25.01.2018 йилдаги ПҚ-3494-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 25.01.2018 йилдаги ПҚ-3494-сон
Date of entry into force
26.01.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиқни сақлашга доир ҳуқуқларини давлат томонидан кафолатланишини таъминлаш, фуқароларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг барча қатламларини тиббий хизматдан фойдаланиши учун шароит яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 йилда тез тиббий ёрдам хизмати учун 1269 та ихтисослаштирилган автотранспорт харид қилинди ва бу ҳудудларнинг ихтисослаштирилган автотранспорт воситаларига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконини берди, тез тиббий ёрдам хизматини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш эса 2 баравар кўпайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шошилинч тиббий ёрдам хизмати фаолиятининг ташкилий асослари шакллантирилганига қарамай, ҳанузгача унинг самарадорлиги замон талабларига жавоб бермайди, тез тиббий ёрдам кўчма бригадаларининг дори воситалари ва тиббий буюмлар, шунингдек ихтисослаштирилган тиббий жиҳозлар билан таъминланганлик даражаси етарли эмаслигича қолмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги «Шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-4985-сонли Фармонига мувофиқ ҳамда шошилинч тиббий ёрдам тизимини янада такомиллаштириш, шу жумладан тез тиббий ёрдам хизматининг тезкорлиги, самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам мулкий шакли ва бошқарувидан қатъи назар барча тиббиёт муассасаларида аҳолига бепул кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаёт учун хавф туғдирувчи ҳолатларда тиббиёт муассасаларига шошилинч тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган шахсларга малакали тиббий ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари дастури (бундан буён — Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез тиббий ёрдам хизматининг соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғини муассасалари билан самарали интеграциясини таъминлаш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали тез тиббий ёрдам хизмати самарадорлигини, кўрсатилаётган хизматларнинг тезкорлиги ва сифатини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (бундан буён — РШТЁИМ), унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимларини моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тез тиббий ёрдам хизмати ихтисослаштирилган автотранспортини замонавий тиббий ускуналар ва рақамли радиоалоқа воситалари (рациялар) билан жиҳозлаш ва қўшимча жиҳозлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал ривожлантиришни таъминлайдиган илмий тадқиқотларнинг устувор ва истиқболли йўналишлари ҳамда илғор технологияларни ҳисобга олган ҳолда тиббий кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган туну-кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи мақуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тез тиббий ёрдам тизимини ихтисослаштирилган автотранспорт билан жиҳозлаш нормативлари ва улардан фойдаланиш муддатлари 2-иловага мувофиқ, шунингдек, тез тиббий ёрдам хизмати кўчма бригадасини тиббий ускуналар ва инвентарлар билан жиҳозлаш табели 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўрнатилган тартибда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда тез тиббий ёрдам тўғрисида низом ҳамда тез тиббий ёрдам бригадаларини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлашнинг янгиланган нормативларини тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор қабул қилинишини инобатга олган ҳолда бир ой муддатда, беморларни республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига шошилинч ётқизилишини талаб этувчи кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар Рўйхатини қайта кўриб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирлар тўлиқ ва белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда Call-марказлар фаолиятини ташкил этиш учун шифокор, ўрта тиббий ва техник ходимлар лавозимларини жорий этиш йўли билан тез тиббий ёрдам хизматининг янгиланган штат меъёрларини қайта кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек, уларни аҳолига самарали ва сифатли тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга бўлган малакали тиббий кадрлар билан қўшимча таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2018 йил 1 февралидан тез тиббий ёрдам бригадалари ҳайдовчиларига уларга беморларни ташиш бўйича қўшимча равишда юклатилган функцияларни бажаргани учун, агар санитар штати мавжуд бўлмаса, тариф ставкасида 30 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда ушбу қарор ва Дастурда назарда тутилган тадбирларни бажариш учун ҳар йили зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари тез тиббий ёрдам тизимининг автогараж хўжалигига доир талабларга риоя этилиши, унинг моддий-техник воситалар билан таъминланганлиги, шунингдек, тез тиббий ёрдам бригадаси ихтисослаштирилган автотранспортининг узлуксиз ишлаши учун шахсан жавобгардирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Инвестициялар бўйича Давлат қўмитаси билан биргаликда Дастурда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредитларини (заёмларини) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда тиббиёт муассасалари раҳбарларини мазкур муассасалар томонидан шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатишни асоссиз равишда рад этилгани учун маъмурий жавобгарликга тортишни назарда тутувчи, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2018 йилда шошилинч тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури бажарилишининг таҳлилларига асосан, 2019 йилда шошилинч тиббий ёрдам тизимидаги комплекс тадбирларни янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига аниқ таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ. Акмалов зиммаларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 25 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3494-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йилда шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини жадал такомиллаштириш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ДАСТУРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Чора-тадбирларнинг номланиши

Ижро муддатлари

Сумма

Молиялаштириш манбалари

Ижрочилар

Амалга ошириш шакли

Шошилинч тиббий ёрдам сифатини ошириш, касалликларга ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш

1.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази (кейинги ўринларда — РШТЁИМ) Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станцияси ва РШТЁИМ ҳудудий филиаллари тез тиббий ёрдам станциялари негизида бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган тун-у кун ишлайдиган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлайдиган Call-марказлар ташкил этиш.

2018 йил 1 майгача

7,4 млрд сўм

Давлат бюджети маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев), Молия вазирлиги

Ҳайдаров),

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

(А. Хаитов)

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2.

Тез тиббий ёрдам кўрсатишнинг ягона стандартларидан келиб чиққан ҳолда ихтисослаштирилган ва умумий йўналишдаги кўчма бригадалар, шунингдек, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланувчи бригадалар учун клиник протоколларни тасдиқлаш ва жорий қилиш.

2018 йил 1 майгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Идоравий ҳужжат

3.

Қуйидагиларни назарда тутган ҳолда, РШТЁИМ мутахассисларининг амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳудудларга мунтазам сафарларини ташкил қилиш:

маҳорат дарслари ўтиш ва РШТЁИМ филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларидаги шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари, шунингдек, ҳудудлардаги тез тиббий ёрдам хизмати амалиётига замонавий усуллар ва технологияларни татбиқ қилиш;

сафарга чиқувчилар таркибини камида уч нафар талаб энг юқори бўлган мутахассислар билан тўлдириш;

ташхис қўйиш ва даволашнинг замонавий, юқори технологияга асосланган усулларини татбиқ қилган ҳолда, ўз йўналишига тегишли беморларнинг даволаш-маслаҳат ёрдами билан кенг қамраб олинишини таъминлаш.

Ҳар ой

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Идоравий ҳужжат

II. Шошилинч тиббий ёрдам тизими ва тез тиббий ёрдам хизмати тиббий муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

4.

Тез тиббий ёрдам хизматининг махсус автотранспорт воситаларини тиббий жиҳоз комплектлари билан босқичма-босқич жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш), шу жумладан:

«Саломатлик 3» лойиҳаси доирасида Жаҳон банки маблағлари ҳисобидан 231 та реанимобилни жиҳозлаш;

умумий йўналишдаги тез тиббий ёрдам бригадаларининг 1200 та автомашинасини жиҳозлаш ҳамда 712 та автомашинасини тўлиқ жиҳозлаш.

2018 йил

1 апрелгача






2018 йил

1 августгача

4,1 млн

АҚШ долл.






5,0 млн

АҚШ долл.

Жаҳон банки маблағлари

Халқаро молия институтларидан жалб қилинадиган маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Комплекс чора-тадбирлар

5.

Халқаро ва маҳаллий маслаҳат хизматларини жалб қилган ҳолда, «Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш» лойиҳасини тайёрлаш;

«Шошилинч тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш» лойиҳасининг ТИҲКни тайёрлаш.

2018 йил 1 апрелгача


2018 йил 1 апрелгача

186,2 минг

АҚШ долл.



50,0 минг

АҚШ долл.

Жаҳон банки маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Чора-тадбирлар режаси

6.

Тез тиббий ёрдам хизмати бригадаларини замонавий радиоалоқа воситалари (рациялар) ва GPS-навигация тизимлари билан, шунингдек, бутун республика ҳудудида тез тиббий ёрдамни шошилинч чақиришга мўлжалланган ягона телефон рақамининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш.

2018 йил 1 октябргача

9,6 млрд сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Комплекс чора-тадбирлар

7.

