18.02.2020 йилдаги 95-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 18.02.2020 йилдаги 95-сон
Date of entry into force
19.02.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламентни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Теxник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ, шунингдек, экологик xавфсизлик ва атроф- муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ягона талабларни белгилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Экологик xавфсизлик тўғрисидаги умумий теxник регламент иловага мувофиқ тасдиқлансин ва расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн саккиз ой ўтгач амалга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ваколатли давлат органлари билан биргаликда икки ой муддатда экологик хавфсизлик талаблари билан белгиланган стандартлаштириш бўйича илгари қабул қилинган норматив ҳужжатлар рўйхатини тузсин ва «Ўзстандарт» агентлигига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзстандарт» агентлиги ушбу Умумий техник регламент амалга киритилган кундан бошлаб экологик хавфсизлик талабларига тегишли стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни қўллашда уларнинг мажбурийлик хусусиятини бекор қилиш ва ихтиёрийлигини таъминлаш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва оммавий аxборот воситалари билан биргаликда Экологик хавфсизлик тўғрисидаги умумий техник регламентнинг мақсадлари, мазмуни ва уни қўллаш тартиби тўғрисида аҳолини, давлат ва xўжалик бошқарув органларини ва тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш ва улар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

5. «Ўзстандарт» агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 18 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
95-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарорига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламент
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур умумий техник регламент (кейинги ўринларда Техник регламент деб аталади) маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида экологик хавфсизликни таъминлашда мажбурий талабларни белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектларда маҳсулотларни (чиқиндиларни) ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ҳамда утилизация қилишда қўлланилаётган ёки қўлланиладиган жараёнлар ушбу Техник регламентнинг тартибга солиш объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектларнинг экологик хавфсизлиги:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазур Техник регламент, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, режалаштирилаётган хўжалик ва бошқа фаолият юритувчи объектнинг ушбу фаолиятни амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилингунига қадар атроф табиий муҳитга таъсирини баҳолаш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга салбий таъсирнинг камайишини, ходимлар хавфсизлигини ва авария ҳолатлари пайдо бўлишининг олдини олишни таъминлайдиган конструктив тавсифларга эга бўлган машина ва ускуналардан фойдаланиш, шунингдек, технологик жараёнларни қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга салбий таъсирни камайтириш имконини берувчи ажраб чиқаётган газларни ва ҳосил бўладиган оқава сувларни тозалашнинг самарали усул ва технологияларини, ҳосил бўладиган чиқиндиларни утилизация қилиш технологияларини қўллаш орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Техник регламентда қуйидаги атама ва тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик сертификатлаштириш (кейинги ўринларда экосертификатлаштириш деб аталади) — сертификатланаётган объектнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатда белгиланган экологик хавфсизлик мезонларига мувофиқлигини тасдиқлаш борасида учинчи томоннинг ҳаракати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг яхши қулай технология — маҳсулот (товарлар) ишлаб чиқариш, ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш бўйича замонавий илм-фан ва техник ютуқлар ҳамда уларни қўллашнинг техник имкониятлари мавжуд бўлиши шарти билан атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш мезонларини самарали уйғунлаштириш асосида белгиланадиган технология;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги нормативлар — риоя этилганда табиий экологик таъминланиб, биологик хилма-хиллик сақлаб қолинадиган атроф-муҳит сифатининг белгиланган нормативлари ва унга рухсат этилган таъсир кўрсатиш нормативлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этилган чекланган концентрация — инсон организмида рефлектор таъсирларни келтириб чиқариши мумкин бўлмаган ҳаво, сув ва тупроқдаги ифлослантирувчи модданинг концентрацияси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этилган чекланган ташлама — ташланмаларда атмосфера ҳавоси учун белгиланган рухсат этилган чекланган квоталардан ошмайдиган ер усти концентрацияни шакллантирадиган вақт бирлигидаги ифлослантирувчи моддалар массаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этилган чекланган оқава — оқава сувларда назорат пунктидаги сув сифати нормаларини таъминлаш мақсадида ушбу пунктда белгиланган режимда ташлашга максимал рухсат этилган вақт бирлигидаги моддалар массаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламалари ва оқаваларини, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишини нормалаштириш — ўзгаришларга энг сезгир бўлган организмлар (индикаторлар) турининг таъсирланиши бўйича аниқланадиган, ифлослантирувчи моддалар ва чиқиндиларнинг табиий хусусиятларини ўзгартиришга рухсат этиладиган чегараларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ва бошқа фаолият объекти — маҳсулот ишлаб чиқариш, чиқиндиларни қайта ишлаш, хизмат кўрсатиш, маҳсулотни сақлаш, ташиш, утилизация қилиш бўйича бир ёки ундан ортиқ фаолият амалга ошириладиган стационар ёки кўчма объект;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизлик талаблари — атроф-муҳитга зарар етказилишининг олдини олиш мақсадида белгиланадиган ва бажарилиши мажбурий бўлган талаблар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизлик — табиий муҳит ва инсоннинг ҳаётий муҳим манфаатларининг хўжалик ва бошқа фаолият, табиий ҳамда техноген тусдаги фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларининг эҳтимолий салбий таъсиридан ҳимояланганлик ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик экспертиза — режалаштирилаётган ёки амалга оширилаётган хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятнинг экологик талабларга мувофиқлигини аниқлаш ҳамда экологик экспертиза объектини амалга ошириш тўғрисида қарор қабул қилингунга қадар босқичларда амалга ошириш мумкинлигини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик назорат — атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизими;
