07.03.2019 йилдаги ПҚ-4235-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 07.03.2019 йилдаги ПҚ-4235-сон
Date of entry into force
09.03.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, меҳнат ҳуқуқини кафолатлаш ва аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хусусан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг вазифалари қайта кўриб чиқилди, туман (шаҳар) хотин-қизлар қўмиталари тузилмасида хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассис лавозими жорий этилди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилди, шунингдек, «Мўътабар аёл» кўкрак нишони таъсис этилди, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреатларини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими яратилди.
(муқаддиманинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, хотин-қизларнинг ҳуқуқларини кафолатлаш, тадбиркорлик соҳасида самарали фаолият юритиш механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, узоқ муддат бола парваришлаш билан банд бўлган аёлларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича қайта тайёрлаш борасидаги ишлар етарлича ташкил этилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, уларнинг тадбиркорлик ташаббусларини янада қўллаб-қувватлаш, меҳнат фаолиятини рағбатлантириш ва одил судловга эришиш даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгилаб қўйилсинки, 2019 йил 1 майдан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Савдо-саноат палатаси ҳамда Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмиталари кўмагида нодавлат нотижорат ташкилот мақомига эга бўлган «Хотин-қизлар тадбиркорлик марказлари»ни (кейинги ўринларда марказлар деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагиларни марказларнинг асосий вазифалари этиб белгилаш тавсия этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан ҳамкорликда узоқ муддат бола парваришлаш таътилида бўлган, мушкул иқтисодий аҳволга тушган аёлларни меҳнат бозорида талаб этилаётган касблар бўйича қайта тайёрлаш ва уларнинг ишга жойлашишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган аёлларни марказларга жалб этиш ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аёлларнинг ўз бизнесини ташкил этиш ва юритиш кўникмаларини шакллантириш, бизнес ғояларини тайёрлашда консультатив ёрдам бериш, шу жумладан, лойиҳа бизнес-режасини тайёрлаш, солиққа тортишнинг турли режимларини танлаш ва қўллаш, бухгалтерия ҳисобини юритиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланиш ва бошқа йўналишлар бўйича ўқитишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур ҳолларда, фаолиятини бошлаётган тадбиркор хотин-қизларга маҳаллалардаги бўш турган бинолардан жой ажратилишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркор аёлларга ва тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этишда зарур маслаҳатлар бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш, шу жумладан, ишончли ҳамкорларни топиш, минитехнологиялар ва ускуналар сотиб олишда кўмаклашиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг реализация қилинишига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норасмий фаолият юритаётган ҳунарманд аёлларга рўйхатдан ўтиш, «Ҳунарманд» уюшмасига аъзо бўлиш орқали солиқлар ва бошқа турдаги имтиёзлардан фойдаланишда ҳамда имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам кўрсатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказлар бизнес-инкубатор шаклида хотин-қизларнинг тадбиркорлик, ҳунармандчилик фаолиятини, шу жумладан, оилавий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил этилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказларни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва асосий вазифалари амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган харажатлар Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига тижорат банкларига кредит ажратиш учун берилган ресурслардан ҳисобланган фоиздан келиб тушган маблағлар (банк маржасидан ташқари) ҳамда халқаро ташкилотлар грантлари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган хотин-қизлар туман (шаҳар) ҳокими ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан шакллантириладиган рўйхат асосида махсус ўқитиш дастури бўйича ўқитилади;
(4-бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
махсус ўқитиш дастурларини муваффақиятли ўзлаштирган хотин-қизлар орасидан тегишли туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими тавсиясига кўра тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун 3 йилдан кам бўлмаган муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан 2019 йил 31 декабргача йиллик 8 фоизли ставкада, 2020 йил 1 январдан — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасида, 2021 йил 1 январдан эса тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда ҳамда ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришни кредитлаш тартиби асосида кредитлар ажратилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 январдаги ПФ-1-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси томонидан АТ Халқ банки, «Микрокредитбанк» АТБ ҳамда «Агробанк» АТБга ҳар йили ажратиладиган 100 миллиард сўм миқдоридаги ресурс маблағлари кредит маблағларининг манбаи бўлиб ҳисобланади. Мазкур ресурс маблағларининг камида 50 фоизи қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи хотин-қизларнинг бизнесини ривожлантиришга йўналтирилади.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 октябрдаги ПФ-6094-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бир ой муддатда кредит олиш учун тавсия бериш жараёнини адолатли ва шаффофлигини таъминловчи тартибни тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банклари томонидан бозор тамойиллари асосида мустақил равишда ўрнатиладиган ставкаларда бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларнинг бир қисмини компенсация қилиш механизми қўлланилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 06/22/87/0198-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 06/22/87/0198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Адлия вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидагиларни назарда тутувчи «Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенглик тушунчаси ва турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларнинг вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллаш, кредит олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлашга оид нормалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
гендер тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек бундай бузилишга олиб келадиган қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидагиларни назарда тутувчи «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликлардан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маиший, иш жойидаги ва таълим муассасаларидаги тазйиқ ва зўравонликлар турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли органларнинг вазифалари ва функциялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тазйиқ ва зўравонликларни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
судгача ва суд жараёнида тазйиқ ва камситишларга дучор бўлган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган процессуал кафолатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси Хотин-қизлар қўмитаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Марказий банк, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2-иловага мувофиқ Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Статистика комиссияси томонидан тавсия этилган минимал гендер кўрсаткичлар ва бошқа маълумотларнинг «Gender.stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилишини ва маълумотларни доимий равишда янгиланиб борилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда марказларни барча шароитларга эга бўлган хизмат хоналари билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларини хотин-қизларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ҳуқуқлари камситилиши ҳолатлари мавжудлиги нуқтаи назаридан инвентаризация қилиб, тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Э.И. Баситханова зиммасига ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг давлат органлари ва ташкилотлари томонидан самарали амалга оширилишини мувофиқлаштириш юзасидан;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 19 июлдаги ПФ-5769-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.07.2019 й., 06/19/5769/3450-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ганиев ва Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов зиммасига Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссия билан ҳамкорликда ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирлар ва лойиҳаларни молиялаштириш учун халқаро молия ташкилотлари, биринчи навбатда, аёлларни қўллаб-қувватлашга ихтисослаштирилган ташкилотларнинг техник кўмак воситалари ва кредитларини жалб қилиш бўйича доимий ва тизимли равишда зарур ташкилий-амалий чоралар кўриш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПФ-5840-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 7 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4235-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 мартдаги ПФ-87-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 06/22/87/0198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги ПҚ-4235-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Gender.stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилиши лозим бўлган минимал гендер кўрсаткичлар ва бошқа маълумотлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Кўрсаткичлар номланиши