Тез тиббий ёрдам бригадаларини тасдиқланган меъёрларга мувофиқ дори воситалари, тиббиёт буюмлари ва сарф материаллари билан таъминлаш.

2018 йил 30 июнгача

18,25 млрд. сўм

Маҳаллий бюджет маблағлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев),

Молия вазирлиги

(Ҳайдаров),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар йили тасдиқланадиган харажатлар сметалари

III. Тиббиёт ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш

8.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимида илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш мақсадида РШТЁИМ қошида илмий даражалар бериш бўйича ихтисослашган илмий кенгаш ташкил қилиш.

1 июнгача

2018 йил

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев), Олий аттестация комиссияси
(А. Юсупов)

Чора-тадбирлар режаси

9.

Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг шифокорлари ва ўрта тиббий бўғин ходимлари, илмий ва илмий-педагог кадрлари, шу жумладан шошилинч ва тез тиббий ёрдам тизимидаги камида 50 нафар госпиталь бўғини шифокорларини хорижий мамлакатларнинг етакчи клиникаларида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш.

йил давомида

2,2 млрд сўм

Давлат бюджети маблағларибюджета

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев), Молия вазирлиги

(А. Ҳайдаров)

2018 йил учун тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси

10.

Шошилинч ҳолатларда ташхис қўйиш ва даволашнинг янги самарали технологияларини яратиш бўйича устувор, шу жумладан интервенцион кардиология, кардиохирургия, нейрохирургия, микрохирургия, эндовидеохирургия, трансплантология методлари йўналишларида илмий тадқиқотлар ўтказиш.

йил давомида

Давлат бюджети маблағлари, грант маблағлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

2018 йил учун тасдиқланган Чора-тадбирлар режаси

11.

Соҳадаги етакчи хорижий ташкилотлар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш, шошилинч тиббиёт соҳасида қўшма тадқиқотлар ўтказиш.

йил давомида

Ҳомийлар маблағлари ва грантлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

(А. Хаджибаев)

Меморандумлар

12.

Шошилинч тиббий ёрдам тизими тиббий ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш учун халқаро ташкилотларнинг грантларини, шу жумладан «Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам хизмати салоҳиятини ошириш» лойиҳасини амалга ошириш учун Корея халқаро соғлиқни сақлаш фонди (KOFIН) грантини жалб қилиш.

2018 йил 1 ноябргача

1,0 млн АҚШ долл.

KOFIН грантлари

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Хаджибаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси
(А. Ахмедходжаев)

Меморандум

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Дастур тадбирларини амалга ошириш учун жами харажатлар:

37,45 млрд. сўм ва 10,34 млн АҚШ доллари

шундан:

млрд.сўм

млн. АҚШ доллари

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари

9,600

халқаро молия институтларининг маблағлари

10,34

маҳаллий бюджет маблағлари,

шу жумладан:

27,850

Қорақалпоғистон Республикаси

1,319

Андижон вилояти

2,944

Бухоро вилояти

2,081

Жиззах вилояти

1,112

Қашқадарё вилояти

2,390

Навоий вилояти

0,822

Наманган вилояти

3,144

Самарқанд вилояти

2,592

Сурхондарё вилояти

2,189

Сирдарё вилояти

0,974

Тошкент вилояти

2,526

Фарғона вилояти

2,955

Хоразм вилояти

1,170

Тошкент шаҳри

1,634

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: ҳар бир лойиҳанинг якуний қиймати лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, ўтказилган савдолар (танловлар) натижалари бўйича ҳамда келишувларга мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тез тиббий ёрдам тизимини махсус автотранспорт билан таъминлаш меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЪЁРЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Аҳоли пункти тоифалари

Жиҳозлаш меъёрлари

I. Замбилли санитар автомобиллар

1.1

Шаҳар ва қишлоқ аҳолиси учун.

Ҳар 13 минг кишига 1 та замбилли санитар автомобиль*

1.2

М-39 халқаро автомобиль трассасининг Қамчиқ довони участкасида.

Ҳар 20 км учун 1 та замбилли санитар автомобиль (трасса бўйидаги тиббий пунктларнинг ишини таъминлаш учун).

1.3

Реанимобиллар.

