Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
12.02.2026
03.03.2025
06.08.2022
07.07.2022
05.04.2022
04.08.2021
18.10.2019
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 12.02.2026
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.02.00 Таълим тизимини бошқариш]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Республика ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 9 февралдаги 48-сонли «Зўравонликдан жабрланган, ўзига нисбатан зўравонлик содир этилиши хавфи остида ва ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган болалар ҳамда уларнинг оилаларига ижтимоий хизматларни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4342-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган ёшлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 29 майдаги ПҚ-4342-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузурида Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасаси ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Ш.Х. Шерматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
880-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўқув-тарбия муассасалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом алоҳида шароитларда тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож бўлган болалар (кейинги ўринларда бола деб аталади) учун Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасининг (кейинги ўринларда ўқув-тарбия муассасаси деб аталади) мақоми, вазифалари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўқув-тарбия муассасаси давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, ўз уставига, шахсий ғазна ҳисобварағига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга, штампга, бланкаларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўқув-тарбия муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек, ўз уставига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўқув-тарбия муассасаси алоҳида шароитларда таъминлаш, тарбиялаш ва таълим беришга муҳтож болаларга (кейинги ўринларда тарбияланувчи деб аталади) таълим беришни, уларнинг касб-ҳунарга ўргатиш ва ижтимоий-педагогик реабилитациясини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар ўқув-тарбия муассасасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида мажбурий умумий ўрта таълим олиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
баркамол, жисмоний ва руҳан соғлом шахсни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, болаларда меҳнатсеварлик, ватанпарварлик, масъулиятлилик, фидойилик, дунёқараши кенг мустақил ва комил инсон бўлишга интилиш туйғусини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ёшига хос бўлган психофизиологик мойилликлари, қобилиятлари, қизиқишларига, болалар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш талабларига мувофиқ тарзда уларнинг ақлий, эмоционал ва жисмоний ривожланишига кўмаклашувчи психологик, тиббий ва ижтимоий реабилитациясини таъминловчи чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчилар дуч келадиган муаммоларни муҳокама қилиш, уларнинг ечимини топиш ва тарбияланувчиларнинг ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган «case-study», гуруҳларда ишлаш, баҳс-мунозаралар, ситуацион ўйинлар, ақлий ҳужум каби илғор интерактив ўқитиш усулларини ўқув-тарбия жараёнига кенг жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўқув-тарбия муассасасида махсус шароитларни таъминлаш мақсадида қуйидагилар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаси ҳудудини қўриқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасасида тарбияланаётганларнинг унинг ҳудудидан эркин чиқишини чеклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни кеча-кундуз, шу жумладан уйқу учун ажратилган вақт давомида назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни шахсий текширувдан ўтказиш, уларнинг буюмларини, шунингдек, улар олаётган ва юбораётган посилка ва бошқа почта жўнатмаларини текширувдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларга ўз оиласи билан алоқада бўлиши ҳамда улар билан учрашиши учун зарур алоқа воситалари ва бошқа жиҳозлар билан таъминланган алоҳида хоналар ажратиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўқув-тарбия муассасаси фаолиятини ташкил этиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўқув-тарбия муассасаси болаларнинг руҳий ва физиологик ҳолатини инобатга олган ҳолда, таълим олиш билан биргаликда уларга касб-ҳунар ўргатиш мақсадида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўқув-тарбия муассасаси ушбу муассасани қонунчиликда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказиш асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан давлат аккредитациясидан ўтказилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 февралдаги 91-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача ва умумий ўрта таълим ташкилотларини аттестациядан ҳамда давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўқув-тарбия