Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш ҳамда салбий таъсир юзага келишини прогнозлаштириш йўли билан унинг олдини олиш, шунингдек, табиий ресурслардан фойдаланилишини тизимли равишда кузатиш, атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат назорати юритилишини баҳолаш, ахборот билан таъминлаш, табиий ресурслардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, 2021 йил 1 январдан бошлаб атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган янги ишга тушириладиган хўжалик субъектларининг атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлари) мажбурий тартибда хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги соҳасида барча вазирликлар, идоралар ва хўжалик бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Сув хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий таҳлил лабораторияларининг моддий-техник жиҳозланишини тубдан яхшилаш, шунингдек, уларни атроф табиий муҳит давлат мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган кимёвий реактивлар, синов газлари, прекурсорлар ва бошқа сарфлаш материаллари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш бўйича келишилган таклифларни уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги билан биргаликда 2021 йил 1 январгача бўлган муддатда республика ва вилоят даражасидаги барча идоравий таҳлил лабораториялари аккредитациядан ўтказилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга таъсир қилиш хавфи юқори бўлган мавжуд хўжалик субъектларини атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлари) билан хўжалик юритувчи субъектлар маблағлари ҳисобидан босқичма-босқич жиҳозлаш бўйича таклифларни 2020 йил 1 январга қадар Вазирлар Маҳкамасига киритилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси 2021 йил 1 январда тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро ташкилотлар ва донор мамлакатлар маблағларини жалб этиш ҳисобидан 2021 йил 1 декабрида республикада атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги автоматлаштирилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/343/0520-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Кучкаров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 5 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
737-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги — атроф табиий муҳитнинг ифлосланиш даражасини аниқлаш, унинг экологик ҳолатини баҳолаш, салбий жараёнларнинг оқибатларини прогноз қилиш бартараф этиш мақсадида атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик компонентларининг ҳолатини, уларнинг ифлосланиш ва антропоген фаолиятнинг бошқа зарарли таъсирлари (жараёнлари) туфайли ўзгаришини ҳамда табиий ресурслардан фойдаланишни тасдиқланган дастур бўйича мунтазам кузатиш тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг объектлари — атроф табиий муҳитнинг биотик ва абиотик таркибий қисмлари ва табиий ресурслардан фойдаланиш, шунингдек, табиий муҳитга таъсирнинг табиий, техноген ва табиий-техноген омиллари ҳамда манбалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳит мониторинги тизими — атроф табиий муҳитнинг давлат ва ишлаб чиқариш мониторингидан иборат бўлган мунтазам кузатишларнинг ўзаро боғлиқ тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси — атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва ифлосланиш манбалари тўғрисидаги ахборотни географик маълумотлар ҳамда зарур объектлар ҳақида улар билан боғлиқ бўлган ахборотни график визуаллаштириш орқали ГИС-технологиялар асосида тўплаш, таҳлил қилиш ва сақлашнинг электрон тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги — атроф табиий муҳитга зарарли таъсир кўрсатувчи хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли хизматлари томонидан амалга ошириладиган атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг бир қисми ҳисобланган мониторинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳит — табиий ва сунъий объектлар, шу жумладан атмосфера ҳавоси, Ернинг озон қатлами, ер усти ва ер ости сувлари, ер, ер қаъри, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш — атроф табиий муҳитни сақлаш ва тиклашга, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг атроф табиий муҳитга салбий таъсирининг олдини олиш ва уларнинг оқибатларини бартараф этишга йўналтирилган давлат ва жамоатчилик чора-тадбирлари тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фон мониторинги — саноат ва хўжалик фаолияти объектларидан олисда бўлган, инсоннинг аралашишига минимал даражада жалб этилган ҳудудларга барча атроф табиий муҳит объектларида ифлослантирувчи моддаларнинг мавжудлик даражаси бўйича қўриқланаётган табиий ҳудудларда жойлашган стационар кузатиш пунктларида (постларда) амалга ошириладиган узоқ муддатли тизимли кузатишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органлари — атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш юклатилган давлат бошқаруви органлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стационар кузатиш пункти (пост) — атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари намуналарини мунтазам олиш ва кейинчалик кимёвий таҳлил қилиш учун мўлжалланган приборлар ва ускуналар, шу жумладан, автоматик станциялар ўрнатилган ер участкасини ўз ичига олган, атроф табиий муҳитнинг ҳолатини ва унга таъсир кўрсатувчи манбаларини олдиндан тадқиқ этиш асосида танланган жойларда жойлашган комплекс.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Махсус ваколатли давлат органлари атроф табиий муҳитнинг давлат мониторингини амалга ошириш учун зарур бўлган намуналарни олиш учун олдиндан белгиланган нуқталарга, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳудудида жойлашган нуқталарга тадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишларни мувофиқлаштириш бўйича ваколатли орган билан қўшимча равишда келишмасдан тўсиқсиз кириш ҳуқуқига эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган таҳлилий назорат маркази базасида (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) шакллантирилади. Марказ махсус ваколатли давлат органлари ҳамда атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторингини олиб борувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тақдим этилган маълумотлар тўпланиши, сақланиши, қайта ишланиши ва таҳлил қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит мониторинги ахборотини тўплаш ва умумлаштириш ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказ Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси орқали:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча идоравий ахборот тизимлари билан ахборот бўйича ўзаро