15.07.2019 йилдаги 585-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 15.07.2019 йилдаги 585-сон
Date of entry into force
16.07.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилоятининг илмий-техник ва инновацион салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион ривожланишни давом эттириш ва илмий ишланмалар натижаларини амалиётга жорий қилиш, Хоразм вилоятининг мавжуд илмий-техник ва инновацион салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шунингдек, ҳудудда олий таълим муассасаларини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда инновацион тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Урганч давлат университети ҳузурида «Хоразм» инновацион технопаркини (кейинги ўринларда «Хоразм» технопарки деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар «Хоразм» технопаркининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда рақобатбардош, инновацион маҳсулотлар ҳамда хизматларни ишлаб чиқиш, шунингдек, келгусида реализация қилиш учун талабалар ва ёш олимларга қулай шароитлар яратиш орқали илмий ҳамда илмий-техник фаолият натижаларини жадал ва кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори технологиялар соҳасида тадқиқотлар ўтказиш ва илмий-техник ҳамда инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудуднинг инновацион салоҳиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стартап-лойиҳаларни жорий этиш ва ҳудуднинг долзарб муаммоларини ҳал қилиш учун олимлар, олий таълим муассасалари кафедраларининг илмий ходимлари, ўқитувчилари ва талабаларини илмий ҳамда лаборатория тадқиқотларини ўтказиш жараёнига жалб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талабларга жавоб берадиган малакали кадрларни тайёрлаш, шунингдек, ҳудудни сифатли юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интергациясини чуқурлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудда юқори технологияли инфратузилма, хусусан, замонавий лабораториялар ва ишлаб чиқариш майдонларини ташкил қилиш, шунингдек, венчур молиялаштириш механизмидан фойдаланиш имкониятларини назарда тутган ҳолда, технопарк резидентларига илмий-техник ва инновацион лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етакчи компаниялар вакиллари, юқори малакали мутахассислар, экспертлар иштирокида маҳорат дарслари, тренинглар ва курслар ташкил этиш, шунингдек, ёшларда амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда ишлаб чиқарувчилар билан инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хоразм» технопаркининг фаолиятини оператив бошқариш вазифасини амалга ошириш ва унинг резидентлари томонидан илмий-техник ҳамда инновацион лойиҳаларнинг бажарилишини назорат қилиш учун Урганч давлат университети муассислигида давлат корхонаси шаклидаги «Хоразм» инновацион технопарки дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) ташкил этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хоразм» технопаркининг экстерриториаллиги Хоразм вилояти доирасида назарда тутилади ва бунда амалга ошириладиган лойиҳаларнинг илмий, технологик ва иқтисодий мақсадга мувофиқлиги ҳисобга олиниб, унинг резидентлари Хоразм вилоятининг барча ҳудудларида жойлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хоразм» технопаркининг резиденти мақоми Хоразм вилояти ҳокимлигининг қарорига асосан хўжалик субъектларига берилади ва кейинчалик улар Дирекция томонидан рўйхатга олинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хоразм» технопаркининг резиденти мақоми танлов асосида 10 йил муддатга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Дирекция фаолияти қуйидагилар ҳисобидан молиялаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Хоразм» технопарки резидентларининг Дирекция томонидан белгиланган ставкалар бўйича ва соф даромаднинг уч фоизидан ошмайдиган ҳар чораклик ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Урганч давлат университетининг бюджетдан ташқари маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотлари ва муассасаларининг грантлари ҳамда кредитлари доирасида тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизматлар кўрсатишдан, шунингдек, Дирекцияга бириктирилган бино ва иншоотларни ижарага беришдан олинадиган даромадлар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
(4-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инновацион ва стартап-лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар, шу жумладан асбоб-ускуналар, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни сотиб олиш, тажриба намуналари, саноат буюмлари намуналарини ишлаб чиқариш белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илмий ва илмий-техник фаолият натижаларини тижоратлаштириш Президент жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2 млн АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида қайд этилган маблағлардан «Хоразм» технопарки ва Дирекция фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлигининг Хоразм вилояти, Урганч тумани, Мустақиллик кўчаси, 6-уйда жойлашган Урганч саноат коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда Урганч давлат университетига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бериш ва кейинчалик уларда Дирекцияни жойлаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин. Бунда, Университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларининг ушбу бино ҳамда иншоотлардан илмий-таълим ва тадқиқот мақсадларида фойдаланиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Дирекцияни жойлаштириш учун бериладиган бино ва иншоотлар базасида «Хоразм» технопарки фаолият кўрсатиши учун, хусусан, зарур ускуналар билан жиҳозланган илмий лабораториялар ва ишлаб чиқариш цехлари, шунингдек, конференц-зал, коворкинг-марказ, шоу-рум ва бошқаларни ўз ичига олган замонавий инфратузилма ташкил этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Дирекцияни жойлаштириш учун бериладиган бино ва иншоотларни реконструкция қилиш, унинг ҳудудида «Хоразм» технопарки инфратузилмаси янги объектларининг қурилиши маҳаллий бюджет маблағлари, шу жумладан маҳаллий бюджетнинг йил бошидаги бўш қолдиқ маблағлари ва даромад қисмининг ортиғи билан бажарилиши, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади;
(6-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) «Хоразм» технопаркининг илмий лабораториялари ва ишлаб чиқариш цехларини, инфратузилмасининг бошқа объектларини жиҳозлаш, сарфлаш материаллари ва уларнинг реактивларини харид қилиш Дирекцияга қуйидаги манбалардан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарорнинг 4-банди «а» ва «б» кичик бандларида қайд этилган манбалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия ташкилотларининг грантлари ва кредитлари, шунингдек, хайрия маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Урганч саноат касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари 2019/2020 ўқув йили охирига қадар ўқишни Хоразм вилояти, Урганч тумани, Мустақиллик кўчаси, 6-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотларда давом эттиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда етакчи хорижий мамлакатларнинг технопарклари, инновацион марказлари ва бошқа шундай тузилмалари билан, жумладан, «Хоразм» технопарки ходимлари ва резидентларининг тажриба алмашиши, таълим олиши ва малака оширишини ташкил қилиш масалаларида ҳамкорликни йўлга қўйсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда «Хоразм» технопарки инфратузилмасининг ҳамда технопарк ҳудудида амалга ошириладиган илмий-техник ва инновацион лойиҳалар объектларини замонавий юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш учун халқаро молия ташкилотларининг техник кўмаклашиш маблағлари ва грантларини жалб қилиш чораларини кўрсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан биргаликда бизнесни ташкил этиш ва ривожлантириш, шу жумладан бизнес-режалар ва таъсис ҳужжатларини тайёрлаш, суғурта, бухгалтериян юритиш, ҳисобот топшириш, бизнес шерикларни топиш, мини-технологиялар ва ускуналарни харид қилиш билан боғлиқ ташкилий-амалий масалаларни ҳал этишда «Хоразм» технопарки резидентларини қўллаб-қувватлаш учун бизнес инкубаторлар ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда «Хоразм» технопаркининг фаолият кўрсатишини илғор халқаро тажриба асосида услубий қўллаб-қувватлашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида инновация технопаркини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 5 июндаги ПФ-5068-сон Фармонининг 10-бандида назарда тутилган солиқ ва божхона имтиёзлари «Хоразм» технопарки резидентлари ва Дирекциясига ҳам татбиқ этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Яшнобод» инновация технопарки ва «Хоразм» технопарки резидентлари учун назарда тутилган солиқ ҳамда божхона имтиёзлари фақат Тошкент шаҳри ва Хоразм вилояти ҳудуди доирасида амалга ошириладиган ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) фаолиятида қўлланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги «Хоразм» технопарки таъсисчилари билан биргаликда икки ой муддатда Дирекция тузилмасида «Хоразм» технопарки резидентлари ва норезидентларига ихтиролар ҳамда бошқа интеллектуал мулк объектлари учун буюртманомалар тайёрлашда маслаҳат ёрдами кўрсатиш марказини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Хоразм вилояти ҳокимлиги 2020 йилнинг 1 январига қадар Дирекцияга бириктириладиган бинолар ва иншоотлар реконструкция қилиниши, 2020 йил 1 октябргача вилоят ҳудудида «Хоразм» технопаркининг янги инфратузилма объектлари қурилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хоразм вилояти ҳокимлигига Дирекцияни жойлаштириш учун бериладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, шунингдек, вилоят ҳудудида «Хоразм» технопаркининг янги инфратузилма объектларини қуриш бўйича буюртмачи вазифаларини бажариш юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда резидентларни рўйхатга олиш, истиқболли стартап-лойиҳаларни танлаш ва молиялаштириш тартиби, Дирекциянинг тузилмаси ва штатлар жадвали назарда тутилган ҳолда, икки ой муддатда «Хоразм» технопарки фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Хоразм вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда «Хоразм» технопаркининг фаолиятини ташкил этиш ва тўлиқ фаолият кўрсатишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдураҳмонов, олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ва Хоразм вилояти ҳокими Ф.У. Эрманов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 15 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
585-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.07.2019 й., 09/19/585/3434-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)