муассасасида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган тартибда, умумий ўрта таълимнинг ўқув режаси ва таълим дастурлари, шунингдек, тарбияланувчиларнинг эҳтиёжлари ва муаммолари туридан келиб чиққан ҳолда, якка тартибдаги реабилитация дастурлари (ҳаётий кўникмаларга ўргатиш, алкоголь ва гиёҳвандлик воситаларига қарамликдан даволаш, руҳий жароҳат асоратлари билан ишлаш ва бошқа дастурлар) асосида таълим берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув йилининг бошланиши, ўқув машғулотлари ва таътилларнинг муддатлари, шунингдек, якуний давлат аттестацияси ва таълим тўғрисидаги ҳужжатларни бериш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Ички ишлар вазирлиги тегишинча Республика ўғил болалар ўқув-тарбия муассасаси ҳамда Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасининг ўз вақтида тўлиқ таъминоти ва маиший шарт-шароитлари яхшиланишига кўмаклашиш, ушбу муассасаларда маънавий-маърифий ишларнинг замонавий усул ва шаклларидан фойдаланилган ҳолда соғлом ва жисмонан бақувват, руҳан тетик, билимли, ватанпарвар, фидойи, дунёқараши кенг ёшларни шакллантириш, тарбияланувчиларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги республика ўқув-тарбия муассасаларида сифатли тарбия ва таълим жараёнини йўлга қўйиш, тарбияланувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўқув-тарбия муассасасида ўқув машғулотлари ўқув дарслари, амалий ва лаборатория машғулотлари, факультатив ва консультациялар шаклида олиб борилади. Ўқув режа ва таълим дастурларида белгиланадиган мажбурий ўқув машғулотлари тарбияланувчиларнинг мустақил ишлари билан тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасасида синфлардаги ўқувчилар сони 15 — 20 нафардан иборат этиб белгиланади, тегишли молия органлари билан келишилган ҳолда ушбу муассасаларда, истисно тариқасида, ўқувчилар сонидан қатъий назар синфлар очишга рухсат этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Таълим жараёнини ташкил этишда ўқув-тарбия муассасаси соғлиқни сақлаш, маданият, спорт муассасалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тарбия, таълим, меҳнат ва дам олишнинг асосланган ҳолда уйғунлаштирилишини таъминлайдиган кун тартиби тарбияланувчиларнинг ўқув-тарбия муассасасида бўлиш муддатларининг давомийлиги ҳисобга олинган ҳолда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тарбияланувчиларда меҳнат кўникмалари ва мустақил ижодий фикрлаш қобилиятини шакллантириш, уларни касбга йўналтириш ва бўш вақтларини самарали ташкил этиш мақсадида тарбияланувчилар ўқув-тарбия муассасасида бўлган давр мобайнида касбга ўргатиш бўйича амалий меҳнат машғулотлари ўтказилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг шахсий хусусияти ва қизиқишлари, касбий мойиллиги ва қобилиятини баҳолаб бориш орқали меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни ўзлари англаган ҳолда танлаши учун кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлғуси касб (мутахассислик) соҳаларини режалаштиришда ўқувчилар омилкорлигини ошириш, бу йўлда уларга ўзининг алоҳида хусусиятларига мос келадиган психологик тайёргарликни шакллантириш бўйича амалий ёрдам ва зарур маслаҳатлар бериб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаларининг ўқув дастурларига меҳнат бозорида рақобатбардошликнинг шахсий кўникмаларини ривожлантиришига оид мавзулар киритиш, касбга йўналтириш, меҳнат тўғрисидаги қонунчилик асослари, меҳнат бозорида мос вакансиялар излаш кўникмалари, ишга кириш учун резюмени тайёрлаш ва иш берувчи билан суҳбатдан ўтиш, ишга кириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича дастлабки тушунчалар ўз аксини топиши лозим.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тарбияланувчиларни ўқув-тарбия муассасасида касбга йўналтириш ва амалий меҳнат машғулотлари уларнинг ўзига хос жиҳатлари, ёши, жинси, руҳий ва жисмоний ҳолатларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўқув-тарбия муассасасида амалий меҳнат машғулотлари олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий меҳнат машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланган ўқув режалари ва таълим дастурлари асосида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Ўқув-тарбия муассасасида тарбияланувчилар қизиқишларига кўра касб-ҳунарга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча касб-ҳунар йўналишлари бўйича амалий меҳнат машғулотлари 10 — 15 кишидан иборат бўлган гуруҳларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Амалий меҳнат машғулотлари қоидага кўра, ўқув-тарбия муассасасининг устахоналарида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ўқув-тарбия муассасасида тарбияланувчиларнинг интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган турли тўгараклар, қизиқишлар бўйича клублар, секциялар (шу жумладан спорт секциялари), студиялар ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ёзги таътил даврида ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун оромгоҳлар ташкил қилиниши, шунингдек, улар оммавий дам олишнинг бошқа турларидан фойдаланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўқув-тарбия муассасасида малакали психолог, педагог ва шифокорлардан иборат психологик-тиббий-педагогик комиссия ташкил этилади, комиссиянинг фаолияти Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссия томонидан назорат қилиб борилади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Психологик-тиббий-педагогик комиссия ҳар олти ойда реабилитация жараёнидаги ўзгаришларни кўриб чиқади ва тарбияланувчи билан якка тартибда ишлаш режасига тузатишлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасаси педагогик кенгашининг психологик-тиббий-педагогик комиссия хулосаси асосида қабул қилинган қарорига кўра, ушбу муассаса маъмурияти муассаса жойлашган ҳудуддаги Болалар масалалари бўйича ҳудудий комиссияга қуйидаги масалалар бўйича тақдимномалар киритади:
(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчини бошқа таълим муассасаларига ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчининг хулқ-атвори тузалгани сабабли мазкур таъсир кўрсатиш чораси қўлланилишини давом эттириш зарур бўлмаса ёки соғлиғининг ҳолати туфайли мазкур муассасада бўлиши мумкин бўлмаса, унинг бу ерда бўлишини суд белгилаган муддатидан аввал тўхтатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчининг таълим олишини тугатиш зарурати бўлган тақдирда, унинг мазкур муассасада бўлиш муддатини узайтириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб.Тарбияланувчиларни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ва ундан чиқариш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Республика ўқув-тарбия муассасасига 14 ёшга тўлган ва 18 ёшдан ошмаган (умумий ўрта маълумот олишни тугатмаган) вояга етмаганлар жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасасига қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий хавфли қилмишлар содир этган, лекин жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлган ёшга тўлмаган ёхуд руҳий касаллик билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, ривожланишда ўз ёшига нисбатан орқада қолиши оқибатида содир этган қилмишининг аҳамиятини тўлиқ англаб етишга қодир бўлмаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айблилиги тўғрисидаги масала ҳал қилинмасдан жиноий жавобгарликдан озод қилинган, материаллар Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига кўриб чиқиш учун топширилган бўлса;
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаларига жойлаштириш тариқасидаги мажбурлов чораси қўлланилган ҳолда жиноий жазодан озод қилинган вояга етмаганлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибдаги профилактика иши олиб борилаётганлигига қарамасдан мунтазам равишда ҳуқуқбузарликлар ёки бошқа ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар содир қилишни давом эттираётган вояга етмаганлар суд қарори (ажрим) асосида жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Вояга етмаганларни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ва қабул қилиш суд ажрими асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Суднинг ажримига кўра, ўқув-тарбия муассасасига юборилаётган вояга етмаганлар ўқув-тарбия муассасасига ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари ходимлари томонидан олиб борилади ва жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириладиган ҳар бир вояга етмаган бола учун ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори томонидан ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш маркази ходими кўмагида шахсий ҳужжатлар йиғмажилди расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шахсий ҳужжатлар йиғмажилдида қуйидаги ҳужжатлар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг вояга етмаганни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш ҳақидаги ажрими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар (мавжуд бўлса);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқиш жойидан маълумотнома ва тавсифнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг вояга етмаганнинг яшаш ва тарбияланиш шароитларини текшириш далолатномаси;
(24-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли маълумотномалар билан бирга тиббий картадан кенгайтирилган кўчирма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соғлиқни сақлаш муассасасининг вояга етмаган шахс соғлиғи ва уни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш мумкинлиги тўғрисидаги хулосаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилаётган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар учун шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларида юқорида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари қуйидаги ҳужжатлар ҳам бўлиши лозим:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим болалар ҳамда ота-она қаровисиз қолган болаларга нисбатан васийлик белгилаш