Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2020 26.04.2019 йилдаги 357-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.04.2019 йилдаги 357-сон
Date of entry into force
27.04.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 28.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 апрелдаги 261-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида белгиланган вазифаларни 2020 йилда амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 январдаги ПҚ-4575-сон қарори)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинларидан юқори ҳосил етиштириш бўйича фермер хўжаликлари масъулиятини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 26 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
357-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 357-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан суғориладиган майдонларда етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлигига қараб давлат хариди учун етказиб берилган дон миқдорига ушбу Низом асосида устама ёки чегирма қўлланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги корхоналари — «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналари билан тузилган контрактация шартномаларга асосан давлат хариди учун бошоқли дон етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошоқли дон — қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган буғдой ва арпа дони;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳосилдорлик — бошоқли дон етиштирилган майдонларнинг бир гектаридан олинган ҳосил миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ялпи ҳосил — қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан бошоқли дон экинлари майдонларида етиштирилган умумий ҳосил миқдори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Олдиндан билиш, оқилона чоралар билан олдини олиш мумкин бўлмаган фавқулодда хусусиятга эга ҳодисалар (қурғоқчилик, табиий ҳодисалари ва бошқа форс-мажор ҳолатлари) оқибатида бошоқли дон экинларидан кутилган ҳосил олинмаган тақдирда ҳамда ушбу ҳолатлар қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича ҳудудий комиссия томонидан тасдиқланганда қишлоқ хўжалиги корхоналарига етиштирилган бошоқли дон ҳосилдорлигини ҳисобга олган ҳолда давлат хариди учун етказиб берилган дон харид нархига чегирма қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилни аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқловчи туман ишчи гуруҳи таркиби (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ деб аталади) мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ таркибда тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ғалла ўрим-йиғимини тизимли ташкил этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлигини аниқлаш мақсадида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ўрим-йиғим отрядлари ташкил этилади ва туман ҳокимининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Туман ҳокими томонидан тумандаги ҳар бир ҳудудда экилган бошоқли дон экинлари навларининг пишиб етилиши муддатларидан келиб чиқиб қишлоқ хўжалиги корхоналари ва отрядлар кесимида ўрим-йиғим ишларини ташкил этиш графиги тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ғалла ўрим йиғим отрядига бириктирилган бир русумдаги ғалла ўриш комбайни ёрдамида ўриб олинган дон (комбайн бункери тўлдирилган ҳолда) алоҳида дон ташиш техникасига тўкиб тўлдирилади ва дон қабул қилиш шахобчасига юборилади, топширилган дон миқдори дон ташиш техникасини тўлдириш учун тўкилган бункер сонига бўлинади ва ўртача бир бункер дон оғирлиги аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўртача бир бункер дон оғирлиги ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонасида алоҳида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дон оғирлигини ўлчаш ускунаси билан жиҳозланган дон ўриш комбайнида ўрилган майдонларда комбайн ўлчаш ускунасида кўрсатилган дон миқдори асос қилиб олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қишлоқ хўжалиги корхонаси контрактация шартнома мажбуриятини бажаргандан сўнг, ўртача бункер оғирлиги аниқланган русумдаги комбайн ёрдамида қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрида қолган майдон ўриб олинади ва ўриб олинган дон миқдори юқорида аниқланган бункер оғирлиги бўйича ялпи ҳосил миқдори ва ўртача ҳосилдорлик белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дон оғирлигини ўлчаш ускунаси билан жиҳозланган дон ўриш комбайнида ўрилган майдонда ялпи ҳосил миқдори ва ўртача ҳосилдорлик ўлчов ускунаси кўрсаткичи асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ялпи ҳосил миқдори ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан ғалла экилган майдон тўлиқ ўриб-йиғиб олингандан кейин аниқланади. Бунда, қишлоқ хўжалиги корхонасининг давлатга ғалла топшириш режаси ғалла экилган майдон тўлиқ ўриб олинмасдан олдин бажарилган тақдирда, қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ялпи ҳосилдорликни аниқлаш мақсадида, қолган майдон тўлиқ ўриб-йиғиб олинмагунча ўрим-йиғим комбайнларининг фермер даласидан чиқиб кетишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ғалла ўрим-йиғим отряди томонидан ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхонаси даласида дон йиғиб олинган майдон, етиштирилган ялпи ҳосил ва ўртача ҳосилдорлик бўйича мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ далолатнома расмийлаштирилади ва туман ишчи гуруҳига тақдим қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Далолатнома 3 нусхада тузилади, бир нусхаси туман ишчи гуруҳига тақдим этилади, иккинчи нусхаси ўрим-йиғим отряди раҳбарида ва учинчи нусхаси қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалиги корхонасига бириктирилган майдондан ўриб-йиғиб олинган бошоқли дон ялпи ҳосили ва ҳосилдорлиги бўйича далолатноманинг ҳаққонийлигига ўрим-йиғим отряди раҳбари ва аъзолари жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Туман ишчи гуруҳи ўрим-йиғим якунланган ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича ғалла ўрим-йиғим отрядлари томонидан тақдим этилган далолатномаларнинг ҳаққонийлигини ва тўғри расмийлаштирилганлигини ўрганиб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари реестри мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Реестр 4 нусхада тузилади ва туман қишлоқ хўжалиги бўлимига, дон корхонасига, туман статистика бўлимига, туман солиқ инспекциясига бир нусхадан тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тақдим этилган реестр асосида ҳудудий дон корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 ноябрдаги 959-сон қарорига мувофиқ ҳар гектаридан 41 центнер ва ундан юқори ҳосил етиштирган қишлоқ хўжалиги корхоналарига устама қўллаган ҳолда ҳамда 40 центнер ва ундан кам ҳосил етиштирган қишлоқ хўжалиги корхоналарига чегирма қўллаган ҳолда якуний ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маблағлар ажратиш тўғрисида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига талабнома юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси дон корхоналари талабномаси асосида қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилиш учун зарур маблағларни ажратиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма деб аталади) буюртма беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бошоқли дон учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Жамғарма «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси томонидан тақдим этилган буюртмаларни ўрнатилган тартибда кўриб чиқади ва қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли донга якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига зарур маблағларни ажратади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг бошоқли дон экин майдонларида ўрим-йиғим ишлари маълум муддат давом этишини инобатга олиб, давлат хариди учун топширилган бошоқли дон учун дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 85 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Агробанк» АТБ туман бўлими билан биргаликда ўрим-йиғим бошланишидан олдин 41 центнер ва ундан юқори ҳосил тўпланган деб хулоса берилган қишлоқ хўжалиги корхоналарига дастлабки босқичда топширилган дон қийматининг 100 фоизи миқдорида ҳисоб-китоб қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинги босқичда, ўрим-йиғим якунлангандан кейин туман ишчи гуруҳи томонидан шакллантирилган ва тасдиқланган ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари реестрга мувофиқ, бошоқли дон ҳосилдорлиги ҳар гектаридан 41 центнер ва ундан юқори бўлганда устама, 40 центнердан кам бўлганда чегирма қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китоб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳудудий дон корхоналари орқали Жамғармадан ажратилган маблағлар ҳисобига қишлоқ хўжалиги корхоналари билан давлат хариди учун етказиб берилган бошоқли донга якуний ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Фавқулодда ҳолатлар оқибатида бошоқли дон экин майдони зарарланган қишлоқ хўжалиги корхонаси томонидан топширилган бошоқли донга белгиланган харид нархларида тўлов амалга оширилади ва бу қишлоқ хўжалиги корхонасига нисбатан чегирмалар қўлланилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ушбу Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хариди учун қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқловчи туман ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ

т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1.

Лавозими бўйича

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи, туман ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозими бўйича

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

4.

Лавозими бўйича

Ҳудудий дон корхонаси туман дон қабул қилиш шахобчаси мудири

5.

Лавозими бўйича

Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи

6.

Лавозими бўйича

Туман давлат статистика бўлими бошлиғи

7.

Лавозими бўйича

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспектори

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА

Ғалла ўрим-йиғим отряди намунавий
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

т/р

Ф.И.Ш.

Иш жойи ва лавозими

1.

Лавозими бўйича

Туман ____________________ ташкилоти бошлиғи, ғалла ўрим-йиғим отряди раҳбари

2.

Лавозими бўйича

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими

3.

Лавозими бўйича

Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими

4.

Лавозими бўйича

туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси

5.

Лавозими бўйича

Туман ички ишлар бўлими ходими

6.

Лавозими бўйича

Туман давлат статистика бўлими ходими

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Туманда мавжуд ғалла ўриш комбайнлари сонидан келиб чиқиб, бир-нечта ўрим-йиғим отряди ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

‎‎ДАЛОЛАТНОМА

‎‎_____________ тумани

‎‎2019 йил «_____» _________

_____________‎‎

‎‎Бизлар қуйида имзо чекувчилар: _______ тумани _____-сонли ғалла ўрим-йиғим отряди бошлиғи _________________, туман қишлоқ хўжалиги бўлими мутахассиси _________________, туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими __________________, «___________________» дон корхонаси ходими _________________, туман ер ресурслари ва давлат кадастр мутахассиси _________________, туман ички ишлар бўлими ходими _________________________ «_________________» фермер хўжалиги бошлиғи _________________ шу ҳақдаким:
‎__________тумани _______ ҳудудидаги «_________________________» фермер хўжалиги томонидан 20__ йил ҳосили учун ғалла экилган жами ___ гектар майдондан ____тонна буғдой (арпа) ҳосили ўриб-йиғиб олинди ва ўртача ҳосилдорлик ҳар бир гектар майдонда ___ центнерни ташкил этди.
‎‎Давлат хариди учун ______ тонна буғдой (арпа) дон қабул қилиш шаҳобчасига топширилди ва фермер хўжалиги ихтиёрида _________тонна дон қолди.

‎‎Юқоридагиларни тўғрилиги учун имзо чекувчилар:

1.‎

‎‎Ғалла ўрим-йиғим отряди раҳбари

имзо

Ф.И.Ш.‎‎

2.‎

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими ходими

имзо

Ф.И.Ш.‎‎

3.

‎‎‎‎Туман деҳқон, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходими

имзо

Ф.И.Ш.‎

4.‎

‎‎‎‎Дон корхонаси ходими

имзо

Ф.И.Ш.‎‎‎

5.‎

‎‎‎‎Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими мутахассиси

имзо

Ф.И.Ш.‎‎

6.‎

‎‎‎‎Туман ички ишлар бўлими ходими

имзо

Ф.И.Ш.‎‎

7.‎

‎‎Комбайн оператори

имзо ‎‎‎

Ф.И.Ш.‎‎‎

8.

Фермер хўжалиги раҳбари

имзо

Ф.И.Ш.

9.

Туман статистика бўлими ходими‎‎

имзо ‎‎

Ф.И.Ш.‎‎‎

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан етиштирилган бошоқли дон экинлари ҳосилдорлиги ва ялпи ҳосилини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
____________туманида ўрим-йиғим якунланган қишлоқ хўжалиги корхоналари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЕСТРИ № ___
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

«___»__________20__й.

т/р

Фермер хўжаликлари номи

Ўрим-йиғим якунланган

Шундан

Давлат хариди учун топширилган дон миқдорига қўллаш тавсия этиладиган

Ғалла майдони, га

Олинган

Устама

Чегирма

Ҳосил-дорлик, ц/га

Ялпи ҳосил, тонна

Давлат хариди учун топширилган дон, тонна

Қишлоқ хўжалиги корхонаси ихтиёрида қолган дон, тонна

%

суммаси, минг.сўм

%

суммаси, минг.сўм

1.

2.

...

Жами:

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

имзо Ф.И.Ш.

Туман ер ресурслари ва давлат кадастр бўлими бошлиғи

имзо Ф.И.Ш.

Туман давлат статистика бўлими бошлиғи

имзо Ф.И.Ш.

Туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи

имзо Ф.И.Ш.

Туман дон қабул қилиш шахобчаси мудири

имзо Ф.И.Ш.

Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспектори

имзо Ф.И.Ш.

Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

имзо Ф.И.Ш.

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.04.2019 й., 09/19/357/3027-сон)