07.04.2020 йилдаги ПҚ-4666-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.04.2020 йилдаги ПҚ-4666-сон
Date of entry into force
07.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш, шунингдек, 2019 — 2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясида белгиланган вазифаларни изчил амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб 1-иловага мувофиқ 47 та тиббиёт коллежларини Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларининг моддий-техник базасини янада кучайтириш, амалиёт хоналарини белгиланган нормативларга асосан жиҳозлаш, ўқув-симуляцион аудиторияларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
валеология, тиббий психология, нутрициология, диетология, фармакология, кинезиология, реабилитология, профпатология фанларини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилишини жорий этиш ҳамда мазкур техникумларнинг ўқув режалари ва фан дастурларини илғор хорижий тажрибалар асосида ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини жалб қилган ҳолда Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларида масофавий таълим орқали дарс машғулотларини ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумларини:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муваффақиятли тамомлаган битирувчилар ўз соҳасига мос тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишлари бўйича кириш имтиҳонларисиз якка тартибдаги суҳбат орқали олий таълим муассасаларида 2-курсдан ўқишини давом эттириш ҳуқуқига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий сақлаш, фаолият юритиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва кадрлар тайёрлаш харажатлари Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ўқувчиларни давлат буюртмаси ва тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тиббиёт олий таълим муассасаларининг даволаш (амалиёт) ишлари проректорлари (директор ўринбосарлари) бир вақтнинг ўзида ушбу олий таълим муассаса клиникаларининг бош шифокорлари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тиббиёт олий таълим муассасаларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бакалавриат таълим йўналишлари, магистратура ва клиник ординатура (резидентура) мутахассисликлари ўқув режаларидаги мутахассисликка оид бўлмаган фанлар улуши 2 баробарга қисқартирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиник ординатурасига (резидентурасига) мақсадли қабул қилинган талабаларнинг битирув курсини вилоят даражасидаги тиббиёт муассасаларида ташкил этиш тизими йўлга қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳудудларнинг шифокорларга бўлган эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тиббиёт олий таълим муассасалари бакалавриатнинг «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» таълим йўналишлари бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул кўрсаткичлари доирасидаги мақсадли қабул параметрлари туман (шаҳар)лар кесимида шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тиббиёт олий таълим муассасалари «Даволаш иши», «Педиатрия иши» ва «Касбий таълим (даволаш иши)» йўналишлари битирувчилари яшаш бўйича рўйхатга олинган жойидан қатъи назар давлат гранти асосида мақсадли қабул параметрларида кўрсатилган туман (шаҳар)да камида 5 йил ишлаб бериш мажбурияти киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур банднинг «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган таклифларни амалга ошириш механизмларини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Вазирлик Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020/2021 ўқув йилида тиббиёт олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларини шакллантиришда тиббиёт кадрларига эҳтиёж юқори бўлган ҳудудлар учун бакалавриат ва магистратурага давлат гранти асосида ўқишга мақсадли қабул параметрларини 50 фоизгача оширишни инобатга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) таълим босқичидан қатъи назар 2-иловага мувофиқ чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатга эга бўлган тиббиёт олий таълим муассасалари талабаларига (мутахассислик фанларни «қониқарли» баҳога ўзлаштираётган талабалардан ташқари) Талабаларни рағбатлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар ойлик стипендиясига базавий стипендия миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) давлат тиббиёт муассасаларининг халқаро эътироф этилган ташкилотларнинг (Quacquarelli Symonds World University Rankings, Times Нigher Education, Academic Ranking of World Universities) рейтингидаги тиббиёт йўналишида биринчи 200 ўринни эгаллаган олий таълим муассасаларида клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган, шунингдек, фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимлари лавозим маошига қуйидаги миқдорда ҳар ойлик қўшимча устама тўланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
клиник ординатура (резидентура) ва магистратура мутахассислигини тамомлаган ходимга — меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг етти бараварига тенг миқдорда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фалсафа доктори (PhD) ёки фан доктори (DSc) илмий даражасини олган ходимга — меҳнатга ҳақ тўлашни энг кам миқдорининг ўн беш бараварига тенг миқдорда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда назарда тутилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) уч ой муддатда жамоат саломатлиги ва санитария-эпидемиология назорати хизматлари соҳасида олий маълумотли кадрларни тайёрлаш бўйича алоҳида тиббиёт олий таълим муассасасини ташкил қилиш ва ўқув жараёнини 2020/2021 ўқув йилидан бошлашни назарда тутадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2021 йил 1 январга қадар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Н.И. Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети ҳамда Туркия Бахчишеҳир университетининг филиаллари ва клиникаларини Ўзбекистонда ташкил этиш юзасидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиздаги тиббиёт олий таълим муассасаларида халқаро рейтингларга кирувчи нуфузли хорижий тиббиёт таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма таълим дастурлари асосида халқаро факультетлар, шунингдек, филиалларни очиш юзасидан таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Вазирлик Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер ва Акфа университетларини жалб қилган ҳолда ушбу университетлар ҳамда тиббиёт олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соғлиқни сақлаш соҳаси учун менежер мутахассисларни (Master of Healthcare Administration) тайёрлаш бўйича магистрлик йўналишини жорий қилиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазирлиги 2022/2023 ўқув йилида соғлиқни сақлаш соҳаси учун 50 нафар менежер мутахассисларни магистрлик йўналиши бўйича давлат гранти асосида тайёрлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш чораларини кўрсин.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-61-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2020 йил 1 августга қадар мутахассислик йўналишларида асосий ҳисобланган халқаро тан олинган муаллифларнинг адабиётлари, шунингдек, профилактика, диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини қўллаш бўйича хорижий дарсликларни муаллифлик ҳуқуқлар талабларига риоя қилган ҳолда белгиланган тартибда ўзбек тилига таржима қилиш асосида тиббиёт олий таълим муассасаларининг бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув дастурларини қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу тадбирларни молиялаштириш Вазирлик ва тиббиёт олий таълим муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Вазирлик ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 1 сентябрдан Нукус, Андижон, Бухоро, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида жойлашган тиббиёт олий таълим муассасаларида белгиланган тартибда фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини берувчи илмий кенгашлар ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирликнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент врачлар малакасини ошириш институтини Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда — Марказ) этиб қайта ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент шаҳридаги 1-сон Республика клиник шифохонаси негизида Марказнинг кўп тармоқли клиникасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тиббиёт олий таълим муассасалари мавжуд бўлмаган ҳудудларда (Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Наманган ва Сирдарё вилоятларида) ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказларида Марказнинг филиалларини очиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказда 2021 йилги Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури маблағлари ҳисобидан халқаро стандартларга жавоб берадиган ўқув-симуляцион марказини ташкил қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг кўп тармоқли клиникаси муассиси Марказ ҳисобланади ҳамда унинг фаолияти Марказ томонидан мувофиқлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ директорининг даволаш ишлари бўйича ўринбосари бир вақтнинг ўзида Марказнинг кўп тармоқли клиникаси бош шифокори ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Марказ фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар ҳажми 4-иловага мувофиқ белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимида 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб аккредитациядан ўтмасдан, Вазирлик томонидан ҳар йили тасдиқланадиган ўқув дастурлари асосида ўқитиш ҳуқуқи қуйидаги муассаса ва ташкилотларга тақдим этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ва пуллик асосда — республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги илмий-тадқиқот институтлари ва ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пуллик асосда — нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари ҳамда тегишли тиббий-санитария мутахассисликлар бўйича ўқув-симуляцион маркази (шу жумладан мобил ўқув-симуляцион марказ) ва илмий даражага эга мутахассислари мавжуд бўлган хусусий тиббиёт ташкилотлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари, шу жумладан бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами муассасалари ходимларининг узлуксиз касбий малакасини ошириш мазкур бандда белгиланган муассаса ва ташкилотлар томонидан жойларда ташкил этиладиган сайёр цикллар ва масофадан туриб ўқитиш асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик узлуксиз касбий малака ошириш тизимида тиббиёт ходимларини ўқитиш билан шуғулланадиган ташкилотларга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда махсус ўқув курсларини ташкил қилишда яқиндан кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шифокорлар учун ҳар 5 йилда малака тоифасини олиш бўйича мажбурий аттестациядан ўтиш тартиби киритилади ҳамда уларга қулайлик яратиш ва шаффоф ўтказилишини таъминлаш учун аттестацияни онлайн тартибда аудио ва видеокузатув остида ташкил этиш тизими жорий этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш учун тўлов бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тиббий-санитария ва фармацевтика кадрлари учун малака оширишни назарда тутувчи узлуксиз касбий таълим тизимини жорий этган тиббиёт олий таълим муассасалари (шу жумладан нодавлат тиббиёт олий таълим муассасалари), республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва уларнинг филиаллари, илмий-тадқиқот институтлари, ҳудудий кўп тармоқли тиббиёт марказлари ва нодавлат тиббиёт ташкилотларига малака оширишдан муваффақиятли ўтган мутахассисларга ўтилган ўқиш кредитлари кўрсатилган ҳолда Вазирлик томонидан белгиланадиган намунадаги сертификат расмийлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 7 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4666-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумлари этиб қайта ташкил этиладиган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт коллежлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Ҳудуд