ҳақида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онаси ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар тўғрисидаги маълумотлар (паспортлар ёки ота-онаси ўлганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси, суд ҳукмлари ёки қарорлари, ота-онанинг узоқ вақтдан буён касаллиги тўғрисидаги маълумотнома ва ота-онаси йўқлигини ёки уларнинг ўз болаларини тарбиялашга имкони йўқлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қариндошларининг борлиги (агар бор бўлса) ва уларнинг яшаш жойлари тўғрисидаги маълумотнома;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганнинг ота-онасидан қолган мол-мулки (агар мол-мулк мавжуд бўлса) рўйхати, мол-мулкнинг жойлашган жойи, унинг сақланишини таъминлаш учун қандай чора-тадбирлар кўрилгани, унинг сақланиши учун жавобгар шахслар тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турар жойнинг вояга етмаганга бириктириб қўйилганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар (ордер, уй дафтари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли тумандаги (шаҳар) филиалидан турар жойнинг эгаси ва турар жойни хусусийлаштириш ҳолати тўғрисидаги маълумотнома);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пенсия олаётган вояга етмаганнинг пенсия дафтарчаси, суднинг бола фойдасига алимент ундириш тўғрисидаги қарори нусхаси, жамғарма дафтарчаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларни ўқув-тарбия муассасасига жойлаштириш учун олиб келган ички ишлар органларининг вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари барча ҳужжатларининг тўлиқ ва асослилиги учун масъул ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тарбияланувчилар ўқув-тарбия муассасасида ахлоқан тузалгунларига қадар бўладилар, лекин бу муддат уч йилдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасаси жойлашган ҳудуддаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси тарбияланувчига кўрсатиб ўтилган муассасада уч йиллик муддат ўтгач, жорий ўқув йилида тегишли синфни тугаллагунигача қолишга рухсат бериши мумкин.
(26-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган, ўқув-тарбия муассасасида сақланиши, тарбияланиши ва таълим олишига тўсқинлик қиладиган жисмоний нуқсонлари ва касалликлари мавжуд бўлган вояга етмаганлар ўқув-тарбия муассасасига жойлаштирилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тарбияланувчиларнинг ўқув-тарбия муассасасида бундан кейин бўлишининг мақсадга мувофиқ ёки номувофиқлиги масаласи вақти-вақти билан, лекин йилига камида икки марта ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ўз ташаббуси билан, ўқув-тарбия муассасаси маъмуриятининг тақдимномаси ёки вояга етмаганларнинг ота-оналари ёхуд улар ўрнини босувчи шахслар илтимосига биноан кўриб чиқилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Тарбияланувчиларнинг ўқув-тарбия муассасасида бўлиши ўқув-тарбия муассасасининг педагогик кенгашининг тавсияси асосида мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади. Тарбияланувчи муассасадан чиққунга қадар камида бир ой олдин унинг яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига бу ҳақида хабар берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияси вояга етмаганни ишга ёки ўқишга жойлаштириш, унинг ижтимоий мослашуви ҳамда оиласидаги муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш, ота-оналари ва уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг салоҳиятини ошириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, моддий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш чораларини кўриши шарт.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Тарбияланувчи ўқув-тарбия муассасасидан чиқарилганда, унга тарбияланиши ва таълим олиши даврида фойдаланган кийим-бош ва пойабзал тўплами бепул берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасасидан чиқарилаётган вақтда якуний давлат аттестациясини муваффақиятли топширган тарбияланувчиларга таълим тўғрисида давлат намунасидаги ҳужжатлар (умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатнома, умумий ўрта таълим тўғрисидаги аттестат) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълимни якунламаган тарбияланувчиларга ушбу ўқув-тарбия муассасасида ўқиганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Тарбияланувчилар ўқув-тарбия муассасасидан чиқарилаётган вақтда доимий яшаш жойларига ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар кузатувида юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан доимий яшаш жойларига олиб кетиш имкони бўлмаган тарбияланувчилар доимий яшаш жойларига ўқув-тарбия муассасаси ходимларининг кузатувида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тарбияланувчиларни доимий яшаш жойларига олиб кетиш имкони бўлмаган ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳақидаги маълумотлар ўқув-тарбия муассасасига ушбу муассасалар жойлашган ҳудуддаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан тақдим этилади.