ҳамкорликни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражаси ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги умумлаштирилган маълумотларни интеграциялаштиради ва таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлат дастурлари бажарилишини, уларга тузатиш киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқилиши ва умумлаштирилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ва маъмурий-ҳудудий тузилмалар доирасида экологик вазиятнинг ўзгаришларини прогнозлаштиради, атропоген фаолият натижасида табиий муҳитга етказиладиган зарарни баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиатдан фойдаланишни бошқаришни, табиий ресурсларни муҳофаза қилишни ва экологик назоратни ахборот билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ва жамоатчиликни экологик вазият тўғрисида хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси атроф табиий муҳит давлат мониторингининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ифлосланиши даражасини, шунингдек, антропоген таъсирлар остида унда юз бераётган жараёнларни кузатишни ташкил этиш ва юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитнинг ифлосланиши даражасини баҳолаш ва прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳит ҳолатини баҳолаш, шунингдек, унинг ҳолатига таъсир кўрсатадиган салбий жараёнлар ривожланишини аниқлаш ва прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг асосий биомлари ва эко тизимлари турлари бўйича ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг биологик хилма-хиллигини, уларнинг жорий ҳолатини ва табиий ҳамда антропоген омиллар таъсири остидаги тенденцияларни баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқланган салбий жараёнлар, шунингдек, уларнинг аҳоли соғлиғига ва атроф табиий муҳитга таъсирининг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва давлат кадастрларини юритиш соҳасида давлат ҳокимияти органларини тезкор ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида ягона давлат маълумотлар базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фон мониторинги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги махсус ташкил этилиб, мунтазам ўтказиладиган табиий муҳит ҳолатини кузатишларни (миқдор ва сифат кўрсаткичларини ўлчаш, намуналарни олиш, уларни таҳлил қилиш, пунктларда кузатиш, суратга олиш, текшириш, тадқиқотлар ўтказиш ва масофадан туриб кузатишни) ҳамда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга таъсир манбаларининг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга таъсирнинг физик, кимёвий, геологик ва биологик жараёнлари ва омиллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости сувлари, тупроқ ва геологик муҳит ифлосланиши даражасининг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳолати, турли антропоген ва табиий омиллар таъсири остида уларнинг ўзгариши (трансформацияси) жараёнларидаги ўзгаришларни аниқлашни, баҳолашни ва прогнозлашни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш изчил (даврий ва жорий) кузатишларни, ўзгаришларнинг йўналиши ва интенсивлилигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш, олинган кўрсаткичларни атроф табиий муҳитнинг сифат ҳолати нормативлари билан таққослаш йўли билан ва юзага келиши мумкин бўлган экологик зарарни ҳисобга олган ҳолда бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Атроф табиий муҳитнинг ҳолатини баҳолаш натижалари бўйича тезкор маълумотномалар, маърузалар, прогнозлар ва тавсиялар тузилади, уларга ўзгаришлар, айниқса, салбий ўзгаришларнинг динамикаси, йўналиши ва интенсивлигини тавсифлайдиган мавзули хариталар, жадваллар ва диаграммалар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ваколатли давлат органларидан қоғозда ва электрон шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторингини амалга оширадиган хўжалик юритувчи субъектлардан қоғозда ва электрон шаклда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги бўйича ишлар Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ва камида 5 йилда бир марта қайта кўриб чиқиладиган Атроф табиий муҳит давлат мониторинги дастури бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Атроф табиий муҳит мониторинги ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, белгиланган тартибда тасдиқланадиган техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатлар бўйича ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит мониторингини амалга ошириш учун ўлчов ва назорат воситалари, шу жумладан автоматик станциялар мажбурий тартибда давлат текширувидан ўтказилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Зарурат бўлганда, атроф табиий муҳит давлат мониторинги йирик габаритли техникани таъмирлаш ва реконструкция қилиш ҳамда улардан фойдаланиш ҳисобга олинган ҳолда, жойларда махсус ваколатли давлат органларининг сўрови бўйича қурилиши учун ер участкалари ажратиладиган стационар кузатиш пунктларидан (постлардан) олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Стационар кузатиш пунктлари ва ер участкаси давлат мулки ҳисобланади ва улар ўзгага берилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Атроф табиий муҳит давлат мониторинги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат экология қўмитаси деб аталади) томонидан — атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ва тупроқ ифлосланиши манбалари мониторинги, шунингдек, Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги қўриқланадиган табиий ҳудудларда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда «Ўзгидромет» маркази деб аталади) томонидан — атмосфера ҳавоси ифлосланиши, ер усти (табиий сув оқимлари) сувлар, тупроқ ифлосланиши ва фон мониторинги бўйича;
(15-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги (кейинги ўринларда Сув хўжалиги вазирлиги деб аталади) томонидан — асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж ва мелиоратив қудуқлар сувларининг сифат таркиби мониторинги бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Давергеодезкадастр деб аталади) томонидан — қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши, шунингдек табиий яйловлар ўсимликларининг мониторинги бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси (кейинги ўринларда Давлат геология қўмитаси деб аталади) томонидан — ер ости сувлари ифлосланиши ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси деб аталади) томонидан — ўрмон фонди ерларидаги, шунингдек, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тасарруфидаги бошқа объектлардаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Санэпидқўм) томонидан — атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги бўйича амалга оширилади.
