17.09.2019 йилдаги 781-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2019 йилдаги 781-сон
Date of entry into force
18.09.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида космик фаолиятни ривожлантириш тўғрисида» 2019 йил 30 августдаги ПФ-5806-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ўз фаолиятини бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил равишда амалга оширади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарорига 3-иловада кўрсатилган вазирликлар ва идоралар марказий аппарати ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбеккосмос» агентлиги унга юклатилган вазифаларни бажариш учун Агентлик икки ой муддатда зарур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбеккосмос» агентлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорга мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга зарур маблағлар жорий йилда — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2019 йил параметрлари доирасида ажратилишини таъминласин, 2020 йилдан бошлаб эса кўрсатилган мақсадларга зарур бюджет маблағлари ҳар йили ажратилишини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4 та енгил, шу жумладан 1 та навбатчи хизмат автомобилини сақлашга лимит белгилаган ҳолда, хизмат автотранспорт воситаларини харид қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ моддий-техник базани шакллантириш ва Агентлик ходимларига зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида замонавий асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 800-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 18 декабрдаги 800-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда «Ўзбеккосмос» агентлигини жойлаштириш бўйича икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Ўзбеккосмос» агентлигини зарур алоқа турлари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан белгиланган тартибда таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Ўзбеккосмос» агентлигининг буюртманомаларига биноан унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Ўзбеккосмос» агентлиги буюртманомаларига биноан унга юкланган вазифаларни амалга ошириш доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини ва муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбеккосмос» агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бюджетдан ташқари Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг икки ой муддатда ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур қарорнинг бажирилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 17 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
781-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 781-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг (кейинги ўринларда «Ўзбеккосмос» агентлиги деб аталади) мақоми, функциялари, мақсадлари, вазифалари, ҳуқуқлари, фаолиятининг ташкилий асослари ва мажбуриятларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбеккосмос» агентлиги космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш учун масъул давлат бошқаруви органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзбеккосмос» агентлиги ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбеккосмос» агентлигининг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбеккосмос» агентлиги давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобрақамларига, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисобрақамларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзбеккосмос» агентлигининг расмий номи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилгани — «Ўзбеккосмос» агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ — The Space Research and Technology Agency under the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилгани — «Uzbekspace» agency;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ — Агентство космических исследований и технологий при Кабинете Министров Республики Узбекистан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қисқартирилгани — Агентство «Узбеккосмос».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. «Ўзбеккосмос» агентлигининг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсати ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида космик тармоқни ривожлантиришнинг давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолиятнинг зарур даражада ривожланишини таъминлаш, соҳага тегишли ва у билан боғлиқ ишлар бажарилишини, хизматлар кўрсатишни ташкил қилиш мақсадида космик фаолият соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши бўйича давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоқ инфратузилмаси, космик тадқиқотлар ва технологиялар, илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ва инновация ишларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолиятнинг барча йўналишлари бўйича кадрларни, жумладан, етакчи хорижий олий таълим муассасаларида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратосфера ва учувчисиз бошқа учиш аппаратлари, шунингдек, ерни масофадан туриб зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаш орқали давлат органларига вазифаларни ҳал этиш самарадорлигини оширишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни космик фаолият соҳасига, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартлари асосида жалб қилиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор-мамлакатлар, компаниялар ва банклар билан ҳамкорликни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик ва йўлдош технологияларни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун маҳаллий тижорат тузилмалари, ишлаб чиқарувчилар ва молия ресурсларининг кенг жалб этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолиятнинг айрим йўналишлари тижоратлаштирилишини рағбатлантириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик суратларни қайта ишлаш ва таҳлил қилиш орқали иқтисодиёт соҳаларида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат космик мониторингини амалга ошириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳавий тегишлилиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳаларда вазирликлар ва идоралар томонидан космик технологиялар қўлланилиши даражасини мониторинг қилиш ва жорий этилишини жадаллаштириш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 688-сонли қарорига асосан ўн учинчи — ўн олтинчи хатбошлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2022 й., 09/22/688/1065-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбеккосмос» агентлиги космик фаолиятни ривожлантириш соҳасида белгиланган вазифаларни бажариш доирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик соҳасидаги фаолият давлат сиёсатининг устувор йўналишлари бўйича таклифлар тайёрлайди, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоқнинг ташкилий-амалий, молия-ресурс базасини доимий такомиллаштиришга йўналтирилган космик фаолиятнинг устувор йўналишлари соҳасида, жумладан, илмий-техник ва инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш, шунингдек, космик инфратузилма объектларини янада ривожлантириш ва уларнинг хавфсиз фаолият юритишини таъминлаш бўйича давлат сиёсатини шакллантириш ва самарали амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, техник регламентлар, давлат стандартлари, давлат ва соҳага оид статистика ҳисоботи шакллари ва «Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа идоралараро ҳужжатларни тайёрлайди ва белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва бошқа муассасалар билан биргаликда космик фаолият соҳасида, шу жумладан ракета-космик технологиялар соҳасида фундаментал тадқиқотлар, илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда ахборот технологиялари космик коммуникацияларидан фойдаланиш соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларининг устувор йўналишларини белгилайди, тармоқ дастурий маҳсулотларининг ишлаб чиқилишини ва жорий этилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа тегишли ташкилотлар билан биргаликда миллий телекоммуникация йўлдошининг ишга туширилишини назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг космик алоқа комплекс тизими лойиҳасини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт, фан, мудофаа ва хавфсизликнинг муҳим соҳалари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини космос орқали масофадан зондлаш, Ерни масофадан зондлаш миллий йўлдошининг ишга туширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро талабларга мос келувчи космик тармоқ объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича қисқа муддатли ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиёт, фан, мудофаа ва хавфсизлик бўйича турли соҳалар манфаатларида замонавий йўлдошли навигация тизимидан фойдаланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг мудофаа қобилияти ва хавфсизлиги учун масъул тузилмаларнинг махсус буюртмаларига биноан ишларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг турли тармоқ соҳаларида космик тармоқ ютуқлари ва имкониятларидан фойдаланишни кенгайтиришга кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал ва амалий фанларни ривожлантириш манфаатларида Ер, космик фазо, сайёралар ва Қуёшни тадқиқ этишни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди устидаги физик жараёнларни ва атмосферанинг кимёвий таркибини ўрганиш учун чўлланиш, тупроқларнинг шўрланиш жараёнларини ҳисобга олиб, геофизик ракеталар ва зонд-шарларни қўллаш дастурларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
телекоммуникациялар, Ерни масофадан зондлаш, мудофаа ва хавфсизликнинг алоҳида вазифаларини ҳал қилиш учун хорижий тажрибани ҳисобга олиб, стратосфера учиш аппаратларини (дирижаблларни) ўрганиш ва улардан фойдаланиш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратлари асосида ернинг локал участкаларини тезкор юқори аниқликда масофадан зондлаш, Ўзбекистон Республикасининг космик ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқлари манфаатларида муқобил энергетика технологияларининг қўлланишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона кадрлар сиёсатини ишлаб чиқади ва амалга оширишни таъминлайди ҳамда «Ўзбеккосмос» агентлиги ва унинг идоравий мансуб бўлинмалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини шакллантиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўта зарарли шароитларда ишлаганлик учун қўшимча тўлов ҳажмини белгилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва асослайди, соҳада меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида космик техника ва технологиялардан фойдаланиш соҳасида нормалар ва қоидаларни ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги йўналишларда космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялайди: илмий-тадқиқот ва тажриба конструкторлик ишлари, лойиҳа-конструкторлик ва технологик ишланмалар, космик техниканинг синов, тажриба ва тижорат намуналарини тайёрлаш ва синовдан ўтказиш, охирги истеъмолчиларга космик хизматлар кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида кадрларни тайёрлаш, жумладан, етакчи чет эл олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида ва ўқув марказларида уларнинг малакасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологияларнинг ривожланиш тенденциялари ва хорижий тажрибани ҳисобга олиб, космик технологиялар соҳасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича таълим стандартларини ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик халқаро космик лойиҳалар доирасида, шу жумладан халқаро бошқариладиган космик станциялар ва сайёралараро экспедициялар фаолиятида иштирок этиш учун космонавтларни (астронавтларни) тайёрлаш бўйича ҳамкорлик мақсадида хорижий давлатларнинг ташкилотлари ва компаниялари билан белгиланган тартибда ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоққа инвестиция киритишга юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш ишларини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. «Ўзбеккосмос» агентлигининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. «Ўзбеккосмос» агентлиги ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги ижро этувчи ҳокимият органлари, корхоналар ва ташкилотлардан «Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига кирадиган масалаларни ҳал қилиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатига кирадиган масалалар бўйича зарур статистик ахборотни давлат статистика органларидан бепул олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколати доирасида, шу жумладан бошқа давлат органлари билан биргаликда давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар бажариши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш масалаларида давлат, хўжалик бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини белгиланган тартибда мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият соҳасида бажариладиган давлат ва тижорат лойиҳалари ва дастурларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг, шунингдек, хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилган ҳолда, «Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича белгиланган тартибда мажлислар чақириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият соҳасида кадрларни тайёрлаш ва ходимларнинг малакасини ошириш учун белгиланган тартибда идоравий илмий ва ўқув муассасаларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолият соҳасидаги жорий ва стратегик вазифаларни, долзарб муаммолар ва амалий ютуқларни ёритиш учун белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва нашриёт органларини таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигининг мулкини белгиланган тартибда бир бўлинмадан бошқасига беғараз фойдаланиш ҳуқуқи асосида топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларга хизмат кўрсатиш, инвентарлар ва хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, ҳисоблаш, компьютер ва ташкилий техникани сақлаш ҳамда улардан фойдаланиш ишларини бажариш, дастурий таъминотни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлигининг ижтимоий инфратузилмасини ташкил этиш ва такомиллаштириш, «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларини моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳамда меҳнатини рағбатлантиришнинг ягона тизимини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига, давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига кирадиган масалалар бўйича хорижий давлатларда, халқаро ва хорижий ташкилотлар, форумларда ва майдонларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифода этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти соҳасига тааллуқли масалаларни ишлаб чиқиш учун илмий ва бошқа ташкилотлар, олимлар ва мутахассисларни белгиланган тартибда жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик фаолиятни ривожлантириш масалалари бўйича хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро шартномалар лойиҳаларини келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ва идоравий мансуб ташкилотлар мутахассисларини тажриба орттириш, малака ошириш, халқаро конференциялар, бизнес-форумлар ва бошқа йўналишдаги тадбирларда иштирок этиш учун хорижий давлатларга белгиланган тартибда юбориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ва идоравий мансуб ташкилотларда ишлаш учун космик технологиялар бўйича хорижлик етакчи мутахассисларини белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ваколатига тааллуқли масалалар бўйича хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-тадқиқот институтларининг вакиллари билан белгиланган тартибда музокаралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлган ҳолларда, тегишли соҳанинг олимлари ва мутахассисларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун вақтинча ишчи гуруҳларни ташкил қилиш, бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан мутахассислар ва экспертларни ушбу ишга шартнома асосида жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомда белгиланган мақсад ва вазифаларга эришиш учун йўналтирилган ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўзбеккосмос» агентлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши, шунингдек, космик тармоқни ривожлантириш соҳасидаги давлат сиёсати самарали амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада космик фаолиятни ривожлантириш бўйича зарур чоралар кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоқ соҳасида техник тартибга солиш бўйича норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши юзасидан тизимли назорат амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати топшириқларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши, ривожланишнинг узоқ муддатли, ўрта муддатли ва йиллик дастурлари ишлаб чиқилиши, уларнинг амалга оширилиши ва кейинчалик тизимли мониторинг қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоқ учун олий ва махсус касб-ҳунар маълумотига эга юқори малакали кадрларни тайёрлаш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, уларнинг меҳнатини рағбатлантириш механизмлари такомиллаштирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларига эришиш доирасида унинг ишлари сифатли ташкил этилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Президенти Администрациясига киритиладиган лойиҳалар сифатли ишлаб чиқилишини ташкил қилиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар, шунингдек, «Ўзбеккосмос» агентлиги томонидан қабул қилинадиган қарорларни амалга оширишнинг якуний натижаларига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
