Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда миллий ҳунармандчилик, халқ амалий санъатини, шу жумладан тарихий анъаналаримизни ўзида мужассам этган, ота-боболаримиздан қадимий мерос бўлиб, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ипак ва жундан қўлда гилам тўқиш соҳасини ривожлантириш ва ноёб санъат асари ҳисобланадиган ушбу гиламларни бозор талабларига уйғунлаштириш, банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни мазкур соҳага кенг жалб этиш орқали уларнинг иш билан бандлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.03.00 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун бериладиган имтиёзлар, дотациялар ва компенсациялар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган ҳар бир килограмм «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун икки минг сўмдан субсидиялар ажратилади. Бунда, субсидия бериш Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси томонидан амалга оширилади;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 апрелдаги ПҚ-224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2022 й., 07/22/224/0349-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 1-банд учинчи хатбошисининг чиқарилиш санаси 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари икки ой муддатда «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкилар етиштириш хўжаликларига Жиззах вилоятидан 2 минг гектар, Қашқадарё вилоятидан 3 минг гектар, Наманган вилоятидан 1 минг гектар, Самарқанд вилоятидан 2 минг гектар, Сурхондарё вилоятидан 3 минг гектар ва Тошкент вилоятидан 2 минг гектар яйлов ер майдонлари ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Пиллачилик ва қоракўлчиликни ривожлантириш қўмитаси билан биргаликда 2021 йил 1 январга қадар тоғолди яйловлар учун қурғоқчиликка чидамли озуқа экинларнинг бирламчи уруғчилигини ташкил этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 февралдаги ПҚ-4984-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.02.2021 й., 07/21/4984/0098-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.09.00 Тадбиркорларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4539-сон қарори 9-бандида назарда тутилган молиялаштириш тартиби, истисно тариқасида, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таркибидаги қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, «Агробанк» АТБ билан биргаликда бир ой муддатда қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳа ташаббускорлари рўйхатини шакллантирсин ва уларга мазкур қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошисида назарда тутилган молиялаштириш тартибини қўллаган ҳолда кредит ажратиш чораларини кўрсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февралдаги ПҚ-64-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.02.2025 й., 07/25/64/0154-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг 2021 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта октябрь ойида Тошкент шаҳрида шарқона қўлда тўқилган гиламлар (Hand-made Oriental Carpets) халқаро фестивалини ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.06.00.00 Реклама (шунингдек, 09.09.00.00.га қаранг);
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.16.00 Танловлар. Кўриклар. Фестиваллар;
3.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.17.00 Халқ бадиий ҳунармандчилиги;
4.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг);
5.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.05.00 Маданият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик;
6.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.07.00 Туризм ва спорт соҳасидаги халқаро ҳамкорлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига фестивални ташкиллаштиришда, шу жумладан кенг реклама кампаниясини ташкил этиш ва уни хорижий оммавий ахборот воситаларида намойиш қилиш ҳамда қўлда тўқилган гиламлар санъати ривожланган Эрон, Туркия, Грузия, Ҳиндистон ва Покистон каби давлатлардан ҳунарманд ва тадбиркорларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда Ипакчилик илмий-тадқиқот институтининг бўш турган ер майдонини аниқлаб, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ва тегишли инвесторларга қўлда тўқилган гиламлар савдо-кўргазма уйини ташкил қилиш учун ер майдони ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Самарқанд, Бухоро, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда 2020 йил якунига қадар Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларида туристлар ташриф буюрадиган маданий мерос объектлари ҳудудларида қўлда тўқилган гиламлар кўргазма-савдо расталарини (дўконларини) ташкил қилсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.09 Ипакчилик;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш;
3.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда қўлда тўқилган гиламларнинг экспорт салоҳиятини ва туристлар учун жозибадорлигини ошириш учун «гилам тарихи» («The history of carpet») QR-кодлар бўйича ҳар бир гиламнинг тўқилиш жараёни, чевар хотин-қизлар ва уларнинг ишлаш шароити ҳамда шу каби маълумотларни ўзида мужассам этган мобиль иловаларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 январга қадар «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси таклифига асосан жун, калаваланган жун ҳамда қўлда тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур импорт божларини бекор қилиш масаласини ушбу давлатлар билан ўтказиладиган ҳукуматлараро комиссия мажлисларининг кун тартибига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари таркибидаги қўлда гилам тўқиш билан шуғулланувчи корхоналар томонидан экспортга сотилган гиламларни тегишинча ушбу уюшмаларнинг экспорт кўрсаткичларида акс эттирсин.
