Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023 30.07.2019 йилдаги ПФ-5775-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 30.07.2019 йилдаги ПФ-5775-сон
Date of entry into force
31.07.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 23.12.2023
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги ПФ-210-сонли «Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат тамойилларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда республикада фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилди. Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш, шу жумладан устувор йўналиш ҳисобланган одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатни таг-томири билан йўқотиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдоси қурбонларини аниқлаш, ҳимоя қилиш ва ижтимоий реабилитация қилиш, шундай жиноятлар қурбонига айланган фуқароларга тиббий, психологик ва бошқа ёрдам кўрсатиш, одам савдосига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жавобгарликка тортиш, шунингдек, бундай жиноятларни содир этишга имкон бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар меҳнатига барҳам берилди, қишлоқ хўжалиги ишлари, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш даврида катталарнинг мажбурий меҳнатидан фойдаланишга чек қўйиш бўйича мисли кўрилмаган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кафолатли ҳимоялаш ҳамда халқаро майдонда давлатимиз имижини ошириш мақсадида фуқаролик жамияти вакиллари ва мазкур соҳадаги хорижий ноҳукумат ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш бўйича иш олиб борилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга ҳозирги вақтда одам савдосига ва мажбурий меҳнатдан фойдаланишга қарши самарали курашишга тўсқинлик қилаётган бир қатор салбий омиллар сақланиб қолаётганлигини таҳлиллар кўрсатиб турибди. Жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчидан, ваколатли органларнинг ташаббускорлиги етарли бўлмаяпти, ваколатли органларнинг ягона раҳбарлик остида етарли даражадаги идоралараро ҳамкорлиги мавжуд эмас;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчидан, мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар тўғрисида холис ва ишонарли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар уйғунлаштирилмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчидан, қонунчилик базаси халқаро стандартларга номувофиқ, бу эса одам савдосига ва мажбурий меҳнатга алоқадор шахсларни самарали таъқиб қилиш ва жазолашга тўсқинлик қилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши кураш соҳасида, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги ижобий имижини олға суришда давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан тизимини яратиш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси бўйича белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Одам савдосига қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси (кейинги ўринларда — Миллий комиссия) этиб қайта ташкил қилинсин ва унинг таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Миллий комиссия:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири раҳбарлик қиладиган Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Миллий комиссия раисининг ўринбосари ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири раҳбарлик қиладиган Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссиядан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Миллий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ҳудудий органларнинг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолияти самарадорлигини, яқин ҳамкорлиги ва баҳамжиҳат ишлашларини таъминлаш мақсадида уларнинг одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
миллий қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш мақсадида одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат дастурлари ҳамда бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкиллаштириш, шунингдек, уларнинг ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни таҳлил қилиш, баҳолаш, мониторинг қилиш ва самарадорлигини ошириш, ушбу соҳадаги жиноятларни аниқлаш, тергов қилиш, олдини олиш ва уларга чек қўйиш амалиётини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида самарали халқаро ҳамкорлик ва баҳамжиҳат ҳаракатни ташкил этиш, шунингдек, мазкур соҳада ахборотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва маърузалар тайёрлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Миллий комиссия бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019-2020 йилларда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида давлат органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси («Йўл харитаси»)ни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари зиммасига одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича ҳудудий комиссияларга (кейинги ўринларда — Ҳудудий комиссиялар) раҳбарлик қилиш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасидаги миллий қонунчилик, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва Миллий комиссиянинг тақдимномалари сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш ҳудудий комиссияларнинг асосий вазифаси этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачи (кейинги ўринларда — Миллий маърузачи) институти таъсис этилсин, унинг функциялари Миллий комиссия раиси зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Миллий маърузачининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида мамлакатимиз ва жаҳонда юзага келаётган вазият тўғрисида, ушбу жиноят турига алоқадор шахсларни тергов қилиш ва жазолаш ҳамда одам савдоси қурбонларини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар йили ахборот тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур соҳада республикамизда кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақидаги ишончли ахборотни кенг жамоатчиликка ва халқаро ҳамжамиятга етказиш мақсадида Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатларнинг дипломатик корпуси ва халқаро ташкилотларнинг ваколатхоналарини жалб этган ҳолда оммавий ахборот воситалари учун мунтазам равишда брифинглар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамжамият билан, ушбу йўналишга ихтисослашган ташкилотлар ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан самарали ҳамкорлик ва ҳамжиҳатликни, давлатимизга нисбатан хуружларга қарши тезкор чора кўришни, шунингдек, мазкур соҳада республиканинг халқаро майдондаги миллий манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда тегишли равишда қуйидаги қонунларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни назарда тутувчи «Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги лойиҳа:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдоси қурбонларини халқаро стандартларга мувофиқ идентификация қилиш механизмини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одам савдоси қурбонларини қайта йўналтиришнинг миллий механизмини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўйилганлик учун жавобгарлик нормасини белгилайдиган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги лойиҳа.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Миллий комиссиянинг расмий веб-сайти ишлаб чиқилиши ва фаолият юритишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Миллий комиссия билан биргаликда, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситалари ва интернет-ресурсларда кенг ахборот-тарғибот ишларини ташкил этиш чора-тадбирларини амалга оширсин, бунда давлат органларининг раҳбарлари ва жамоатчилик вакилларининг чиқишлари назарда тутилсин ҳамда одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича брифинглар, интернет-конференциялар, телевизион кўрсатувларда уларнинг иштирок этишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Халқаро меҳнат ташкилотининг халқаро меҳнат нормалари қўлланилишига кўмаклашиш учун уч томонлама маслаҳатлашувлар тўғрисидаги 144-сон Конвенциясини (Женева, 1976 йил 21 июнь) ратификация қилганлиги ҳамда Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси ташкил этилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Халқаро меҳнат ташкилоти конвенцияларини амалга ошириш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг фаолиятини тугатиш тўғрисида ҳукумат қарорини қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Фуқароларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш масалалари бўйича Парламент комиссиясини тугатиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Вазирликлар ва идоралар икки ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу Фармонга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 30 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-5775-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 июлдаги ПФ-5775-сон Фармонига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