(31-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатувчи ходимларга тарбияланувчини доимий яшаш жойларига олиб бориш харажатлари учун белгиланган миқдорда пул маблағлари ажратилади. Ушбу харажатлар ўқув-тарбия муассасаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тарбияланувчилар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул умумий ўрта ҳамда касбий таълим олиш, малакали тиббий хизмат кўрсатилиши, интеллектуал, жисмоний ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга мўлжалланган тўгараклар, клублар ва секцияларда қатнашиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онасини ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларни ўзининг кўрсатиб ўтилган муассасага олиб келинганлиги ёки жойлаштирилганлиги тўғрисида хабардор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини амалга оширувчи органлар ҳамда ўқув-тарбия муассасаларининг қарорлари ва мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан юқори органларга, Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссияларига, прокуратура органларига ёки судга шикоят қилиш;
(34-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инсон шаъни ва қадр-қимматини камситмайдиган инсоний муомалада бўлишни талаб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чекланмаган миқдорда телефонда сўзлашувлар, бошқа алоқа воситалари орқали мулоқотлар ҳамда учрашувлар ёрдамида оиласи билан алоқада бўлиш, посилкалар, бандероллар, йўқловлар, хат ва телеграммалар олиш ҳамда жўнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган нормалар бўйича бепул овқат, кийим-кечак, пойабзал ва бошқа ашёвий таъминот буюмларини олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбияланувчилар қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
(34-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчиларининг таъминоти ва уларга таълим бериш давлат таъминоти асосида қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Тарбияланувчиларга тиббий ёрдам ўқув-тарбия муассасасининг тиббиёт ходимлари томонидан кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўқув-тарбия муассасаларига келтирилган вояга етмаганларни қатъий тарзда ҳар олти ойда тиббий кўрикдан ўтказиб бориш ҳамда бемор тарбияланувчиларни ўз тизимидаги тиббиёт муассасаларида бепул даволаш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Тарбияланувчининг соғлиғи ёмонлашганда ёки у вафот этган тақдирда ўқув-тарбия муассасаси маъмурияти бу ҳақда унинг ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларга, улар бўлмаган ҳолларда эса — тарбияланувчининг доимий яшаш жойидаги Болалар масалалари бўйича туман (шаҳар) комиссиясига дарҳол хабар беради.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 июлдаги 363-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар вафот этган ҳолатларда тарбияланувчи уларни дафн қилишда иштирок этиш, ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахслар оғир касал бўлиб қолган ҳолатларда эса — улардан хабар олиш ҳуқуқига эга. Тарбияланувчининг йўлкира харажатлари ўқув-тарбия муассасаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Тарбияланувчи ўқув-тарбия муассасасида бўлган даврда унга муассаса маъмуриятининг қарорига кўра таътил берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Тарбияланувчилар ўқув-тарбия муассасаси уставига, шунингдек, муассаса ички тартиб-қоидаларига риоя қилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Тарбияланувчи ўқув-тарбия муассасасини ўзбошимчалик билан тарк этган тақдирда, муассаса маъмурияти бу ҳақда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни, мазкур муассаса жойлашган ҳудуддаги ва тарбияланувчининг яшаш жойидаги ёки турган жойидаги ички ишлар органларини хабардор қилади ҳамда ички ишлар органлари билан биргаликда уни топиш ва ўқув-тарбия муассасасига қайтариш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Таълим олишда ютуқлари, ижобий ҳулқ-атвори ва жамоат ишларидаги фаол иштироки учун ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари учун қуйидаги рағбатлантириш чоралари белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаккурнома эълон қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фахрий ёрлиқ, қимматбаҳо совға билан тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ота-онаси ёки ота-онаси ўрнини босувчи