(4-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг шаклланиш нормативлари — маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришда ёки бошланғич хомашё бирлигида ҳосил бўладиган муайян турдаги чиқиндиларнинг белгиланган миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли чиқиндилар — таркибида хавфли (заҳарлилик, юқумлилик, портловчанлик, тез алангаланиб ёнғин чиқарувчанлик, реакцияга тез киришувчанлик, радиоактивлик ва бошқалар) хусусиятлардан биттасига эга бўлган ва аҳоли ҳаёти ҳамда соғлигига, атроф-муҳитга ўзи мустақил тарзда ҳамда бошқа моддаларга қўшилган ҳолда бевосита ёки яширин хавф туғдирадиган миқдорда ва шаклда мавжуд бўлган моддалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик хавфсизлик соҳасида техник жиҳатдан тартибга солиш — экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мажбурий талабларни белгилаш, қўллаш ва бажариш соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш тизимининг бир қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Экологик хавфсизликни таъминлаш талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Техник регламент маҳсулотларни (чиқиндиларни) ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси муҳофазасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларининг муҳофазасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларининг муҳофазасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ресурсларининг муҳофазасини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқинди билан боғлиқ ишлар амалга оширилишини таъминлайдиган мажбурий талабларни белгилайди.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида экологик хавфсизликнинг умумий талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Атроф табиий муҳит ҳолатининг барқарорлиги ва яхшиланиши мавжуд хўжалик ва бошқа фаолият объектларининг атроф табиий муҳитга кўрсатаётган салбий таъсирининг рухсат этилган босқичма-босқич камайиб борадиган даражаларига эришиш энг яхши қулай технологияларни қўлланиши билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хўжалик ва бошқа фаолиятнинг мавжуд стационар объектлари учун атмосферага ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган ташламаларининг, ер усти сув ҳавзалари ва жой рельефига ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган оқавалари, чиқиндилар ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг экологик нормативлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Нормативлар қуйидаги кўрсаткичлар бўйича белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташланмаларнинг атмосфера ҳавоси учун белгиланган рухсат этилган чекланган квоталардан ошмайдиган (рухсат этилган чекланган концентрациялар улушларида) ер усти концентрацияларини шакллантирувчи вақт бирлигидаги (секундига грамм) ифлослантирувчи моддалар массаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқава сувларда назорат пунктидаги сув сифати нормаларини таъминлаш мақсадида ушбу пунктда белгиланган режимда ташлашга максимал рухсат этилган вақт бирлигидаги моддалар массаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлашнинг муайян муддати кўрсатилган ҳолда, жиҳозланган ўз ишлаб чиқариш майдонларида ва/ёки ишлаб чиқариш чиқиндиларини жойлаштириш объектларида ҳосил бўлган ҳамда жойлаштирилган ишлаб чиқариш чиқиндиларининг ҳар бир хавфлилик тоифаси бўйича миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Юқорида келтирилган кўрсаткичлар бўйича нормативлар маҳсулотнинг муайян тури учун махсус техник регламентларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар белгиланган нормативларни камайтиришнинг ҳар йили эришиладиган кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда, мазкур Техник регламентнинг 8-бандида белгиланган битта ёки бир қанча кўрсаткичлар бўйича табиатни муҳофаза қилиш бўйича режали тадбирлар ва ифлослантирувчи моддалар ташланмалари ва оқаваларининг, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол чиқиндиларининг ҳосил бўлиши ва камайиши бўйича белгиланган нормативларни камайтириш режасини ишлаб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатишнинг белгиланган даражаларини пасайтиришда қўлланиладиган услуб ва воситалар хўжалик ёки бошқа фаолият субъекти томонидан ушбу Техник регламентда белгиланган экологик хавфсизлик талаблари ҳисобга олинган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар ишлаб чиқариладиган маҳсулот бирлигига тўғри келадиган ташламалар, оқавалар, чиқиндилар ҳосил бўлишининг солиштирма кўрсаткичларининг ҳисоб-китобини ҳар йили амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқавалари, чиқиндиларни ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган нормаларини пасайтириш борасида қайд этилган мажбуриятларни ҳисобга олган ҳолда ёки маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари ошган ҳолларда, экологик нормативлар қайта кўриб чиқилади ва рухсат этилган нормаларга мувофиқлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқавалари, чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилишининг белгиланган нормативлари ҳамда салбий таъсирни пасайтириш бўйича қайд этилган кўрсаткичлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш мақсадларида мазкур Техник регламент кучга киргандан бошлаб рухсат берувчи ҳужжатларда (лицензиялар, рухсатномалар ва/ёки бошқа шакллар) кўзда тутилган муддатларда ушбу ҳужжатларга мувофиқ табиий (сув, ер, ўрмон, минерал-хомашё, биологик) ресурсларини олиш ҳажмлари ва шартлари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Хўжалик юритувчи субъектлар объект раҳбарияти томонидан тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ ишлаб чиқариш экологик назоратни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Хўжалик юритувчи субъектлар атроф-муҳитга тушадиган оғирликни норматив даражагача пасайтиришни таъминлайдиган табиатни муҳофаза қилиш тадбирларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларида хавфли моддалар ишлатилса, хўжалик юритувчи ва бошқа фаолият объекти учун фавқулодда вазиятларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу режада ноқулай об-ҳаво шароити ёки бошқа табиий ҳамда техноген фавқулодда ҳолатлар сабабли юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатлар ва уларнинг олдини олиш юзасидан маълумотларни хўжалик юритувчи субъектлар ёки тегишли давлат органлари томонидан аҳолига етказилиши кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Нефть, кимё ва бошқа хавфли моддалар ҳамда маҳсулотларни атроф-муҳит ифлосланишининг олдини олиш воситалари ва маҳсулотлар сирқиб оқиб кетишини аниқлайдиган назорат-ўлчов ускуналари билан жиҳозланмасдан ташиш ва сақлаш иншоотлари ҳамда қурилмаларини ишга тушириш ҳамда улардан фойдаланиш тақиқланади. Хавфли маҳсулот ва чиқиндиларни сақлаш, ташиш иншоотлари ва қурилмалари фавқулодда вазиятларда юзага келиши мумкин бўлган салбий экологик оқибатларни бартараф этиш воситалари тўплами (кимёвий