган фаолият турларининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб (юқори даражада хавфли) фаолият турлари (*)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республика ва халқаро аҳамиятига эга бўлган автомагистраллар, метро, темир йўллар, тез ҳаракатланадиган катта йўллар, кўприклар ва юк терминаллари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аэропортлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Атом станциялари, ядровий реакторли қурилмалар, атом саноати чиқиндилари ва бошқа радиоактив чиқиндиларга ишлов бериш ёки утилизация қилиш қурилмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича I ва II тоифадаги базалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Республика ва вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган сув ўтказгичлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сув омборлари ва тўғонлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Кон-бойитиш фабрикалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Маиший чиқинди полигонлари (200 минг кишидан ортиқ аҳолиси мавжуд шаҳарлар ва аҳоли пунктлари учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 30 МВт дан ортиқ қувватга эга бўлган гидроэлектростанциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Руда ва кимёвий хом ашёни қазиб олиш конлари, қазиб олишда ҳосил бўладиган конларни рекультивация қилиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дарё ва сой ўзанларини тўпланиб қолган норуда материаллардан тозалаш ва қазиб олиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ёқилғи ресурсларини (нефть, газ, кўмир ва бошқалар) қидириш, разведка қилиш, қазиб олиш ва қудуқларни жиҳозлаш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қора ва рангли металлургия заводлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тери-кўнчилик корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суткалик иш ҳажми 280 минг куб метрдан ортиқ бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Республика ва давлатлараро аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Машинасозлик саноати (авиасозлик, вагонсозлик, автомобиль, трактор, мотор ишлаб чиқариш ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Заҳарли чиқиндиларни, шунингдек, шлам ва шлакларни тўплаш ёки кўмиш полигонлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Республика аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари, шунингдек, нефть ва газни қайта ишлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ер ости газ омборлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ер остида ишқор билан ювиш полигонлари, шунингдек, зич ҳолатда ишқор билан ювиш технологиясидан фойдаланадиган корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Хавфлилик даражасининг I ва II синфига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Аккумуляторлар ва унинг элементлари, шунингдек, гальваник батареялар ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Асбест ва таркибида асбест бўлган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Портловчи моддаларни ишлаб чиқариш корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Халқаро битимлар билан тартибга солинадиган, таркибида заҳарли моддалар бўлган асбоб-ускуналар ёки қурилмаларни ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Радиоактив моддалар (изотоплар) ишлаб чиқариш, уларни ишлатиш ва сақлаш (тиббиёт тизими бундан мустасно) корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Таркибида заҳарли аралашмалар бўлган ойна, заҳарли кимёвий моддалар ҳамда I ва II хавфлилик синфга мансуб бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Цемент ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Республика аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар омборхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. 300 МВт ёки ундан ортиқ қувватга эга бўлган иссиқлик, фото, шамол электр станциялари ва бошқа ёндириш қурилмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Дори моддалари (субстанция) ва реагентларни ишлаб чиқарувчи фармацевтика заводлари ва фабрикалари (тайёр доривор воситаларни қадоқлаш корхоналари бундан мустасно).
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Кимё комплекслари ва заводлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб (ўртача даражада хавфли) фаолият турлари (**)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари ва кўприклар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аэродромлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вилоятлараро аҳамиятга эга бўлган ер ости сувларини олиш иншоотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Маиший чиқинди полигонлари (100 мингдан 200 минг кишигача истиқомат қиладиган аҳоли пунктлари учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Темир йўл деполари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кенг тарқалган фойдали қазилмаларни излаш, қидириш ва қазиб олиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Суткалик иш унуми 50 мингдан 280 минг куб метргача бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Озиқ-овқат маҳсулотлари, ёғ-мой ва биологик қўшимчалар ишлаб чиқариш комплекслари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Резина хом ашёси, маҳсулотлари ва буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятга эга бўлган электр узатиш линиялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сув ўтказиш қуввати секундига 50 куб метрдан ортиқ бўлган магистрал каналлар, дарёлар ва лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати секундига 20 куб метрдан ортиқ бўлган коллекторлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган нефть ва газ қувурлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Дамбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Алкоголли ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Чармни бўяш ва локлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Йилига 300 тоннадан ортиқ газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш, шунингдек, рубероид ишлаб чиқариш ҳамда хавфлилик даражаси III — V синфга мансуб заҳарли кимёвий моддалар ва бирикмалар ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Хавфлилик даражасининг III тоифасига мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва ёқиш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қурилиш саноати корхоналари, асбест ва цемент ишлаб чиқариш бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қоғоз ва картон ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ёғоч-қипиқ ва ёғоч-толали плиталар ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Оптик тола ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Дори воситалари, тиббий жиҳозлар (реагентларни ишлаб чиқариш бундан мустасно) ва косметика препаратларини ишлаб чиқариш корхоналари.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 5 мартдаги ПФ-35-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кўмир кули омборлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлган йигирув ва тўқув фабрикалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Паррандачилик фабрикалари (шу жумладан, паррандани етиштириш, сўйиш ва маҳсулотни қайта ишлаш).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Радиотехника саноати ва электрон саноат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан, ўғитлар омборхоналари ва заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Нефть ва газ конларини сейсмик жиҳатдан разведка қилиш (сейсмик ва электр разведкаси бундан мустасно) ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Иссиқлик қуввати соатига 100 МВтдан 300 МВтгача бўлган иссиқлик электр станциялари ва бошқа энергетик ёндириш қурилмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Пахтани қайта ишлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Бўёқлар, шу жумладан, лок-бўёқ ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Биологик, радиоактив ва ёнувчи-портловчи моддалар билан ишловчи марказий лабораториялар (лаборатория фаолиятида фойдаланиладиган жиҳоз ва ускуналар бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Геофизик ва геологик тадқиқотларни сейсмик ва электр разведка қилиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари (***)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган автомобиль йўллари ва кўприклар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автопарклар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автомобилга ёнилғи ва газ қуйиш станциялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш ҳажми бўйича III тоифадаги базалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Биогаз қурилмалари, биотехнологиялардан фойдаланувчи (шу жумладан пиллани қайта ишловчи) корхоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар аҳамиятига эга бўлган ер ости сувларини чиқариш иншоотлари.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман аҳамиятига эга бўлган сув ўтказгичлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган электр узатиш линиялари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Туман ва шаҳар (Тошкент шаҳри бундан мустасно) аҳамиятига эга бўлган газ қувурлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қуввати 30 МВт ва ундан кам бўлган гидроэлектростанциялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Норуда фойдали қазилмаларни қайта ишлаш (фойдали қазилма конлари бундан мустасно) корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Чорвачилик комплекслари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Идоравий аҳамиятга эга бўлган темир йўллар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ҳайвонотчилик хўжаликлари ва питомниклар (норка, андатра, шиншилла ва бошқалар).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Суткалик иш унуми 50 минг куб метрдан кам бўлган канализация тозалаш иншоотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Гилам ишлаб чиқариш корхонлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Алкоголсиз ичимликлар ишлаб чиқариш ва қадоқлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Хом ғишт, шлакоблок, йўлка плиткалари ва пеноблоклар ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Терига ишлов бериш корхоналари (ошлаш ва бўяш бундан мустасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Секундига 50 куб метрдан кам сув ўтказадиган магистрал каналлар ва ҳар секундда лойиҳа бўйича ҳисобланган қуввати 20 куб метрдан кам бўлган коллекторлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Гўшт маҳсулотларини қайта ишлаш ва сўйиш (шу жумладан қушхоналар) корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мебель ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ун ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Корхона ва ташкилотларнинг нефть маҳсулотлари омборлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Аҳолиси 100 минг кишидан кам бўлган аҳоли пунктлари учун маиший чиқиндилар полигонлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Жунни қайта ишлаш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Хавфлилик даражаси IV ва V синфга мансуб чиқиндиларни қайта ишлаш ва (ёки) ёқиш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Пахта толасини қайта ишлаш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Сутни қайта ишлаш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 300 тоннадан кам бўлган газмол ва қоғозни лок билан кимёвий тўйинтириш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Қурилишда фойдаланиладиган пардозлаш материалларини ишлаб чиқариш, шунингдек, оҳак, гипс, шпаклевка ва бўр ишлаб чиқариш корхоналари (керамик плита ва санитария техник воситалар ишлаб чиқариш бундан мустансо).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Резинотехника буюмларини ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Пойабзал ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Омихта ем ишлаб чиқариш корхоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қаттиқ ва суюқ совун ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Салфетка, ҳожатхона коғози, тагликлар ва гигиеник воситаларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Полимер буюмлар ва синтетик материаллар, шу жумладан, ювиш ва тозалаш моддаларини ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Шишадан таркибида заҳарли моддалар бўлмаган буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Чинни буюмларни ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Бўяш ва оқартириш цехлари бўлмаган йигирув ва тўқув фабрикалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тайёр доривор воситаларни, шунингдек, озиқ-овқат маҳсулотларини (чой, туз, шакар ва бошқаларни) қадоқлаш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Кўмир ва кўмир брикетларини ишлаб чиқариш корхоналари ва уларни сақлаш омборлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Суғориладиган ерларни реконструкция қилиш ва мелиоратив жиҳатдан яхшилаш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Двигатель ва машиналарни таъмирлаш, йиғиш, шунингдек, уларни бўяш корхоналари (металл қуйиш ва эритиш ускунлари мавжуд корхоналар бундан мустано).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Майдони 30 гектардан ортиқ бўлган балиқ урчитиш ҳавзалари, шунингдек, балиқни қайта ишлаш комплекси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. 150 тадан ортиқ савдо ўрнига эга бўлган бозорлар ва савдо марказлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Электр асбоб-ускуналарини йиғиш ва таъмирлаш, металлга ишлов бериш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Сел сувини тўплаш омборлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Туман аҳамиятига эга бўлган заҳарли кимёвий моддалар, шу жумладан, ўғитлар омборлари ва заҳарли чиқиндихоналарни рекультивация қилиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг махсус объектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Босмахоналар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қуввати 100 МВтгача бўлган иссиқлик, шунингдек, фото, шамол электр станциялари (биноларнинг том ва фасад қисмида ўрнатишга мўлжалланган қуёш фотоэлектр станциялари бундан мустасно) ва бошқа ёндириш қурилмалари.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Трамвай-троллейбус парклари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Хлораторлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Кимёвий тозалаш ва кир ювиш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. 50 тоннадан ортиқ сиғимли совутгич қурилмалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Кальций карбиди ишлаб чиқариш цехлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Кимёвий моддалар билан маҳсулотларни ўрганиш марказий лабораториялар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Ёввойи ҳайвонларни янги иқлимга мослаштириш ва дурагайлаш фаолияти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Инерт газлар ишлаб чиқариш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб (маҳаллий таъсир кўрсатиш) фаолият турлари (****)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автосервис пунктлари ва автомобилларни ювиш жойлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта титиш цехлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Овчилик ва балиқчилик хўжаликлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Гилам тўқиш цехлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ун тегирмонлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тошга ишлов бериш цехлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Рекреация ва уй-жой-фуқаролик объектлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ва консервалаш корхоналари (шу жумладан цехлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш майдончалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Иситиш тизимига (табиий газ, кўмир ва бошқа ёнилғи турларида ишловчи) эга иссиқхоналар (шахсий ёрдамчи хўжаликлар бундан мусатасно).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қорамол, йилқичилик, қўйчилик, чўчқачилик ва қуёнчилик фермалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Мебель йиғиш ва таъмирлаш цехлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 50 тоннадан кам сиғимли совутгич қурилмаларига эга омборхоналар, озон қатламини бузувчи ва иссиқҳона газларини ҳосил қилувчи моддаларни тўлдириш устахоналари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Оптик толали ва бошқа кабелларни ўтказиш, мобиль алоқа учун елканли антеналарни ўрнатиш ишлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. 50 тадан кам савдо ўрнига эга бўлган бозорлар ва савдо марказлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