Реанимобиллар сони замбилли санитар автомобиллар умумий сонининг камида 10 фоизини ташкил қилиши лозим.

II. Махсус автотранспортдан фойдаланиш муддатлари

2.1

Санитар автомобиллардан шаҳар шароитида фойдаланишда

8 йил

2.2

Санитар автомобиллардан қишлоқ ва тоғли ҳудудларда фойдаланишда

7 йил

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига 10 дона махсус автотранспорт воситаси (Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун), шунингдек, ҳар 500 000 киши учун ҳисоблаган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларга 1 донадан махсус автотранспорт воситалари ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республиканинг олис ҳудудларидаги аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигига ҳудудларнинг географик жойлашувидан келиб чиққан ҳолда мазкур нормативга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 январдаги ПҚ-3494-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта тез тиббий ёрдам кўчма бригадасини тиббий мосламалар ва инвентарь билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАБЕЛИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Номланиши

Сони

Тиббий мосламалар

Махсус бригадалар учун

Умумий йўналишдаги бригадалар учун

1.

Портатив ЭКГ

1

1

2.

Портатив дефибриллятор

1

-

3.

Амбу халтачаси

1

1

4.

Ўпкани сунъий ҳаволантириш портатив аппарати, кислород баллони билан

1

-

5.

Портатив механик аспиратор (сўргич)

1

-

Иммобилизацион воситалар

6.

Бел тахтаси

1

1

7.

Болалар ва катталар учун кўп марталик фойдаланиладиган иммобилизацион воситалар (шиналар комплекти)

Бўйин тутгич:

1

1

катталарники,

2

2

болаларники

1

1

8.

Замбил

1

1

Тиббий сандиқча

9.

Тиббий сумка (кейс)

1

1

10.

Ларингоскоп

1

-

11.

Тонометр/фонендоскоп

1

1

12.

Тиббий термометр

1

1

13.

Қон тўхтатувчи жгут

1

1

14.

Диагностик лампа (чироқча)

1

1

15.

Пульсоксиметр

1

-

16.

Неврологик болғача

1

1

17.

Оғиз очгич

1

1

18.

Тилни тутиб туриш асбоби

1

1

19.

Пинцет

1

1

20.

Қайчи

1

1

21.

Жане шприци

1

1

22.

Ошқозон зонди

1

1

23.

Пешоб катетери

1

1

24.

Стерилланган бинт, 5м х 10см ёки 7м х14см

3

2

25.

Стерилланмаган бинт, 5м х 10см ёки 7м х14см

2

2

26.

Стерилланган салфетка № 10

1 комплект

1 комплект

27.

2.0; 5.0; 10.0 ҳажмли бир марталик шприцлар

10 донадан

10 донадан

28.

Бир марталик система

4

-

29.

Лейкопластир

1

1

30.

Интубацион трубкалар: 6.0, 7.0, 7.5, 8.0 ўлчамда

1 донадан

-

31.

Бир марталик тиббий кўрик қўлқоплари

20 донадан

20 донадан

32.

Стерилланган тиббий қўлқоплар

2 жуфт

-

33.

Тиббий вата, 100 граммлик

100 грамм

100 грамм

34.

ЭКГ лентаси

1 рулон

1 рулон

35.

Бир марталик шпатель

5

5

Юмшоқ жиҳозлар (махсус автотранспорт салонида)

36.

Матрац

1

1

37.

Ёстиқ

1

1

38.

Чойшаб

1

1

39.

Йўргак

1

1

40.

Сочиқ

1

1

Махсус кийим-бош

41.

Тиббий форма

1

1

42.

Тиббий ходимлар учун бейжик

1

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ҳар бир подстанциядаги диспетчер хонасида туғруқ бўйича чақирувлар бўлганда кўчма бригадалар томонидан фойдаланиладиган акушерлик сандиқчаси бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Акушерлик сандиқчасида қуйидагилар сақланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир марталик халат — 1 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Таглик клеёнка — 1 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Стерилланган жарроҳлик қўлқопи — 2 жуфт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Груша — 1 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қисқич — 2 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қайчи — 1 дона;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Боғлаш материали (стерилланган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Стерилланган йўргак — 2 дона.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 07/18/3494/0624-сон; 13.11.2020 й., 06/20/6110/1512-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)