реагентлар, ўт ўчириш воситалари ва бошқалар) билан таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча турдаги маҳсулот (чиқинди)ни ташиш жараёнлари уларнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Атроф табиий муҳитга бевосита ёки билвосита таъсир кўрсатадиган режалаштирилган хўжалик ёки бошқа фаолият объектларини лойиҳалаштириш босқичида экологик хавфсизлик талабларини ҳисобга олиш учун объект жойлашган жойга нисбатан атроф-муҳитга таъсир баҳоланади ва давлат экологик экспертизаси ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳамда давлат экологик экспертизаси хўжалик юритувчи субъектнинг фаолият йўналиши ўзгартирилганда ёки фаолиятнинг янги турлари жорий қилинганда, шунингдек, унинг жойлашган жойи ўзгарганда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни шовқин, тебраниш, электрмагнит майдонлари ва бошқа зарарли физик таъсирлардан муҳофаза қилиш, табиатни назорат этилмайдиган ва зарарли биологик таъсирлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги талабларга риоя этилиши қабул қилинган санитар қоидалар ва нормаларга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишни таъминловчи экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавосига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни тозалаш қурилмалари ҳамда уларни назорат қилиш воситалари (шу жумладан таҳлилий) билан жиҳозламасдан хўжалик ва бошқа фаолиятнинг стационар объектларини лойиҳалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг таркиби ва ҳажми ҳамда шовқин даражаси бўйича махсус техник регламент талабларига жавоб бермайдиган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар, аҳоли пунктлари ҳудудларида ишлаб чиқариш ва истеъмол чиқиндиларини кўмиш, зарарсизлантириш ва ёқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида озонни емирувчи моддалар бўлган ускуналарнинг атмосфера озон қатламига салбий таъсирининг олдини олиш чораларини кўрмасдан, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Стационар ва кўчма манбалар ташламаларидаги ифлослантирувчи моддалар концентрацияси махсус техник регламентларда белгиланган талабларга мувофиқ нормалаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Фаолияти атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва озонни емирувчи моддалар ташламалари чиқариш билан боғлиқ бўлган корхона, муассаса ва ташкилотлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосферага ташламаларни тозалайдиган иншоот, жиҳоз ва ускуналардан, шунингдек, уларни назорат қилиш воситаларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ва бошқа объектлар атрофида санитария-ҳимоя зоналарини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ифлослантирувчи моддалар ташламаларини камайтириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган ташламалари нормативларига риоя этилишини назорат қилиш, уларнинг ҳисобини юритиш ва давлат статистика ҳисоботини белгиланган тартибда тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия тежайдиган технологияларни жорий этиш, ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш, энергиянинг экологик тоза манбаларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кутилаётган ноқулай об-ҳаво шароитлари муносабати билан атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддалар ва биологик организмлар ташламаларини камайтириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кучли таъсир кўрсатувчи заҳарли моддалар ва учувчан бирикмаларни сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларнинг қадоқлаш идишларини зарарсизлантириш шартларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосферага кўплаб ва авариявий ташламалар чиқарилишининг, юзага келиши мумкин бўлган хавфли вазиятларнинг олдини олиш, шунингдек, атмосфера ҳавосининг трансчегаравий ифлосланишини камайтириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар утилизация қилинишини таъминлаш ҳамда уларни тўплаш ва қайта ишлашда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибида озонни емирувчи моддалар бўлган бюмлардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш, уларнинг ҳисобини юритиш ҳамда озон учун хавфсиз моддалар билан алмаштиришини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-§. Сув объектлари муҳофазасини таъминловчи экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Сув объектларини муҳофаза қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари ҳамда санитария-муҳофаза зоналари ҳудудларида хавфли объектларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик-ичимлик, коммунал-маиший ва балиқчилик хўжалигига мўлжалланган мақсадларда фойдаланиладиган сув объектларига, жой рельефига, шунингдек, ер ости сувли горизонтларига ҳамда суғориш майдонларига тозаланмаган ва зарарсизлантирилмаган оқава сувларни ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар ва посёлка канализация тизимларига маҳаллий тозалаш иншоотларида олдиндан тозаламасдан канализация тизимига қабул қилиш талабларига жавоб бермайдиган ишлаб чиқариш оқава сувларини ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
канализация тизимларига таркибида ҳали аниқлаш усуллари белгиланмаган моддалар бўлган ишлаб чиқариш оқава сувларини ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқава сув тозалашнинг талаб этиладиган ускуна ва иншоотлари ва уларни назорат қилиш воситалари билан жиҳозланмаган хўжалик ва бошқа фаолиятнинг стационар объектларини ишга тушириш ва улардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларининг юзасидаги ўзи юрар ва ўзи юрмайдиган кемалар, шунингдек, бошқа объектлардан уларда ҳосил бўладиган оқава сув ва чиқиндиларни тўплаш мосламаларисиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларига ишлаб чиқариш, маиший ва бошқа чиқиндиларни ташлаш, шу жумладан сув объектлари ва уларнинг соҳилларини чиқиндилар билан ифлослантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этилмаган жойларда оқава сувларнинг чўкиндиларини сақлаш ёки жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқава сувларнинг сув объектларига ва жой рельефига кўплаб чиқарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик, хўжалик-маиший ва даволаш мақсадларида фойдаланиладиган ёки фойдаланиш учун истиқболли бўлган ер ости сувларини тўйинтириш ва олиш соҳасида кимёвий, бактериологик ёки радиациявий ифлосланиш манбаи бўлган чиқиндиларни кўмиш, ахлатхона, қабристон, чорва моллари қабристонлари ва бошқа объектларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ичимлик суви сифатига эга бўлган ер ости сувларидан бошқа эҳтиёжлар учун асоссиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бурғулаш жараёнида ҳосил бўладиган оқава сув ва шламларни ташлаш учун лойдан қурилган турли ҳимояланмаган омборлар, тўплагич ҳовузлар, шунингдек, карстли воронкалар ва бошқа чуқурликлардан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, сув сатҳини пасайтириш ишлари, мелиоратив ерларда дренаж тизимларини қуриш ва улардан фойдаланиш пайтида ер ости сувларини ифлослантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
далаларнинг дренаж сувларини ва аҳоли пунктлари ҳудудларида жала ёмғир оқава сувларини жарлик ва сойликларга чиқариб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлаштирилмаган сув таъминотида ишлатиладиган ер ости сувлари тўпланадиган жойларда заҳарли кимёвий восита ва ўғитларни қўллаш ва сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ерларини ушбу ерлар ва ер ости сувлари ҳолатига таъсир кўрсатадиган ёки салбий таъсир кўсатиши мумкин бўлган оқава сувлар билан суғориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Фаолияти натижасида оқава сувлар ҳосил бўладиган хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ифлослантирувчи моддаларнинг сув объектлари ва жой рельефига ташлаш нормативларига риоя этилишини, шунингдек, уларни камайтириш чора-тадбирларининг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти ва ер ости манбаларидан олинадиган сув миқдори ҳамда сифати, шаҳар сув таъминоти тизими ёки бошқа корхонанинг сув таъминоти тизимидан олинадиган сув ҳажми ҳисобини, шунингдек, оқава сувлар ташламалари (ер усти сув объекти, жой рельефи, канализация тизими, алоҳида қазилган ўралар, парланиш майдонлари, фильтрлаш майдонлари, суғориладиган деҳқончилик далаларига ва бошқаларга) ҳисобини юритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оқава сувларни тозалашга мўлжалланган ускуналар ва иншоотлардан фойдаланиш қоида ва режимларига риоя қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хом ашё, ишлаб чиқариш маҳсулотлари, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариш чиқиндилари, қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни сақлаш идишларининг сув ўтказмаслигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ юзасидаги ифлосланган сувларнинг ер ости сув горизонтларига сизиб ўтишининг олди олинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нефть ва нефть маҳсулотларини тўплаш тизимларининг герметиклигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиб бўлган карьерларнинг рекультивация қилишни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимларига абонентларнинг маҳаллий тозалаш иншоотларида дастлаб тозаламасдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
абонентларнинг таркибида қувурлар, қудуқлар, панжаларга тиқилиб қоладиган ёки қувурлар, қудуқлар деворларида, панжараларда ўтириб қоладиган (металл заки, тўпон, оҳак, қум, гипс, металл қириндилари, ҳайвон қолдиқлари ҳамда келиб чиқиши органик бўлган чиқиндилар) моддалар, қурилиш ва маиший чиқиндилар, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш ва хўжалик чиқиндилари бўлган ишлаб чиқариш оқаваларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
коммунал-экологик нормаларда белгиланмаган шартли тоза оқава сувларни, таркибида бўёқлар бўлган оқава сувларни, саноат корхоналар майдонларида (ёмғир, қор ва муз эриган, суғориш-ювиш сувлари) ҳосил бўладиган юза оқава сувларни, ишлаб чиқариш майдонлари ва ҳудудларнинг (канализация тизимига умумий ёки алоҳида ташланадиган) сизот сувлар сатҳи пасайтиши туфайли ҳосил бўладиган дренаж сувларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
канализация-тозалаш иншоотларининг қувурлари ва технологик коммуникацияларига емирувчан таъсир кўрсатадиган моддалар, ишлаб чиқариш оқава сувларини биологик тозалашга тўсқинлик қилувчи концентрациядаги зарарли моддала, хавфли бактериологик ифлослантирувчи моддалар, эримайдиган ишлаб чиқариш нефть маҳсулотлари, биологик жиҳатдан қийин оксидланадиган органик, юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, шунингдек, минерал моддаларнинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектига келиб тушадиган, сарфи ва таркиби ифлослантирувчи моддалар ҳажми ва миқдорининг рухсат этилган белгиланган нормаларидан ошишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш оқава сувлари, ҳарорати 40°C дан юқори, сув муҳитининг кўрсаткичи рН 6,5 дан паст ёки 9 дан юқори бўлган, кислороддаги кимёвий эҳтиёж даражаси (ККЭ) кислороддаги биологик эҳтиёжга (КБЭ5) нисбатан 2,5 мартадан ортиқ бўлса ёки КБЭтўлиқ 1,5 марта – 500 мг/л.дан ошмайдиган, муаллақ ва қалқиб чиқувчи моддалар 500 мг/л дан ортиқ концентрациялардан ошувчи, канализация тармоқларига ташламаларнинг рухсат этилган чекланган лимитлари белгиланмаган моддалари бўлган ишлаб чиқариш оқава сувларининг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
канализация тармоқлари ва тозалаш иншоотларида заҳарли газлар (олтингугурт водороди, олтингугурт углероди, цианидводородли кислота, осон учувчан ароматик углеводородлар буғлари ва бошқалар) ҳамда бошқа портлаш ва ёнғин хавфи бўлган, заҳарли аралашмалар, концентрацияланган қўр ва куб эритмаларни ҳосил қилишга қодир бўлган кислота, қайноқ аралашма, токсик ва газсимон моддаларни, хусусан, эритувчилар (бензин, диэтилли эфир, дихлорметан, бензол ва бошқалар) бўёқлар, шунингдек, таркибида радиоактив моддалар бўлган оқава сувларнинг ташланиши тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Таркибида радиоактив моддалар бўлган ишлаб чиқариш оқава сувларини қабул қилиш учун махсус канализация тизими мавжуд бўлмаганда, улар шаҳар ёки бошқа аҳоли пунктининг коммунал канализация тизимига радиоактив моддалар ва ионлаштирувчи нурланишнинг бошқа манбалари билан ишлашнинг радиоактив хавфсизлик нормалари ва санитария қоидаларига мувофиқ қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктларининг коммунал канализация тизимларида ўзаро таъсири эмульсиялар, заҳарли ёки портлаш хавфи бўлган газлар, шунингдек, катта миқдордаги эримайдиган моддаларни (мисол учун, таркибида кальций ёки магний тузлари ва ишқорли эритмалар; сода ва нордон сув; натрий сульфиди ва таркибида ишқор, хлор ва феноллар ҳаддан ташқари кўп бўлган ишлаб чиқариш оқава сувлари) ҳосил бўлишига олиб келиши мумкин бўлган ишлаб чиқариш оқава сувларининг қўшилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-§. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини муҳофаза қилишни таъминловчи экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Хўжалик ва бошқа фаолият объектларини лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланишда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларини, шунингдек, уларнинг яшаш ва ўсиш жойларини сақлаб қолиш мақсадларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимликларни ёқиш, ёввойи ҳайвонлар учун хавфли бўлган материаллар, хомашё, кимёвий моддалар, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари, минерал ўғитлар ва бошқа препаратларни сақлаш ҳамда қўллаш, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш талабларини ҳисобга олмаган ҳолда, маиший ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини утилизация қилиш, ташиш ва кўмиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ер участкалари ва сувли акваториясида уларнинг мақсадли вазифаларига зид бўлган ҳар қандай фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонларнинг оммавий кўчиш (миграция) йўлларида махсус ўтиш жойлари бўлмаган тўсиқ ва иншоотлар ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ва бошқа фаолият объектларини қуришда сўқмоқлар, ҳайвонларнинг кўпайиш даврида дарахт-бута ўсимликларини тозалаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув ва сув бўйида яшайдиган ҳайвон ва қушларнинг кўпайиш, қишлаш, ва оммавий тўпланиш жойларида ифлослантирувчи моддаларнинг рухсат этилган чекланган концентрацияларидан ортиқча бўлган оқава сув ва чиқиндиларни ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳит муҳофазаси соҳасидаги махсус ваколатли органнинг рухсатисиз ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларини олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвон ва ўсимлик дунёси объектларини олиш, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган мақсадларда олиш бундан мустасно;
(26-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан кўчириш, иқлимлаштириш ва чатиштириш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Хўжалик ва бошқа фаолият объектларини лойиҳалаштириш ва қуришда ҳайвонот дунёси объектларини ҳимоя қилиш чоралари, шу жумладан уларнинг оммавий кўчиш, кўпайиш ва туллаш, ёш ҳайвонларни боқиш, балиқларни увилдириқ сочиш, ёш балиқларни боқиш, ўстириш ва сақлаш даврларида ишларни чеклаш таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар ҳайвонот дунёси объектларининг ишлаб чиқариш майдонларидаги хавфли модда ва хомашёлар таъсиридан нобуд бўлишининг олдини олиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, хомашё ва чиқиндиларни атрофи тўсиқ билан ўралган, майдонлари бетонланган ва марзаланган ёпиқ канализация тизими мавжуд бўлган жойларда сақлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик ва ишлаб чиқариш оқава сувларини ишлаб чиқариш майдончасининг ўзида ишлов бериш ёки кейинчалик утилизация қилиш учун махсус полигонларга ташиш учун идишларга жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идиш ва резервуарларни уларга ҳайвонлар тушиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳимоя тизими билан жиҳозлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Транспорт магистралларидан фойдаланувчи транспорт воситалари эгалари ва ташкилотлар ҳайвонот дунёси объектларига зарар етказилишининг олдини олиш чораларини кўришга мажбурдир. Транспорт магистралларида махсус огоҳлантирувчи белгилар ёки транспорт ҳаракати тезлигини чекловчи белгилар ўрнатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Транспорт магистраллари кичик дарё ва сойлар (ер усти сув ҳавзалари) билан кесишганда, балиқ ва ер устида яшайдиган ҳайвонларнинг эркин кўчиб юриши таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Электр узатиш линиялари электромагнит майдонининг таъсиридан ҳайвонот дунёси объектлари ўлишининг олдини олиш учун ушбу линиялар бўйлаб санитария-ҳимоя полосалари белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Электр узатиш линияларидаги трансформатор подстанциялари, уларнинг тармоқлари ва ишлайдиган механизмлари ҳайвонларнинг подстанция ҳудудига киришини ва уларни ушбу тармоқ ва механизмларга тушиб қолишининг олдини олувчи қурилмалар (тўсиқлар, ўраб турувчи қоплама ва бошқалар) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қушлар оммавий кўчиш жойларида уларнинг алоқа линиялари билан тўқнашуви туфайли ўлишининг олдини олиш учун ҳаводаги алоқа сим тизимини ер ости кабел ёки радиорелей билан алмаштириш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Сув ҳавзалари ва очиқ сув оқимларидан сув олишда сув ва сув бўйида яшайдиган ҳайвонларнинг нобуд бўлишининг олдини олувчи чора-тадбирлар кўзда тутилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланиш, шу жумладан йўқ бўлиб кетиш хавфи бўлган ёввойи флора ва фаунанинг турлари билан халқаро савдо (СITES) белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимликлар, ҳайвонлар ва бошқа организмлар турлари яшаш жойлари сақлаб қолиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Табиатдан фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларининг овланадиган турларини овлаш ва доривор ўсимликларни йиғиш қурол ва усулларини қўллашнинг рухсат этилган қоидалари, муддатлари ва рўйхатига риоя этишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Табиатдан фойдаланувчилар ҳайвонот дунёси объектларини овлаш ва тутқунликда сақлаш шартлари ва қоидаларига риоя қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ўрмондан фойдаланиш билан боғлиқ фаолиятни амалга оширишда табиатдан фойдаланувчиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқлар эрозиясининг ривожланишига ҳамда ўрмонлар ҳолатига ва уларнинг қайта тикланиши, шунингдек, сув ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига нормадан ортиқ бошқа салбий таъсирларга олиб келадиган усуллар билан ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг ҳимоя хусусиятлари, ёнғинга қарши, экологик ва санитар ҳолати, шунингдек, уларни қайта тиклаш шароитлари ёмонлашувига сабаб бўладиган ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экотизимлар ва ўрмонларни қайта тиклаш ҳолатига зарарли таъсирнинг олдини олиш қурилмалари билан таъминланмаган янги ва реконструкция қилинган объектларни ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёғочни йўқотиш, ишга яроқли ёғоч-тахтани ўтинга чиқариш ва ундан мақсадсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бино, иншоот ва коммуникацияларни қуришда ишлаб чиқариш-техник зарурат талаб этмаса, дарахт ва буталарни кесиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий табиат боғлари, буюртмахоналар, табиат ёдгорликлари ўрмонларида, илмий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар, ўрмон парклар, шаҳар ўрмонлари, яшил ҳудудларнинг ўрмонзор парклари қисмларида, аҳоли пунктлари ва саноат марказлари атрофларида, давлат ўрмон полосаларида, эрозияга қарши ўрмонларда, дарё, кўл ва бошқа сув объектларининг қирғоқ бўйларидаги ўрмонларнинг ман этилган полосаларида иккиламчи аҳамиятга эга бўлган ўрмон материалларини тайёрлаш, мол боқиш, ёғоч бўлмайдиган ўрмон маҳсулотларини саноат усулида тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлаш ва олиб чиқиш муддатлари тугагандан сўнг кесиш жойларида чала кесилган ва тайёрланган ёғочлар қолдиқларини қолдириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон қонунчилик ҳужжатлари бузилган ҳолларда, шунингдек, ўрмонлар ва бошқа табиий объектларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш ва қайта тиклаш мақсадларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқи чекланиши, вақтинча тўхтатилиши ёки тақиқланиши мумкин.