1. Халқаро молиявий ташкилотлар лойиҳалари A, B ва C тоифалари бўйича таснифи (* — А тоифа, ** — В тоифа, *** — С тоифа, **** — С+ тоифа).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу рўйхатга киритилмаган фаолият турлари давлат экология экспертизасидан ўтказилади, бунда мазкур фаолият турининг қайси тоифага мансублиги Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги экспертлар кенгаши томонидан тақдим этилган материаллар асосида ёки жойига чиқиб ўрганиш натижасида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган материаллар комплекс ҳисобланса ва атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатиши юқори тоифа бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарорига
2-ИЛОВА

Давлат экологик экспертизаси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом «Экологик экспертиза тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этиладиган материалларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш тартиб-таомилларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган фаолиятни амалга оширишнинг ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳит ва экологик хавфсизлик учун, шу жумладан, аҳоли соғлиғи, атроф табиий муҳит компонентлари учун ҳар қандай оқибатлари ва ушбу омилларнинг ўзаро боғланган алоқаси, шунингдек, ушбу омиллардаги ўзгаришларнинг ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлар ва маданий мерос объектларига таъсири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси — атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи ҳисобланади ва мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа хил фаолиятни амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилинишидан олдин ишлаб чиқиладиган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот — атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг иккинчи босқичи хисобланади, бунда атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг биринчи босқичи давлат экологик экспертизасидан ўтказилиши натижаларига кўра қўшимча тадқиқотлар, махсус таҳлиллар ўтказиш, атроф муҳитга ва фуқаролар соғлиғига қўшимча равишда салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ва бошқа ҳолатларда зарурлиги аниқланган бўлса, ишлаб чиқиладиган материаллар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифага мансуб фаолият турлари — ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири юқори даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирни олдини олиш ва камайтириш учун доимий равишда чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, заводлар, фабрикалар, комплекслар, технологиялар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифага мансуб фаолият турлари — ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган салбий таъсири ўртача даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирни олдини олиш ва камайтириш учун маълум бир чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, заводлар, фабрикалар, комплекслар, ташкилотлар, технологиялар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифага мансуб фаолият турлари — ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга кўрсатадиган таъсири паст даражада хавфли бўлган, ушбу таъсирнинг олдини олиш учун айрим чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этадиган корхоналар, технологиялар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифага мансуб фаолият турлари — ўз фаолияти натижасида атроф муҳитга маҳаллий даражада таъсир кўрсатадиган, ушбу таъсирнинг олдини олиш учун алоҳида чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этмайдиган цехлар, иншоотлар, объектлар, қурилмалар ва бошқа фаолиятлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга потенциал таъсирининг хусусиятлари ва даражасини, кутилаётган экологик ва улар билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий оқибатларни аниқлашга ҳамда табиатдан оқилона фойдаланиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқишга қаратилган тартибот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи — давлат экологик экспертизасига тақдим этиладиган материалларни ишлаб чиқувчи юридик ёки жисмоний шахс (кейинги ўринларда — ишлаб чиқувчи ташкилот);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари — мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирни баҳолашда тайёрланадиган ва давлат экологик экспертизаси учун тақдим этиладиган ҳужжатлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи (ташаббускор) — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолият бўйича ҳужжатларни ушбу фаолият турига қўйиладиган норматив-ҳуқуқий талабларга мувофиқ тайёрлашга масъул бўлган ҳамда уларни давлат экологик экспертизасига тақдим қиладиган юридик ёки жисмоний шахс;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини ва экологик экспертиза объектини реализация қилиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан амалга ошириладиган экспертиза тури;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият — табиий ресурслардан фойдаланишни, атроф табиий муҳит компонентларига салбий таъсир кўрсатишни назарда тутувчи, ҳар қандай мўлжалланаётган ва (ёки) режалаштирилган фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот — атроф муҳитга таъсирни баҳолаш жараёнининг якуний босқичи бўлиб, тугалланган объект (реконструкция қилиш, модеренизация, кенгайтириш) фойдалинишга топширилгунга қадар атроф муҳитга таъсир этувчи экологик нормативларни белгилаш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик нормативлар — атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтиши лозим бўлган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлашиши, ташламалар ва оқовалар меъёрларини белгилаш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизлик талаблари — табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, атроф муҳитга ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсирнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Экологик экспертиза қуйидаги мақсадларда ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирнинг барча потенциал турларининг хусусияти ва хавфлилик даражасини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи фаолиятнинг экологик, иқтисодий ва ижтимоий оқибатларини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолиятга тегишли қарорларни қабул қилишда ижтимоий афзалликларни аниқлаш ва ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга минимал таъсир этган ҳолда табиатдан оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида хўжалик фаолияти ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш бўйича муқобил имкониятларни кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича назарда тутилаётган тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳит компонентларига ҳамда фуқаролар соғлиғига таъсирининг олдини олиш ва юмшатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар давлат экологик экспертизаси объектлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларнинг лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларга фавқулодда экологик вазият, экологик офат зоналари ҳамда муҳофаза қилинадиган ҳудудлар мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ҳуқуқий режимга эга объектлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мажбурий давлат экологик экспертизаси давлат экологик экспертизаси ўтказиладиган фаолият турларининг белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг хоҳишига кўра юқорида кўрсатилган рўйхатга киритилмаган фаолият тури бўйича давлат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат экологик экспертизасини ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тақдим қилинган материалларнинг табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини текшириш;
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг экологик ва ижтимоий оқибатлари ҳақидаги маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биологик, кимёвий моддалар ва технологияларнинг атроф муҳитга таъсири асосли баҳоланганлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни амалга ошириш оқибатларининг экологик хавфлилик даражаси тўғри баҳоланганлигини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизлик талабларини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг етарлилиги ва асосланганлигини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик нормативлар лойиҳаларининг асосланганлигини текшириш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Атроф-муҳитга таъсири бўйича I ва II тоифага кирувчи янги объектларни лойиҳалаштиришда юқори самарадорликка эга чанг-газ тозалаш ускуналари ва (ёки) локал сув тозалаш иншоотлари ўрнатилиши кўзда тутилмаган лойиҳаларни давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ман этилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси) давлат экологик экспертизаси соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизасини ўтказишда ваколатли давлат органига қуйидаги функциялар юклатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини ташкил этиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат экологик экспертизаси бўйича норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун эксперт ва мутахассисларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро экспертларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ва бошқа кредит ташкилотларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосасини олмаган объектларни молиялаштириш, уларга кредит ажратиш ва бошқа молиявий операцияларни тўхтатиш (тугатиш) ҳақида тақдимномалар юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси бўйича хулосалар бажарилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалалари бўйича тажриба алмашишда белгиланган тартибда бошқа мамлакатларнинг табиатни муҳофаза қилиш ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилган материаллар ва лойиҳалар сифатини баҳолаш ҳамда ишлаб чиқувчи ташкилотларнинг рейтингини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
(7-банднинг унинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказишни ташкил қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Давлат экология қўмитасининг қуйидаги ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасини ўтказади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Давлат экологик экспертизаси маркази (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси маркази);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси марказининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиали);