Маълумотларни шакллантириш учун масъул орган

1.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ҳақ тўланмайдиган уй ишларини бажаришда сарфланган ўртача соатлар сони

(имконият бўлганида, уй ишларида ва болаларни парвариш учун сарфланган вақт алоҳида кўрсатилсин)

Миллий статистика қўмитаси

2.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида биргаликда ҳақ тўланадиган ва ҳақ тўланмайдиган уй ишлари учун сарфланган ўртача соатлар сони (юкламанинг умумий ҳажми)

Миллий статистика қўмитаси

3.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида 15 — 24 ёш, 15 ёш ҳамда ундан катта ёшдагиларнинг (15 +) ишчи кучида иштироки коэффициенти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

4.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида банд бўлганлар умумий сонида ўзини-ўзи банд қилганларнинг улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

5.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ишчилар таркибидан банд бўлганлар улуши, оилавий бизнесига даромад олиб келаётганлар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

6.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида иш берувчилар таркибидан банд бўлганлар улуши

Миллий статистика қўмитаси

7.

Аёллар эгалик қилаётган фирмалар фоизи

Адлия вазирлиги

8.

Хотин-қизлар ва эркакларнинг секторлар кесимида бандлик фоизи

(секторлар деб, қишлоқ хўжалиги, саноат, хизмат кўрсатиш каби соҳалар тушунилади)

Миллий статистика қўмитаси

9.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида қишлоқ хўжалигида банд бўлмаганлар сонига нисбатан норасмий секторда банд бўлганлар фоиз ҳисобида

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

10.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида 15 — 24 ёшлилар ўртасида ёшлар ишсизлиги коэффициенти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

11.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида кредитларни олиш имкониятига эга бўлган аҳоли сони

Миллий статистика қўмитаси

12.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ер мулкига эга бўлган катта ёшли аҳоли сони

Давергеодезкадастр қўмитаси

13.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ҳақ тўлашдаги фарқ

Миллий статистика қўмитаси

14.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида банд бўлганлар сонидан тўлиқ банд бўлмаганлар улуши

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

15.

25 — 49 ёшлилар 3 ёшгача бўлган фарзанди билан ва фарзандсиз уй хўжалигида яшаётган кишилар орасидаги бандлик коэффициенти

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

16.

Тарбияси сусткашлик билан олиб борилаётган 3 ёшга тўлмаган болалар сони.

Миллий статистика қўмитаси

17.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида интернетдан фойдаланаётган шахслар улуши

Миллий статистика қўмитаси

18.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида мобил/уяли алоқа воситаларидан фойдаланаётганлар улуши

Миллий статистика қўмитаси

19.

Оммавий ахборот воситаларидан (радио, телевидение, интернет) фойдаланаётган уй хўжаликлари улуши, уй хўжаликлари бошлиғи Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида

Миллий статистика қўмитаси

20.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ёшлар саводхонлиги даражаси (15 — 24 ёшлилар орасида)

Миллий статистика қўмитаси

21.

Ўғил болалар ва қизлар кесимида бошланғич таълим билан қамраб олинганларнинг аниқлаштирилган коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

22.