шахсларга намунали хулқ-атвори ва таълим олишдаги ютуқлари ҳақида хабар бериш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Рағбатлантириш чоралари ўқув-тарбия муассасаси директори томонидан тегишли буйруқ чиқариш йўли билан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Ўқув-тарбия муассасасини педагог ходимлари билан таъминлаш мазкур муассаса устави билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагоглик ишига мутахассислиги бўйича малакавий тавсифнома талабларига мос келадиган зарур касбий ва педагогик малакага эга бўлган ва тегишли ҳужжатлар билан маълумоти тасдиқланган шахслар қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Ўқув-тарбия муассасаси педагог ходимлари, муассасани бошқаришда унинг уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш, ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган ижтимоий имтиёзлар ва кафолатлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог ходимлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарбияланувчиларни тазйиқдан ҳимоя қилиш, уларни Ватанни, меҳнатни, ота-онани ҳурмат қилиш, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Педагог ходимларга қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.
(47-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ҳеч бир чекловсиз тарбияланувчилардан хабар олиш, ўқув-тарбия муассасасининг ўқув-тарбиявий фаолияти, болаларининг ижтимоий-педагогик реабилитацияси жараёни билан танишиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўқув-тарбия муассасасини бошқариш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ўқув-тарбия муассасасига бевосита Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Директор:

ўқув-тарбия муассасаси номидан фаолият юритади, унинг манфаатларини ҳимоя қилади, мол-мулкини тасарруф этади, қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузади;
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқув-тарбия муассасаси ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва ўқув-тарбия муассасасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, ходимлар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ўқув-тарбия муассасаси тарбияланувчилари ва ходимлари учун бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномалари тузади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
(50-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ўқув-тарбия муассасасининг мол-мулки ва молия-хўжалик фаолияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ўқув-тарбия муассасаси фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(51-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ўқув-тарбия муассасаси ваколатли давлат органлари томонидан белгиланган молиявий ва статистик ҳисоботларни юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ўқув-тарбия муассасасининг молия-хўжалик фаолияти Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ички аудит ва молиявий назорат хизмати ҳамда Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ўқув-тарбия муассасаси белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Ўқув-тарбия муассасаси тугатилган тақдирда, унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда, қонунчиликка ва унинг уставига мувофиқ фойдаланилади.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқув-тарбия муассасаси тугатилган тақдирда, тарбияланувчиларни бошқа таълим муассасаларига ўтказиш таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ўқув-тарбия муассасалари тарбияланувчиларини озиқ-овқат, кийим-кечак, пойабзал, бошқа ашёвий таъминот буюмлари ва юмшоқ анжомлар билан таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МЕЪЁРЛАРИ

I. Озиқ-овқат билан таъминлаш меъёрлари (бир киши ҳисобига кунига граммда (брутто)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Озиқ-овқат маҳсулотларининг номи
14 — 18 ёшли болалар учун
1.
1-навли буғдой нони
600
2.
Буғдой уни
40
3.
Картошка уни
3
4.
Дуккаклилар ёрмаси, макарон маҳсулотлари
100
5.
Қанд, шакар
100
6.
Қандолатчилик маҳсулотлари
25
7.
Сариёғ
40
8.
Ўсимлик ёғи
20
9.
Сут, сут-қатиқ маҳсулотлари
500
10.
Қаймоқ
20
11.
Творог
50
12.
Пишлоқ
15
13.
Гўшт, парранда гўшти
175
14.
Колбаса маҳсулотлари
30
15.
Балиқ
90
16.
Тухум
1,5 дона
17.
Картошка
400
18.
Сабзавотлар, кўкатлар (шу жумладан, томат (3 гр.)
455
19.
Мева, сабзавот шарбатлари
250
20.