(8-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси давлат экологик экспертизасининг ягона тизимини ташкил этувчи ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига услубий раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 4-бандида қайд этилган давлат экологик экспертизаси объектларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича тақдим этилган материаллар, экологик нормативлар, лойиҳалар ва бошқа ҳужжатлар асосида ўрганади, таҳлил қилади, давлат экологик экспертизасидан ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи сўрови бўйича экологик экспертизанинг бориши ва унинг натижалари тўғрисида кўриб чиқиш муддати тамом бўлгандан кейин бир иш куни давомида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосасини ушбу Низомда белгиланган тартибда беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Давлат экологик экспертизаси маркази қуйидаги объектлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолашда — лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши, техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар ёки атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлигига салбий таъсир кўрсатадиган технологик жараённи ўзгартиришларни, атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори даражада хавфли (кейинги ўринларда — I тоифага мансуб) ва ўртача даражада хавфли (кейинги ўринларда — II тоифага мансуб) фаолият турлари бўйича махсус ҳуқуқий режимга эга объектларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I тоифага мансуб фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг йўл қўйиладиган чекланган экологик нормативлари лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларга муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс текшириш материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника, технология, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурлари ва концепцияларининг, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқлари объектларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолиси сони 50 минг кишидан ортиқ бўлган лойиҳалаштириладиган объектларнинг шаҳарсозлик ҳужжатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома -услубий ҳужжатлар (техник регламентлар, шартлар, стандартлар, қоидалар ва йўриқномалар) лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳудудий давлат экологик экспертизаси марказлари қуйидаги объектлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолашда — атроф муҳитнинг ҳолатига ва фуқаролар соғлиғига салбий таъсир кўрсатадиган ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг паст даражада хавфли (кейинги ўринларда — III тоифага мансуб) ва маҳаллий даражада таъсир кўрсатиш (кейинги ўринларда — IV тоифага мансуб) фаолият турларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, кенгайтирилиши, реконструкция қилиниши ва техник қайта жиҳозланиши лозим бўлган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектларни ёки технологик жараёнларни ўзгартиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II ва III тоифасига мансуб фаолият турлари бўйича атмосферага чиқариладиган ташламаларнинг, ер усти сув оқимлари ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқоваларини оқизишнинг, ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндилари ҳосил бўлиши ҳамда уларни жойлаштиришнинг экологик нормативлари лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳаларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳолиси сони 50 минг киши ва ундан кам бўлган объектларнинг (шаҳарчалар, турар жой даҳалари) шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва буюртмачилардан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар, маълумотномалар, ахборот материаллари ва бошқа материалларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ва табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг норматив ҳужжатлари талабларига жавоб бермайдиган материалларни буюртмачига қайтариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заруратга кўра давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг ишончлилигини объектнинг ўзига бориб аниқлаш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари, шунингдек, экспертлар давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўз вақтида, комплекс, холисона ва сифатли ўтказилишини таъминлаш учун масъулдир.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари қурилиши учун ер участкаларини танлаш, ажратиш материаллари, қурилиш ва ишга тушириш, технологик ўзгартиришларни ўз ичига олган ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ўзгартириш билан боғлиқ лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда жамоатчилик эшитувларида қўллаб-қувватланган тақдирда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат экология қўмитаси атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларини давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур ҳолларда хулосалари тавсия хусусиятига эга бўлган малакали мутахассислар ва олимларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни шартнома асосида ўз маблағлари ҳисобига жалб этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш пайтида экспертлар ўз фаолиятини мустақил ва амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Давлат экологик қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш ҳамда экспертлар хулосаларининг холислиги ва асосланганлигини таъминлаш, шунингдек, буюртмачиларнинг давлат экологик экспертизаси органлари юзасидан мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Давлат экология қўмитаси ҳузурида Давлат экология қўмитаси, шунингдек, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларидан иборат доимий фаолият юритувчи экспертлар кенгаши ташкил қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси бўйича экспертлар кенгаши фаолияти ва унинг таркиби Давлат экология қўмитасининг раиси томонидан тасдиқланадиган низом асосида тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Экспертлар кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси ўтказилаётган объектларни фаолият турлари бўйича таснифлаш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолиятига услубий раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосаларининг экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлигини текширади;
(18-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачиларнинг давлат экологик экспертизаси органлари юзасидан мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив ҳужжатларнинг амалий қўлланиши жараёнида буюртмачилар ҳамда Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ўртасида юзага келувчи баҳсли масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ва давлат экологик экспертизаси буюртмачилари ўртасидаги баҳсли масалалар ва низолар экспертлар кенгаши томонидан шикоят аризаси берилган кундан эътиборан 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шикоят аризаси кўриб чиқилгандан кейин 2 иш куни мобайнида экспертлар кенгаши томонидан йиғилиш баённомаси тайёрланади ва у бир иш куни мобайнида Давлат экология қўмитаси раҳбарияти томонидан имзоланган ҳолда тегишлилиги бўйича Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиалига маълумот ёки ижро этишга, шунингдек, шикоят аризасини берган буюртмачига маълумот учун юборилади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертлар кенгаши томонидан кўриб чиқиш натижаларига кўра давлат экологик экспертизасининг хулосаси юзасидан суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари мураккаб объектларининг давлат экологик экспертизасини ўтказиш мақсадида Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғи билан Давлат экологик экспертизаси маркази эксперт ходимларидан иборат экспертлар комиссияси тузилиши ва мазкур эксперт комиссияси таркибига мутахассислар ва олимлар, шу жумладан, турли вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эксперт комиссиясининг иш натижалари Давлат экология қўмитаси раиси томонидан тасдиқланадиган эксперт комиссиясининг жамловчи хулосаси шаклида баён этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Материалларни давлат экологик экспертизасига тақдим этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда электрон ҳужжат алмашиш тарзида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисидаги ариза ва унга илова қилинган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари буюртмачи томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги шахсий кабинети орқали Давлат экология қўмитасининг тегишли ихтисослашган эксперт бўлинмасига жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза буюртмачининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Махсус ҳуқуқий режимга эга объектларнинг давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини қоғоз шаклида тақдим этишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу объектларнинг давлат экологик экспертизаси ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари объектлари лойиҳалаштирилаётганда (лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш, шаҳарсозлик ҳужжатларининг барча турлари, махсус режимли объектлар) — атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни молиялаштиришга қадар мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолият ва бошқа фаолиятни амалга ошириш босқичида бажариладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш натижалари бўйича қўшимча қидирув ишлари, тадқиқотлар, махсус лаборатория таҳлиллари, моделли тажрибаларни амалга ошириш ва далиллар билан асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларини ишлаб чиқиш зарурлиги аниқланган тақдирда амалга ошириладиган атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объект фойдаланишга қабул қилингунига қадар бажариладиган ва лойиҳалаштирилаётган объектларнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолашнинг якунловчи босқичи ҳисобланган экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот давлат экологик экспертизаси объектининг техник-иқтисодий асосланиши тасдиқлангунига қадар тақдим этилади. Атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотни ишлаб чиқиш зарурати атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари асосида Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) амалда фаолият кўрсатаётган объектлар учун (атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлигига салбий таъсир кўрсатаётган ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар) экологик нормативлар лойиҳалари тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар амалда фаолият кўрсатаётган объект реконструкция, модернизация қилинган, қайта ташкил этилган, кенгайтирилган ёки жойлашуви ўзгартирилган тақдирда атроф муҳитга таъсир баҳоланади ва атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги ариза лойиҳаси ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда агар объектда экологик аудит ўтказилган бўлса, буюртмачи қўшимча экологик аудит материалларини тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) бошқа объектлар бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурлари, концепциялар, ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодий ва ижтимоий соҳа тармоқларини жойлаштириш ҳамда ривожлантириш схемаларининг лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ва йўриқнома-услубий ҳужжатлар (техник регламентлар ёки экологик меъёрлар, қоидалар, йўриқномалар) лойиҳалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техника, технология, материаллар, моддалар ва маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларга кейинчалик муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари, шунингдек, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни бошқариш режалари лойиҳалари юзасидан ишлаб чиқилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизасига тақдим этилган I, II, III тоифаларга мансуб фаолият турлари учун атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари таркибида қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускор (Ф.