07.08.2020 йилдаги 468-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 07.08.2020 йилдаги 468-сон
Date of entry into force
08.08.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2020 йил 2 мартдаги ПФ-5953-сон Фармонига мувофиқ 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Осиё Олимпия кенгашининг (кейинги ўринларда — ООК) 2019 йил 28 сентябрда Доха шаҳрида (Қатар) бўлиб ўтган 73-Ижроқўм йиғилишида 2025 йилда ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинларини Тошкент шаҳрида (кейинги ўринларда — «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинлари) ўтказишга розилик билдириш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг илғор давлатлар тажрибасидан келиб чиқиб, Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ вазифаларни ягона орган орқали тизимли амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида муассаса шаклидаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси нодавлат нотижорат ташкилотини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг (кейинги ўринларда — Ташкилий қўмита) таркиби 1-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгашининг таркиби 3-иловага;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда Осиё ва Параосиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК ва Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда — ОПҚ) билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ООК, ОПҚ ва спорт турлари бўйича Осиё спорт федерациялари (уюшмалари) билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, ООК ва ОПҚ томонидан тасдиқланган Осиё ва Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бош режасини тузиш, Осиё ва Параосиё ўйинларининг дастурини ҳамда миллий қадриятларимиздан келиб чиқиб, «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларининг логотипини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш бўйича халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, конференциялар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд инфратузилмалар қувватини таҳлил қилиш асосида «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча масалаларни мувофиқлаштириш ва зарур ҳолларда Ташкилий қўмита ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларга таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телевизион кўрсатувларни эфирга узатиш ва техник тайёргарлик, эфирга узатиш ҳуқуқлари ҳимояси, ўйинлар, унинг тантанали очилиш ҳамда ёпилиш маросимларига тайёргарлик кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё ва Параосиё ўйинлари ғоялари ва қадриятларини тарғиб этишга қаратилган реклама тадбирларини ўтказиш, ахборот билан таъминлаш, маркетинг дастурларини амалга ошириш, Осиё ва Параосиё ўйинларига ҳомийларни жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарлик ишларининг оммавий ахборот воситалари орқали, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг ёритилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган барча сарф-харажатлар рўйхатини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларига тайёргарликнинг бориши ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ташкилий қўмитага мунтазам равишда ҳисобот тақдим этиб бориш.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қуйидагилар Дирекция фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ООК, ОПҚ ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда Дирекциянинг уставини белгиланган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекцияни «Олимпия шаҳарчаси» қурилиши якунига етгунга қадар Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани Олмазор кўчасидаги 6-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи билан вақтинча жойлаштирсин.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ташкилий қўмитага (А.А. Абдухакимов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январга қадар ООК раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича ООК билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ўртасида шартномалар, келишувлар, меморандумлар ва кафолат хатларини имзолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш бўйича барча вазирлик ва идоралар ишини мувофиқлаштириб бориш ҳамда уларнинг ҳисоботларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё ўйинларини ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича барча масалаларни ва юзага келадиган муаммоларни оператив ҳал этиш вазифалари юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилансинки, Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ, халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи ҳамда Ташкилий қўмита аъзоларининг хизмат сафари билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси маблағлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси М.М. Ташходжаев ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби О.О. Касимов зиммасига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 7 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
468-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йилда Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасидаги IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитанинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ташкилий қўмита раиси

2.

А.И. Икрамов

Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3.

Ш.Б. Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими, Ташкилий қўмита раиси ўринбосари

4.

Л.Ш. Кудратов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири

5.

Б.О. Саидов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

6.

И.И. Норқулов

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари

7.

А.Д. Ташкулов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

8.

П.Р. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири

9.

Б.Н. Қурбонов

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири

10.

А.Х. Қулдашев

Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири

11.

А.А. Худаяров

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири в.б.

12.

Б.И. Закиров

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

13.

Ш.Х. Шерматов

Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазири

14.

И.Р. Маҳкамов

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири

15.

К.А. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазири

16.

О.А. Назарбеков

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

17.

Ж.Т. Мирзамахмудов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

18.

Р.М. Джураев

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони

19.

С.Э. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари — Чегара қўшинлари қўмондони

20.