(15-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлар ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлар ва тупроқнинг ифлосланиши (эмиссия) манбалари мониторинги (кейинги ўринларда ифлосланиш манбалари мониторинги деб аталади) атроф табиий муҳит мониторинги турларидан бири ҳисобланади ва ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда тегишли методикалар бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ифлосланиш манбалари мониторинги атроф табиий муҳитда зарарли таъсир манбалари жойлашган ҳудудда атроф табиий муҳитнинг ҳолатини кузатиш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг (назорат) қилиниши керак бўлган моддалар рўйхати ифлосланиш манбалари мавжуд бўлган хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ифлосланиш манбалари мониторинги хўжалик юритувчи субъектнинг ўзига хос хусусиятларидан ва экологик нормативлардан келиб чиқиб, у ёки бу зарарли моддаларнинг мавжудлиги юзасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар ифлосланиш манбалари мониторингини олиб боришда кузатишлар объектлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг маълумотлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан шакллантирилади (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилни хабардор этиш тартибида маълумот учун тақдим этилади) ва тасдиқланади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ифлосланиш манбалари мониторинги уларни Текширишларни электрон рўйхатдан ўтказиш ягона тизимида рўйхатдан ўтказиш йўли билан ваколатли органни хабардор қилиш тартибида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли рўйхатга киритилган хўжалик юритувчи субъектларни мониторинг ўтказилиши тўғрисида қўшимча хабардор қилиш талаб қилинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Атмосфера ҳавоси ифлосланиш манбалари мониторинги бир ойда бир марта, оқова, ер ости ва ер усти сувлари мониторинги — йил чорагида бир марта, тупроқ мониторинги — бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир хўжалик юритувчи субъектнинг ифлосланиш манбалари мониторинги бир кундан ортиқ давом этиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Тегишли рўйхатга кирадиган хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари Давлат экология қўмитаси мутахассисларининг ифлосланиш манбаларига намуна олиш ва атроф-муҳитга салбий таъсир этувчи манбаларнинг техник ҳолатини баҳолаш учун зарур бўлган параметрларни ўлчаш учун тўсиқсиз киришларини таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат инспекторининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик, шунингдек, унинг кўрсатмаларини бажармаслик Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1976-моддасида назарда тутилган жавобгарликка сабаб бўлади.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Синовлар (ўлчашлар) натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат экология қўмитаси тегишли ҳудудий органининг таҳлилий лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Синовлар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир баённоманинг маълумотлари Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш, атроф табиий муҳит ҳолатини ва унга зарарли таъсирни баҳолаш ва прогноз қилиш маълумотларни ўз ичига оладиган ифлосланиш манбалари мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, синовлар натижалари дарҳол тегишли тезкор чора-тадбирларни кўриш учун Марказга ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг (кейинги ўринларда ФВВ деб аталади) ҳудудий органига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Ифлослантирувчи моддалар миқдорлари ортиқлиги аниқланганда синовлар баённомаларининг нусхалари Давлат экология қўмитасининг тегишли ҳудудий инспекторларига атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча компенсация тўловларини ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилиш учун берилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолатларда, хўжалик юритувчи субъект ишлаб чиқариш қувватини камайтиришга ёхуд ушбу ҳолатлар сабаблари аниқлангунга ва улар бартараф этилгунга қадар фаолиятни мустақил тўхтатиб туриши шарт.
(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторинги атроф табиий муҳит ҳолатининг таъсирни аниқлаш ҳамда республиканинг у ёки бу ҳудудида ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларининг сифат ва миқдор кўрсаткичларини прогнозлаштириш мақсадида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўсимлик дунёси мониторинги Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан унинг тасарруфидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан ўрмон фонди ерларида, шунингдек, унинг тасарруфидаги бошқа объектларда, Давергеодезкадастр органлари томонидан табиий яйловларда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Табиий ўсимликлар мажмуилари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсимлик дунёси мониторинги кузатишларининг объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ўсимликлар мажмуилари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни устидан кузатишлар мониторинг пунктларида, шунингдек, ўсимлик дунёси объектлари давлат кадастрини юритиш доирасида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг пунктлари сони ва улар жойлашган жой, мониторинг ўтказиш бўйича ишлар усуллари (дала тадқиқотлари методикаси), кузатишлар параметрлари рўйхати ва даврийлиги, шунингдек, уларни ўтказиш муддатлари, мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар рўйхати Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Мониторинг қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсимлик қопламасининг ҳолати ва динамикасини кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизил китобга киритилган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар популяциясини кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳолда ўсувчи тайёрлов объектлари ҳисобланган доривор, озиқ-овқат, манзарали ва техник ўсимликлар популяцияларини кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатишлар олиб бориладиган ўсимликлар мажмуилари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимлик турлари рўйхати шарт-шароитлар ва заруратга боғлиқ равишда мониторингнинг ҳар бир пункти учун Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар мажмуилари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастр ва Фанлар академиясининг асосланган таклифлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан киритилади.
(27-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Табиий ўсимлик мажмуалари ва ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар устидан кузатишлар даврийлиги мониторинг шартлари ва усулларига боғлиқ равишда ҳар бир мониторинг пункти учун алоҳида бир йилда камида бир марта белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ўсимлик дунёсининг ҳар бир мониторинг пункти учун Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давергеодезкадастр ҳудудий органлари томонидан ўсимлик дунёси объектларини кузатиш пунктининг паспорти расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг пункти паспортидаги ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсадиган муҳит тўғрисидаги маълумотлар ўсиш муҳитининг ҳолати, экологияси ҳамда антропоген таъсир интенсивлигига боғлиқ ҳолда ҳар бир ҳудуд ва мониторинг объекти учун алоҳида уч йилда камида бир марта Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий органлари томонидан янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар мажмуилари майдони, қопламаси, ер устидаги фитомассаси ҳосилдорлиги, турлар таркиби ва тузилмаси;
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар турлари мақоми (қўриқланадиган, доривор, озиқ-овқат, инвазив ва шу кабилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг объектлари бўлган ўсимликлар майдони ва популяцияси сони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг объектлари бўлган ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликлар ўсиш муҳитининг ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг объектлари ҳолати ва уларнинг ўсиш муҳитининг мумкин бўлган ўзгаришлари динамикаси ва прогнози тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг материаллари аниқ участкаларга хос бўлган ўсимликлар мажмуиларининг, мониторинг объектлари бўлган ўсимликларнинг, кузатишлар ўтказиш жараёнининг, ўсиш муҳити ўзгаришларининг, антропоген таъсирга дучор бўлган участкаларнинг ва шу кабиларнинг фотосуратлари билан тасдиқланади.