Ўғил болалар ва қизлар кесимида ўрта таълим билан қамраб олиш умумий коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

23.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида мактабдан кейинги таълим билан қамраб олиш умумий коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

24.

Бошланғич, ўрта, мактабдан кейинги таълим билан қамраб олиш даражаси бўйича гендер тенглиги индекси

Миллий статистика қўмитаси

25.

Фан, муҳандислик, ишлаб чиқариш ва қурилиш соҳалари битирувчилари орасида аёллар улуши

Миллий статистика қўмитаси

26.

Мактабдан кейинги таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари таркибида аёлларнинг улуши

Миллий статистика қўмитаси

27.

Ўғил болалар ва қиз болалар кесимида бошланғич таълимнинг 1-синфига қабул қилинганларнинг аниқлаштирилган коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

28.

Ўғил болалар ва қиз болалар кесимида бошланғич таълимни тугатганлик коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

29.

Ўғил болалар ва қиз болалар кесимида ўрта таълимнинг биринчи босқич битирувчиларнинг умумий коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

30.

Ўғил болалар ва қиз болалар кесимида бошланғич таълимдан таълимнинг ўрта бўғинига ўтиш коэффициенти (умумий дастурлар)

Миллий статистика қўмитаси

31.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида 25 ёш ва ундан катталар таълим олганлиги даражаси

Миллий статистика қўмитаси

32.

15 — 49 ёшли турмушга чиққан аёллар ҳамда иттифоқда яшаётган аёллар орасида контрацептик воситаларидан кенг фойдаланилганлик кўрсаткичи (%)

Миллий статистика қўмитаси

33.

Ўғил болалар ва қиз болалар кесимида 5 ёшга тўлмаган болалар ўлими (ҳолатлар сони)

Миллий статистика қўмитаси

34.

Оналар ўлими коэффициенти

Миллий статистика қўмитаси

35.

Перенатал парваришлаш/хизмат кўрсатиш доираси (%)

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

36.

Малакали тиббиёт ходимлари томонидан парвариш қилинган туғилишлар сони

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

37.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида 15 ёшлилар ва ундан катталар ўртасида тамаки маҳсулотларни истеъмол қилиш тарқалганлиги (%)

Миллий статистика қўмитаси

38.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ортиқча вазн (семизликдан) азият чекаётган катта ёшлилар улуши

Миллий статистика қўмитаси

39.

15 — 49 ёшлилар орасида ОИВ/ОИТС ташхиси билан касалланган аёллар улуши (сони)

ОИТС маркази

40.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида ретровирусларга қарши даволанаётганлар сони

ОИТС маркази

41.

Хотин-қизлар ва эркаклар кесимида 60 — 64 ёшлилар ўртача умр кўриши эҳтимоли юқори бўлганлар (%)

Миллий статистика қўмитаси

42.

Ёши катталарнинг вафот этиши (сабаблар ва ёш бўйича тоифалари кесимида)

Миллий статистика қўмитаси

43.

Вазир (вазирга тенглаштирилган) лавозимларда фаолият кўрсатаётган аёллар улуши

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

44.

Миллий Парламентда аёллар эгаллаган лавозимлар (депутатлик ўринлари) улуши

Марказий сайлов комиссияси

45.

Бошқарув лавозимларида фаолият кўрсатаётган аёллар улуши

Миллий статистика қўмитаси

46.

Ички ишлар ходимлари сонидан аёллар улуши

Ички ишлар вазирлиги

47.

Судьялар орасида аёллар улуши

Олий суд

48.

Жинсий шериги бўлган, шунингдек сўнгги 12 ойи давомида амалдаги ёки олдинги жинсий шериклари томонидан жинсий ва/ёки жисмоний зўрланишга дучор бўлган (15 — 49 ёшдагилар) аёллар улуши

Ички ишлар вазирлиги

49.

Яқин шерик ҳисобланмаган шахслар томонидан жинсий зўрланишга дучор бўлган аёллар, 15 ёшли ва ундан катталар (15 — 49 ёшдаги аёллар) улуши

Ички ишлар вазирлиги

50.

Аёлларнинг жинсий органларида майиб (мажруҳ) қилувчи операциялар тарқалгани / кесишлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

51.

20 — 24 ёшда турмуш қурган аёллар сонидан 18 ёшга тўлмасдан қонуний ёки ноқонуний турмуш қурган аёллар улуши

Миллий статистика қўмитаси

52.

Ўсмир қизлар орасида эрта туғруқлар фоизи

Миллий статистика қўмитаси

53.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари давомида нафақа олган фуқаролар сони

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

54.

Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалар манбалари тўғрисида маълумотлар

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги,

Молия вазирлиги

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: «Gender.stat.uz» веб-сайтига жойлаштирилиши лозим бўлган кўрсаткичлар Миллий статистика қўмитасига тақдим қилинади.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2019 й., 07/19/4235/2727-сон, 20.07.2019 й., 06/19/5769/3450-сон; 30.09.2019 й., 06/19/5840/3826-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, 07.03.2022 й., 06/22/87/0198-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 06/25/1/0022-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)