Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
30.01.2025
18.12.2023
05.04.2022
20.11.2021
10.05.2019
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Идоралараро коллегиал органларни тубдан қисқартириш ва янада оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 28 августдаги ПФ-5527-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлиги даражасини оширишга, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид масалаларни ва вазифаларни ҳал этиш доирасида келишилган ва самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Тошкент-Самарқанд» темир йўл участкасида юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Идоралараро комиссия юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия этиб қайта ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш;

юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш.

3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 8 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
387-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 387-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссия тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича идоралараро комиссиянинг (кейинги ўринларда Идоралараро комиссия деб аталади) асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериши тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Идоралараро комиссия юқори тезликдаги поездлар ҳаракати хавфсизлиги даражасини оширишга, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Ўзбекистон Республикасининг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида (кейинги ўринларда юқори тезликдаги темир йўл участкалари деб аталади) юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид масалалар ва вазифаларни ҳал этиш доирасида келишилган ва самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини назорат қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (кейинги ўринларда Транспорт вазирлиги деб аталади) ҳузурида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Идоралараро комиссия доимий асосда фаолият юритган ҳолда Идоралараро комиссия таркибига киритилган ташкилотларга юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ушбу ташкилотларга юкланган вазифалар ва функцияларини амалга оширишда кўмаклашишга, шунингдек, идоралараро ҳамкорликни самарали ташкил этиш ва мувофиқлаштиришни таъминлашга даъват этилган маслаҳатлашув органи ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Идоралараро комиссияни ташкил этиш ва тугатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Идоралараро комиссиянинг таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Идоралараро комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Транспорт вазирлигининг буйруқлари ва қарорларига, ушбу Низомга, шунингдек, бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Идоралараро комиссия ўз ишини Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири томонидан ҳар йили тасдиқланадиган чора-тадбирлар режасига мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Идоралараро комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Идоралараро комиссия унга юкланган вазифаларни бажариш мақсадида қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштиришга кўмаклашиш, поездларнинг юқори тезликдаги ҳаракатини ташкил этиш соҳасига четдан асоссиз аралашишнинг олдини олиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашнинг давлат тизимини такомиллаштириш бўйича таклифларни тайёрлайди ва кўриб чиқади, шунингдек, уни такомиллаштириш стратегияси амалга оширилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигига хавф солувчи қоидабузарикларни ўрганади, аниқлайди ҳамда уларнинг олдини олиш ва бартараф этиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида жамоат тартибини таъминлашни назорат қилиш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларига яқин жойлашган аҳоли пунктлари, ўқув муассасалари ва ташкилотларда профилактика ва тушунтириш ишлари олиб борилишини таъминлаш юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги даражасини оширишга қаратилган фаолият юзасидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар, темир йўл транспорти корхоналари ва бошқа ташкилотлар ўртасида самарали ўзаро ҳамкорликни, шу жумладан, ахборот ҳамкорлигини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлиги ҳолатини таҳлил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда бошқа ташкилотларнинг юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ Идоралараро комиссиянинг мақсадларига эришиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материалларни вазирликлар, идоралар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўрайди;
(9-банднинг 2 кичик банди тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини, олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларининг профессор-ўқитувчилари таркибини (уларнинг раҳбарлари розилиги билан) Идоралараро комиссия ишида иштирок этиш учун белгиланган тартибда жалб этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари юзасидан вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкасига туташ ҳудудларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва шаҳарсозлик меъёрлари талабларига мувофиқлаштиришга доир чора-тадбирларнинг амалда бажарилиши юзасидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
одамларнинг ҳаёти ва саломатлигини, темир йўл транспорти инфратузилмаси ва объектлари бутлигини сақлаш мақсадида юқори тезликдаги темир йўл участкалари ҳудудида хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёни ва натижалари оммавий ахборот воситаларида мунтазам ёритиб борилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши мониторингини олиб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар бўйича ишлаб чиқилган ва тасдиқланган чора-тадбирлар режаларининг ижроси мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия қарорлари амалга оширилиши учун ўз ваколатлари доирасида мониторинг олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия аъзоларининг таклифлари, тавсиялари ва мулоҳазалари қабул қилиниши ва тизимлаштирилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Идоралараро комиссиянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Идоралараро комиссия юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан Идоралараро комиссиянинг ваколатлари доирасига кирувчи масалалар бўйича ахборотни белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар юзасидан давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришни такомиллаштиришга қаратилган қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган ишларнинг ҳолати ва натижадорлигини ўрганиш, шунингдек, уларнинг ушбу йўналишдаги фаолиятини такомиллаштириш юзасидан тавсиялар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарларининг Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалалар юзасидан ҳисоботлари ва маърузаларини эшитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид масалаларни ўрганиш ва таклифлар тайёрлаш учун мутахассислар ва илмий ходимларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг сайёр йиғилишлари пайтида «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг хизмат ва махсус вагонларидан чекловларсиз ва тўловларсиз фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Идоралараро комиссиянинг раиси комиссия фаолияти ташкил этилиши, унга юкланган вазифалар ва функциялар сифатли ижро этилиши, шунингдек, Идоралараро комиссия самарасиз фаолият юритган тақдирда, уни тугатиш бўйича таклифлар ўз вақтида киритилиши учун шахсан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Идоралараро комиссия аъзолари ушбу Низомга мувофиқ уларга юкланган вазифалар ва функцияларни сифатли ва самарали бажариш, шунингдек, Идоралараро комиссия йиғилишларида шахсан иштирок этиш учун жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия аъзосининг узрли сабабга кўра комиссия йиғилишида шахсан иштирок этиши имкони бўлмаганда комиссия йиғилишида иштирок этиш учун тегишли вазирлик ёки идорадан унинг ўрнини босувчи ходим (раҳбар) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Идоралараро комиссия фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Транспорт вазирининг ўринбосари Идоралараро комиссиянинг раиси ҳисобланади, унинг ваколатига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)ни чақириш тўғрисида қарор қабул қилиш ва ушбу йиғилиш кун тартибини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолиятини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссияга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши юзасидан Идоралараро комиссия аъзоларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорларни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низом талабларини бажармаётган Идоралараро комиссия аъзоларига нисбатан тегишли чоралар кўриш масалалари юзасидан тегишли таклифлар киритган ҳолда Идоралараро комиссия аъзолари томонидан Комиссиянинг баённомалари ижро этилиши мониторингини олиб бориш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг самарали фаолиятини таъминлашга оид бошқа функцияларни бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Идоралараро комиссия раисининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)ни чақиришни ташкил этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолиятининг асосий йўналишлари юзасидан таклифлар тайёрланишини ташкил этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган режага мувофиқ чора-тадбирлар режаси бажарилиши ва Идоралараро комиссия аъзолари иши устидан назорат қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда Идоралараро комиссия томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини таъминлайдилар, тегишли ахборот ва таклифларни Идоралараро комиссия раисига киритадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия раиси бўлмаганда ёки унинг топшириғи бўйича Идоралараро комиссия йиғилишларига раислик қиладилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг самарали иш олиб боришини таъминлаш мақсадида бошқа функцияларни бажарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Идоралараро комиссия аъзолари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилишларида (сайёр йиғилишларида) кўриб чиқиладиган кун тартибидаги масалалар бўйича муҳокамада иштирок этадилар ва қарорлар қабул қилинишини таъминлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган долзарб масалалар юзасидан Идоралараро комиссияга таклифлар киритадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия томонидан кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан хулосалар тайёрлайдилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг баённома қарорлари ва қўйилган вазифаларнинг ижроси якунлари тўғрисидаги ҳисоботни Идоралараро комиссия раисига тақдим этадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг самарали иш олиб боришини таъминлашга оид бошқа функцияларни бажарадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Идоралараро комиссиянинг аъзолари йиғилиш ўтказилишидан камида икки иш куни олдин йиғилиш (сайёр йиғилиш) ўтказилиш вақти, жойи ва кун тартиби тўғрисида хабардор қилиниши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Йиғилиш (сайёр йиғилиш)ни Идоралараро комиссия раиси (раис йўқлигида унинг ўринбосари) олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғилиш (сайёр йиғилиш) унда аъзолар таркибининг учдан икки қисми қатнашганда ҳуқуқий кучга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Идоралараро комиссия йиғилишлари (сайёр йиғилишлари) Идоралараро комиссиянинг иш режасига мувофиқ, бироқ бир ойда камида бир марта, шунингдек, комиссия ваколатига тегишли бўлган шошилинч масалаларни кўриб чиқиш зарурати юзага келганда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилишлари (сайёр йиғилишлари) баённома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Идоралараро комиссияси йиғилишлари (сайёр йиғилишлари)га йиғилишда кўриб чиқилаётган масалалардан келиб чиққан ҳолда Идоралараро комиссия таркибига киритилмаган алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг раҳбарлари ва мутахассислари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Идоралараро комиссиянинг ишчи органи ва котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси Идоралараро комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