(30-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ўсимлик дунёси мониторинги натижалари мониторингнинг ҳар бир пункти бўйича Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий органлари томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига ахборот янгилангандан кейин 30 сутка мобайнида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишониб топширилган ҳудуд бўйича ўсимлик дунёси мониторингининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, вазиятнинг ривожланиш тенденцияси ва прогнозини ўз ичига олган умумлаштирилган маълумотлари Давлат экология қўмитаси, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Давергеодезкадастрнинг ҳудудий органлари томонидан ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10-февралигача ҳар йили қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳити ҳайвонот дунёси мониторингини ўтказишда кузатиш объектлари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонот дунёси мониторинги Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан унинг тасарруфидаги муҳофаза қилинадиган ҳудудларда ҳамда қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳудудларда, Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси органлари томонидан ўрмон фонди ерларида ва унинг тасарруфидаги бошқа объектларда, «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимида ва «Мўйноқ аквасаноат» давлат унитар корхонаси томонидан унинг тасарруфидаги кўлларда амалга оширилади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 404-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш мониторинг пунктларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг пунктлари жойлашган жой, уларнинг сони, мониторинг объектлари бўлган ҳайвонлар рўйхатлари, кузатишларни ўтказиш учун методикалар, кузатишларнинг муддатлари ва даврийлиги Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мониторинг қуйидаги йўналишлар бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
спорт-ҳаваскорлик, ўлжа олиш овчилиги ва балиқчилик объектларига тегишли бўлган ёввойи ҳайвонларни кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат овчилиги ва балиқчиликка тегишли бўлган ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонлар, уларнинг хўжалик аҳамиятига эга бўлган бошқа турларини кузатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Ҳайвонот дунёси объектлари мониторинги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларнинг сонини ва сони ўзгаришини аниқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тарқалиш ва миграция хусусиятини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот дунёси объектлари яшаш муҳитининг ҳолатини ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатиш олиб бориладиган ёввойи ҳайвонлар турлари, шу жумладан индикатор турлари рўйхати шароитларга ва заруратга боғлиқ ҳолда мониторингнинг ҳар бир пункти учун алоҳида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академияси билан келишган ҳолда Давлат экология қўмитаси томонидан киритилади.
(34-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг объектлари бўлган ёввойи ҳайвонлар турлари рўйхатига ўзгартиришлар киритиш Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Фанлар академиясининг асосланган таклифлари асосида Давлат экология қўмитаси томонидан белгиланади.
(34-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Мониторинг кузатишлари даврийлиги яшаш жойининг ҳолатига, экология ва антропоген таъсир интенсивлигига қараб ҳар бир ҳудуд, турлар ёки турлар гуруҳи учун якка тартибда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳайвонлар ва уларнинг яшаш муҳитини кузатиш бир йилда камида бир марта, шунингдек, мониторинг усулларига қараб йил давомида олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Мониторингнинг ҳар бир пунктига ҳайвонот дунёси объектларини кузатиш пунктининг паспорти расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат экология қўмитаси ҳудудий органининг тегишли бўлинмасида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг пункти паспортидаги ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳити тўғрисидаги маълумотлар яшаш муҳитининг ҳолатига, экологияга ва атропоген таъсир интенсивлигига қараб ҳар бир ҳудуд, тур ёки турлар гуруҳи учун алоҳида уч йилда камида бир марта янгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳайвонот дунёси мониторингини олиб бориш натижасида олинган ахборот:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонларнинг тур таркиби;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақоми (қўриқланадиган, овчилик, саноат ва шу кабилар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонлар сони;

алоҳида турлар сони динамикаси ва ёввойи ҳайвонлар мажмуи тузилмаси;
(37-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайвонот дунёси объектларининг кўпайиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонларнинг тарқалиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонларнинг жисмоний ҳолати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонлар яшаш муҳити тузилмаси, сифати ва майдони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳайвонлар ва улар яшаш муҳити ҳолатининг мумкин бўлган ўзгаришлари прогнози тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқорида кўрсатиб ўтилган барча маълумотлар тегишли мониторинг пункти паспортида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ҳайвонот дунёси мониторингининг натижалари Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари, шунингдек «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ва «Мўйноқ аквасаноат» давлат унитар корхонаси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига маълумотлар янгилангандан кейин 30 сутка мобайнида киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишониб топширилган ҳудуд бўйича ҳайвонот дунёси мониторингининг миқдор ва сифат кўрсаткичлари, вазиятнинг ривожланиш тенденцияси ва прогнозини ўз ичига умумлаштирилган маълумотлари Давлат экология қўмитаси ва Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тегишли ҳудудий органлари, шунингдек «Айдар-Арнасой кўллар тизими» МЧЖ ва «Мўйноқ аквасаноат» давлат унитар корхонаси томонидан ҳар йили ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 10 февралигача қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 июлдаги 404-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.07.2022 й., 09/22/404/0674-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари (табиий сув оқимлари) ва тупроқ ифлосланиши мониторинги, шунингдек, фон мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Атмосфера ҳавоси ифлосланишининг мониторинги республиканинг шаҳарлари ва аҳоли пунктларида жойлашган стационар кузатиш пунктларида (постларида) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатиш постларини жойлаштириш ва уларнинг сони аҳоли сони, жойнинг рельефи ҳисобга олинган ҳолда «Ўзгидромет» маркази томонидан белгиланади ва Давлат экология қўмитаси билан келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатиш пункти жойлашган жойдан келиб чиқиб аниқланадиган асосий ва ўзига хос ифлослантирувчи моддалар мавжудлиги юзасидан атмосфера ҳавосидан намуналар олиш ҳамда уларни синаш камида суткада уч марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси намуналари таҳлилларининг натижалари иш журналида қайд этилади, унинг асл нусхаси «Ўзгидромет» марказининг тегишли таҳлилий лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли ҳудудий орган томонидан «Ўзгидромет» марказига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгидромет» маркази ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини кузатиш постларидан қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий органи томонидан тезкор Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