1.

Т. Нарбаева

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси, Миллий комиссия раиси

2.

П. Бобожонов

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раҳбари

3.

Ш. Кудбиев

Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, Миллий комиссия раисининг ўринбосари — Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия раҳбари

4.

Н. Йўлдошев

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори

5.

А. Азизов

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Раиси

6.

У. Мингбоев

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси

7.

К. Камилов

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси

8.

А. Камилов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

9.

Р. Давлетов

Ўзбекистон Республикаси адлия вазири

10.

А. Шадманов

Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири

11.

У. Мухаммадиев

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)

12.

А. Саидов

Ўзбекистон Республикаси Инсон ҳуқуқлари миллий маркази директори

13.

Б. Ашрафханов

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари

14.

Р. Камилов

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти директори

15.

К. Рафиков

Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси

16.

Р. Маматов

Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири

17.

К. Куранбаев

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси

19.

Р. Убайдуллаева

«Ижтимоий фикр» республика жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази директори

20.

Г. Жалибекова

Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш маркази Қорақалпоғистон бўлими директори

21.

Х. Мирзарахимова

Андижон вилояти «Меҳримиз сизга» аёллар ва уларнинг оилаларини ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш маркази директори

22.

Н. Камолова

Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш маркази Жиззах бўлими директори

23.

Ш. Ғаниев

Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти эксперти

24.

И. Матвиенко

«Nemolchi.uz» интернет лойиҳа асосчиси

25.

У. Ғайназаров

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бошқарма бошлиғи — Одам савдосига қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби

26.

С. Сулайманов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат бўйича бош давлат ҳуқуқий инспектори — Мажбурий меҳнатга қарши курашиш масалалари бўйича кичик комиссия масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Миллий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.07.2019 й., 06/19/5775/4080-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)