Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023 10.01.2020 йилдаги ПФ-5903-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.01.2020 йилдаги ПФ-5903-сон
Date of entry into force
11.01.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 31.10.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

Ўзбекистон Республикасининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини янада ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 31 октябрдаги ПФ-186-сонли «Ҳарбийлаштирилган тузилмалар фаолиятини молиявий ва моддий-техник таъминлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувини янада жадаллаштириш борасидаги вазифаларни самарали ҳал этишда давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмасидаги Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти унга қўшимча 8 та штат бирлигини киритган ҳолда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) этиб қайта ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар қўшимча равишда Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва диверсификациясини таъминлаш ҳамда энергетика, аграр соҳаларни жадал ривожлантириш сиёсатини амалга оширишга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солиш, халқаро стандартларни татбиқ этиш, аккредитация, ветеринария, санитария ва фитосанитария соҳаларида замонавий бошқарув тизимини ҳамда интеграциялашув имкониятларини жорий этиш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан интеграциялашуви шароитида божхона-тариф ва нотариф тартибга солишнинг самарали тизимини ривожлантириш ва уни қўллаш чораларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (ишлар, хизматлар) ва капиталнинг халқаро кўламда ҳаракатланиш жараёнларини ҳамда маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ташқи бозорга эркин чиқиш имкониятларини мониторинг қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада транспорт коммуникациялари ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаларида ислоҳотлар амалга оширилишининг комплекс ўрганилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш натижалари асосида интеграциялашишга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича музокаралар жараёнида иштирок этиш ҳамда интеграциялашувга масъул бўлган мутасадди давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий қонунчиликни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига асос бўлувчи амалдаги халқаро шартномаларга мослаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ўз марказий аппарати тузилмасида ходимлар умумий чекланган сони доирасида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари билан шуғулланувчи таркибий бўлинмаларни ташкил этсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги ПФ-108-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментнинг қўшимча штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тизимидаги биттадан штат бирлигини қисқартириш ҳисобига шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Фармоннинг 3-бандида назарда тутилган давлат бошқаруви органлари марказий аппаратида ташкил этиладиган таркибий бўлинмалар ходимларининг сони тегишли идора фаолиятининг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда унинг раҳбари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-5785-сон Фармонига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 10 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5903-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПФ-5903-сон Фармонига
1-ИЛОВА

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг умумий чекланган сони — 16 нафар,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу жумладан бошқарув ходимлари — 15 нафар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги — ташқи меҳнат миграцияси қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги — меҳнат мигрантларининг транспорт хавфсизлиги ва республикадан ташқарида уларни ташиш ҳамда халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги — меҳнат мигрантлари ва улар оилаларининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда уларга уй-жой қуриб бериш қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги — халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш масалалари қисмида;
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — меҳнат мигрантларини қайтариш, уларни реинтеграция қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш қисмида ҳамда бошқа тегишли соҳаларда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Департамент билан ҳамкорлик қилиниши таъминланадиган ташкилотлар рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 январдаги ПФ-5903-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 августдаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида»ги ПФ-5785-сон Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент) 3-иловага мувофиқ» сўзлари «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда — Департамент)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6-банддаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-банддаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш» сўзлари «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-банддаги «Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири ўринбосари» сўзлари «Вазирлар Маҳкамаси Департаменти мудирининг хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2020 й., 06/20/5903/0039-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон; 07.07.2023 й., 06/23/108/0460-сон)