24.08.2020 йилдаги 507-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.08.2020 йилдаги 507-сон
Date of entry into force
25.08.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Молиявий ҳисоботнинг ҳалқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4611-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш бўйича экспертиза комиссиясини шакллантириш тартиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини ушбу ҳужжатлардан фойдалананувчилар ва илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, қуйидаги тадбирлар доимий равишда амалга оширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари матнидан давлат тили ва бошқа тилларда фойдаланишга рухсат олиш мақсадида молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди билан шартнома шартларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларининг давлат тилидаги матнини мазкур ҳужжатлардан фойдаланувчилар, илмий жамоатчилик вакиллари билан муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассислар муҳокамалари натижасида келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш ва зарурат бўлганда, давлат тилига таржима қилинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатлари матнини қайта кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда, молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ҳужжатларини қўллаш амалиёти бўйича тизимли равишда семинар-тренинглар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 24 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
507-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 августдаги 507-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари фонди (кейинги ўринларда — МҲХС фонди) томонидан қабул қилинган молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар (кейинги ўринларда — МҲХС ҳужжатлари) матнига МҲХС фонди томонидан қабул қилинган қуйидаги ҳужжатлар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига тушунтиришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МҲХС ҳужжатлари матнига киритиладиган ўзгартиришлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МҲХС ҳужжатлари матнининг ажралмас қисми сифатида МҲХС фонди томонидан белгиланган бошқа ҳужжатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда — Молия вазирлиги) томонидан МҲХС фонди билан МҲХС ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун шартнома тузиш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш тўғрисидаги буйруғини қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш тўғрисидаги буйруғини белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғини ҳамда МҲХС ҳужжатлари матнини «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш;
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлигининг веб-сайтида МҲХС ҳужжатларининг давлат ва бошқа тиллардаги матнини эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат тилидаги МҲХС ҳужжатлари матнининг доимий равишда янгиланиб борилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни тан олиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги таржимасини МҲХС фондидан олинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини тан олиш мазкур Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссияси тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза комиссиясининг таркиби ва иш регламенти Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза комиссиясининг таркиби бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари, МҲХС ҳужжатларидан фойдаланувчилар, халқаро экспертлар, илмий жамоатчилик вакилларидан иборат бўлиб, камида етти нафарни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида экспертиза комиссияси ҳар бир МҲХС ҳужжатларини ҳар томонлама кўриб чиқишни таъминлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш учун Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссиясига барча зарур ҳужжатлар тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Экспертиза натижалари экспертиза комиссиясининг хулосаси шаклида расмийлаштирилади ва унда қуйидаги якуний фикрлардан бири акс эттирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини тўлиқ қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларининг айрим қоидаларини чиқариб ташлаган ҳолда қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш ва бунда ушбу ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўлланиши мумкин бўлмаган қоидаларини кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини тўлиқ қўллаш мумкин эмаслигини тасдиқлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ушбу Низомнинг 9-банди учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги ҳолатларда, экспертиза комиссиясининг хулосасида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тасдиқланиши ёки алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллашни тасдиқлашга олиб келиши мумкин бўлмаган шартлар ва шароитлар кўрсатилган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Экспертиза комиссиясининг фаолияти ва экспертиза натижалари Молия вазирлигининг расмий веб-сайти орқали жамоатчиликка тақдим этиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини жорий этиш тўғрисидаги қарор Молия вазирлиги томонидан экспертиза комиссиясининг хулосаси асосида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини амалга киритиш бўйича қарори қуйидагилардан бири тўғрисида бўлиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатини тўлиқ амалга киритиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 9-банди учинчи хатбошида назарда тутилган МҲХС ҳужжатларининг айрим қоидаларини чиқариб ташлаган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш тўғрисида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 9-банди тўртинчи хатбошида назарда тутилган алоҳида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкин эмаслиги тўғрисида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Молия вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МҲХС ҳужжатларини амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисидаги қарори экспертиза комиссиясининг хулосаси келиб тушгандан сўнг эътирозлар бўлмаганда қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза хулосаси бўйича эътирозлар бўлса, Молия вазирлиги уни экспертиза комиссиясига қайта кўриб чиқиш учун юборади. Қайта кўриб чиқиш натижалари экспертиза комиссиясининг хулосаси шаклида расмийлаштирилади ва шунга асосан Молия вазирлигининг буйруғи қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МҲХС фондидан МҲХС ҳужжатларини тўлиқ ёки унинг алоҳида қоидаларининг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги тегишли ҳужжат келиб тушганда, МҲХС ҳужжатларини экспертизадан ўтказмаган ҳолда уларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилади, бунда давлат тилига таржима қилинган МҲХС ҳужжатининг матни Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш предмети ҳисобланмайди.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатлари матни ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
(16-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда МҲХС ҳужжатларининг ўзида бошқача муддат белгиланган бўлса, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатлари матни ҳужжатнинг ўзида белгиланган вақтдан бошлаб кучга киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар МҲХС ҳужжатининг кучга кириш санаси ушбу Низомнинг 3-банди еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилинган санадан кейин бўлса ва МҲХС фонди томонидан ушбу МҲХС ҳужжатини унинг кучга кириш санасигача ихтиёрий қўллаш рухсат этилган бўлса, ташкилотлар ушбу МҲХС ҳужжатини расмий эълон қилинган санадан кучга киргунга қадар ихтиёрий қўллаши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Мазкур буйруқ белгиланган тартибда Адлия вазирлигида давлат рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олинган МҲХС ҳужжатларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини тугатиш ушбу Низомнинг 3-банд еттинчи хатбошида белгиланган тартибда расмий эълон қилингандан сўнг кучга киради.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Агар МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матни билан ушбу ҳужжатларнинг инглиз тилидаги матни ўртасида фарқ аниқланса, манфаатдор шахслар давлат тилидаги матнга аниқлик киритиш учун Молия вазирлигига мурожаат қилиши мумкин. Молия вазирлиги МҲХС ҳужжатларини уларнинг давлат тилидаги матни билан ушбу ҳужжатларнинг инглиз тилидаги матни ўртасидаги мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказиш учун экспертиза комиссиясига тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспертиза комиссияси ушбу фарқ тасдиқлангандан сўнг белгиланган тартибда МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матнига тегишли тушунтириш бериш учун Молия вазирлигига хулоса юборади.
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. МҲХС ҳужжатлари расмий эълон қилингандан сўнг Молия вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари ва унга тушунтиришлар матнини тан олиш тартибининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Ижро муддати