Коллеж номи

Коллежлар негизида ташкил этиладиган Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникумлари

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус тиббиёт коллежи

Нукус Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

2.

Қўнғирот тиббиёт коллежи

Қўнғирот Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

3.

Хўжайли тиббиёт коллежи

Хўжайли Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

4.

Андижон вилояти

Андижон тиббиёт коллежи

Андижон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

5.

Бўстон тиббиёт коллежи

Бўстон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

6.

Қўрғонтепа тиббиёт коллежи

Қўрғонтепа Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

7.

Пахтаобод тиббиёт коллежи

Пахтаобод Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

8.

Бухоро вилояти

Бухоро тиббиёт коллежи

Бухоро Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

9.

Афшона тиббиёт коллежи

Афшона Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

10.

Қоракўл тиббиёт коллежи

Қоракўл Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

11.

Жиззах вилояти

Жиззах тиббиёт коллежи

Жиззах Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

12.

Дўстлик тиббиёт коллежи

Дўстлик Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

13.

Зомин тиббиёт коллежи

Зомин Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

14.

Қашқадарё вилояти

Қарши тиббиёт коллежи

Қарши Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

15.

Муборак тиббиёт коллежи

Муборак Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

16.

Шаҳрисабз тиббиёт коллежи

Шаҳрисабз Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

17.

Наманган вилояти

Наманган тиббиёт коллежи

Наманган Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

18.

Косонсой тиббиёт коллежи

Косонсой Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

19.

Чортоқ тиббиёт коллежи

Чортоқ Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

20.

Норин тиббиёт коллежи

Норин Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

21.

Навоий
вилояти

Навоий тиббиёт коллежи

Навоий Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

22.

Хатирчи тиббиёт коллежи

Хатирчи Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

23.

Самарқанд вилояти

Самарқанд таянч тиббиёт коллежи

Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

24.

Иштихон тиббиёт коллежи

Иштихон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

25.

Самарқанд вилояти

Каттақўрғон тиббиёт коллежи

Каттақўрғон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

26.

Пастдарғом тиббиёт коллежи

Пастдарғом Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

27.

Пахтачи тиббиёт коллежи

Пахтачи Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

28.

Сиёб тиббиёт коллежи

Сиёб Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

29.

Ургут тиббиёт коллежи

Ургут Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

30.

Сирдарё вилояти

Сирдарё тиббиёт коллежи

Сирдарё Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

31.

Сурхондарё вилояти

Денов тиббиёт коллежи

Денов Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

32.

Термиз тиббиёт коллежи

Термиз Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

33.

Сариосиё тиббиёт коллежи

Сариосиё Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

34.

Шеробод тиббиёт коллежи

Шеробод Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

35.

Тошкент вилояти

Бекобод тиббиёт коллежи

Бекобод Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

36.

Олмалиқ тиббиёт коллежи

Олмалиқ Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

37.

Зангиота тиббиёт коллежи

Зангиота Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

38.

Янгийўл тиббиёт коллежи

Янгийўл Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

39.

Фарғона вилояти

Бешариқ тиббиёт коллежи

Бешариқ Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

40.

Марғилон тиббиёт коллежи

Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

41.

2-Марғилон тиббиёт коллежи

2-Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

42.

Қува тиббиёт коллежи

Қува Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

43.

Риштон тиббиёт коллежи

Риштон Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

44.

Хоразм вилояти

Урганч тиббиёт коллежи

Урганч Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

45.

Тошкент шаҳри

1-Республика тиббиёт коллежи

1-Республика Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

46.

Чилонзор тиббиёт коллежи

Чилонзор Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

47.

Юнусобод тиббиёт коллежи

Юнусобод Абу Али ибн Сино номидаги
Жамоат саломатлиги техникуми

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт олий таълим муассасаси талабалари стипендиясига 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб қўшимча равишда базавий стипендия миқдорида устама тўлашда инобатга олинадиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги халқаро сертификатлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Сертификатлар номи

Тиллар

Минимал баллар

1.

International English Language Testing System (IELTS academic)

Инглиз тили

6,5

2.

Test of English as a Foreign Language (TOEFL)

IBT 72

3.

Cambridge Assessment English PET

B2

4.

Goethe-Zertifikat

Немис тили

B2

5.

TestDaf

B2

6.

Deutsches Sprachdiplom

DSD II

7.

Diplôme d'Etudes en Langue Française (DELF)

Француз тили

B2

8.

Тest de Connaissance du Français (TCF)

B2

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони (профессор-ўқитувчилар таркиби, ўқув-ёрдамчи ходимлар, факультетлар ходимлари, шунингдек, техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими техник ва хизмат кўрсатиш ходимларини ҳисобга олмаганда) — 56 нафар, улардан бошқарув ходимлари — 28 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Штатлар Марказнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** Штат бирликлари сони олий таълим муассасалари учун назарда тутилган нормативлар бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узлуксиз касбий тиббиёт таълимида тўпланадиган кредитлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҲАЖМИ

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Таълим олувчилар контингенти

Кредитлар ҳажмлари*

Жами

шундан, бир йилда қуйидагидан кам бўлмаган

1.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларининг олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари

288**

36

2.

Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларига кирмайдиган бошқа давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг олий маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари

250***

50

3.

Ўрта махсус маълумотли тиббиёт ва фармацевтика кадрлари

140****

28

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Беш йил давомида тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** 288 та кредитдан 144 таси тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида пуллик асосда таълим олиш орқали тўпланади, ундан кейин қолган 144 таси Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*** 250 та кредит тегишли тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида пуллик асосда тўпланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
**** 140 та кредит давлат тиббиёт муассасаларининг кадрлари томонидан тегишли давлат тиббий таълим муассасалари ва ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан таълим олиш орқали, нодавлат тиббиёт ташкилотларининг кадрлари томонидан — пуллик асосда тўпланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.04.2020 й., 07/20/4666/0402-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/61/1195-сон)