(38-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўрмондан доимий фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонлар, муҳофазаси, ҳимояси, улардан оқилона фойдаланиш ва уларнинг қайта тикланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг давлат ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ўрмонлар ҳолати ва уларни қайта тиклаш ҳолатига, тупроқлар, ҳайвонот дунёси, шунингдек, сув ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланганлик учун тўловни ўз вақтида белгиланган тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузмасликка мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятларни ҳам олишлари мумкин.
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига берилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмон ерларидан оқилона фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ўрмонларнинг ҳолати ва кўпайишига, тупроқ, ёввойи табиатнинг ҳолатига, шунингдек сув ва бошқа табиий объектларга салбий таъсир кўрсатмайдиган усулларда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ўрмонлар ҳолати ва уларни қайта тиклаш ҳолатига, тупроқлар, ҳайвонот дунёси, шунингдек, сув ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсирига йўл қўймайдиган усуллар билан амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланганлик учун тўловни ўз вақтида белгиланган тартибда амалга оширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан бошқа фойдаланувчиларнинг ҳақ-ҳуқуқларини бузмасликка мажбурдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва бошқа мажбуриятларни ҳам олишлари мумкин.
(39-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-§. Ер ресурслари муҳофазасини таъминловчи экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тупроқ қопламининг бузилиши билан боғлиқ ишлар амалга оширилаётганда кейинчалик ерни биологик рекультивациялаш ёки унумдорлиги паст ерларда фойдаланиш учун тупроқнинг унумдор қатлами олиниши, сақланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Вақтинча кириш йўллари қурилиши маҳаллий табиий шароитлар ҳисобга олинган ҳолда, мавжуд йўл тармоғидан имкон қадар фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Транспорт ва махсус техника, ўсимлик ва тупроқ қоплами бузилишини келтириб чиқармайдиган хавфсиз ҳаракатни таъминлайдиган, фақат махсус қурилган йўллардан ҳаракатланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият амалга оширилганда, табиатдан фойдаланувчиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларида атмосфера ҳавосини чанг, зарарли газлар, бадбўй анқийдиган моддалар билан ифлослантирувчи манба ҳисобланган жинслар уюмлари ва чиқинди сақлагичларни жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер усти ва ер ости бойликлари яхлитлигини бузиш билан боғлиқ бўлган ишларни давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси олингунга қадар ер юзаси ва унинг қаъри бутунлигини бузиш билан боғлиқ ишларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар жойлашган майдонларда ўзбошимчалик билан қурилишлар қилиш ҳамда ушбу ер майдонларидан бошқа мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар ер ости бойликларининг ҳолати одамлар ҳаёти ва соғлигига хавф туғдирса, улардан фойдаланиш билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ-кон ажратмасидан ташқарида фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдали қазилма конларини қазиш ва ер қаъридан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида илмий ва маданий қимматга эга бўлган ноёб геологик очиқ тоғ жинслари, минералогик ҳосилалар, паленонтология объектлари ва бошқа ер қаъри участкаларининг яхлитлигини бузадиган ҳар қайдай фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри белгиланган тартибда давлат рўйхатига олинмаган ҳолда, уни геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини амалга ошириш ман этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаърининг алоҳида участкаларидан фойдаланиш аҳоли пунктлари, шаҳарлар атрофидаги яшил зоналар, саноат, транспорт, алоқа объектлари, ер ости сувларини олиш жойлари ва уларнинг муҳофаза зоналари, шунингдек, бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг белгиланган чегараларида чекланиши ёки тақиқланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ер қаъри ва фойдали қазилмалардан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари ва фойдали қазилмаларни ва тегишли табиий ресурсларни қазиб олишда улардан комплекс ва тежамкорлик билан фойдаланишни, шунингдек, атроф-муҳит ва ер қаъри ифлосланишининг олди олинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмаларни қазиб олиш чоғида бузилган ерларни рекультивация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта тикланадиган фойдали қазилмалардан фақат табиий янгиланиш чегарасидагина фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри ва кенг тарқалган фойдали қазилмалардан фойдаланиш борасида белгиланган қоидаларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилма конларини ўзлаштириш лойиҳаларига, шунингдек, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва кенгайтириш лойиҳаларига давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг ёки ер қаъри участкаларининг фойдаланишга берилиши кўзда тутилган маҳсулот тақсимоти ҳақидаги келишувнинг мавжудлиги;
(44-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитга минимал таъсирни таъминлайдиган фойдали қазилмалар юзини очишда ҳамда сиғимли жинслар уюмлари, фойдали қазилмаларни қайта ишлашдан қоладиган чиқиндилар тўпланадиган жойлар, конлардан чиққан яроқсиз жинслар уюмларини жойлаштириш шарти билан фойдаланишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ер қаъридан фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан белгиланган мақсадга мувофиқ фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ер қаъридан фойдаланиш лойиҳасига мувофиқ амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаърини тўлиқ геологик ўрганиш, ундан оқилона, комплекс фойдаланиш ва муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