(39-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатиш постида автоматик станция мавжуд бўлган тақдирда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ҳолати тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Ер усти сувлари ифлосланиши мониторинги кимёвий ва гидробиологик кўрсаткичлар бўйича республиканинг асосий сув оқимларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намуналарни олиш нуқталари географик, гидрологик хусусиятлардан ҳамда ифлосланиш манбалари жойлашишидан келиб чиқиб Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда «Ўзгидромет» маркази томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ифлосланишнинг кимёвий кўрсаткичлари бўйича кузатишлар ҳар ойда ёки сувда туз таркиби компонентлари, биоген моддалар, устувор рўйхатнинг ифлослантирувчи моддалари ва ўзига хос ифлослантирувчи компонентлар мавжудлиги бўйича асосий гидрологик фазаларда олиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Гидробиологик кўрсаткичлар (зообинтоз, перефитон, макрофитлар) бўйича кузатишлар март ойидан ноябрь ойигача ҳар ойда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер усти сувлари намуналари таҳлилининг натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси «Ўзгидромет» марказининг тегишли лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар «Ўзгидромет» марказининг тегишли лабораторияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда ер усти сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳар ойда тегишли ҳудудий бошқарма томонидан «Ўзгидромет» марказига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгидромет» маркази ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини кузатиш постларидан қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан ўн баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол «Ўзгидромет» марказининг ҳудудий органи томонидан тегишли чора-тадбирларни тезкор кўриш учун Давлат геология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига юборилади.
(40-банднинг тўққизнчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Тупроқнинг ифлосланиши мониторинги амалга ошириладиган қишлоқ хўжалиги тадбирларидан ва саноат объектлари жойлашишидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда «Ўзгидромет» маркази томонидан намуналар олиш нуқталарида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш бир йилда икки марта (баҳорда ва кузда) амалга оширилади, йирик шаҳарлар атрофидаги тупроқдан саноат токсикантларига намуна эса даврий дастур бўйича кетма-кет тартибда бир йилда бир марта олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқ ифлосланиши мониторинги натижалари иш журналида қайд этилади, унинг асл нусхаси «Ўзгидромет» марказининг тегишли лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар «Ўзгидромет» марказининг тегишли лабораторияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда тупроқ ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган мониторинги ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли ҳудудий бошқарма томонидан «Ўзгидромет» марказига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгидромет» маркази ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача тупроқ ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғозда ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан йигирма баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол «Ўзгидромет» марказининг тегишли лабораторияси томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
(41-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Фон мониторинги барча биосфера қўриқхоналари ҳудудида ва Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда «Ўзгидромет» маркази томонидан белгиланадиган нуқталарда атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари, тупроқ, ўсимликлар ва ёғингарчиликларнинг ифлосланиши юзасидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси намуналари суткада камида уч марта олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер усти сувлари намуналари ҳар ойда ёки асосий гидрологик фазаларда олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ёғингарчиликлари намуналари уларнинг ёғишига қараб олинади ва ҳар ойда «Ўзгидромет» марказига етказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқ ва ўсимликлар намуналари бир йилда бир марта август ойида олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча муҳитларда олинган намуналарнинг таҳлил натижалари иш журналларида қайд этилади, уларнинг асл нусхалари «Ўзгидромет» марказининг тегишли ҳудудий органларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар «Ўзгидромет» марказининг тегишли ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биосфера қўриқхонаси ҳудудида фон мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача «Ўзгидромет» марказига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзгидромет» маркази ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатишнинг мавжуд ва атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган фон мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатиш постида автоматик станция мавжуд бўлган тақдирда, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар реал вақт режимида Атроф табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига узатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж сувлари сифат таркибининг мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Асосий коллекторларнинг коллектор-дренаж сувлари сифат таркибининг мониторинги (кейинги ўринларда коллектор-дренаж сувлари мониторинги деб аталади) сизот сувларнинг минерал таркиби ва чўкиш даражасини аниқлаш учун республиканинг асосий коллекторларида ва мелиоратив қудуқларида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Намуналарни олиш нуқтаси коллекторларнинг географик ва гидрологик хусусиятларидан келиб чиқиб, Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Сув хўжалиги вазирлиги томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намуналарни олиш ва уларни таҳлил қилиш Сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий лабораториялари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республиканинг асосий коллекторларида — ҳар ойда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мелиоратив қудуқларда — ҳар йили амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари намуналарининг таҳлилий натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораторияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
(45-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли лаборатория томонидан Сув хўжалиги вазирлигига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув хўжалиги вазирлиги ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш ва атроф-муҳит ҳолати баҳоланиши маълумотларини ўз ичига олган мелиоратив қудуқларнинг коллектор-дренаж ва сизот сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Белгиланган нормалардан икки баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Сув хўжалиги вазирлигининг тегишли лабораторияси томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига ҳамда Сув хўжалиги вазирлигининг коллекторлар оқимидан пастда жойлашган ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Ернинг ифлосланиш мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Ернинг ифлосланиш мониторинги Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда ҳар йили Давергеодезкадастр томонидан тасдиқланадиган Саноат объектларининг зарарли ташламалари таъсирига дучор бўлган қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиши даражасини назорат қилиш дастурига (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) мувофиқ қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиш даражасини мунтазам кузатишлар тизимини ифода этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Ерларнинг ифлосланиш мониторинги Давергеодезкадастрнинг тегишли бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Қишлоқ хўжалиги ерларининг ифлосланиш даражасини аниқлашда тупроқдаги чиринди миқдори, шунингдек, тупроқ таркибининг ўзгариши, гипслилиги, бегона ўт босганлиги, шўрланганлиги, ерларнинг пестицидлар, оғир металлар, радионуклидлар ва бошқа заҳарли моддалар, саноат, маиший ва бошқа чиқиндилар билан ифлосланганлиги аниқланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Кузатишларнинг асосий участкалари жойлашган жой, уларнинг сони ва ҳар бир асосий участкада назорат қилинадиган ифлослантирувчи моддалар рўйхати ифлослантирувчи манбалар ва ифлосланган ер майдонлари жойлашишига қараб Дастурда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Асосий участкаларда тупроқ намуналари ҳар йили йилига 2 мартда (баҳорда ва кузда) олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқ намуналари таҳлилининг натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давергеодезкадастрнинг тегишли лабораториясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олинганидан кейин бир сутка мобайнида улар Давергеодезкадастрнинг тегишли ҳудудий бўлинмаси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача тегишли лаборатория томонидан Давергеодезкадастрга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давергеодезкадастр ҳар ярим йилда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан ўн баравар ортиқ бўлган ҳолатда аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Давергеодезкадастрнинг Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти, Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
(51-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Ер ости сувлари ифлосланиши ва хавфли геологик жараёнлар мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Ер ости сувлари ифлосланишининг мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 июндаги 430-сон қарори билан тасдиқланган Ер ости сувларининг давлат мониторинги тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ушбу Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда, республика ҳудудида ер ости сувлари, шу жумладан минерал, термал ва саноат сувларининг сифат ҳолатини мунтазам кузатиш тизимини ифода этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Ер ости сувлари ифлосланишининг мониторинги Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Намуналарни олиш жойи, чуқурлиги, даврийлиги ва таҳлил қилиш турлари Давлат геология қўмитаси билан келишилган ҳолда ҳудудий гидрогеологик станцияларнинг мониторинги натижалари асосида қўмита томонидан ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган Ер ости сувлари давлат мониторингини юритиш лойиҳаси билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Ер ости сувларидан олинган намуналарининг таҳлил натижалари иш журналида расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Давлат геология қўмитасининг тегишли ҳудудий гидрогеология станцияларида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижалар олингандан кейин бир сутка мобайнида ҳар бир таҳлил бўйича маълумотлар ҳудудий гидрогеология станцияси томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат геология қўмитасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатиш ва атроф-муҳитнинг тегишли компоненти ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган ер ости сувлари ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, таҳлиллар натижалари дарҳол Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станциялари томонидан Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
(55-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги ўзида давлат ва хўжалик бошқаруви органларини, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ва бошқа ташкилотларни, шунингдек, юридик ва жисмоний шахсларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида табиий ва хўжалик фаолияти натижасида юзага келадиган хавфли экзоген геологик жараёнларнинг пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳалокатли кўринишларидан огоҳлантириш (кўчкилар, кўчишлар, чўкишлар, суффозиялар, карстлар) (кейинги ўринларда хавфли геологик жараёнлар деб аталади), аҳолини хабардор қилиш, аҳоли пунктлари ва бошқа объектларни ушбу жараёнлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича қарорлар қабул қилиш ва тадбирларни амалга ошириш учун ушбу жараёнларнинг ҳосил бўлиши ва ривожланиши, шунингдек, прогнозлаштириш учун тизимли кузатишни ифода этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 13 ноябрдаги 909-сон қарори билан тасдиқланган тартибда, ушбу Низомда белгиланган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда Давлат геология қўмитаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикаси хавфли геологик жараёнларни кузатиш давлат хизмати (кейинги ўринларда Давлат кузатиш хизмати деб аталади) томонидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
58. Хавфли геологик жараёнларни кузатиш участкалари ва уларнинг даврийлиги Давлат экология қўмитаси билан келишган ҳолда Давлат кузатиш хизмати томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
59. Хавфли геологик жараёнлар мониторинги натижалари далолатнома билан расмийлаштирилади ва унинг асл нусхаси тегишли ҳудудий кузатиш станциясида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кузатишлар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг маълумотлари тегишли ҳудудий кузатиш станциялари томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача қоғоз шаклида Давлат геология қўмитасига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат геология қўмитаси ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача муайян ҳудудда мониторинг объектларини кузатишлар ва атроф-муҳитнинг тегишли компонентлари ҳолатини баҳолаш маълумотларини ўз ичига олган хавфли геологик жараёнлар мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиий ва халқ хўжалиги объектларига, шунингдек, аҳолига хавф туғдирувчи хавфли геологик жараёнлар юзага келиши белгилари аниқланганда, олиб борилган кузатишлар маълумотлари дарҳол тегишли ҳудудий кузатиш станцияси томонидан Давлат экология қўмитаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли органларига тезкор тегишли чоралар кўриш учун юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60. Атроф табиий муҳитнинг санитария-гигиеник мониторинги Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан тасдиқланадиган нуқталарда (жойларда) атмосфера ҳавоси ва сув ҳавзалари сувларининг намуналарини олиш ва санитария нормалари, қоидалари ва гигиеник нормативларга мувофиқлик юзасидан лаборатория-инструментал тадқиқотлар натижаларини таҳлил қилиш йўли билан Санэпидқўм ҳудудий органлари томонидан амалга оширилади.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
61. Атмосфера ҳавосининг санитария-гигиеник мониторинги мавжуд ва янги қурилаётган аҳоли пунктларининг селитеб ҳудудида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт интенсив ҳаракатланадиган асосий магистраллар, чорраҳалар ва туманларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомагистралларга туташиб кетган турар жой туманларида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ҳудудий бош давлат санитария врачлари томонидан келгуси календарь йилга тасдиқланадиган атмосфера ҳавосини текширишнинг режа-жадваллари ҳар йили 25 декабргача ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси намуналарини олиш, уларнинг натижаларини таҳлил қилиш ва расмийлаштириш тартиби атмосфера ҳавосида у ёки бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тасдиқланган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади ва ҳисобга олиш-ҳисобот ҳужжатларининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-эпидемиологик мониторинг маълумотлар банкини шакллантириш туман даражасида бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Санэпидқўмнинг тегишли ҳудудий органида сақланади.
