Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 08.07.1992 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.07.1992 йилдаги 315-сон
Date of entry into force
08.07.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУРКИЯ РЕСПУБЛИКАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН КРЕДИТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ВА ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси раҳбарлари ўртасидаги аҳдлашувни ривожлантира бориб, Туркиядан қарзга 2 млн. тонна дон, 250 минг тонна қанд-шакар, уч йил давомида қайтариш шарти билан умумий суммаси 595 млн. АҚШ доллари ҳисобида дори-дармонлар, халқ истеъмоли моллари ҳамда бошқа товарларни харид қилиш ҳақида битимлар тузилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туркия Республикаси томонидан ажратилган кредитлардан самарали фойдаланиш ва уларни ўз вақтида қайтариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, дон ва қанд-шакар харид қилишга шартномалар Туркия Ҳукумати, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги томонидан ажратилган кредит ҳисобига, товарлар харид қилишга 250 млн. АҚШ доллари юзасидан кредит битими эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Туркэкзимбанк томонидан тузилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Туркия Ҳукумати томонидан дон ва қанд-шакар етказиб бериш бўйича шартнома битимлари шартлари тасдиқлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда қисқа муддат ичида ана шу кредитни расмийлаштириш ишларини ниҳоясига етказсин ҳамда қанд-шакар ва донни Ўзбекистонга тезроқ юбора бошлаш юзасидан ҳамма ташкилий масалаларни ҳал этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги 1992 йилнинг 1 августига қадар Туркэкзимбанк ажратган кредитлар ҳисобига товарларни етказиб беришга Туркия фирмалари билан тегишли шартномалар тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги зиммасига Туркия Республикасидан кредитлар бўйича етказиб бериладиган товарлар импорти бўйича барча манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг ишларини мувофиқлаштириш юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кредитлар ҳисобига импорт қилинадиган товарлар рўйхати иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси, Автомобиль транспорти вазирлиги тузилган шартномалар бўйича барча импорт юкларни Ўзбекистон ҳудудидаги тегишли станцияларга ташишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Биринчи навбатдаги тўловларни амалга ошириш учун 1992 йилнинг июль-август ойларида импорт қилинадиган товарларни суғурта қилиш ва ортиш-тушириш, Анқара шаҳрида савдо ваколатхонасини ва Истамбул шаҳрида унинг филиалини ташкил этиш, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг мутахассисларини юбориш юзасидан биринчи навбатдаги тўловларни амалга ошириш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига Вазирлар Маҳкамасининг валюта фондидан 8 млн. АҚШ доллари ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Импорт қилинадиган товарларни ортиш-тушириш ва суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган бундан кейинги валюта харажатларини қоплаш мақсадида 1992 йилнинг охирига қадар 25 минг тонна пахта толаси ажратилиб, уни ҳар ойда баббаравар тақсимлаб борилсин ва 1993 йилнинг биринчи чорагида 20 минг тонна пахта толаси ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ана шу кўрсатилган пахта толаси миқдорини «Ўзбек-трей-динг-Штахель Хардмаер» — Швейцария пахта компанияси орқали (таркиб топган жаҳон нархлари бўйича) аванс тўловлари шартлари асосида амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вазирликлар ва идоралар — иловага мувофиқ товар олувчилар импорт қилинадиган товарларни ортиш-тушириш ва суғурта қилиш билан боғлиқ бўлган ҳамма харажатларни (Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ичида юк ортиш-тушириш ҳақи, транспорт харажатларини қоплаш учун ажратилган экспорт товарлар ҳақи, шунингдек уларни ташиш, деклорациялаш, божхона тартиб-қоидалари) ва банклардаги ҳисоб-китоблар бўйича харажатларни сўм ҳисобида тўласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 1992 йилнинг август ойида Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил учун экспорт-импорт режасини шакллантираётганда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги буюртмаларига мувофиқ 1993-1994 йилларда улар бўйича кредитлар ва процентларни қоплашни таъминлаш учун 247,7 млн. АҚШ доллари ҳажмида зарур