И.О.) ва ишлаб чиқувчи (номи, паспорт/гувоҳнома/ ID-карта маълумотлари, СТИР) тўғрисида умумий маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган фаолиятни амалга оширишга қадар атроф муҳитнинг ҳолати, шу жумладан, фаолият режалаштирилаётган ҳудудда аҳолининг жойлашганлиги, атмосфера ҳавоси, ер усти, ер ости ва оқова сувларнинг ҳолати ва ифлосланганлик даражаси, доимий ёки вақтинчалик фойдаланишга ажратилган ерларнинг хусусиятлари ҳамда уларнинг ифлосланиши, ландшафтларнинг бузилиши, иқлим, геологик, гидрологик, гидрогеологик ва бошқа табиий шароитларнинг, ўсимлик, ҳайвонот дунёси, рекреация зоналари ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва бошқа атроф муҳит хусусиятларининг тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг жойлашиши ҳамда танланган ва муқобил жойларнинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиши схемаларига мувофиқлигини асослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб объектлар бўйича жамоатчилик томонидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги жамоатчилик эшитуви хулосаси ҳамда лойиҳани жамоатчилик эшитувидан ўтказишда тушган таклифлар ва эътирозлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир бўйича олиб борилган тадқиқотлар ҳажми, таъсир кўрсатишни баҳолаш олиб борилган жараёнда фойдаланилган ахборот манбалари (ер ресурслари, иқлим, атмосфера ҳавоси ҳолати, геоморфологик, геологик, гидрологик, гидрогеологик шароитлар, ўсимлик ва ҳайвонот олами, аҳоли саломатлиги, тупроқ, археологик, тарихий ва маъданий хусусиятлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг географик координаталари, унга туташ бўлган рекреация зоналар, аҳоли пунктлари, ирригация, мелиорация объектлари, қишлоқ хўжалиги экинлари майдонлари, электр узатиш линиялари, транспорт, сув ва газ қувурлари ҳамда бошқа коммуникациялар ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ўзида акс эттирган схема-харита;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиши ва (ёки) ишлаб чиқарилиши мўлжалланаётган асосий ва ёрдамчи объектлар, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хом ашё, ёнилғи маҳсулотлари ҳамда уларнинг атроф муҳитга таъсири таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариладиган маҳсулотларнинг тури ва йиллик қуввати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавосига чиқариладиган ташланмалар ҳамда оқова сувларнинг кутилаётган таркиби ва ҳажми, ҳосил бўладиган чиқиндилар морфологияси ва ҳажми, шунингдек, уларнинг атроф муҳитга салбий таъсири ва уларни камайтириш усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки реконструкция ва модернизация қилинаётган, қайта ташкил этилаётган, кенгайтирилаётган фаолиятнинг муқобиллари ва технологик ечимларининг фан, техника ютуқлари ва илғор тажрибани ҳисобга олган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш нуқтаи назаридан таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салбий экологик оқибатларни истисно этувчи ва давлат экологик экспертизаси объектининг атроф муҳитга таъсирини камайтирувчи ташкилий, техник, технологик ечимлар ва чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳалокат натижасида атроф муҳитга салбий таъсирга олиб келиши мумкин бўлган ҳолатлар таҳлили (ҳалокатга олиб келиши мумкин бўлган оқибатларнинг олдини олиш сценарийси);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилиш натижасида атроф муҳитнинг ўзгариши ва экологик оқибатларнинг прогнози;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир этадиган манбалар, уларнинг турлари, ушбу таъсир чегаралари, интенсивлиги ва давомийлиги тўғрисида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқарилган маҳсулотлардан фойдаланиш доираси, уларга қўйилган чекловлар, шунингдек, маҳсулотларнинг моддий ёки маънавий эскириши туфайли истеъмол хусусиятлари йўқолганда уларни зарарсизлантириш ёки улардан фойдаланиш усулларини кўрсатган ҳолда хавфсизликни таъминлаш дастурлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнот бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳандислик-геология қидирув ишлари, моделли ва бошқа зарур тадқиқотлар натижаларига ажратилган майдонларнинг экологик холатини баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳит ҳолати тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдонларнинг экологик холатини сақлаб қолиш мақсадида қўлланиладиган технологиянинг атроф муҳитнинг бошқа компонентларига таъсирининг экологик таҳлили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик эшитувларининг ижобий хулосаси, жамоат эшитувлари давомида берилган таклиф ва эътирозларнинг кўриб чиқилиши натижалари ҳақида маълумот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда салбий оқибатларнинг олдини олиш юзасидан илмий асосланган табиатни муҳофаза қилиш тадбирлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) экологик оқибатлар тўғрисидаги баёнот бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан атроф муҳитга таъсир тўғрисидаги баёнотнинг лойиҳасини кўриб чиқиш натижалари, шунингдек, жамоатчилик фикрини эшитишда киритилган таклифлар бўйича лойиҳа қарорларига тузатиш киритиш ва қабул қилинган бошқа чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд маълумотлар, шунингдек, қиёсий таҳлил натижаларига, эксперт баҳоларига, олдинги тажрибалар таҳлилига асосланган атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг асословчи материаллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объектларининг атроф муҳитни ифлослантирувчи манбалари жойлашуви схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объекти фаолиятини тартибга солувчи экологик нормативлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объектидан фойдаланишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш юзасидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятини амалга ошириш мумкинлиги тўғрисидаги асосий хулосалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объектидан фойдаланиш давомида экологик мониторинг олиб боришни ташкил этиш ва ўтказиш жадвали.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектларининг давлат экологик экспертизаси буюртмачилар томонидан Давлат экологик экспертизаси марказининг ҳудудий филиалларига тақдим этиладиган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш тўғрисидаги анкета (кейинги ўринларда — анкета) асосида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Анкета буюртмачи томонидан электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида шахсий кабинети орқали тўлдирилади ва Давлат экологик экспертизаси марказининг тегишли ҳудудий филиалига юборилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Давлат экологик экспертизаси маркази ёки унинг ҳудудий филиали бир кун ичида давлат экологик экспертизасига ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ва ҳужжатлар тўлиқ бўлганда давлат экологик экспертизасини ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда буюртмачига электрон почта орқали экологик экспертизани ўтказиш бўйича шартномани юборади.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I, II ва III тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг ҳужжатлари ушбу Низомнинг 24 ёки 25-банди талаблари жавоб бермаса, бу камчиликлар тўғрисида буюртмачи дарҳол электрон почта ёки телефон алоқаси орқали хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ушбу камчиликларни ўн календарь кунда бартараф этиши лозим, акс ҳолда давлат экологик экспертизаси органлари ҳужжатларни Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали буюрмачининг электрон почта манзилига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи ушбу Низомнинг 24 ёки 25-бандига мувофиқ экологик экспертиза хулосасини олиш мақсадида тақдим этган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари ва экологик нормативлар лойиҳалари атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги малакали мутахассисларга эга бўлган ишлаб чиқувчи ташкилотлар ёки буюртмачининг атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги малакали мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қурилишнинг барча турлари учун ер участкаларини танлаш ёки ажратиш материаллари лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш билан биргаликда давлат экологик экспертизасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Лойиҳалашнинг кейинги босқичларида атроф муҳитга таъсирни баҳолаш натижалари лойиҳалаш ва тадқиқот ишлари давомида олинган маълумотлар, шунингдек, ишлатилган асбоб-ускуналарнинг хусусиятлари, технологик жараёнлар ва бошқа ҳолатлар ҳисобга олинган ҳолда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини ва экологик нормативларни давлат экологик экспертизасидан ўтказишда экологик аудит ва жамоатчилик экологик экспертизаси хулосаларидан фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Давлат экологик экспертизаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 20 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 15 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 10 календарь кундан ортиқ бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун 5 календарь кундан ортиқ бўлмаган муддатларда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати экспертиза учун тўлов амалга оширилган иш кунидан бошлаб ҳисобланади.
(31-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ҳақ тўланганини тасдиқловчи тўлов ҳужжати дам олиш кунлари тақдим этилган бўлса, давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати дам олиш кунидан кейинги иш кунидан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш муддати объектнинг мураккаблигига қараб Давлат экология қўмитаси раисининг буйруғига мувофиқ икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга узайтирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Давлат экологик экспертизаси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Буюртмачи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар, мулоҳазалар, тушунтиришлар ва экологик аудит натижаларини тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшимча экологик экспертиза ўтказиш юзасидан мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза ўтказилишининг бориши ҳақида маълумот олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Буюртмачи:

