Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2021 20.07.2020 йилдаги 446-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.07.2020 йилдаги 446-сон
Date of entry into force
20.07.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 01.06.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекциясига қарши кураш даврида аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги ПФ-6221-сонли «Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан 2021 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кучайтирилган тартиб даврида (кейинги ўринларда — кучайтирилган тартиб даврида) аҳолини тез тиббий ёрдам хизмати билан кенг қамраб олиш хамда ушбу даврда тиббиёт ходимларини янада рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон қарори билан Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари (кейинги ўринларда — норматив) тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2020 йил 20 июлдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) коронавирус эпидемияси даврида нормативга қўшимча равишда кечаю кундуз навбатчилик қиладиган 1 нафар тиббиёт ходими ва 1 нафар ҳайдовчидан иборат ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кучайтирилган тартиб даврида ҳар ой якунига қадар барча тез тиббий ёрдам бригадаларида ишловчи ходимларнинг лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар ўрнига барча қуйидаги миқдорларда қўшимча моддий рағбатлантириш тўловларини белгилаш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
врач ходимларга — 2,5 миллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта тиббиёт ходимларига — 1,5 миллион сўм;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларга — 1,0 миллион сўмдан қўшимча рағбатлантириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уч кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги эпидемиологик вазият, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизматига кунлик чақириқлар сонидан келиб чиққан ҳолда ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадаларининг вақтинчалик нормаларини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўшимча равишда ташкил этилаётган ихчамлаштирилган мобил тез тиббий ёрдам бригадалари учун талаб этиладиган автомашиналар харид қилиш ва сотиб олиш ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаларининг кўшимча штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳисобидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез тиббий ёрдам бригадалари ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 20 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
446-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2020 й., 09/20/446/1085-сон)