(61-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлиллар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг натижалари Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-санасигача қоғоз ва электрон шаклда Санэпидқўм марказий аппаратига юборилади.
(61-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санэпидқўм марказий аппарати ҳар чоракда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача атмосфера ҳавоси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини қоғоз ва электрон шаклда Марказга юборади.
(61-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62. Хўжалик-ичимлик сув таъминоти ва рекреацион фойдаланиш манбалари ҳисобланган очиқ сув ҳавзалари сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторинги объекти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63. Сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг даврийлиги санитария-эпидемиологик вазият билан белгиланади ва аҳоли пунктида ўтказиладиган санитария тадбирлари билан ўзаро боғлиқдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ҳудудий бош давлат санитария врачлари томонидан келгуси календарь йилга тасдиқланадиган сув ҳавзаларини текширишнинг режа-жадваллари ҳар йили 25 декабргача ишлаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда апрель — октябрь ойларида сувдан оммавий фойдаланиладиган жойларда микробиологик кўрсаткичлар бўйича сув ҳавзалари сувининг намуналари 7 — 10 кунда камида бир марта ва қисқа санитария-гигиеник таҳлили учун ойига камида 4 марта олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ҳавзаларида патоген микрофлора ва энтревируслар бўйича сув ҳавзалари сувининг намуналарини ҳар 10 кунда олиш назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
64. Сув ҳавзалари сувидан намуналар олиш, таҳлил қилиш ва уларнинг натижаларини расмийлаштириш тартиби сув ҳавзалари сувидаги у ёки бу кўрсаткичларни аниқлаш бўйича тасдиқланган методикалар ва йўриқномаларга мувофиқ амалга оширилади ва ҳисобга олиш — ҳисобот ҳужжатларининг тасдиқланган шаклларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман даражасида кимёвий ва бактериологик текширишлар қисқартирилган схема бўйича амалга оширилади, шундан кейин сув ҳавзаларининг санитария-эпидемиология ҳолатини кузатиш натижалари таҳлил қилинади ва маълумотларининг ишончлилиги баҳоланади, санитария-эпидемиология мониторинг натижалари умумлаштирилади, кузатиш объекти ҳолати баҳоланади ва ёмонлашиш сабаблари аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санитария-эпидемиология мониторингининг маълумотлар банкини шакллантириш туман даражасида бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ва республика даражаларида кимёвий ва бактериологик тадқиқотлар комплекс тарзда (тўлиқ дастур бўйича) амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
65. Сув ҳавзаларининг сув ифлосланиш даражаси бўйича сув объектларининг гигиеник классификациясига мувофиқ умумлаштирилган ҳолда баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув объектининг санитария ҳолати туман даражасидан бошлаб 4 та: органолептик, токсикологик, умумий санитария ва бактериологик кўрсаткичлар бўйича баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сув ҳавзалари сувининг сифатини комплекс гигиеник баҳолаш учун аҳолининг сувдан фойдаланишининг санитария ҳолати ва шароитлари тавсифи бўйича барча мавжуд материаллардан фойдаланилади, санитария вазияти — сувдан фойдаланиш пунктларининг жойлашиши ва хусусияти, оқова сувлар тушиш жойлари, сув ҳавзалари участкаларининг ифлосланиш турлари ва бошқалар кўрсатилган ҳолда харита-схемалар тузилади. Харита-схемага ифлосланиш даражаси бўйича сув объектлари классификацияси натижалари ҳам туширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66. Сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторинги натижалари баённома билан расмийлаштирилади, унинг асл нусхаси Санэпидқўмнинг тегишли ҳудудий органида сақланади.
(66-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таҳлиллар натижалари олингандан кейин бир сутка мобайнида уларнинг натижалари Санэпидқўмнинг ҳудудий органи томонидан Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига киритилади.
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муайян ҳудудда сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари, шунингдек, тегишли харита-схемалар ҳар ойда, ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача қоғоз шаклида Санэпидқўм марказий аппаратига юборилади.
(66-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Санэпидқўм марказий аппарати ҳар чоракда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-кунигача сув ҳавзалари сувининг санитария-гигиеник мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Марказга юборади.
(66-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
67. Фаолияти атроф табиий муҳитнинг ёмонлашишига олиб келадиган ёки олиб келиши мумкин бўлган атроф-муҳитга таъсири хавфи юқори ва ўртача бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитнинг идоравий мониторинги мажбурий тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги билан қамраб олинмаган объектларда (манбаларда) ўтказилади ва ифлослантириш манбаларида, шунингдек, уларга туташиб кетган аҳоли пунктларида ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш) ҳажмларини мунтазам кузатишни ифода этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий-ҳудудий тузилма доирасида барча махсус ваколатли давлат органлари билан ўзаро ахборот ҳамкорлигини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти учун ажратилган ҳудуд доирасида табиий муҳит, табиий ресурслар тўғрисида ахборотни тўплайди, қайта ишлайди, маълумотларни таҳлил қилади ва ахборот тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти учун ажратилган ҳудуд доирасида табиий муҳит компонентлари ўзгаришларини прогнозлаштиради ва экологик офат зоналари, фавқулодда экологик вазиятлар юзага келишининг, шунингдек, табиий муҳит салбий ўзгаришларининг олдини олиш бўйича тадбирларни ахборот билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ифлослантириш манбаларида, шунингдек, уларга туташ бўлган аҳоли пунктларида Давлат экология қўмитаси ва «Ўзгидромет» маркази билан келишган ҳолда, ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш)ни ҳисобга олиш бўйича автоматик станцияларни ўрнатишни назарда тутувчи дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
69. Атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторинги доирасида олинган намуналар аккредитация қилинган ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган лабораторияларда синовдан ўтказилади.