конларнинг бой участкаларини танлаб қазилишига, минерал хомашёни қазиб олиш ва қайта ишлашда нормадан ортиқ йўқотишларга йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракатини, уларнинг йўқотилиши ва нобудгарчилиги ҳисобга олиниши, шунингдек, ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини, қайта тасдиқланиши ва ҳисобдан чиқарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир вақтнинг ўзида қазиб олинадиган, аммо вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни сақлаш ва ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув олиш жойлари участкаларида ва уларга туташ ҳудудлардаги ер ости сувларининг режими бўйича кузатувлар амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости сувлари муҳофазасини назорат қилувчи органларни ер ости сувлари ҳолатининг ўзгариши тўғрисида зудлик билан хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг хавфсиз амалга оширилиши, аварияларни бартараф этиш режаларининг ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитни, бино ва иншоотларни ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш жараёнида геологик, маркшейдерлик ва бошқа ҳужжат юритилиши ва унинг сақланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, фойдали қазилмалар захираларининг ҳолати ва ҳаракати, уларнинг таркибидаги компонентлар тўғрисидаги маълумотларнинг Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Давлат геология жамғармасига тақдим этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкаларининг кейинчалик улардан фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловлар ўз вақтида тўланишини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-§. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик хавфсизлик талаблари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида экологик хавфсизлик талабларига риоя қилиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Техник регламент ва махсус техник регламентлар билан белгиланган талабларга мувофиқ чиқиндиларни зарарсизлантириш ва хавфсиз жойлаштирилишнинг техник воситалари билан жиҳозланмаган хўжалик ва бошқа фаолият объектларини ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳит учун хавфлилик тоифаси белгиланмаган чиқиндиларни ишлаб чиқариш ва улар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига чиқиндиларни, шу жумладан четдан радиоактив чиқиндиларнинг ҳар қандай турларини олиб кириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида утилизация қилиш учун тегишли технологиялар мавжуд бўлган чиқиндиларни кўмиб ташлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни аҳоли пунктлари ерларида, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ерларда ва моддий маданий мерос объектлари жойлашган ерларда, аҳолининг ҳаёти ва соғлигига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш объектларига ҳамда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларга зарар етказиш хавфиюзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда сақлаш ва зарарсизлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитда қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни рухсатсиз жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва маиший чиқиндиларни махсус техник мосламаларсиз зарарсизлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўмилган чиқиндиларни ўзбошимчалик билан чиқариб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший чиқиндиларни (ҳужжатда назарда тутилмаган) ташиш учун мўлжалланмаган транспорт воситаларида, шунингдек, маиший чиқиндиларни ташиш билан боғлиқ бўлмаган шахслар кузатувида ташиш, йирик габаритли маиший чиқиндилар ва қурилиш чиқиндилари, шунингдек, дарахт ва буталарни кесиш ҳамда агротехник ишлов беришда ҳосил бўладиган чиқиндилар (дарахт ва бута шох-шаббалари, кесиш ишлари қолдиқлари ва бошқалар) бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ер қаърида чиқиндиларни фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиги, атроф-муҳит хавфсизлигини, табиий ресурслар сақланишини таъминлаш талабларига риоя этган ҳолда, фақат махсус тадқиқотлар натижаларига кўра айрим ҳоллардагина кўмиб ташлашга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Чиқиндиларни қайта ишлаш, уларни полигонларда кўмиб ташлаш ва сақлаш давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш, сақлаш ва таҳлил қилишни таъминлаш мақсадида хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш объектларининг Давлат кадастри ягона тизимига киритилишини мажбурий тартибда таъминлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни кўмиш ва утилизация қилиш жойлари давлат кадастри қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
(49-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳосил бўладиган чиқиндилар паспортланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқинди паспорти чиқиндининг ҳар бир тури учун юридик шахслар томонидан тузилади. Ишлаб чиқариш технологияси билан боғлиқ тарзда чиқиндининг ўзига хос хусусиятлари ўзгарган ҳолларда, чиқинди паспортига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни паспортлаш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(50-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Чиқиндиларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилишига аҳолининг ҳаёти ва соғлиги ҳамда атроф табиий муҳит хавфсизлигини таъминлаш шарти билан уларни фақат қайта ишлаш ва утилизация қилиш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(51-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Хавфли чиқиндилар уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилган экологик сертификати ҳамда рухсатнома мавжуд бўлган тақдирда, махсус жиҳозланган транспорт воситаларида ташилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Олди-сотди, экспорт-импорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек, ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга мувофиқлик бўйича экологик сертификатлашдан ўтказилиши керак ва унинг натижаларига кўра чиқиндиларнинг мулкдорларига экологик сертификат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чиқиндиларни экологик сертификатлаш тартиби қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
(53-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Хўжалик ва бошқа фаолият объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш, реконструкция қилиш, консервациялаш ва тугатишда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ чиқиндиларни сақлаш учун жиҳозланган майдончалар назарда тутилиши лозим.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Хавфли чиқиндилар уларни тўплаш, сақлаш, утилизация қилиш, кўмиш ва/ёки йўқ қилиш жойларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли чиқиндилар паспорти мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус жиҳозланган ва махсус белгилар билан таъминланган транспорт воситалари мавжуд бўлганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли чиқиндиларни ташиш ва топшириш учун ташиладиган хавфли чиқиндилар миқдори, ташиш мақсадлари ва манзили кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда ташилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Хавфли чиқиндилар ушбу Техник регламент талаблари ҳисобга олинган ҳолда, технологик жараёнлар ёрдамида зарарсизлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Чиқиндиларни жойлаштириш объектларида чиқиндиларни сақлашда (кўмишда) кейинчалик ишлов бериш, юклаш, ташиш, тушириш, утилизация қилиш ва йўқ қилиш ишларини амалга ошириш мақсадида уларнинг алоҳида сақлаш талаблари таъминланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Юридик шахслар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида белгиланган санитария нормалари ва қоидаларига, экологик нормативларга риоя этиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда чиқиндиларнинг ҳисобини юритиши, улар тўғрисида ҳисобот тақдим этиши;