давлат экологик экспертизаси учун материалларни қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига мувофиқ тақдим этиши;
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси ўтказилганлиги учун ушбу Низомда белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш ўтказилиши учун зарур бўлган барча тадқиқотларни молиялаштиришни таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларини ташкил этиши ва мўлжалланаётган фаолиятни муайян ҳудудда амалга ошириш мумкинлиги тўғрисида жамоатчилик таклифларини ҳар томонлама ўрганишни ҳамда таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиш жараёнида жамоатчилик иштирокини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектларининг атроф муҳитга таъсири тўғрисидаги эълонлар оммавий ахборот воситаларида берилишини ташкил этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосасида кўрсатилган талабларни бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи томонидан берилган ишончнома асосида давлат экологик экспертизасини ўтказишда буюртмачининг манфаатларини ифода этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза ўтказиш масалалари бўйича Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларидан маслаҳатлар ва зарур услубий ёрдам олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза экспертларига экологик экспертиза объектлари хусусида таклифлар ва мулоҳазалар тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини ишлаб чиқувчи мутахассислар малакасини оширишни таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асословчи ҳужжатларни тайёрлашда экология шароитлари ва талабларини ҳисобга олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсир кўрсатишни баҳолашни ўтказиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Давлат экологик экспертизаси эксперти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун зарур бўладиган ахборот ва материалларни олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик талабларига жавоб бермайдиган давлат экологик экспертизасига тақдим қилинган материалларни белгиланган тартибда рад этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосасига илова қилинадиган, давлат экологик экспертизаси объекти бўйича алоҳида фикр билдириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Давлат экспертизаси эксперти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасини амалга ошириш тартиби ва шартларига риоя қилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси ўз муддатида, ҳар томонлама, сифатли ўтказилишини ва белгиланган тартибда хулосалар берилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси объекти билан боғлиқ шахсий манфаатлар мавжуд бўлса, ўзини четлатиш тўғрисида ўз раҳбарига мурожаат этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси учун тақдим этилган материалларнинг тўлиқ сақланишини ва давлат, ҳарбий, ички ва тижорат сирларини ташкил этувчи маълумотларнинг ошкор қилинмаслигини таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш иштирокчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлиши мумкин.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Давлат экологик экспертизаси маркази томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолаш бўйича материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан сифатли материаллар ва лойиҳаларни ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш мақсадида мазкур ташкилотларнинг рейтинги шакллантирилиб, Давлат экология қўмитасининг расмий веб-сайтида очиқ жойлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур рейтинг ҳар чоракда янгиланиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Давлат экологик экспертизаси эксперти томонидан материалларни кўриб чиқиш натижаси бўйича давлат экологик экспертизасининг хулосаси тайёрланади ва ушбу хулоса экспертиза объекти, технологик жараёнлар, ишларни ташкил этиш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича назарда тутилган чора-тадбирлар, объектнинг фаолияти (реализацияси) билан боғлиқ юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар тўғрисидаги зарур маълумот ва экспертиза объекти лойиҳасини амалга ошириш мумкинлиги (ижобий хулоса) ёки мумкин эмаслиги (салбий хулоса) тўғрисидаги хулосаларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Давлат экологик экспертизасига тақдим этилган ҳужжатлар таркиби ёки мазмунининг мазкур Низом талабларига ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда, буюртмачига материаллар асосланган сабабларга кўра мос келмаслиги ҳақида хулоса берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Буюртмачи томонидан ушбу Низомнинг 24 ва 25-бандларида белгиланган талабларга мос равишда ҳужжатлар тақдим этилган бўлса-да, уларни ўрганиш давомида эксперт томонидан ҳисоб-китоблар, шунингдек, фойдаланиладиган техника, технология, табиий ресурслар, материаллар, хом ашё, ёнилғи маҳсулотлари ҳамда уларнинг атроф муҳитга таъсири таҳлили нотўғри амалга оширилганлиги аниқланган тақдирда буюртмачига унинг тақдим этган материаллари ва экологик нормативлар лойиҳалари асосланган хулоса билан қайта ишлашга қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолатда буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизаси учун ўтказилган маблағлар қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосалари қуйидаги талабларга риоя этилишига асосан берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган объектнинг атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчилик нормаларига тўғри келиши ва аҳоли саломатлигига, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига, муҳофаза этиладиган ҳудудлар режими, чучук сув ҳосил бўлиш ҳудудлари, фавқулодда экологик вазият ҳамда экологик офат зоналари ҳолатига салбий таъсир кўрсатмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган объектларда атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳамда ҳосил бўладиган оқова сувлар тўғрисидаги маълумотлар ва йўриқномалар амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабалари асосида ишлаб чиқилганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб объектлар бўйича жамоатчилик томонидан лойиҳани қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги жамоатчилик эшитуви хулосаси ҳамда лойиҳани жамоатчилик эшитувидан ўтказишда тушган таклиф ва эътирозлар инобатга олинганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатларида ўз ва туташ ҳудудларида «яшил белбоғ»лар барпо этилиши ва кўкаламзорлаштириш тадбирларининг назарда тутилганлиги;
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 3 июлдаги 381-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси, ер усти, ер ости ва оқова сувларнинг ҳолати ҳамда ифлосланганлиги даражаси, геологик, гидрологик, гидрогеологик маълумотларни тасдиқлаб берувчи тегишли корхона ва ташкилотларнинг хулосалари билан асосланган атроф муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган технологик ечимлар ва чора-тадбирларнинг етарлилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятни амалга ошириш учун тегишли ташкилотлар билан ўз ваколатлари доирасида келишиш ҳужжатларининг мавжудлиги ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Давлат экологик экспертизаси томонидан тақдим этилган ҳужжатлар мазкур Низом бандлари ёки бошқа норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқлиги аниқланиши давлат экологик экспертизасининг салбий хулосаси берилишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Агар буюртмачи қайтарилган материаллар ва экологик нормативлар лойиҳаларини 60 календарь кундан ортиқ бўлмаган давр ичида қайта ишлаб чиқиб, давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тақдим этса, экспертизадан ўтказиш учун ҳақ олинмайди ва тегишли харажатлар буюртмачи томонидан дастлабки ўтказилган маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қайтарилган материаллар ва экологик нормативлар такроран фақат бир марта киритилади, иккинчи марта киритилган ҳужжатлар мазкур Низомнинг талабларига мувофиқ умумий асосда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Давлат экологик экспертизасининг хулосаси атроф муҳитга таъсирни баҳолаш учун уч йил муддатга, экологик нормативлар лойиҳалари учун беш йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Буюртмачи томонидан қайта ишлаб чиқилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини қайта қўриб чиқиш муддатлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 10 календарь кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 7 календарь кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 5 календарь кундан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари объектлари учун — 3 календарь кундан ошмаслги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан буюртмачига биринчи марта тақдим этилган материаллар ва экологик нормативлар лойиҳалари учун берилган мулоҳазалардан бошқа мулоҳазалар юборишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи давлат экологик экспертизасига материалларни қайта тақдим этиш учун экспертларнинг барча мулоҳазаларини ҳисобга олган ҳолда камчиликларни атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларида бошқа маълумотларни ўзгартирмасдан бартараф этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар буюртмачи томонидан атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқиш учун қайтарилган материаллари қайта ишлаб чиқилмаган ҳолда тақдим этилса, Давлат экология қўмитаси экологик экспертиза органлари томонидан унга салбий хулоса берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бу ҳолатда буюртмачи давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олгандан кейин атроф муҳитга таъсирни баҳолашнинг қайта ишлаб чиқилган материаллари бўйича умумий асосларда давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Давлат экологик экспертизаси марказининг хулосаси буюртмачи ва объект жойлашган тегишли ҳудуд бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига, шунингдек, Давлат экологик экспертизаси маркази ҳудудий филиалининг хулосаси буюртмачи ҳамда тегишли туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига электрон шаклда Давлат экология қўмитасининг ахборот тизими орқали юборилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 29 апрелдаги 230-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Давлат экологик экспертизасининг салбий хулосасини олган буюртмачи лойиҳани хулосадаги мавжуд таклифга мувофиқ пухта ишлаб чиқиши ва материалларни давлат экологик экспертизасига такроран тақдим этиши ёхуд мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа фаолиятдан воз кечиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси давлат экологик экспертизаси объектини реализация қилишда банк ва бошқа кредит ташкилотлари томонидан молиялаштириш бошланиши учун асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Давлат экологик экспертизаси хулосаси тегишлича Давлат экологик экспертизаси маркази ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар филиаллари раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси хулосаси тегишлича Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари билан белгиланган тартибда келишилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 783-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Агар экспертиза объекти давлат экологик экспертизасининг хулосаси берилган кундан бошлаб уч йил мобайнида реализация қилинмаса, давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси юридик кучга эга бўлмайди. Ушбу ҳолатда давлат экологик экспертизасининг хулосаси аввал бундай хулосани берган Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари томонидан қайта кўриб чиқилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза объектини реализация қилиш учун уч йилдан ортиқ вақт керак бўлган ҳолларда, объектни реализация қилиш мумкинлиги ҳақидаги хулоса икки йилга узайтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари давлат экологик экспертизасига тақдим этилган материалларнинг сақланишини ҳамда давлат, ҳарбий, хизмат ва тижорат сирини ташкил этувчи маълумотлар ошкор этилмаслигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюрмачи томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим қилинган атроф муҳит таъсирни баҳолаш материалларининг электрон нусхаси Давлат экология қўмитасининг давлат экологик экспертизасини ўтказган ихтисослаштирилган эксперт бўлинмасида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш ва амал қилишини тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Буюртмачи қайта ташкил этилган, унинг номи ўзгартирилган ёки ваколатлари ҳуқуқий ворисга берилган ҳолларда буюртмачи ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан сўнг етти календарь кун давомида Давлат экология қўмитасининг Интернет жаҳон ахборот тармоғида махсус шаклдаги давлат экологик экспертизасининг хулосасини қайта расмийлаштириш ҳақида кўрсатилган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ариза тўлдирилиб тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси хулосасини қайта расмийлаштириш учун ҳақ ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Электрон шаклдаги ҳужжатлар Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган бўлинмаларига буюртмачи томонидан бевосита ёки уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси орқали ёхуд электрон шаклда тақдим этилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар буюртмачининг электрон имзоси билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиши тўхтатилгани ҳақида ариза билан мурожаат қилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачининг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилган вақтдан бошлаб, қайта ўзгартирилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суд қарори асосида буюртмачи томонидан давлат экологик экспертизаси хулосасида назарда тутилган экологик талабларга риоя этилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси хулосасининг амал қилиш муддати тугаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолатларда тўхтатилади.
(57-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси хулосаси амал қилишининг тўхтатилиши ҳақидаги суд қарори буюртмачига ва ваколатли органга қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ҳақ тўлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатлари, атроф табиий муҳитнинг ҳолатига ва фуқароларнинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи ишлаб турган корхоналар ва бошқа объектлар, махсус ҳуқуқий режимли объектлар давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўлаш миқдори уларнинг қуйидаги тоифаларга мансуб фаолият турлари бўйича атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатиши тоифаларига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I тоифасига мансуб фаолият турлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараварини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг II тоифасига мансуб фаолият турлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 бараварини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг III тоифасига мансуб фаолият турлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 7,5 бараварини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг IV тоифасига мансуб фаолият турлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,5 бараварини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ресурслардан фойдаланиш билан боғлиқ хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятни тартибга солувчи норматив-техник ҳамда йўриқнома-услубий ҳужжатлар лойиҳаларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун тегишли тоифадаги объектни давлат экологик экспертизасидан ўтказишга тўланадиган тўловнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар давлат экологик экспертизаси учун битта буюртмачи томонидан тақдим этилган атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари комплекс ҳисобланса ва атроф муҳитга таъсир кўрсатадиган ҳамда битта саноат майдонида жойлашган турли тоифадаги бир қанча объектлардан иборат бўлса, давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун тўлов уларнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатишининг юқори тоифасига тегишли бўлганида ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи объектлар ҳудудий жиҳатдан бир-биридан узоқдаги саноат майдончаларида жойлашган тақдирда, давлат экологик экспертизаси материаллари ҳар бир саноат майдончаси учун алоҳида ишлаб чиқилади ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектларнинг бир-биридан узоқда жойлашганлиги атроф муҳит ифлосланишига биргаликда таъсир кўрсатмаслиги билан тавсифланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш кучларини, иқтисодиёт тармоқларини жойлаштириш ва ривожлантириш концепциялари, схемаларининг лойиҳалари, 50 мингдан ортиқ киши истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатлари, ҳудудларга кейинчалик муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар, фавқулодда экологик вазият ва экологик офат зоналари мақомини бериш мақсадида уларни комплекс ўрганиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техника, технологиялар, материаллар, моддалар, маҳсулотларнинг янги турларини яратишга доир ҳужжатлар лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50 минг ва ундан кам аҳоли истиқомат қилиши лойиҳалаштирилаётган объектлар учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экологик экспертизасидан ўтказганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 баравари миқдорида ҳақ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан амалга ошириладиган қуриш-таъмирлаш ишлари доирасида амалга ошириладиган лойиҳалар, концепциялар ва схемаларнинг, шунингдек, давлат томонидан муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудларни бошқариш режаларининг лойиҳалари давлат экологик экспертизасидан ўтказилганлиги учун ҳақ тўланмайди.
(58-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 декабрдаги ПҚ-422-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон — 2024 йил 1 январдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун буюртмачи томонидан банкларнинг электрон тўлов тизимлари орқали белгиланган тартибда ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун 30 календарь кун мобайнида ҳақ тўланмаган тақдирда, Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаси давлат экологик экспертизасини ўтказишга тақдим этилган материалларни буюртмачига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари фаолияти давлат экологик экспертизасини ўтказиш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шартнома бўйича бажариладиган бошқа ишларни бажариш билан боғлиқ харажатларни тўлашдан тушадиган маблағлар ҳисоби молиялаштирилади ҳамда бу маблағлардан Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари ходимларига иш ҳақи тўлаш, асосий воситаларни сотиб олиш, моддий-техник базани ривожлантириш, транспорт воситаларига хизмат кўрсатиш ва бошқа харажатларни тўлаш, шу жумладан, жалб этиладиган мутахассислар хизматига ҳақ тўлаш учун фойдаланилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экологик экспертизасини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1осқич