А.Ю. Мавлонов

Иқтисодиёт ва молия ҳузуридаги Божхона қўмитаси раиси

21.

Ш.Д. Кудбиев

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси раиси

22.

Б.Қ. Юсупалиев

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси

23.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

24.

М.М. Ташходжаев

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти

25.

Ш.Ш. Худайкулов

«Uzbekistan Airways» АЖ бошқаруви раиси

26.

Ж.О. Умарходжаев

«Uzbekistan Airports» АЖ бошқаруви раиси в.б.

27.

А.А. Джурабаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси

28.

А.К. Кўчимов

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори

29.

Р.А. Талипов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижаларини таҳлил қилиш хизмати бош мутахассиси

30.

Лавозимига кўра

Спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар раислари (раис ўринбосарлари, бош котиблари)

31.

О.О. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Ташкилий қўмита котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» ёзги Осиё ва Параосиё ўйинларини юқори савияда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
(2-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Масъул ижрочилар

I. Ташкилий масалалар

1.

Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда — ООК) раҳбарияти бошчилигидаги делегациянинг Тошкент шаҳрига ташрифини амалга ошириш.

1. ООК делегациясининг Тошкентга ташрифини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиёўйинларини ўтказиш учун расмий ҳужжат имзоланиши (шартнома, келишув меморандуми) тадбирини ўтказиш.

3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ООК раҳбари ўртасидаги олий даражадаги учрашувни ташкил этиш.

2021 йил

1 январга қадар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

2.

Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини (кейинги ўринларда — Осиё ўйинлари) ўтказиш учун ҳужжатлар тўпламини ООКга тақдим этиш учун тайёрлаш.

Осиё ўйинларини ООК Конституцияси асосида ўтказилиши бўйича:

1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати;

2. Тошкент шаҳар ҳокими;

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;

4. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари;

5. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раҳбарлари томонидан кафолат хатларини жўнатиш.

2021 йил

1 январга қадар

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар), Тошкент шаҳар ҳокимлиги,

Давлат божхона қўмитаси,

ДХХ Чегара қўшинлари,

Давлат солиқ қўмитаси

3.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифларини ташкил этиш.

1. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК ОПҚ, ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича музокаралар олиб бориш.

2. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи бўйича кутиб олиш дастурини тайёрлаш.

3. Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларининг ташрифи билан боғлиқ барча харажатларни, шу жумладан, авиачипталар, ички транспорт, яшаш ва овқатланиш харажатларини қоплаш.

2024-2025 йиллар келишувга мувофиқ

Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси,

Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

4.

Халқаро олимпия қўмитаси, ООК, ОПҚ ҳамда халқаро ва Осиё федерациялари вакилларига Осиё ва Параосиё ўйинлари ўтказиладиган объектларни кўрсатиш.

1. Тошкент шаҳридаги объекларни тайёрлаш.

2. Қўшимча тарзда кўриладиган объектлар захирасини тайёрлаш.

ООК ва ОПҚ ташрифи давомида

Ташкилий қўмита, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси,

Спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

5.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида «Тошкент — 2025» ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш дирекциясини ташкил этиш

1. Дирекция маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни, дирекция тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2. Дирекциясининг уставини тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

2021 йил

1 апрель

Миллий олимпия қўмитаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги

6.

Осиё ўйинларида бўлиб ўтадиган спорт турларини аниқлаш

1. Осиё ўйинларида мажбурий спорт турларини анақлаш.

2. Республикамизда ривожланган спорт турларини дастурга киритиш.

3. Медаллар олиш имкони бор спорт турларини дастурга киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

7.

Осиё ўйинларини ўтказиш жараёнига тайёргарлик кўриш

1. Халқаро спорт федерациялари билан мусобақа ўтказиш тизимини танлаб олиш.

2. Осиё ўйинларининг спорт турлари бўйича мусобақаларини ўтказиш учун мусобақа ҳакамлари тизимларига буюртма бериш.

2022 йил

1 май

Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар)

II. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш

8.

Япониянинг Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинлари, Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкилллаштириш тажрибасини ўрганиш

2021 йил Япониянинг Токио шаҳрида ёзги Олимпия ўйинлари, 2021 ва 2022 йилларда Хитойнинг Шантау ва Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтадиган ёшлар ва катталар ўртасидаги ёзги Осиё ўйинларини ташкиллаштириш тажрибасини ўрганиш. Бунда:

Осиё ўйинларини ўтказиш тажрибасини ўрганиш бўйича вазирлик
ва идоралараро ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) таркибини шакллантириш ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш.