(11-бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.07.00 Тариф имтиёзлари ва префенциялар;
4.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.05.00.00 Товарлар ва транспорт воситалари божхона чегарасидан олиб ўтилганда ундириладиган солиқлар ва йиғимлар / 10.05.02.00 Импорт вақтида қўшилган қиймат солиғининг қўлланилиши (шунингдек, 07.10.03.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси бир ой муддатда ўтказилган таҳлиллар асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Давлат божхона қўмитасига белгиланган тартибда қўшилган қиймат солиғи ва божхона божига тортилмайдиган, ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган импорт қилинадиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг республикада қўлда тўқилган гиламчиликни ривожлантириш бўйича Уюшма раисининг ўринбосари лавозимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда республикада гўштдор-сержун йўналишидаги оқ, оч жигар рангли дағал, майин ва ярим майин жун берувчи, шу жумладан «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларни кўпайтириш ҳамда жунни қайта ишлаш, бўяш ва қўлда гилам тўқиш бўйича лойиҳа ташаббускорларини аниқлаган ҳолда, 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорга асосан чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга улар томонидан қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга сотилган «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг жуни учун субсидия ажратиш тартибини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.07 Чорвачилик. Қоракўлчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Ветеринария хизмати ва чорвачиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жун ва тери маҳсулотлари сифатини халқаро стандарт талаблари бўйича таҳлил қилиш тизимини жорий этсин;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.15.00 Ветеринария ва зоотехника тадбирлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.09.00.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар, валюта ва транспорт воситаларини олиб кириш ва олиб чиқиш / 10.09.05.00 Ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва олиб чиқиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 1 октябрга қадар хориждан гўштдор-сержун, шу жумладан «меринос» зотли қўй ва «ангор» зотли эчкиларнинг музлатилган уруғларини олиб келиш, маҳаллий шароитда наслли қўй ва эчкиларнинг уруғларини олиш ва музлатилган уруғлар банкини яратиш ҳамда урғочи қўй ва эчкиларни сунъий уруғлантириш самарадорлигини мустақил консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда ўргансин ва 2020 йил 15 октябрга қадар Молия вазирлигига хулоса киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мазкур қарорнинг 15-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган урғочи қўй ва эчкиларни сунъий уруғлантириш мақсадга мувофиқ деб топилганда, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида ушбу йўналишда ишларни ташкил этиш учун тегишли маблағлар ажратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқсин ҳамда ушбу таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев — мазкур қарор ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминласин, унда белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар ойда улар раҳбарларининг бажарган ишлари тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков — қўлда гилам тўқишга ихтисослашган ҳунармандлар ва ташкилотларга маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини ошириш, тўқилган гиламларни олиб киришда импорт божхона божлари мавжуд хорижий давлатлар билан мазкур божларни бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бориш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 26 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4759-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 июндаги ПҚ-4759-сон қарорига ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2856-сон қарорида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) 2-банд қуйидаги мазмундаги «д» кичик банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўлда тўқилган гиламларнинг ички ва ташқи бозорларини тизимли таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларини қўлда гилам тўқиш кооперацияларига жалб қилиш, уларни гиламчилик соҳасида билим ва кўникмаларга эга бўлиши учун ўқитиш, шунингдек, бу жараёнга хорижий мамлакатлардан малакали мутахассисларни жалб қилиш ва инновацион технологияларни кенг татбиқ этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшлар, аёллар ва кам таъминланган оилаларни гиламчилик билан шуғулланишга қизиқтириш, уларни ўқитиш ва малакасини ошириш, гилам тўқиш кўникмасини шакллантириш, жойларда кичик ишлаб чиқариш цехлари ҳамда аҳоли хонадонларида гилам тўқишни ташкил этиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда ипак, ипак чиқиндилари, жун ва пахта аралашмали гиламлар тўқишни ташкил этиш учун ҳунармандлар ва ташкилотларни керакли миқдорда хомашё ҳамда гилам тўқиш дастгоҳлари ва мосламалари билан таъминлаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат занжирини яратиш мақсадида ипакни қайта ишлаш ташкилотлари, чорвачилик хўжаликлари ва гиламчилик ҳунармандлари ўртасида кооперацияни йўлга қўйишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гиламчиликка оид семинар, анжуман, ярмарка ва кўргазмалар ташкил қилиш, шунингдек, маҳаллий гиламчилик ташкилотлари ҳамда ҳунармандларининг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган ярмарка ва кўргазмаларда иштирок этишида амалий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро сифат стандартларини жорий қилиш ва қўлда тўқилган гиламчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ишларини ташкил этиш бўйича яқиндан кўмаклашиш.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 4-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«4. «Ўзбекипаксаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 53 нафар бўлган ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидаги мазмундаги 2-илова билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2856-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекипаксаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муассислар умумий йиғилиши
Раис
Раис ёрдамчиси
Истиқболли ривожлантириш ва иқтисодий масалалар бўйича раиснинг биринчи ўринбосари
Қайта ишлаш, инвестиция ва инновацияларни жорий этиш масалалари бўйича раис ўринбосари
Озуқа базасини ривожлантириш ва пилла тайёрлаш масалалар бўйича раис ўринбосари
Гиламчиликни ривожлантириш масалалари бўйича раис ўринбосари
Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича раис маслаҳатчиси
Иқтисодий таҳлил ва ишлаб чиқаришни прогнозлаштириш бошқармаси
4
Пиллани қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни ривожлантириш бошқармаси
4
Тутчилик ва ипак қурти уруғчилиги бошқармаси
4
Гиламчиликни ривожлантириш бўлими
3
Юридик бюро
1
Кадрлар бўлими
3
Ишлар бошқармаси
3
Маркетинг ва ташқи савдо бошқармаси
3
Инновацион лойиҳалар ва инвестициялар бошқармаси
3
Пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш бошқармаси
4
Гиламчилик ва тайёр маҳсулотлар дизайни бўлими
2
Ижро интизоми ва назорат бўлими
2
Молия, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси
4
АКТни жорий қилиш ва ривожлантириш бўлими
2
Йиғма ахборот-таҳлил бўлими
2
Ахборот хизмати
2
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони — 53 нафар.»
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 августдаги «Республикада пиллачилик тармоғидаги мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3910-сон қарорининг 7-банди ва 2-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 27 декабрдаги ПФ-228-сонли Фармонига асосан 3-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 06/24/228/1091-сон)