Буюртмачи

Мўлжалланган, режалаштирилаётган ва амалга оширилаётган хўжалик фаолияти материалларини Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмаларига Интернет жаҳон ахборот тармоғидаорқали тақдим қилади.

зарур бўлганда

2-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари

Тақдим этилган ҳужжатларни ушбу Низомнинг 24-бандига мувофиқлиги ва атроф муҳитга таъсир бўйича тоифа тўғри аниқланганлиги юзасидан кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича:

ҳужжатлар мувофиқ бўлганда — тўловни амалга ошириш мумкинлигини тасдиқлаб беради;

ҳужжатлар мувофиқ бўлмаган тақдирда — қўшимча ҳужжатларни тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади ва бу ҳақда буюртмачини хабардор қилади.

1 иш кунида

3-босқич

Буюртмачи

Давлат экологик экспертизасини ўтказиш учун ушбу Низомнинг 58-бандида белгиланган тўловни амалга оширади.

5 кун ичида

4-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари

1. Давлат экологик экспертизаси экспертлари томонидан тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, уларнинг натижаси ижобий бўлганида давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

2. Кўриб чиқиш натижасида камчиликлар аниқланган тақдирда, камчиликларни бартараф этган ҳолда лойиҳани қайта ишлаб чиқиш ҳақида жавоб тайёрланиб, буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

I тоифа — 20 кун

II тоифа — 15 кун

III тоифа — 10 кун

IV тоифа — 5 кун

5-босқич

Буюртмачи

Лойиҳадаги камчиликларни бартараф этиб, тегишли ҳужжатларни электрон шаклда тўловсиз қайта тақдим қилади.

60 кун ичида

6-босқич

Давлат экология қўмитасининг ихтисослаштирилган эксперт бўлинмалари

Давлат экологик экспертизаси экспертлари томонидан қайта тақдим этилган лойиҳалар кўриб чиқилиб, уларнинг натижасида қуйидаги хулосалардан бири қабул қилинади:

давлат экологик экспертизанинг ижобий хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади;

лойиҳани рад этиш ҳақида давлат экологик экспертиза хулосаси тайёрланади ва буюртмачининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.