1-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС ҳужжатларини МҲХС фондидан расмий равишда қабул қилиш.

Белгиланган муддатларда

2-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС фондидан олинган МҲХС ҳужжатларининг давлат тилидаги матнини экспертиза комиссиясига тақдим этиш.

Ҳужжатлар олингандан сўнг

10 кун муддатда

3-босқич

Экспертиза комиссияси

(таркиби Молия вазирлигининг буйруғи билан тасдиқланади)

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш мумкинлигини тасдиқлаш мақсадида МҲХС ҳужжатларини ҳар томонлама кўриб чиқиш ва натижаси бўйича экспертиза хулосасини тақдим этиш.

Ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг бир календар

ой муддатда

4-босқич

Молия вазирлиги

Экспертиза комиссиясининг хулосаси асосида МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисида Молия вазирлигининг буйруғини қабул қилиш ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этиш.

Экспертиза комиссияси хулосаси тақдим этилгандан сўнг бир ҳафта муддатда

5-босқич

Адлия вазирлиги

1. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга киритиш ёки тугатиш тўғрисидабуйруғини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2. Молия вазирлигининг МҲХС ҳужжатларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қўллаш учун тан олиш тўғрисидаги буйруғини ҳамда МҲХС ҳужжатлари матнини «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатлари тўплами» ва Ўзбекистон Республикаси қонунсилик ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилиш.

Молия вазирлигининг буйруғи тақдим этилгандан сўнг ўттиз кун муддатда

6-босқич

Молия вазирлиги

МҲХС ҳужжатлари расмийэълон қилингандан сўнг веб-сайтда жойлаштириш.

Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг

уч кун муддатда

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 11 апрелдаги 171-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.08.2020 й., 09/20/507/1211-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 12.04.2022 й., 09/22/171/0293-сон)