15.07.2019 йилдаги ПҚ-4394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 15.07.2019 йилдаги ПҚ-4394-сон
Date of entry into force
16.07.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ходимларининг формали кийим-бош кийиб юриши тартибини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг формали кийим-боши давлат тузилмалари вакилининг услуб бўйича ягона кўринишини яратишга мўлжалланган.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг (кейинги ўринларда — давлат органлари) бир қатор бўлинмаларида улар томонидан бажариладиган вазифаларнинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинмаган формали кийим-бош кийиш тартиби амалда бўлиб, бу ҳолат ноқулайликларга ва формали кийим-бошга нисбатан эътиборсиз муносабатда бўлишга олиб келмоқда.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари ходимлари учун қулай меҳнат шароитларини яратиш, шунингдек уларга юклатилган хизмат вазифаларининг ўзига хослигини инобатга олиб, кийим-бош кийиб юриш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг 2020 йилнинг 1 январига қадар босқичма-босқич тартибда бўйсунувидаги бўлинмаларнинг қуйидаги вазифаларни бажаришда ҳарбий ва идоравий формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқини назарда тутувчи таклифлари розилик берилсин:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тантанали формали кийим-бош — расмий, байрам, тантанали ва халқаро тадбирларда, суд мажлисларида, оммавий ахборот воситалари билан учрашувлар ва интервьюларда, шунингдек, ўқув машғулотларида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дала (камуфляжли) формали кийим-бош — ўқув-амалий машғулотлар даврида, фавқулодда вазиятларда, ҳарбий (алоҳида) ҳолатда, божхона органларида суткалик навбатчиликни ва чегара божхона постларида хизматни ўташ даврида, шунингдек, махсус операцияларни ўтказиш вақтида фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва Ҳарбий прокуратурасининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус (маҳкама) формали кийим-бош — хизмат вазифаларини бевосита хизмат хоналарида (бино, транспорт воситаси, ҳарбий қисм, божхона пости, божхона кўриги ўтказиш жойлари) амалга ошириш вақтида прокуратура, божхона ва ички ишлар органларининг ходимлари (ҳарбий хизматчилари), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Божхона қўмитасининг кинология бўлинмалари ходимлари (ҳарбий хизматчилари) томонидан;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 ноябрдаги ПФ-6118-сон Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, давлат органларида кундалик формали кийим-бош кийиб юриш ҳуқуқи фақатгина қуйидагилар учун сақланиб қолади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кундалик хизмат фаолиятида бевосита аҳоли билан ишлайдиган ички ишлар органлари бўлинмалари ходимлари (тезкор ва тергов бўлинмалардан ташқари);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
божхона органлари ходимлари (кинология хизматларидан ташқари);
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини жойида, сайёр ёки оммавий қабулларда ўрганиш, секторлар фаолиятини ташкил этиш, назорат тадбирларини ўтказиш, терговга қадар текширув, суриштирув, тергов ва ижро ҳаракатларини амалга оширишда прокуратура органлари ходимлари;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлинмаларнинг соҳасидан қатъи назар ички ишлар органлари раҳбарлар таркиби;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
солиқ органлари ходимлари.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига оммавий ва қишлоқ хўжалиги тадбирларни бевосита ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлашни таъминлаш, шунингдек, йўл-патруль хизматининг мунтазам постларида хизматни ўташ вақтида махсус (маҳкама) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг олий таълим муассасалари курсантлари ва тингловчиларига таълим муассасаси ҳудудида ҳар куни дала (камуфляжли) формали кийим-бош кийиб юришга рухсат этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги ПФ-57-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
формали кийим-бош сирасига кирмайдиган кийимнинг гардероби таркиби ва кундалик кийиб юриш тартиби хизматни ўташнинг ўзига хослигини, иқлим шароитларини ҳамда давлат хизматчиларининг умумэътироф этилган одоб-ахлоқ нормаларини инобатга олган ҳолда давлат органларининг раҳбарлари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 майдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда мазкур қарор талабларини инобатга олган ҳолда формали кийим-бошнинг янгиланган рўйхатини (гардероби таркибини), уни кийиб юриш қоидалари, кийим-кечак таъминоти меъёрлари ва улардан фойдаланиш муддатларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилансинки, ушбу қарорда назарда тугилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ сарф-харажатлар давлат органларининг асослантирилган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, давлат органларининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4394-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 07/19/4394/4220-сон; 25.11.2020 й., 06/20/6118/1562-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 01.04.2025 й., 06/25/57/0291-сон; 20.05.2026 й., 06/26/95/0508-сон)