I тоифа — 10 кун

II тоифа — 7 кун

III тоифа — 5 кун

IV тоифа — 3 кун

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарорига
3-ИЛОВА

Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом давлат экологик экспертизаси ўтказилгунга қадар мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалда фаолият кўрсатаётган атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг юқори даражада хавфли (кейинги ўринларда — I тоифага мансуб) ва ўртача даражада хавфли (кейинги ўринларда — II тоифага мансуб) фаолият турлари бўйича жамоатчилик эшитувлари ўтказишни (кейинги ўринларда — жамоатчилик эшитуви) тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор томонлар — қулай атроф муҳитга бўлган ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти натижасида таъсир кўрсатилиши мумкин бўлган жисмоний ва (ёки) юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи — юридик ва жисмоний шахс, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолияти ташаббускори ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолияти раҳбари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик эшитуви — атроф муҳитга салбий таъсир кўрсатадиган мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик фаолиятининг мақсадга мувофиқлиги бўйича қарор қабул қилинишини муҳокама қилиш учун ташкил этиладиган йиғилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик жиҳатлар — мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсир кўрсатувчи элементлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жамоатчилик эшитувига атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб мўлжалланаётган ва режалаштирилаётган хўжалик фаолиятининг техник хусусияти бўлмаган ҳамда қуйидагиларни ўз ичига оладиган резюме (кейинги ўринларда — лойиҳа) тақдим қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятнинг қисқача тавсифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик ечимлар ва тадбирларни жойлаштиришнинг муқобил вариантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳитнинг жорий ҳолати, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг қисқача баҳоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани амалга ошириш натижасида атроф муҳитга салбий таъсир манбалари ва турларининг қисқача таърифи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф муҳит ҳолатининг, ижтимоий-иқтисодий шароитларнинг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози ва баҳоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа ва лойиҳадан ташқари авария ҳолатлари прогнози ҳамда баҳоси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
салбий таъсирнинг олдини олиш, минималлаштириш ва (ёки) ўрнини тўлдириш бўйича чора-тадбирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мумкин бўлган сезиларли салбий трансчегаравий таъсирлар баҳоси (трансчегаравий таъсир этиш ҳолатларида).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Жамоатчилик этишитуви атроф муҳитга ва аҳоли соғлиғига узлуксиз салбий таъсир кўрсатаётганлиги юзасидан жисмоний ёки юридик шахсларнинг ҳақли шикоятларига сабаб бўлган ҳолатларда амалда фаолият кўрсатаётган I ва II тоифаларга мансуб фаолият турлари бўйича ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар амалда фаолият кўрсатаётган I ва II тоифаларга мансуб фаолият турларида технологик жараён кенгайтирилмаган ёки тўлиқ реконструкция қилинмаган ва техник жиҳатдан қайта жиҳозланмаган ҳамда экологик нормативларга эга бўлса, ушбу Низом талаблари татбиқ этилмайди, бундан ушбу банднинг биринчи хатбошисида келтирилган ҳолат мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жамоатчилик эшитуви, муҳокама қилинаётган масалага алоқадор бўлган ва махфий маълумотларни ўз ичига олмайдиган ҳужжатли маълумотларни ўрганиш асосида, муҳокама қилинаётган масала бўйича барчанинг ўзларининг асосли фикрларини билдириш ҳуқуқи тенглилигини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор томонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситалари (кейинги ўринларда — ОАВ).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари вакиллари жамоатчилик эшитувларида кузатувчи сифатида қатнашадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокимликлари жамоатчилик эшитувининг ташкилотчиси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Жамоатчилик эшитуви ўтказиш билан боғлиқ харажатлар буюртмачи маблағлари ёки қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Жамоатчилик эшитувини ўтказишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Буюртмачи жамоатчилик эшитувини ўтказиш учун техник хусусияти бўлмаган резюме илова қилинган аризани тегишли равишда Давлат экология қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаларига (кейинги ўринларда — Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи) жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Давлат экология қўмитаси ҳудудий органи аризани олган вақтдан бошлаб икки иш куни мобайнида объект жойлашган ҳудудни, шунингдек, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган фаолият натижасида атроф муҳитга салбий таъсир хавфи юқори бўлган ёки амалга оширилаётган фаолият бўйича атроф муҳитни юқори даражада ифлослантираётган ҳудудни ҳисобга олган ҳолда тегишли жамоатчилик эшитуви ташкилотчисига жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси аризани олган вақтдан бошлаб бир иш куни мобайнида буюрмачи билан жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақтини келишиб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси аризани олган вақтдан бошлаб иккинчи иш куни якунига қадар буюртмачи ва Давлат экология қўмитаси ҳудудий органига жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани жўнатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Буюрмачи жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси ва вақти тўғрисида хабарномани олгандан кейин оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий саҳифасида эълон беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эълон жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан олдин йигирма кундан кечиктирилмасдан давлат тилида ёки кўпчилик аҳоли гаплашадиган бошқа тилда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи жамоатчиликни хабардор қилишнинг бошқа қўшимча усулларидан (ахборот варақалари, стендлар, индивидуал билдиришномалар) фойдаланишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Эълонда қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик эшитувини ўтказиш санаси, вақти ва жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришнинг асосий кўрсаткичларини, шунингдек, атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларининг экологик жиҳатларини кўрсатган ҳолда мўлжалланаётган, режалаштирилаётган ва амалда фаолият юритаётган хўжалик фаолиятининг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор томонлар лойиҳа материалларининг қоғоз шакли билан танишишлари мумкин бўлган жой манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материалларнинг электрон шакли жойлаштирилган Интернет жаҳон ахборот тармоғи манзили, агар у мавжуд бўлмаса, материалларнинг электрон шаклини расмий сўраб олиш мумкин бўлган электрон почта манзили;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мулоҳазалар ва таклифлар қабул қилинадиган электрон почта манзили кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Жамоатчилик эшитувини ташкил этиш тўғрисида расмий эълон қилинган санадан бошлаб буюртмачи манфаатдор томонларнинг атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материаллари билан танишишини таъминлайди, мулоҳазалар ва таклифларнинг қоғоз ва электрон шаклда қабул қилинишини ва рўйхатга олинишини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Жамоатчилик эшитуви ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жамоатчилик эшитуви кунида белгиланган вақтда ва белгиланган жойда жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан эшитув иштирокчиларини рўйхатга олиш амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитувни очиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитуви иштирокчилари кўпчилик овоз билан кун тартибини тасдиқлайдилар ва уни олиб бориш учун раисни сайлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитуви ташкилотчисининг масъул вакили эшитув котиби ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Жамоатчилик эшитувида дастлаб буюртмачи вакилининг маърузаси тингланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маърузада техник хусусияти бўлмаган резюме тўғрисида маълумотлар бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачининг вакили ўз маърузасида Интернет жаҳон ахборот тармоғидан лойиҳа бўйича олинган таклифлар ва мулоҳазалар тўғрисида ахборот бериши ҳамда ушбу мулоҳазалар ёки таклифларга асосли жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундан ташқари, ҳисоботда буюртмачи томонидан ва унинг ҳисобидан объект қурилиши мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган жой яқинида яшовчи ва (ёки) ўзларининг меҳнат фаолиятини амалга ошираётган аҳоли ҳаёти ва саломатликларини суғурталаш, шунингдек, мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини амалга ошириш натижасида одамлар ҳаёти ва саломатлигига зарар етказилиши ҳолларида қопланиши лозим бўлган компенсация миқдори тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Эшитувда барча иштирокчилар ўз фикрини билдириш ва буюртмачи вакилига саволлар бериш ҳуқуқи эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи вакили жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг саволларига жавоб бериши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Буюртмачи ҳисоботларни, саволларни, жавобларни ва нутқларни ёзиб олиш ҳамда йиғишни, шу жумладан, видео суратга олишни ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитувида ОАВ вакиллари иштирок этиши мумкин, улар томонидан аудио ёзувлар ва видео суратга олиш амалга оширилган тақдирда, бу ҳақда эшитув иштирокчиларининг барчаси хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Кун тартибидаги масала бўйича қарор жамоатчилик эшитуви иштирокчиларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Жамоатчилик эшитуви натижалари раис ва котиб томонидан имзоланадиган жамоатчилик эшитуви баённомаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитуви баённомаси жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси вакили томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Баённоманинг бир нусхаси бир иш кунида буюртмачига тақдим қилинади, иккинчи нусхаси эса жамоатчилик эшитуви ташкилотчисида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги маълумот баённома нусхаси илова қилинган ҳолда икки иш кунида жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси томонидан Давлат экология қўмитаси ҳудудий органига маълумот учун жўнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитуви иштирокчиси жамоатчилик эшитуви баённомаси билан танишиб чиқиш ҳамда ўз таклиф ва эътирозларини Давлат экология қўмитаси тегишли ҳудудий органига жўнатиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Жамоатчилик эшитуви ўтказиш натижасида назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш ёки рад этиш, шунингдек, амалда фаолият юритаётган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсирини камайтириш чораларини кўриш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамоатчилик эшитуви манфаатдор томонларнинг камида ўн нафар вакиллари иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси томонидан давлат экологик экспертизасини ўтказишда қуйидаги асосларда ўтказилган жамоатчилик эшитуви ўтказилмаган деб топилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эшитувда манфаатдор томонларнинг вакиллари ўн нафарни ташкил этмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик эшитуви иштирокчисининг эшитувни ўтказиш тартиби бузилганлиги ҳақидаги эътирози тасдиқланган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртмачи қайта ташкил этиладиган жамоат эшитуви санасини ушбу Низомда белгиланган тартибда ташкилотчи билан келишади ва тегишли эълонни беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Видеоматериаллар илова қилинган назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарор атроф муҳитга таъсирни баҳолаш материалларини давлат экологик экспертизасидан ўтказиш ва қабул қилиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар назарда тутилаётган ҳудудда мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятини жамоатчилик томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинса, буюртмачи рад этиш сабабларини бартараф этиб, шунингдек, жамоатчилик эшитувининг мулоҳазаларини назарда тутиб, жамоатчилик эшитувини ўтказиш учун ҳужжатларни қайтадан тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Буюрмачи томонидан мўлжалланаётган ёки режалаштирилаётган хўжалик фаолиятининг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш материаллари бўйича тақдим этилган ёлғон маълумотлар асосида қабул қилинган жамоатчилик эшитувининг қарори давлат экологик экспертизасини ўтказишда ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ижобий хулоса берилиши рад этилишига олиб келади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳаларини жамоатчилик эшитувларидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик эшитувини ўтказиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1осқич

Буюртмачи

Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб фаолият турлари объектлари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларининг техник хусусияти бўлмаган резюме шаклида илова қилинган жамоатчилик эшитувини ўтказиш юзасидан аризани Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларига тақдим қилади.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 30 кун олдин

2-босқич

Давлат экология қўмитаси ҳудудий органлари

Аризани қабул қилади, жамоатчилик эшитувларини ўтказиш зарур эканлигини аниқлаган тақдирда тегишли жамоатчилик эшитувлари ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимликлари)га жамоатчилик эшитувини ташкил этиш учун жўнатади.

2 иш кунида

3-босқич

Жамоатчилик эшитуви ташкилотчиси (туман (шаҳар) ҳокимлиги)

1. Буюртмачи билан жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақтини белгилайди.

2. Буюртмачи ва Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига жамоатчилик эшитувини ўтказиш жойи ва вақти ҳақида хабарномани жўнатади. Жамоатчилик эшитувини ўтказиш вақти ва жойи ҳақидаги маълумотни ўзининг расмий веб-сайтида жойлаштиради.

1 иш кунида

2 иш кунида

4-босқич

Буюртмачи

Жамоатчилик эшитуви ўтказилиши ҳақидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади, шунингдек, ўз ихтиёрига кўра хабардор қилишнинг бошқа усулларидан фойдаланади.

Жамоатчилик эшитуви ўтказилишидан камида 20 кун олдин

5-босқич

Жамоат эшитуви ташкилотчиси

(туман (шаҳар) ҳокимлиги)

1. Жамоатчилик эшитувини ташкил этади, ўтказилган йиғилиш баённомасини расмийлаштиради ва унинг нусхасини буюртмачига тақдим қилади.

2. Ўтказилган жамоатчилик эшитуви тўғрисидаги маълумот билан баённоманинг бир нусхасини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органига жўнатади.

5 иш кунида

2 иш кунида

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат экологик экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сон қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2019 йил 14 июндаги 498-сон қарорига 2-илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 248-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 09/20/541/1260-сон; 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон, 30.04.2022 й., 09/22/230/0377-сон; 29.12.2023 й., 07/23/422/0994-сон; 05.07.2024 й., 09/24/381/0474-сон; 25.11.2024 й., 09/24/783/0965-сон; 07.03.2026 й., 06/26/35/0205-сон)