(20-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 декабрдаги 668-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг раиси томонидан тайинланадиган комиссия котиби Идоралараро комиссиянинг ишини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Идоралараро комиссиянинг Ишчи органи ва котиби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолиятининг ташкилий-техник таъминотини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш режасининг лойиҳасини тайёрлайди, уни Идоралараро комиссия муҳокамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да кўриб чиқиш учун материаллар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди, унинг иши ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун зарур бўлган ахборот ва материалларни алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан сўрайди ва олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)нинг кун тартибидаги масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори тезликдаги темир йўл участкаларида юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича Идоралараро комиссияга юридик ва жисмоний шахслардан тушган мурожаатларни умумлаштиради ва Идоралараро комиссиянинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан унинг қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия фаолияти соҳасига оид тасдиқланган чора-тадбирлар режалари ижроси мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия аъзоларининг таклифлари, шунингдек, мулоҳазаларини қабул қилади ва тизимлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши) учун зарур ҳужжатлар ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия раиси билан йиғилиш (сайёр йиғилиш) ўтказиш муддати ва жойини, шунингдек, таклиф этилганлар рўйхатини келишади, Идоралараро комиссия аъзоларини ва таклиф этилган шахсларни йиғилиш (сайёр йиғилиш) санаси, вақти ва ўтказиладиган жойи ҳақида хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия йиғилиши баённомаларини расмийлаштиради ва тасдиқланган баённомалар нусхалари Идоралараро комиссия аъзолари, алоқадор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссия қарорлари ижроси мониторингини олиб боради ва унинг якунларини Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиянинг қарорларига ҳамда Идоралараро комиссия раиси ва унинг ўринбосарларининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Идоралараро комиссия қарорларини қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Идоралараро комиссия қарорлари Идоралараро комиссиянинг йиғилишда (сайёр йиғилишда) иштирок этаётган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлганида Идоралараро комиссия раисининг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоралараро комиссиясининг ҳар бир аъзоси қабул қилинаётган қарор юзасидан ўз фикрини ёзма равишда билдиришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Қарорларни тезкор қабул қилиш мақсадида Идоралараро комиссия раиси Идоралараро комиссия ваколатига кирадиган алоҳида масалалар юзасидан уларни Идоралараро комиссия аъзолари билан сўровнома ўтказиш орқали қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Идоралараро комиссия йиғилиши (сайёр йиғилиши)да қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади ва ушбу баённома Идоралараро комиссия раиси томонидан тасдиқланади ва бир ҳафта муддатда Идоралараро комиссия аъзолари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Идоралараро комиссия қарорлари бажарилишини назорат қилиш Идоралараро комиссиянинг ишчи органи томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Ҳар бир йиғилиш (сайёр йиғилиш) якунлари бўйича Идоралараро комиссия транспорт вазирига амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавоб берадилар.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 майдаги 387-сон қарорига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юқори тезликдаги темир йўл участкаларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга оид чора-тадбирлар амалга оширилишини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш, шунингдек, назорат қилиш бўйича Идоралараро комиссиясининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.
лавозими бўйича
―
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг ўринбосари, комиссия раҳбари
2.
Каримов Ж.А.
―
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт назорати инспекцияси бошлиғи, комиссия раҳбарининг ўринбосари
3.
Камалов А.С.
―
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари, комиссия раҳбарининг ўринбосари
3.
келишув бўйича
―
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати ходими
4.
Муҳаммедов Г.Б.
―
Ўзбекистон Республикаси транспорт прокурорининг ўринбосари
5.
Жўраев М.У
―
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари
6.
Ирисбаев Э.Х.
―
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
7.
Мўминов А.А.
―
Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари
8.
Тўлаганов К.Н.
―
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари
9.
Лавозими бўйича
―
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раиси
10.
Рўзибоев Б.К.
―
Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари
11.
Ўтаев У.Ч.
―
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
12.
Ҳабибуллаев Ш.Х.
―
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раисининг ўринбосари
13.
Адилов О.Ч.
―
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари — бош муҳандис
14.
лавозими бўйича
―
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари
15.
Мусаев Б.П.
―
«Ўзтрансгаз» АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари
16.
лавозими бўйича
―
тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликлар бўйича ўринбосарлари — тегишли ҳудудга алоқадор масалалар қисми бўйича
17.
Тўлаганов Ш.Т.
―
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юқори тезликли ҳаракат бошқармаси бошлиғи
18.
лавозими бўйича
―
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ техник ва технологик назорат бошқармаси бошлиғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Идоралараро комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Зарурат бўлганида Идоралараро комиссия ишига манфаатдор давлат бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг мутахассислари жалб этилади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 48-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2019 й., 09/19/387/3122-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон, 09/22/153/0266-сон; 18.12.2023 й., 09/23/668/0945-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон)