17.02.2020 йилдаги 89-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.02.2020 йилдаги 89-сон
Date of entry into force
18.02.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқаришни тартибга солиш ва сифатли металл прокатини қўллаш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда тегишли қурилиш ишлари билан биргаликда амалга оширилаётган кенг кўламли инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари қурилиш материаллари, металл маҳсулотлари сифати ва хавфсизлигини таъминлаш вазифаларида замонавий ёндашувларни қўллашни талаб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган идоралараро ишчи гуруҳлар томонидан жойларга чиқиб қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарувчи 117 та корхонанинг фаолияти ўрганиб чиқилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу корхоналар фаолиятини ўрганиш тайёр маҳсулот ва бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари хавфсизлигига таъсир кўрсатувчи камчиликлар мавжудлигини, шу жумладан, техник регламентлар йўқлигини, ишлаб чиқаришнинг экологик экспертизаси ўтказилмаслигини, синовлар ўтказиб ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлиги назорат қилинмаслигини аниқлади. Айрим ҳолларда корхоналар томонидан мувофиқлик сертификати мавжуд бўлмаган маҳсулотлар сотилмоқда, шунингдек, даврий давлат текширувидан ўтмаган ўлчаш воситаларидан фойдаланилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мувофиқ хўжалик ва саноат объектлари қурилишида хавфсизликни таъминлаш, улар қулашининг олдини олиш, қурилишда ишлатилаётган металл маҳсулотлари сифатини, шунингдек, металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолиятини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилансинки, 2020 йил 1 июндан бошлаб:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилаётган ва ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган металл прокатининг ҳар бир тўпига ишлаб чиқарувчи (импорт қилувчи) томонидан техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан синовларнинг ижобий натижалари асосида расмийлаштириладиган сифат тўғрисидаги ҳужжат илова қилиниши керак. Бунда ишлаб чиқарувчиларда тегишли ишлаб чиқариш лабораториялари мавжуд бўлмаган тақдирда, металл прокатини бошқа синов лабораторияларида (шу жумладан, тузилган шартномалар асосида) синовдан ўтказишга йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар ҳузуридаги марказлаштирилган инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган объектларни қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш бўйича буюртмачи хизматлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлик юзасидан сертификатлаштирилган қурилиш учун мўлжалланган металл маҳсулотлари харид қилиниши ва қўлланилиши учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари билан биргаликда 2020 йил 1 апрелгача бўлган муддатда сифати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлган металл прокати ва қурилиш учун мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи ташкилотлар реестрини шакллантирсинлар ва эълон қилсинлар, шунингдек, реестр ҳар йили янгиланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, 2020 йил 1 июндан бошлаб индукцион печлардан фойдаланган ҳолда тайёрланган қурилиш учун мўлжалланган металл прокатини ишлаб чиқариш ва қўллаш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқарадиган корхоналарда саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилишини назорат қилиш бўйича комиссиянинг хулосасига асосан белгиланган талабларни бажарган корхоналарга қурилиш учун мўлжалланган металл прокати ишлаб чиқаришга ҳамда қурилишдан бошқа мақсадлар учун металл маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва қўллашда индукцион печлардан фойдаланишга йўл қўйилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 577-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/577/0884-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат инспекциялари металл прокати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ эмаслиги ҳамда объектларда бинолар ва иншоотларнинг зилзилага бардошлигига таъсир кўрсатувчи ҳамда инсоннинг ҳаёти ва соғлиғига хавф солувчи сифатсиз қурилиш материаллари ва буюмлар қўлланилиши аниқланган ҳолларда металл прокати ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши, сотилиши ва қўлланилишини тўхтатиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрсинлар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли ишлаб чиқариш объектларини, шу жумладан, қора ва рангли металлар эритмалари ва ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган объектларни идентификациялаш фақат аккредитация қилинган эксперт ташкилоти томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қора ва рангли металлар эритмалари ва ушбу эритмалар асосида қотишмалар олинадиган ишлаб чиқариш объектлари улар фойдаланишга топширилгунга қадар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида мажбурий идентификациядан ўтказилиши керак.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
металлургия маҳсулотларини тайёрлаш ва металлургия ишлаб чиқаришларини ишлатиш билан шуғулланувчи корхоналар ва ташкилотларга хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялашда белгиланган тартибда кўмаклашсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш тартиби тўғрисидаги низомга ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги «Ўзстандарт» агентлиги, «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда «Руҳли ва полимер қопламали совутиб ёйилган листдан ишлаб чиқариладиган қурилиш маҳсулотлари тўғрисида»ги махсус техник регламентни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалдаги стандартларни қайта кўриб чиқсин ҳамда улар руҳланган ва полимер қопламали совутиб ёйилган листдан ишлаб чиқариладиган қурилиш маҳсулотларига, шунингдек, қурилиш арматурасига қўлланиладиган эътироф этилган халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини таъминлайдиган чора-тадбирлар кўрсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги металл прокатини мажбурий сертификатлаш ва синашда иштирок этадиган объектлар фаолияти хавф-таҳлил асосида давлат назоратидан ўтказилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги, Қурилиш вазирлиги Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига объектларнинг саноат хавфсизлиги, шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилганлиги, техник регламентларга ва стандартларнинг мажбурий талабларига риоя қилинмаганлиги учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутадиган қонун лойиҳасини киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 2020 йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 17 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
89-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 89-сон қарорига

ИЛОВА

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2020 йил 1 июндан бошлаб киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 30 январдаги 43-сонли қарорига асосан 2021 йил 1 майдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш учун мўлжалланган металл прокатининг сифати ва хавфсизлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 14 декабрдаги 999-сон қарорининг 7-бандида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«2020 йил 1 июлгача бўлган муддатда «Ўзбекистон» илмий синовлар ва металл прокати, шунингдек, руҳланган ва полимер қопламали совутиб ёйилган листнинг сифати ва хавфсизлигини назорат қилиш бўйича маркази» давлат корхонасининг синов лабораторияларини модернизация қилиш чора-тадбирларини кўрсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) тўртинчи хатбошига «вилоятларидаги» сўзидан кейин «Ўзбекистон» илмий синовлар ва сифат назорати» давлат корхонасининг» сўзлари қўшилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.02.2020 й., 09/20/89/0179-сон; 01.02.2021 й., 09/21/43/0071-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.09.2021 й., 09/21/577/0884-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)