Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022 02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3232
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг қарори, 02.05.2020 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3232
Date of entry into force
02.05.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 29.04.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 2 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3232]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 27 апрелдаги 2022-14-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 3364, 29.04.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси, «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раис Б. МУСАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 31 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020-11-сон

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 31 мартдаги 2020-11-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчиларини қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги ПҚ-4389-сон «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қўшилган қиймат солиғи солиқ тўловчиларини (бундан буён матнда солиқ тўловчилар деб юритилади) солиқ органларида қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш (бундан буён матнда рўйхатдан ўтказиш деб юритилади) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Солиқ тўловчиларни солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ягона автоматлаштирилган тизимида (бундан буён матнда тизим деб юритилади) ҳисобга олиш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Солиқ тўловчилар солиқ органларида қўшилган қиймат солиғининг тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтадилар ва бу қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишнинг шарти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Солиқ тўловчиларни рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Рўйхатдан ўтказиш учун мурожаат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Солиқ тўловчилар қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида солиқ органларида мажбурий ва ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидаги солиқ тўловчилар мажбурий тартибда рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган солиқ даврида 1 миллиард сўмдан ошган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарларни (хизматларни) реализация қилувчи чет эл юридик шахслари, агар товарларни (хизматларни) реализация қилиш жойи деб Ўзбекистон Республикаси эътироф этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фаолиятни Ўзбекистон Республикасида доимий муассасалар орқали амалга оширувчи чет эл юридик шахслари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оддий ширкат шартномаси (биргаликдаги фаолият тўғрисидаги шартнома) доирасида амалга ошириладиган фаолият бўйича — оддий ширкатнинг ишларини юритиш вазифаси зиммасига юклатилган ишончли шахс — оддий ширкатнинг иштирокчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтувчи (импорт) юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциз солиғи тўланадиган товарларни (хизматларни) ишлаб чиқарувчи юридик шахслар ва (ёки) фойдали қазилмаларни кавлаб олишни амалга оширувчи шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахслар — қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари, башарти уларда эллик гектар ва ундан ортиқ суғориладиган қишлоқ хўжалиги экин майдони мавжуд бўлса ёки пахта хом ашёсини ишлаб чиқарувчилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бензин, дизель ёқилғиси ва газни реализация қилишни амалга оширувчи юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лотереяларни ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўш турган бинолар, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотлар ва қурилиши тугалланмаган объектлар, шунингдек фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларининг мулкдори бўлган юридик шахслар, улардан самарасиз фойдаланилаётганлиги бўйича қонунда белгиланган тартибда хулоса киритилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни (жорий ва капитал таъмирлаш бундан мустасно) қуришни бажарувчи юридик шахслар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидаги солиқ тўловчилар ихтиёрий тартибда рўйхатдан ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги ташкил этилаётган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий тартибда қўшилган қиймат солиғи тўловчиси бўлмаган юридик шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Солиқ тўловчини мажбурий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза солиқ тўловчининг қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиши керак бўлган ойнинг 5-санасидан кечиктирмасдан тақдим этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Юридик шахсни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза қўшилган қиймат солиғи тўлашга ўтиладиган ойнинг биринчи санаси бошлангунга қадар юборилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Солиқ даврида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромади 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмгача бўлган якка тартибдаги тадбиркорларни ихтиёрий равишда рўйхатдан ўтказиш солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан, у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органи томонидан амалга оширилади, бунда ариза якка тартибдаги тадбиркорнинг даромадлари белгиланган суммадан ошган санадан 5 кундан кечиктирмай тақдим этилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Солиқ тўловчи томонидан солиқ органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали ариза юборилган сана аризанинг тақдим этилган санаси деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қўшилган қиймат солиғи ва фойда солиғи тўлашни танлаган янги ташкил этилаётган юридик шахслар, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан, тадбиркорлик субъектини — юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклда тақдим этилган аризасига асосан рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Солиқ органлари томонидан солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан эътиборан беш кун ичида солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан кўриб чиқилади ва солиқ тўловчини қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида тизимда рўйхатдан ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Солиқ тўловчини рўйхатдан ўтказиш вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси (бундан буён матнда Давлат солиқ қўмитаси деб юритилади) томонидан солиқ органига тақдим этилган рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги ариза ва солиқ органининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги қарори асосида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда солиқ тўловчига рўйхатдан ўтказиш гувоҳномаси (бундан буён матнда гувоҳнома деб юритилади) расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Солиқ тўловчи тизимда рўйхатдан ўтказилганидан сўнг, унга тизим орқали автоматик равишда қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақами берилади ва гувоҳномада кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақамини ҳисобварақ-фактурада ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжатда кўрсатиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Солиқ тўловчи рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Давлат солиқ қўмитаси томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига электрон шаклдаги гувоҳнома юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Солиқ тўловчиларни қайта рўйхатдан ўтказиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Юридик шахснинг номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О. ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчи қўшилган қиймат солиғи тўловчиси сифатида қайта рўйхатдан ўтказилади, бунда солиқ тўловчининг қайта рўйхатдан ўтказилиши Давлат хизматлари марказидан келиб тушган маълумотлар асосида солиқ органлари маълумотлар базасига тегишли ўзгартиришлар киритиш йўли билан тизимда автоматик тарзда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Солиқ тўловчини қайта рўйхатдан ўтказиш, солиқ тўловчи ҳамда унинг контрагентлари томонидан қўшилган қиймат солиғининг ҳисобланишига таъсир қилмайди ва қўшилган қиймат солиғи рўйхат рақамини ўзгаришига олиб келмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Солиқ тўловчининг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги маълумот бир иш куни ичида солиқ органи томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Солиқ тўловчиларни рўйхатдан чиқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Солиқ органлари томонидан қуйидаги ҳолларда солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши тўғрисидаги қарор қабул қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркорнинг фаолияти тугатилган тақдирда, солиқ органлари томонидан Тадбиркорлик субъектларини ягона давлат реестрига киритилган маълумотлар асосида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ текширувлари ўтказиш жараёнида банк операцияларининг хўжалик юритувчи субъект фаолияти хусусиятига ва турига, шунингдек харид қилинадиган ва реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) номенклатурасига мувофиқ эмаслиги аниқланган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ текшируви жараёнида, солиқ тўловчи томонидан битим тузишда кўзланган асосий мақсад қўшилган қиймат солиғини тўламаслик ёки уни ҳисобга олиш эканлиги ҳамда битим (операция) бўйича мажбурият шартнома тарафи бўлмаган шахс ёки битимни (операцияни) бажариш мажбурияти шартнома ёки қонун бўйича юклатилмаган шахс томонидан бажарилганлиги аниқланган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар, сўнгги календарь йил давомида солиқ тўловчисининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 миллиард сўмдан ошмаган бўлса ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқарилади, бунда солиқ тўловчининг солиқ солинадиган айланмаси ҳажми 1 миллиард сўмдан ошмаган тақдирда, йил тугаганидан кейин беш кун ичида, солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий тартибда рўйхатдан чиқариш тўғрисида мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ электрон шаклдаги ариза тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчи суд томонидан сохта тадбиркорлик билан шуғулланганлиги эътироф этилган тақдирда, сохта тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган тақдирда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Солиқ тўловчи 18-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларида келтирилган ҳолатлар бўйича солиқ тўловчини рўйхатдан чиқарилиши ҳақидаги солиқ органининг қароридан норози бўлган тақдирда, ушбу қарор устидан белгиланган тартибда судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Солиқ тўловчининг рўйхатдан чиқарилганлиги тўғрисида қарор солиқ органининг раҳбари (раҳбар ўринбосари) томонидан бир кун ичида, солиқ тўловчи суд томонидан сохта тадбиркорлик билан шуғулланганлиги эътироф этилган тақдирда, сохта тадбиркорлик билан шуғулланиш ҳолатлари аниқланганлиги тўғрисидаги суднинг қарори кучга кирган кундан бошлаб уч иш куни ичида қабул қилинади. Қарорда солиқ тўловчининг рўйхатдан чиқарилган санаси кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Солиқ тўловчиларнинг рўйхатдан чиқарилганлиги ҳақидаги ахборот Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтида эълон қилинади ва бир кун ичида солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг реестрини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Давлат солиқ қўмитаси томонидан қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ҳисобининг юритилишини таъминлаш мақсадида Қўшилган қиймат солиғи тўловчиларининг ягона реестри (бундан буён матнда реестр деб юритилади) юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Реестрга қуйидаги маълумотлар киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўшилган қиймат солиғи тўловчининг рўйхат рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс раҳбарининг Ф.И.О., юридик шахс номи, якка тартибдаги тадбиркорнинг Ф.И.О., уларнинг жойлашган жойи тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказилганлиги, қайта рўйхатдан ўтказилганлиги, рўйхатдан ўтказилиши бекор қилинганлиги тўғрисида маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризасида кўрсатиладиган маълумотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Давлат солиқ қўмитаси реестрни шакллантириш ва юритиш билан бирга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестрни юритишга оид ташкилий ва методологик принципларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхатдан ўтказишни ташкиллаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестр маълумотлари базасининг администратори вазифасини бажаради, хусусан, маълумотларни тўплаш, таҳлил қилиш, маълумотларнинг ишончлилиги ва долзарблигини назорат қилиш, уларни сақлаш ҳамда ҳимоя қилинишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестр базасининг автоматлаштирилган тарзда юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реестр маълумотларидан эркин фойдаланилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси в.в.б. И.К. ЖАСИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 31 март
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ тўловчиларни қўшилган қиймат солиғи тўловчилари сифатида махсус рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА

Изоҳ. Мазкур ариза солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали электрон шаклда тақдим этилади.

2-ИЛОВА

3-ИЛОВА

4-ИЛОВА

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.05.2020 й., 10/20/3232/0566-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)