Ўрганилган тажриба натижаларини таҳлил қилиш ва Ўзбекистон Республикасида Осиё ўйинларини ўтказишда самарали фойдаланиш.

Токио, Шантау ва Хангжоу Олимпия ва Осиё ўйинлари ташкилий қўмиталари билан учрашувлар ташкил қилиш.

2021-2022 йиллар

Ташкилий қўмита, Миллий олимпия қўмитаси,

Жисмоний тарбия

ва спорт вазирлиги,

Ташқи ишлар

вазирлиги,

Спорт турлари бўйича федерациялар (уюшмалар),

тегишли вазирликлар
ва идоралар

III. Ўзбекистонда ёшлар ўртасида ёзги Осиё ўйинларини ўтказиш бўйича республикада мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт ва меҳмонхона инфратузилмаларини ўрганиш ва янгиларини барпо этиш бўйича таклифлар тайёрлаш, яратиладиган инфратузилма орқали келажакда Ўзбекистонда спорт туризмини ривожлантириш

9.

Тошкент шаҳри марказий йўлларини таъмирлаш бўйича таклиф тайёрлаш.

Ишчи гуруҳини шакллантирган ҳолда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ва уларни амалга ошириш харажатлари бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси,

Тошкент шаҳар ҳокимлиги

10.

Тошкент шаҳрида мавжуд бўлган спорт иншоотлари, логистика, транспорт, меҳмонхона инфратузилмалари қувватларини таҳлил қилиш ва чет эл тажрибасини ўрганган ҳолда йирик Осиё ўйинларини ўтказиш учун талаб этиладиган тегишли қўшимча инфратузилмалар ва объектлар рўйхатини шакллантириш, уларнинг қурилиши ҳажмлари ва қийматларини аниқлаш.

1. Мавжуд инфратузилмалар қувватини ўрганиш.

2. Ўрганиш асосида қўшимча инфратузилмалар ва уларни яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритиш.

2021 йил

1 май

Ташкилий қўмита, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

Қурилиш вазирлиги, Иктисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги,

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, АЖ «Uzbekistan Airaports», АЖ «Uzbekistan Airways», Тошкент шаҳар ҳокимлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистонда 2025 йил ёшлар ўртасида IV ёзги Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2021 йил

1 сентябрь

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги,

Миллий олимпия қўмитаси,

манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш.

1. Осиё ўйинларига тайёргарлик жараёнларини бориши тўғрисида роликлар тайёрлаш;

2. Турли кўрсатувлар ва дастурлар ташкил этиш.

2021 йилдан бошлаб

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси Бошқарув кенгашининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

А.И. Икрамов

спорт вазири, Бошқарув кенгаши раиси

2.

О.М. Умаров

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Бошқарув кенгаши ҳамраиси

3.

Ш.Б. Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими

4.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси

5.

М.М. Ташходжаев

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси раиси, Осиё паралимпия қўмитаси вице-президенти

6.

О.О. Касимов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби, Дирекция директори

7.

Х.С. Мухритдинов

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси девони бошлиғи, Бошқарув кенгаши котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Бошқарув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув кенгаши таркиби муассис томонидан келишилган. Заруратдан келиб чиққан ҳолда, муассис қарори билан Бошқарув кенгаши таркибига ўзгартириш киритилиши мумкин.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 августдаги 468-сон қарорига

