Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 05.06.1992 йилдаги 266-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 05.06.1992 йилдаги 266-сон
Date of entry into force
05.06.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТОШКЕНТ ШАҲАР ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ТРАНСПОРТИ КОРХОНАЛАРИ ДАВЛАТ УЮШМАСИ («ТОШШАҲАРЙЎЛОВЧИТРАНС») ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспортини бошқаришни такомиллаштириш тўғрисида» 1992 йил 4 июндаги Фармонга мувофиқ ва йўловчилар ташиш транспорти ишини тубдан яхшилаш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, хизматларнинг турларини кенгайтириш ҳамда меҳнат жамоаларининг молиявий, ишлаб чиқариш, ижтимоий вазифаларини ҳал этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 274-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 274-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 274-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Уюшма бошқарувининг Раиси, биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари мақоми, маиший таъминоти, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш бўйича тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси вазири, вазирнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига тенглаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Молия вазирлиги, республика Автомобиль транспорти вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент шаҳар йўловчилар ташиш транспорти корхоналари давлат уюшмаси билан биргаликда бир ой муддат ичида шаҳар пассажир транспорти турлари бўйича пулли хизмат кўрсатиладиган бир йўловчи ҳисобига бюджетдан маблағ ажратиш нормативларини ишлаб чиқсинлар ва уюшмани маблағ билан таъминлаш тартибини тасдиқласинлар, бунда йил давомида фойдаланилмаган бюджет маблағлари мусодара қилинмаслиги назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Молия вазирлиги, Автомобиль транспорти вазирлиги ва Давлат уюшмаси билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида меҳнат сарфи ва иш шароитларидан келиб чиқиб, транспортнинг турлари ўртасида меҳнатга ҳақ тўлаш нисбатини тенглаштиришни ҳисобга олган ҳолда йўловчилар ташиш автомобиль ва электр транспорти ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг янги шартларини ишлаб чиқсин ва уни 1992 йил 16 июндан бошлаб жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Уюшма 1992 — 1994 йиллар мобайнида ҳаракатдаги транспорт билан боғлиқ ходимларни формали кийим билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда уни маблағ билан таъминлаш манбаини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги уюшма билан биргаликда 15 кун ичида Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт бўйича ҳаракатдаги состав, асбоб-ускуналар ва эҳтиёт қисмлар олиш учун валюта маблағлари ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатдаги состав паркини янгилаш ва тўлдиришга, шунингдек, уюшманинг ишлаб чиқариш ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган объектларини кўриш, қайта кўриш, техника билан қайта жиҳозлашга капитал маблағлар ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент метрополитени қурилишини давом эттириш учун ҳар йили мақсадли зарур маблағлар ажратиш тўғрисида таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзшартномасавдо»:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма корхоналари моддий-техника таъминотнинг мавжуд тартибини 1992 йилда сақлаб қолсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб автомобиль ва троллейбус шиналарининг уларни тайёрлаган заводлардан бевосита «Тошшаҳарйўловчиавтотранс» ишлаб чиқариш бирлашмасига ва трамвай-троллейбус ишлаб чиқариш бошқармасига етказиб берилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили уюшма корхоналарига ҳуқуматлараро битимларга кирган моддий-техника ресурсларини етказиб бериш учун квоталар ажратилишини назарда тутсин, шартнома асосида маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари ўрнатилишига ҳар томонлама кўмаклашсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 11 июндаги 277-сон қарори билан ўз кучини йўқотган — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 24-сон, 274-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тошкент шаҳар метрополитени учун темир йўл транспорти корхонаси мақоми, унинг ходимлари учун эса ушбу тоифа учун назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлар ҳамда темир йўл транспорти ходимларининг тартиб-интизоми ҳақидаги Уставнинг амал қилиши сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддат ичида шаҳар атрофидаги сабзавотчилик-чорвачилик йўналишидаги давлат хўжаликларидан бирини уюшма таркибига бериш масаласини кўриб чиқсин ва ҳал этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иловада қайд этилган корхоналар ва ташкилотларни 1992 йил 1 июндаги ҳолатига кўра балансдан балансга уюшма таркибига ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаракатдаги составнинг моддий-техника таъминоти ва уни тузатишнинг амалдаги тартиби 1992 йил охиригача сақлаб қолинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ишини мувофиқлаштириш ва унинг барча турларини ривожлантириш Бошқармасини меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ва ходимлари сони билан бирга уюшмага ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар ва тор кўчаларнинг ҳолатини, уларнинг ёритилишини яхшилаш, улаш тармоқлари зонасида дарахтларни кесиш ва йиғиштириб олиш, шунингдек, ҳайдовчилари учун хавф-хатарсиз иш шароитлари, айниқса тунги вақтда, яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йилнинг сентябригача уюшма корхоналарига бевосита яқин жойдан уй-жойлар ва уларни қуриш учун ер участкалари ажратиш имкониятини кўриб чиқсин ва белгиласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчилар таъминоти бошқармаси ва ҳайдовчилар таркиби учун махсус овқатланиш блоклари ташкил этишда уюшмага амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уюшма билан биргаликда бир ой муддат ичида Тошкент шаҳар саноат корхоналарида зарур эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва уларни тайёрлашни ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Давлат уюшмаси бир ой муддат ичида Устав лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ташкил этилаётган уюшманинг аппарати Широкая кўчаси, 6-уйдаги бинога жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1992 йил 5 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
266-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 август 291-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)