(69-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ифлослаштириш манбаларида, шунингдек, ифлослантириш манбаига туташ бўлган аҳоли пунктларида ифлослантирувчи моддаларни чиқариш (ташлаш)ни ҳисобга олиш бўйича автоматик станциялар мажбурий тартибда Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасига уланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
70. Хўжалик юритувчи субъектларнинг атроф табиий муҳитнинг ишлаб чиқариш мониторингини амалга оширувчи ахборот-таҳлил бўлинмалари (хизматлари) ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмасдан, Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига ишлаб чиқариш мониторинги натижаларини юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгиланган нормалардан беш баравар ортиқ бўлган ҳолат аниқланганда, хўжалик юритувчи субъектлар Давлат экология қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Санэпидқўмнинг ҳудудий органларига оператив (тезкор) маълумотномаларни юборади ва бир вақтнинг ўзида чиқиндилар (ташламалар) ортишининг сабабларини аниқлаб, бартараф этилгунча хўжалик юритувчи субъектнинг ишлаб чиқариш фаолиятини пасайтирилиши ёки тўхтатиб турилишини таъминлайдилар.
(70-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хўжалик юритувчи субъектларнинг мансабдор шахслари хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш фаолияти ўз вақтида пасайтирилиши ёки тўхтатиб турилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотлари ҳар йили 1 майгача Марказ томонидан Давлат экология қўмитасига қоғоз шаклида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юбориш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ахборот Марказ томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, юридик шахсларга белгиланган тартибда тақдим этилиши мумкин ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат дастурлари лойиҳаларини, ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг прогнозлари ва дастурларини тайёрлашда ҳисобга олиниши керак, шунингдек, атроф табиий муҳитнинг ҳолати тўғрисида фуқароларни хабардор қилишда ва уни муҳофаза қилиш чора-тадбирларида, бошқа мақсадларда ундан фойдаланиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат экология қўмитаси ҳар уч йилда Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги миллий маърузанинг;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ҳар йили 15 майгача атроф табиий муҳит ҳолати тўғрисида бюллетеннинг тайёрланишини ва нашр этилишини таъминлайди.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 мартдаги 99-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 09/22/99/0189-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Атроф табиий муҳит мониторинги тизимининг ягона геоахборот маълумотлар базасида жамланган маълумотлар асосида Ўзбекистон Республикасининг электрон экологик харитаси тузилади ва Интернет тармоғида Давлат экология қўмитасининг расмий сайтида фойдаланиш учун очиқ ҳолда жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
74. Атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини юритиш ишлари Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган вазирликлар ва идоралар томонидан уларга календарь йилга ажратиладиган умумий бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш мониторинги хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Атроф табиий муҳит мониторинги бўйича давлатлараро ва халқаро дастурлар Ўзбекистон Республикасининг бошқа давлат ва халқаро ташкилотлар билан тузиладиган битимлари ва шартномаларида белгиланадиган тартибда ва шартларда молиялаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳит мониторинги тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада атроф табиий муҳитнинг мониторинги маълумотларини тўплаш ва умумлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Атмосфера ҳавосининг ифлосланиш манбаларидан намуна олиш ва таҳлил қилиш.
ҳар ой
2. Оқова сувлар, ер усти сувлари (оқова сувлар ташлаш манбалари жойлашган ҳудудларда) ва ер ости сувлари (аниқланган ва потенциал ифлослантирувчи манбалар жойлашган ҳудудларда) намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.
ҳар чорак
3. Тупроқни потенциал ифлослантирувчи манбалари жойлашган ҳудудларда тупроқ намуналарини олиш ва таҳлил қилиш.
2. Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини атроф-муҳит мониторинги тизимининг маълумотлар базасига киритиш учун Марказга юбориш.
ҳар йили 10 февралгача
«Ўзгидромет» маркази
1. Атмосфера ҳавоси, ер усти сувлари ифлосланиши монитори?ги ҳамда фо? мо?иторинги бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.
ҳар чорак
2. Тупроқ ифлосланиши тўғрисида умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.
ярим йилда бир марта
Сув хўжалиги вазирлиги
Муайян ҳудудда коллектор-дренаж сувларининг ифлосланиши мониторинги ва атроф-муҳит ҳолатини баҳолаш бўйича умумлаштирилган маълумотларни Давлат экология қўмитасига юбориш.
ҳар чоракда
Давергеодезкадастр
1. Ерлар ифлосланиши мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Давлат экология қўмитасига юбориш.
Атроф табиий муҳит мониторингининг умумлаштирилган маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (қоғоз шаклида) юбориш.
ҳар йили 1 майгача
5-босқич
Давлат экология қўмитаси
Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг ҳолати ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисида миллий маърузани тайёрлаш ва нашр этиш.
ҳар йили 15 майгача
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 343-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/343/0520-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида» 2002 йил 3 апрелдаги 111-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 4-сон, 19-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 19 октябрдаги 483-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 10-сон, 97-модда) 7-илованинг 7-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда) 1-илованинг 14-банди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 23-банди.