11.06.2019 йилдаги 487-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.06.2019 йилдаги 487-сон
Date of entry into force
12.06.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Мактабгача таълим тизимига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Таълим-тарбия жараёнига болаларни хар томонлама интеллектуал, маънавий-ахлоқий ва жисмоний ривожлантиришни таъминлайдиган замонавий таълим дастурлари, илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, уларни мактабга тайёрлаш даражасини ошириш, мактабгача таълимни бошқаришнинг замонавий стандартларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳузуридаги Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион марказини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги муассислигидаги «Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамият (кейинги ўринларда Инновацион марказ деб аталади) этиб қайта ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Инновацион марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарувнинг замонавий стандартларини ишлаб чиқиш ва мактабгача таълим соҳасига жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим-тарбия жараёнига илғор ахборот ва педагогика технологияларини жорий этиш, Мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимнинг тегишли равишда ишлашини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожлантириш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот хавфсизлигининг тегишли даражасини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида ягона ахборот маконини шакллантириш;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга оширишни самарали ташкил этиш мақсадида тадбиркорлик субъектлари, стартап-лойиҳалар ташаббускорлари, олимлар, молия институтлари ва бошқа манфаатдор шахслар ўртасида ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш учун зарур ташкилий-техник ва молиявий-иқтисодий шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим-тарбия жараёни доирасида фойдаланиш учун ўқув-методик материалларни, мультимедиа контентини, мактабгача таълим тизими ташкилотларининг педагоглари ва раҳбарларини ўқитиш ҳамда турли телекоммуникация каналлари орқали тарқатиш мақсадли дастурларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим тизими ходимларининг инновацион ахборот-коммуникация ва педагогика технологиялари соҳасидаги билим ва малакасини ошириш, инновацион таълим муҳитини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истиқболли йўналишларни белгилаб олиш ва мактабгача таълим тизимини, шу жумладан таълим соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ташкил этиш ҳамда ўтказиш орқали ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ва янада такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим сифатини баҳолаш усулларини ва мактабгача таълим ташкилотларини моддий-техник жиҳозлаш ҳолатини миллий устуворликларни инобатга олган ҳолда, асосан халқаро эътироф этилган рейтинг агентликлари индикаторлари бўйича баҳолаш усулларини такомиллаштириш;
(2-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказ томонидан ўз фаолиятини амалга ошириш жараёнида яратилган интеллектуал мулк объектларига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини ўз вақтида ҳимоя қилиш чораларини кўриш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим ташкилотлари биноларининг прототипларини ва технологияларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш орқали болалар учун хавфсиз таълим муҳитини яратиш, кейинчалик келажакда янги мактабгача таълим муассасаларини қуриш учун концептуал намуналарни тасдиқлаш;
(2-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим ташкилотларида истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини ва фойдаланиладиган товарлар ҳамда материаллар хавфсизлигини лаборатория йўли билан таҳлил қилиш.
(2-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш мақсадида муассис билан келишилган ҳолда, бошқа юридик шахслар ташкил этиш, фаолият юритаётган хўжалик жамиятлари, шу жумладан хорижий капитал иштирокидаги қўшма корхоналар устав капиталида (устав фондида) улуш (акциялар) сотиб олиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказга юкланган вазифалар ва фаолияти йўналишлари таълим соҳасидаги реал муҳим эҳтиёжлардан келиб чиқиб, босқичма-босқич амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инновацион марказининг ташкилий тузилмаси иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим вазирига Инновацион марказнинг тузилмасига, зарурат бўлса, ўзгартишлар киритиш, шунингдек унинг бошқарув ходимлари сонини белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказ устави ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини, шунингдек, унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказни тажрибали мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар орасидан юқори малакали кадрлар билан тўлдириш юзасидан зарур чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Инновацион марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инновацион марказ фаолияти ихтисослиги бўйича ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишдан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда кредитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълимни ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг хайрия маблағлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Инновацион марказ 2022 йил 1 январгача бўлган муддатга, истисно тариқасида, барча солиқлардан озод этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Ташки ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг буюртманомалари бўйича ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзоларига кириш визалари консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 июлдаги 439-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Инновацион марказ буюртманомалари бўйича ушбу қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзолари учун давлат божи ундирмасдан белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига икки ой муддатда таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари А.А. Абдуҳакимов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 11 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
487-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги 487-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ахборот ва педагогика технологиялари инновацион маркази» масъулияти чекланган жамияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.06.2019 й., 09/19/487/3280-сон; 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 15.07.2025 й., 09/25/439/0619-сон)