космик тармоқни ривожлантириш бўйича дастурлар, тадбирлар режалари, «йўл хариталари» ва бошқа дастурий ҳужжатлар ўз вақтида ва самарали амалга оширилиши учун масъулдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя этиш ва уларни бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, «Ўзбеккосмос» агентлигига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланган комплекс дастурлар ва тадбирлар бажарилишини чуқур ва танқидий таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг фаолият соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари ва Вазирлар Маҳкамаси котибиятлари, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Бош вазир маслаҳатчиларининг топшириқларини ўз вақтида ва сифатли бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг айрим участкаларига раҳбарлик юзасидан «Ўзбеккосмос» агентлиги мансабдор шахсларининг ваколатларини ва шахсий жавобгарлик даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, «Ўзбеккосмос» агентлиги ва мансабдор шахсларнинг ҳар чоракдаги иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини ташкил этиш ва мониторингини юритишнинг амалий тизимини яратиш, «Ўзбеккомос» агентлиги фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлигининг қонун лойиҳалари бўйича фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти деб аталади) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти (кейинги ўринларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти деб аталади) талабларига қатъий мувофиқ равишда фаолият кўрсатиш масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш ва уларнинг Вазирлар Маҳкамасига ўз вақтида киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этилган таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, улар молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа хил экспертизадан пухта ўтказилишини, шунингдек, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламентида ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентида белгиланган муддатларда келишилишини (визаланишини) таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигига кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, «Ўзбеккосмос» агентлиги кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятига ишларни ташкил этишнинг замонавий шакллари жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда ташкил этиш ва амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимлари томонидан «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг одоб-аҳлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлиги тизимида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон яратадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимлари томонидан бажарилиши шарт бўлган буйруқларни қабул қилиш, кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигининг ташкилий тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларини кўкрак нишонлари ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш, «Ўзбеккосмос» агентлигининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларига Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш ва уларни давлат мукофотлари билан мукофотлашга тавсия этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларини қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, шу жумладан уларнинг эгаллаб турган лавозимида бундан кейин қолиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш юзасидан тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қуйидагилар «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори ўринбосарларининг ва таркибий бўлинмалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибий бўлинмаларининг ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини таъминлаш, ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни амалга ошириш, таркибий бўлинмалар ходимларининг топшириқлар ўз вақтида сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг қарорлари, бош директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чоракдаги иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлашга киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлимларга юкланган вазифалар бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар фаолияти масалалари бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибий бўлинмаларида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда бош директорга таклифлар бериш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий иш тажрибаси, юқори ишчанлик даражаси ва маънавий-ахлоқий сифатлари кафолатланганлигини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий бўлинмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, кейинчалик уларни кўриб чиқиш учун «Ўзбеккосмос» агентлиги таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва уларга виза қўйишни ташкил этиш, уларни «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарияти томонидан имзолаш (виза қўйиш), уларнинг Вазирлар Маҳкамаси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти талабларига қатъий равишда ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ваколати доирасида «Ўзбеккосмос» агентлигига тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ва таклифларни тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларнинг молиявий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа экспертизадан пухта ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Мансабдор шахсларнинг хориж мамлакатларига хизмат сафарлари самараси учун шахсий масъулиятларини янада ошириш ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш чоралари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорларига тўлиқ мувофиқ ҳолда амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, хизмат сафарлари харажатларига ажратилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги таркибий бўлинмалари ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, камчиликларни бартараф этиш ҳамда иш самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этишларини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ «Ўзбеккосмос» агентлиги таркибий бўлинмалари тузилмасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига имкон яратадиган сабаблар ва шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. «Ўзбеккосмос» агентлиги раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбеккосмос» агентлигининг бош директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигига юкланган вазифа ва функцияларнинг бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг ушбу Низомнинг 10-бандида назарда жавобгарлик соҳалари бўйича вазифаларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. «Ўзбеккосмос» агентлиги бош директорининг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли амалга оширилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 12-бандида кўрсатилган ўз функционал мажбуриятларининг сифатли ва тўлиқ ҳажмда бажарилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Агентлик раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўзбеккосмос» агентлигининг бош директори, бош директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг бош директори ўз мақомига кўра вазирнинг биринчи ўринборсарига, бош директорнинг ўринбосарлари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг бош директори «Ўзбеккосмос» агентлигининг якка ижро этувчи органи ҳисобланади ва унинг жорий фаолиятига раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлиги бош директори ва ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бош директор «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг лавозим функцияларини белгиланган тартибда тасдиқлайди ва мажбуриятларини тақсимлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош директор бўлмаганда, унинг ваколатларини вазифалар тақсимотига мувофиқ директор ўринбосарлари бажаришади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентлик низомлари бош директор томонидан тасдиқланадиган экспертлар кенгаши ва бошқа маслаҳат органларини ташкил этиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. «Ўзбеккосмос» агентлигининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. «Ўзбеккосмос» агентлиги ўз вазифалари ва функцияларини амалга ошириш диорасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш даврийлиги «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва ишчи индикаторлари асосида белгиланади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш якунларига кўра:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбеккосмос» агентлигининг раҳбарлари ва ходимларига нисбатан рағбатлаштириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликнинг тегишли чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. «Ўзбеккосмос» агентлигининг фаолияти самарадорлигини ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва методикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. «Ўзбеккосмос» агентлигининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ жалб этилган бюджетдан ташқари маблағлар, шунингдек, Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ресурслари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Жамғарма маблағларидан Молия вазирлигида рўйхатга олинадиган харажатлар сметаси асосида белгиланган тартибда фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимлари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ моддий рағбатлантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг иш ҳақи лавозим маошидан, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган рағбатлантириш тўловларидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. «Ўзбеккосмос» агентлиги ходимларининг лавозим маошига (рағбатлантириш коэффициенти ҳисобга олинган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициентларда) кўп йиллик хизмати учун 1 йилдан 3 йилгача — 0,2; 3 йилдан 5 йилгача — 0,3; 5 йилдан 10 йилгача — 0,4; 10 йилдан 15 йилгача — 0,5; 15 йилдан 20 йилгача — 0,6; 20 йилдан 25 йилгача — 0,7; 25 йилдан ортиқ — 0,8 коэффициентларда ҳар ойлик устамалар тўланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.12.2022 й., 09/22/688/1065-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. «Ўзбеккосмос» агентлигининг ҳисобдорлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. «Ўзбеккосмос» агентлигининг бош директори Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига «Ўзбеккосмос» агентлиги фаолияти натижалари тўғрисида мунтазам ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Фаолият мониторинги ва уни баҳолаш якунлари бўйича «Ўзбеккосмос» агентлигининг мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан юкланган вазифаларни виждонан ва ўз вақтида бажарганлик учун рағбатлантириш ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарлик чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. «Ўзбеккосмос» агентлиги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 781-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 октябрдаги 336-сон (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 йил, 10-сон, 80-модда) билан тасдиқланган Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхатига қуйидаги мазмундаги 73-банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«73. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-ф-сон фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Тошкент» аэропортининг VIP залида бепул хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссиялар мансабдор шахслари ва ходимларининг тоифалари рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.5-кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6.5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида Расмий делегациялар залида бепул хизмат кўрсатилиши ҳуқуқига эга бўлган дипломатик миссиялар мансабдор шахслари ва ходимларининг рўйхатига (1-рўйхат) қуйидаги мазмундаги 6.7-кичик банд қўшилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«6.7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг бош директори ва унинг ўринбосарлари».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.09.2019 й., 09/19/781/3768-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон; 05.12.2022 й., 09/22/688/1065-сон; 25.05.2023 й., 06/23/76/0296-сон)