4-ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳузуридаги «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Дирекция юридик шахс ҳисобланади ва унинг маблағлари тижорат банкларида очилган миллий ва хорижий валютадаги ҳисобварақларда жамланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Дирекция маблағларини шакллантириш манбалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар Дирекция маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси ҳамда Спорт вазирлиги томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг йиллик календарь режасида ажратилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё Олимпия Кенгаши (кейинги ўринларда — ООК), Осиё Паралимпия қўмитаси (кейинги ўринларда — ОПҚ) ва бошқа халқаро спорт федерациялари томонидан ажратиладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотларнинг грантлари ва техник кўмак маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш маблағларни банк депозитига қўйиш ҳисобига олинадиган фоиз кўринишидаги тушумлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Дирекция маблағларидан фойдаланиш мақсадлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Дирекция маблағларидан қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, шу жумладан, халқаро ва республика миқёсидаги тадбирлар ҳамда уларнинг доирасида кўргазмалар, илмий-амалий анжуманлар ва бошқа тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари ўтказиладиган спорт иншоотлари ва бошқа объектларни ООК, ОПҚ ва халқаро спорт федерациялари талабларига мувофиқ тайёрлаш, уларни зарур бўладиган спорт, тиббий, техник ва бошқа жиҳозлар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари логотипи, шиори, пиктограммаси, машъали, мусиқаси, ўйинлар рамзлари, «Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказишни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмита ва волонтёрлар экипировкаси, логотип туширилган эсдалик нишонлари ва совғаларининг дизайнини яратиш, уларни ишлаб чиқариш ва харид қилиш билан боғлиқ харажатларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини юқори савияда ташкил этишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларини оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали ёритиш билан боғлиқ бўлган барча тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ходимлари, шу жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассисларга иш ҳақи, устамалар, мукофотлар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар, уларнинг хизмат сафарлари, шу жумладан, хорижий хизмат сафарлари харажатларини тўлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция фаолияти учун биноларни ижарага олиш, зарур жиҳозлар, мебель, алоқа, компьютер ва бошқа зарур воситалар билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция эҳтиёжлари учун хизмат автомобиллари ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, бошқа техник воситалар харид қилиш, уларни сервис хизмати, эҳтиёт қисмлар ва ёнилғи-мойлаш материаллари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ходимлари, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида жалб қилинган мутахассислар, волонтёрларнинг ўқишини, малака оширишини ва стажировкасини, шу жумладан, хорижий давлатлар илмий-тадқиқот, таълим ва бошқа муассасаларида ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлар, халқаро спорт ташкилотлари, федерациялари, компаниялар делегацияларининг ташрифларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент — 2025» IV ёзги Осиё ўйинлари ҳамда V Параосиё ўйинларини ўтказиш учун илмий-тадқиқот институтлари, хорижий компаниялар, нуфузли тадбирларни ўтказиш бўйича промоутерлик компанияларининг маҳаллий ва хорижий мутахассисларини шартнома асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция Бошқарув кенгаши томонидан белгиланадиган бошқа мақсадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Дирекция маблағларини бошқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бошқарув кенгаши Дирекция маблағларидан фойдаланиш йўналишлари ва уларнинг миқдорларини белгилайди ҳамда маблағлардан самарали фойдаланишни ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Бошқарув кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциянинг тузилмасини, штатлар жадвалини ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциянинг даромадлар ва харажатлар сметасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорак якуни бўйича Дирекция маблағларининг тушуми ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекциядан маблағ ажратилиши юзасидан қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция маблағларини шакллантириш ва тасарруф этиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Дирекция фаолиятини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти Бошқарув кенгаши қарорига биноан Дирекциянинг йиллик фаолияти якунлари бўйича текширилади. Бошқарув кенгашининг қарорига биноан навбатдан ташқари текширувдан ҳам ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Дирекциянинг молиявий фаолиятини текшириш натижалари бўйича Бошқарув кенгаши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳисоботлар ва бошқа молиявий ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончли эканлигига баҳо беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бухгалтерия ҳисоби юритилиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиш тартиби бузилган ҳолатлар тўғрисидаги маълумотни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар, шунингдек, Дирекциянинг молиявий фаолияти самарадорлигини оширишга оид таклифларни ўз ичига олган қарор қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дирекция фаолияти натижалари бўйича ҳар чорак якунида Бошқарув кенгашига ҳисобот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Дирекция бухгалтерия ва статистика ҳисоби ҳамда ҳисоботини юритади, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа тўловларни тўлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Дирекциянинг молия-хўжалик фаолияти ҳар йили белгиланган тартибда аудитдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ушбу Низомнинг талабларига риоя этилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ назорат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ушбу Низом талабларини бузган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 апрелдаги 198-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2020 й., 09/20/468/1148-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.08.2021 й., 09/21/524/0802-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.04.2024 й., 09/24/198/0274-сон)