Қуруқ мевалар, (шу жумладан, наъматак (5 гр.)
15
21.
Чой
0,5
22.
Какао
1
23.
Йодланган туз
12
24.
Ачитқилар
1
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари улар учун ажратиладиган маблағлар доирасида асосий моддалари бир-бирига тўғри келадиган озиқ-овқат маҳсулотлари билан алмаштирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Кийим-кечак ва пойабзал буюмлари билан таъминлаш меъёрлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(II бўлимнинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 августдаги 490-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.08.2021 й., 09/21/490/0753-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Бошқа ашёвий таъминот буюмлари билан таъминлаш меъёрлари (бир йил учун)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Буюмларнинг номи
Ўлчов бирлиги
14 — 18 ёшли болалар учун (сони)
ўғил болалар
қиз болалар
1.
Атир совун (100 гр)
дона
24
24
2.
Хўжалик (кир) совуни (100 гр)
дона
12
12
3.
Шампунь (200 гр)
дона
12
12
4.
Тиш пастаси (50 гр)
тюбик
12
12
5.
Тиш чўткаси
дона
3
3
6.
Тароқ
дона
2
2
7.
Баданни ювиш учун губка
дона
2
2
8.
Пойабзал мойи
тюбик
6
6
9.
Ҳожатхона қоғози
ўрам
24
24
10.
Қиз болалар учун шахсий гигиена воситаси (қистирма)
Соқол олиш воситаси (соқол олиш кўпиги, лосьон) (100 — 150 гр)
флакон
6
—
15.
Дезодорант (аэрозоль)
дона
6
6
16.
Момиқ (пахта) (200 гр)
тўплам
—
4
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Юмшоқ анжомлар билан таъминлаш меъёрлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Т/р
Юмшоқ анжомларнинг номи
Ўлчов бирлиги
14 — 18 ёшли болалар учун (сони)
Фойдаланиш муддати (йил)
ўғил болалар
қиз болалар
1.
Чойшаб
дона
3
1
2.
Кўрпа ғилофи
дона
2
1
3.
Ёстиқ жилди
дона
3
1
4.
Сочиқ
дона
2
1
5.
Пахмоқ сочиқ
дона
2
1
6.
Жун ёки пахтали адёл
дона
1
6
7.
Пахмоқ адёл
дона
1
3
8.
Тўшак
дона
1
4
9.
Момиқли ва патли ёстиқ
дона
1
6
10.
Катта чойшаб (покривало)
дона
1
3
11.
Каравот ёнига тўшаладиган гиламча
дона
1
4
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 октябрдаги 880-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 33-сон, 312-модда) билан тасдиқланган Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низомнинг 10-бандига қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи-бешинчи хатбошилар қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишлари ва бошқа омилларни инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан юборилаётган вояга етмаганлар учун айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 июндаги 459-сон қарорининг 3-бандига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ихтисослаштирилган мактаб-интернатга ўқишга ҳар йилги қабул квотасига ажратиладиган 5 фоизгача қўшимча квотага ҳудудий идоралараро комиссиянинг ота-она ёки ота-она ўрнини босувчи шахслар назоратсиз ва қаровсиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган ҳамда давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, қизиқишларини инобатга олган ҳолда тавсия этилаётган вояга етмаганлар Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланадиган тартибда танловсиз қабул қилинади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 9-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги Ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари тўғрисидаги низомнинг 18-банди «а» кичик бандига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар назоратисиз ва қаровисиз қолган, ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган оилаларда яшаётган, шунингдек, давлат ва жамоатчилик ёрдамига муҳтож бўлган бошқа вояга етмаганлар уларнинг хулқ-атвори, психологик портрети, ёши, иқтидори, қобилияти, санъат турига бўлган қизиқишлари ҳамда истеъдодини инобатга олган ҳолда, вояга етмаганлар ишлари бўйича ҳудудий идоралараро комиссиялар тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармаларининг йўлланмаси асосида айрим йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатларига қабул квотасидан ташқари 5 фоизгача қўшимча квоталар ажратади;»