экспорт ресурсларининг зарур миқдори ажратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Кейинчалик, Ўзбекистон Республикасининг экспорт-импорт режалари шакллантирилаётганда Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг таклифи бўйича кредитларни ва улар бўйича процентларни қоплаш учун 1994-1995 йилларда 235,5 млн. АҚШ доллари ва 1995-1996 йилларда 176,8 млн. АҚШ доллари ҳажмида тегишли экспорт ресурслари ажратиш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги кредитлар ва улар бўйича процентларни қоплаш учун ажратилган товарлар ва маҳсулотларни экспорт қилишни ҳамда валюта маблағларининг ўз вақтида тушишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, экспорт қилинадиган товарлар ва уларни ортиш-тушириш, деклорациялаш ва божхона тартиб-қоидалари билан боғлиқ бўлган харажатлар қийматини қоплашга сўм харажатларини тўловчилар импорт товарларни олувчи вазирликлар ва идоралардир. Бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Божхона қўмитаси икки ҳафта муддат ичида кўрсатилган кредит битимлари доирасида импорт ва экспорт қилинадиган товарлар нархини ва ҳақини белгилаш тартибини ўрнатсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Кредитдан фойдаланиш масалаларини тезкорлик билан ҳал этиш ҳамда уни қайтариш ва барча тўловларни мувофиқлаштириш, тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этишни ва барча Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитларни ва улар бўйича процентларни кредит битимлари ва қарз мажбуриятларида назарда тутилган муддатларда ўзлаштириш, тўлаш бўйича ҳисоб-китобларни ташкил этишни ва барча операцияларни бажаришни ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги тегишли счётларни очсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туркия тижорат банклари ва Туркэкзимбанк билан асосий қарз бўйича ўзаро ҳисоб-китоблар учун — процентлар бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспортчилар билан (ҳар бир вазирлик — импорт қилувчи бўйича субсчётлар билан) ҳисоб-китоб қилиш учун махсус сўм счёти ва 250 млн. доллар ҳисобида кредит битимига хизмат кўрсатиш учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг валюта счёти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғдой ва қанд-шакар етказиб бериш бўйича шартномаларга хизмат кўрсатиш бўйича Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги учун махсус сўм ва валюта счётлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Импорт қилувчи вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ҳар бир импорт партияси олинган кундан бошлаб 2 ой давомида Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги ўзларининг махсус сўм счётига ва ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкидаги счётига экспорт товарларнинг эквивалент миқдори ҳақини тўлаш маблағларини ўтказишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлган ҳолларда Ўзбекистон давлат банки импорт қилувчи вазирликлар ва идораларнинг асосланган буюртмалари бўйича зарур кредитлар ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 12 июлга қадар Туркия Республикасига импорт товарларни танлаш, Туркиянинг экспорт қилувчи фирмалари, транспорт фирмалари билан шартномалар тузиш ҳамда кредитлар ҳисобига етказиб бериладиган товарларни ўз вақтида юклаб юборишни таъминлаш учун Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва манфаатдор вазирликларнинг мутахассисларини юборсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилнинг июль ойи ичида Ўзбекистон Республикасининг Анқара шаҳридаги савдо ваколатхонасини ва Истамбул шаҳрида унинг филиалини очсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги мазкур қарорни амалга ошириш доирасида валюта ажратмаларидан, божхона тўловларидан ва бюджетга солиқлардан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки 1992 йилнинг 1 сентябрига қадар Туркэкзимбанк томонидан ажратилган 50 млн. АҚШ долларидан фойдаланиш тўғрисида таклифлар тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистонга Туркия Республикасидан қўшимча инвестицияларни жалб қилиш борасидаги ишларни давом эттирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мазкур қарорнинг бажарилиши ҳақида ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилиб турсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари ўртоқ Б. С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 8 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
315-сон