(58-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг фуқаролар ҳаёти ва соғлиги, атроф-муҳит учун хавфлилик даражасини белгиланган тартибда аниқлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг ҳосил бўлиш нормативлари ва уларни жойлаштириш лимитлари лойиҳаларини ишлаб чиқиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли пунктларининг умумий фойдаланишдаги ерларига, йўлларнинг четига, қатнов қисмига қурилиш ва маиший чиқиндилар ташланиши ҳамда тўпланишининг олдини олиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар тўпланишини таъминлаши, ўзига тегишли бўлган биноларга яқин ёки туташ ҳудудларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун контейнерлар (қутилар) ўрнатиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ресурс қимматига эга ва утилизация қилиниши лозим бўлган чиқиндиларнинг тегишли даражада сақланишини таъминлаши ҳамда уларнинг йўқ қилиниши ва бузилишига йўл қўймаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг мулки бўлган чиқиндиларнинг утилизация қилинишига доир технологияларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш чораларини кўриши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг аралашиб кетишига йўл қўймаслиги, ишлаб чиқариш технологиясида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг белгиланмаган жойларда ёки объектларда сақланиши, қайта ишланиши, утилизация қилиниши ва зарарсизлантирилишига, шунингдек, бундай жойларга ёки объектларга жойлаштирилиши ҳамда ташланишига йўл қўймаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни махсус техник мосламаларни қўлламаган ҳолда ёқиб юбормаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитар тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш бўйича талабларни бузмаслиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар жойлаштирилган ўз объектларининг санитария ва экологик ҳолатини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш вақтида ҳолати бузилган ер участкаларида рекультивация ишларини ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни мумкин қадар кўпроқ утилизация қилиш, уларни чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва утилизация қилиш билан шуғулланувчи бошқа юридик ва жисмоний шахсларга реализация қилиш ёки бериш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириши, шунингдек, утилизация қилинмайдиган чиқиндилар экологик жиҳатдан хавфсиз тарзда зарарсизлантирилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органларига рухсат олинмаган тарзда атроф-муҳитга чиқиндилар чиқарилганлиги ҳолатлари тўғрисида ва кўрилган чоралар ҳақида белгиланган тартибда ахборот тақдим этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни жойлаштирганлик учун белгиланган тартибда компенсация тўловлари тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш натижасида фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги ва мол-мулкига, атроф-муҳитга, юридик шахсларга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.
(58-банднинг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Чиқиндиларни маълум бир вақт давомида назоратда сақлаш мақсадида, бинолар, иншоотлар ёки ҳудуддан ажратилган рухсат этилган участкага (чиқиндиларни жойлаштириш обектларида) жойлаштирилади, бу чиқиндилар партиясига тегишли ҳужжатларда акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Маҳсулотлар ва чиқиндиларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва утилизация қилиш жараёнларининг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳолаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол чиқиндиларини ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, ва утилизация қилиш жараёнларининг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини баҳолаш ушбу Техник регламентнинг тартибга солинадиган объектларининг экологик хавфсизлик талабларига мувофиқлигини аниқлаш учун белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Ушбу Техник регламентни қўллаш учун маҳсулотлар, хизматлар, маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш жараёнларининг мувофиқлигини баҳолашнинг қуйидаги шаклларига йўл қўйилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик экспертизаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик сертификатлаштириш (экологик хавфли маҳсулот ва чиқиндилар учун).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик хавфсизлик талаблари бузилиши натижасида аҳолидан асосли мурожаатлар бўлган тақдирда, Техник регламент талабларига риоя этилиши юзасидан жамоат экологик экспертизаси ўтказилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Ушбу Техник регламентнинг тартибга солинадиган объектларининг мувофиқлиги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Техник регламент талабларига риоя этилиши бўйича давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, шунингдек, давлатнинг ваколатли бошқа органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Ушбу Техник регламент кучга кирган пайтдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш, утилизация қилиш технологик жараёнларининг экологик хавфсизлигини таъминлаш бўйича белгиланадиган талаблар Техник регламентга мувофиқлаштирилгунига қадар Техник регламентга зид бўлмаган ҳолда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Ушбу Техник регламент кучга киргунга қадар Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар, илмий ва таълим муассасалари билан биргаликда иқтисодиётнинг турли соҳалари учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича энг яхши қулай технологияларнинг янгиланадиган реестри (маълумотномасини) ишлаб чиқилиши ва юритилишини ташкил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестрдаги маълумотлар манфаатдор томонларнинг кўриб чиқиши учун очиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Иқтисодиётнинг турли тармоқлари учун энг яхши қулай технологиялар реестрини (маълумотномасини) яратишда бундай технологиялардан фойдаланиш бўйича хорижий тажриба, қонунчиликда белгиланган тартибда хўжалик юритувчи ва бошқа субъектлар материалларидан фойдаланиш мумкин”.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.02.2020 й., 09/20/95/0185-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)