20.09.2019 йилдаги 789-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 20.09.2019 йилдаги 789-сон
Date of entry into force
21.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маданият ва санъатнинг халқ ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш, ёш авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, маданият ва санъат билан яқиндан баҳраманд этишни назарда тутиб ёшларни маданият ва санъат муассасаларига кенг қамраб олиш, шунингдек, театр-студиянинг тўлақонли фаолият юритишини ташкил этиш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси (кейинги ўринларда театр-студия деб аталади) биносида ҳомийлик хайриялари ҳисобига қурилиш-монтаж ишлари якунланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар театр-студиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар томонидан ижро этилган бадиий жиҳатдан юксак, халқчил асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурларини яратиш ва намойиш этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр ва қўшиқчилик санъати орқали болаларни миллий мумтоз санъат, жаҳон классик мусиқаси, шунингдек, халқ ижодиётининг ёрқин намуналари билан таништириш ва ўргатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болалар орасида театр ва томоша санъатини кенг тарғиб қилиш ҳамда иқтидорли болаларни кашф этиш, уларни рағбатлантириш мақсадида мамлакатимиз ва хорижий муассасалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли болалар фестиваллари, кўрик-танловлар, маданият, санъат, илм-фаннинг атоқли арбоблари билан учрашувлар, бенефис, театр спектакллари, махсус тайёрланган дастурлар, ижодий кечалар ташкил қилиш ва ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда ва хорижда театр ва томоша гастроль фаолиятининг кенг кўламли дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси штатлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар театр-студия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр-студиянинг спектакль, театрлаштирилган томошалар намойиши ва гастроль фаолиятидан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ҳамда донор ташкилотлар грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, театр-студияга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан маблағлар унинг ўз даромадлари билан қопланмаган қисми учун ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда театр-студиянинг янги таҳрирдаги уставининг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
театр-студиянинг фаолиятини йўлга қўйиш учун малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тадбирлар самарали ўтказилишини таъминлаш учун театр-студияга бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига битта енгил автомобиль ва битта автобус харид қилиш ҳамда сақлаш учун лимит белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 20 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
789-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 789-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» давлат муассасаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ШТАТЛАРИ

Т/р

Таркибий бўлинмалар ва лавозимларнинг номи

Штат бирлигининг сони

I. Маъмурий бошқарув ходимлари

1.

Директор

1

2.

Директор ўринбосари

1

3.

Бош муҳандис

1

4.

Бош администратор

1

5.

Бош бухгалтер

1

6.

Либосхона мудири

1

II. Бадиий бошқарув ходимлари

7.

Бадиий раҳбар

1

8.

Бош режиссёр

1

9.

Бош балетмейстер

1

10.

Бадиий саҳналаштириш бўлими мудири

1

11.

Мусиқа бўлими мудири

1

12.

Адабий бўлим мудири

1

13.

Труппа раҳбари

1

III. Бадиий ходимлар

14.

Саҳналаштирувчи режиссёр

1

15.

Саҳналаштирувчи рассом

1

16.

Модельер рассом

1

17.

Безакчи рассом

1

18.

Хормейстер

1

19.

Балетмейстер

1

20.

Концертмейстер

1

21.

Балет репетитори

1

22.

Вокал репетитори

1

23.

Овоз режиссёри

2

24.

Овоз оператори

1

25.

Чироқ бўйича рассом

1

IV. Ижодий ходимлар

26.

Артист-вокалист (солист)

10

V. Мутахассислар

27.

Юрисконсульт*

1

28.

Ўқитувчи

1

29.

Кадрлар бўйича инспектор

1

VI. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар

30.

Чироқ ёритувчи

2

31.

Либосчи

1

32.

Саҳна машинисти

2

33.

Қоровул

**

34.

Иш юритувчи

1

35.

Видеомуҳандис

1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* юрисконсульт лавозимининг тариф разряди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида» 2017 йил 1 майдаги 250-сон қарорига мувофиқ аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** «Томоша» болалар мусиқий театр-студиясини кеча-кундуз қўриқлаш учун дам олиш ва байрам кунлари ҳамда таътил даврида ҳар бир ўрин алмашиш иш вақти ҳисобга олинган ҳолда — 4,0 бирлик қоровул лавозими киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.

1. Мазкур штатларда назарда тутилган ходимларнинг базавий лавозим маошлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат маданият муассасалари ва давлат архивлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантиришнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш ҳақида« 2018 йил 19 июндаги 458-сон қарорига асосан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси штатларига, уларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қуйидаги бино, иншоотлар ва жиҳозларни жорий таъмирловчи, техник ва хизмат кўрсатувчи лавозимлар киритилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электромонтёр лавозими — 700 тагача ёритиш нуқталари (ўчириш-ёқиш, розетка ва коробка) (театр-студия балансида бўлган кўчани ёритиш нуқталари ҳам ҳисобланади) учун — 0,5 бирлик, ёритиш нуқталари 700 дан ортиқ бўлса, 1,0 бирлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чилангар (чилангар-сантехник) лавозими — сув қувурлари, канализация ва иссиқлик қуввати билан жиҳозланган ҳар 2800 кв.м майдон учун — 1,0 бирлик (бироқ, 2,0 бирликдан ортиқ эмас);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дурадгор лавозими — театр-студия биносининг фойдаланиладиган 3500 кв.м ва ундан ортиқ майдони учун — 1,0 бирлик киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларнинг ички қисми, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва хизмат хоналари, йўлаклар, зинапоялар майдонини тозаловчи фаррош лавозими ҳар 800 кв.м тозалаш майдони учун — 1,0 бирлик ҳисобидан келиб чиққан ҳолда киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи лавозими балансда мавжуд ҳар бир фойдаланилаётган автотранспорт воситаси учун 1,0 бирлик ҳисобида киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чипта кассири ва чипта назоратчиси 1,0 бирлик ҳамда томоша зали назоратчиси 2,0 бирлик ҳисобида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 сентябрдаги 789-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Томоша» болалар мусиқий театр-студияси фаолиятини ташкил қилиш тўғрисида» 2010 йил 3 декабрдаги 285-сон қарорининг 2, 5 ва 7-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат театрлари ва концерт-томоша муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 18 апрелдаги 329-сон қарори билан тасдиқланган Давлат театрлари тоифаларини белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Томоша» болалар мусиқий театр-студияси» ва «Дийдор» ёшлар экспериментал театр-студияси» давлат муассасаларининг базавий лавозим маошлари 2-гуруҳ асосида қўлланилади».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.09.2019 й., 09/19/789/3782-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)