Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2020 27.02.2019 йилдаги 174-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.02.2019 йилдаги 174-сон
Date of entry into force
28.02.2019
Ҳужжат кучини йўқотган 15.04.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ва Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 15 апрелдаги 225-сонли «Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева бир ҳафта муддатда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятининг мудири, ёрдамчи ва бош мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари ва Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш тўғрисида» 2018 йил 26 июлдаги 582-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2019 йил 27 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
174-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 февралдаги 174-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг функционал вазифалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонига ва «Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан маъқуллангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш, ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликнинг барвақт профилактикаси, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат чора-тадбирлари масалаларида давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, Ўзбекистон Республикасини 2030 йилга қадар ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтингларда Ўзбекистон Республикаси мавқеини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда, шунингдек, мутасаддиликдаги ва ўзаро ҳамкорлик қилиш таъминланадиган ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;

Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятида кадрлар танлаш, ходимларнинг малакасини оширишнинг самарали услуб ва шаклларини татбиқ қилиш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:

давлат бошқаруви тизимига, шу жумладан стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ кўрсаткичларга эришишга асосланган барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг принципиал жиҳатдан янги тизимини жорий этиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантиришнинг яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган дастурларини амалга ошириш ва самарадорлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;

давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;

хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;

қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли, қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;

хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;

хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, турли лойиҳалар амалга оширилиши кўламларини кенгайтириш;

б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида:

жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;

ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;

ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш;

оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича манзилли ишлар олиб бориш;

оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тизимли тарғибот тадбирларини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:

бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;

хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни тадбиркорлик, ҳунармандчилик билан шуғулланишга кенг жалб этишга кўмаклашиш, ушбу мақсадлар учун кредит ресурсларини ва бошқа ресурсларни жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;

тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;

г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси соҳасида:

ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;

хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш;

жиноятлар содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш;

д) концепциялар, давлат дастурлари ва «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш, шунингдек, республиканинг тегишли тармоқлари ва ҳудудларидаги масалалар бўйича «йўл хариталари» лойиҳаларига киритиш учун таклифлар тайёрланишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилиши юзасидан тизимли назорат амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган масалалар юзасидан вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг «йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисидаги батафсил ахбороти, материаллар ва ҳисоботлар тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат ишлари соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органлари фаолияти бўйича қонун ҳужжатларини изчил такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунийликни таъминлашда, аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиш, ФҲДЁ органлари фаолиятида қонун талабларига риоя этилиши мониторингини мунтазам равишда олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш юзасидан олиб бориладиган комплекс чора-тадбирларда ФҲДЁ органларининг фаол иштирок этишини таъминлаш;

ФҲДЁ органларини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатининг ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни изчил амалга ошириш, ФҲДЁ органлари фаолиятини ҳар томонлама моддий-техник ва молиявий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органлари ходимларини замон талаблари асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш.

8. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларнинг тайёрланишини ва киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига, ҳокимлар ўринбосарлари — Хотин-қизлар қўмиталари раисларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республика ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари ва дастурларининг, иқтисодий ислоҳотларнинг бажарилишини мувофиқлаштириб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятига бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи мутасаддилик қиладиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган, бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга ошириш учун Вазирлар Маҳкамасининг айрим функция ва вазифаларини уларга бериш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ҳукумат қарорлари лойиҳаларининг экспертизадан ўтказилишини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти мудири, ёрдамчи ва бош мутахассислар лавозимига кадрлар танлашни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирини, ёрдамчини ва бош мутахассисларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятда ва мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар марказий аппаратларида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти юритувига кирадиган масалалар бўйича жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли комиссиялар (кенгашлар)га раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошқарадиган комиссиялар (кенгашлар)нинг Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти юритуви соҳасига кирадиган масалалар бўйича фаолиятини ва қарорлари бажарилиши юзасидан назоратнинг ташкил этилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича — давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг Бош вазир ўринбосари юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ва вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда тушадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ўзи бошқарадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазир ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зиммасига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятидаги ишларнинг ҳолати, ўзи мутасаддилик қиладиган ташкилотларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти юритувига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутат сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқларининг бажарилиши мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Вазирлар Маҳкамаси Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари ҳамда Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятининг иш режаси асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари, «йўл хариталари» ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишларининг мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда амалга оширилиши тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати, Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти мажлисларида ҳисоботларни эшитган ҳолда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 февралдаги 174-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини хотин-қизларнинг ижтимоий-маънавий ва сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндашувни такомиллаштириш оилавий ажралишларнинг олдини олиш, тарғибот, ташвиқот ва оилани мустаҳкамлаш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, шунингдек, Бош вазир ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раисининг (кейинги ўринларда Бош вазир ўринбосари деб аталади) фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлаш масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича Бош вазирнинг ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари ва топшириқлари сўзсиз бажарилишини ташкил қилиш юзасидан мониторингни таъминлаш, шунингдек жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг мавқеини яхшилаш бўйича иши самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг марказий аппарати, унинг бўлинмалари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенати қўмиталари билан яқин ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш, ФҲДЁ органлари билан ишлаш масалалари котибиятида кадрлар танлаш, ходимларнинг малакасини оширишнинг самарали услуб ва шаклларини татбиқ қилиш ва ҳаракатдаги захира кадрларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида уларнинг роли ва фаоллигини ошириш масалаларида давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва тамойилларини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг мақомини, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқий маданиятини, оила ва жамиятдаги ролини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва жамоат органларини жалб этган ҳолда ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб ҳаёт шароитларини яратиш соҳасида тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилишида ва уларни амалга оширишда, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тарғиб қилиш ва тушунтиришда, ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйишда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қизларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва рағбатлантириш мақсадида Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, иқтидорли қобилиятли қизлар захираси билан тизимли иш олиб борилишини ташкил этиш, Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича ҳудудий комиссиялар фаолиятини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташаббускор, амалий иш тажрибасига эга бўлган қизлардан кадрлар захирасини шакллантириш ва уларнинг номзодларини тегишли раҳбарлик лавозимларига тавсия этиш тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти шаффофлигини таъминлаш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол иштирок этишига кўмаклашиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва уларнинг оила аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ишларда хотин-қизлар қўмиталари билан фуқаролик жамияти институтлари, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кенгайтириш, хотин-қизларга манзилли ижтимоий ёрдам бериш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни ривожлантириш, турли лойиҳалар амалга оширилиши кўламларини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш ва уларга ёрдам бериш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ўз вақтида аниқлаш, улар билан аниқ мақсадга йўналтирилган ва якка тартибда иш олиб борилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамга муҳтож бўлган, шу жумладан, ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаётган ва турар жой шароитлари яхшиланишига муҳтож бўлган кам таъминланган оилаларнинг манзилли рўйхатларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, уларнинг оилалари ва болалари учун зарур бўлган ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам турларини аниқлаш ва улар билан таъминлаш, шахсларнинг ушбу тоифасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш учун давлат органларига ва ташкилотларга мурожаат қилишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёрдамга муҳтож бўлган ва оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган оилаларнинг қизларини ўқитиш мақсадида тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш, уларнинг дам олишини ҳамда уларга зарур тиббий ва психологик ёрдам берилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий ва шахслараро низоларнинг, ўз жонига қасд қилишга ҳамда жамият ва оилада маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган бошқа ҳолатларнинг барвақт профилактикаси бўйича манзилли ишлар олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, кекса ва ҳурматга сазовор, жамиятда катта обрўга эга бўлган аёллар ва фуқароларни фаол жалб этган ҳолда жойларда оилавий ажралишларнинг олдини олиш ишларини ташкил этиш, намунавий оилаларнинг ҳаёт тарзини тарғиб этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий муносабатларни соғломлаштириш, никоҳ ва оила институтини мустаҳкамлаш, никоҳ шартномаларининг хусусиятлари ва шартлари, фарзандлар тарбияси учун ота-оналарнинг бевосита масъулияти, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш билан боғлиқ тарғибот тадбирлари тизимини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хотин-қизларни ишга жойлаштириш ва уларнинг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бандлик дастури доирасида хотин-қизларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, улар бандлигининг сифати, доимий иш ўрни билан таъминланганлиги юзасидан амалий назоратни йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларни, айниқса қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорликка, ҳунармандчиликка кенг жалб этишда, кредит ресурслари ва бошқа ресурсларни жалб этишда давлат хизматларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизларнинг меҳнат қилиш ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ишларининг ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш, меҳнат муносабатлари соҳасида, шу жумладан, ҳомиладор аёлларга ва кичик ёшдаги болалари бўлган аёлларга қўшимча имтиёзлар бериш соҳасида давлат ва нодавлат ташкилотларининг мустаҳкам ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни хоҳлайдиган аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишда кўмаклашиш, берилган имтиёзлар тўғри қўлланиши масалаларини тартибга солувчи, давлат рўйхатидан ва бошқа тартиботлардан ўтиш, меҳнат муносабатларига киришиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари юзасидан тушунтиришлар олишда уларга ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) жиноят содир этишга мойил бўлганлар билан якка тартибда иш олиб бориш орқали хотин-қизлар орасида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда хотин-қизлар орасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этишга йўналтирилган чора-тадбирларни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар орасида ҳуқуқий тарбия ва ҳуқуқий тарғибот, ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини ташкил этиш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган вазиятларнинг олдини олиш чора-тадбирларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жиноят содир этишга мойил бўлган хотин-қизлар билан якка тартибда иш олиб бориш бўйича ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган, махсус ўқув-тарбия муассасаларидан, ижтимоий реабилитация ва хотин-қизларни мослаштириш муассасаларидан қайтган хотин-қизларни ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштиришни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) «йўл хариталари», концепциялар, давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва оилаларни қўллаб-қувватлашнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлаш механизмини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қиладиган ташкилотлар билан биргаликда «йўл хариталари»га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, тегишли тармоқларда ва республика ҳудудларидаги муаммоли масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифи ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бажарилишининг тизимли назоратини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши тўғрисида мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг ҳисоботлари, батафсил ахборотлари ва материаллари тақдим этилишини таъминлаш ҳамда уларни муҳокама қилиш учун Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари» амалга оширилиши самарадорлиги юзасидан тақдим этиладиган ахборот ва материалларни ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян ҳолат бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ФҲДЁ органлари билан ишлаш, оилани мустаҳкамлаш, ажралишларнинг олдини олиш, туғилиш ва никоҳни ўз вақтида рўйхатдан ўтказиш, тарғибот ва маърифат чора-тадбирларини белгилаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органлари фаолияти бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунийликни таъминлашда аҳолининг турли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда фаол иштирок этиш, мунтазам равишда ФҲДЁ органлари фаолиятида қонун талабларига риоя этилиши мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оила институтини мустаҳкамлаш, ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва оилавий ажралишларнинг олдини олиш юзасидан олиб бориладиган комплекс чора-тадбирларда ФҲДЁ органларининг фаол иштирок этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органларини мустаҳкамлашга қаратилган давлат сиёсатини ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан босқичма-босқич амалга ошириш, ФҲДЁ органларини ҳар томонлама моддий-техник ва молиявий таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органлари ходимларини замон талаблари асосида тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Бош вазир ва Бош вазир ўринбосари ҳузурида кўриб чиқиш учун режали масалаларнинг кўриб чиқилишини ва тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган бўйича концепциялар, дастурлар ва «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида амалга ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият тегишли органларининг раҳбарларига, ҳокимлар ўринбосарлари — Хотин-қизлар қўмиталари раисларига юкланган вазифа ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу билан жойларга чиққан ҳолда аниқ ҳолатлар юзасидан тегишли чоралар белгилашда жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этади, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган тармоқлар ва ҳудудларда ишларнинг ҳолатини, ижтимоий-иқтисодий, таркибий ва маъмурий ислоҳотлар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқларининг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг экспертизасини, ишлаб чиқилишини ва келишилишини амалга оширади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бевосита Бош вазир ўринбосарига берилган топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг топшириқларини бажаради ва уларнинг ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари учун унинг маърузалари ва нутқлари бўйича материаллар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари иштирокида зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари ҳузурида йиғилишлар ўтказилишини ташкил қилади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа бўлинмалари иштирокида ушбу йиғилишларда қабул қилинган қарорларни расмийлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг комплекслилиги ҳамда уларнинг сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар ва ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосари бошчилик қиладиган тегишли комиссиялар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фуқаролар ва юридик шахсларнинг, шу жумладан электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хотин-қизлар ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида ҳудудларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказишни ташкил қилишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишлар ишларида, шунингдек, хотин-қизларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ва сиёсий фаоллигини ошириш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, оилалар билан ишлашда якка тартибда ёндашувни такомиллаштириш масалалари соҳасида халқаро лойиҳаларда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушган ҳужжатларни қайтариб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Котибият белгилаган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда ишларнинг реал ҳолатини мунтазам ўрганиш, иқтисодиётдаги ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлигини назарда тутиб ва улардаги масалаларни барча манфаатдор тузилмалар билан боғлаган ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқларининг мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига, Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибиятнинг тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича давлат сиёсати самарали амалга оширилишини таъминлаш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФҲДЁ органларининг самарали фаолиятини таъминлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инспектор киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва мутахассислар белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудирининг, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамасининг иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг, Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Бош вазир ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини амалга ошириш бўйича фаолияти мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишларни ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарлари ҳузурида ўтказадиган йиғилишларда ҳисоботларни эшитиш йўли билан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент ва депутатлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқларининг самарали ижросини ташкил этиш, шунингдек, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режалари, шунингдек, тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштириш, чуқур танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосарнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарликни амалга оширади, мутахассислар ишини ташкил қилади, Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг бевосита Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига йўлланган ёзма топшириқлари тўғрисида ўз вақтида ахборот берилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди ва унинг резолюциясига мувофиқ уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг номига тушган хат-хабарларни таҳлил қилади, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда тегишли топшириқномалар (фишкалар)нинг пухта экспертизасини ва тайёрланишини амалга оширади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Котибият мутасаддилик қиладиган соҳага кирувчи масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, ходимларнинг касбий ва ишчанлик даражасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари кўриш бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Бош вазир ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини ишлаб чиқади ва Бош вазир ўринбосарига келишиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари учун маълумотнома, таҳлилий, статистик ва бошқа материаллар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланишини ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш тизими такомиллаштирилишини, Котибият ходимлари малакасини ошириш, кадрларнинг амалий захираси тайёрланишини ва уларни моддий рағбатлантиришнинг самарали шакллари ва усуллари жорий этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари тегишли топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг бажарилишини назорат ва таҳлил қилишни таъминлайди, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан аниқ соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режалари, шунингдек тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, чуқур танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосарнинг кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг жорий иш режаларини шакллантиришда иштирок этади ва уларнинг бажарилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг ўринбосари бошқарадиган йиғилишлар ва мажлисларнинг тайёрланишини ва ўтказилишини таъминлайди, қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг ўринбосари номига келаётган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва тушган хат-хабарлар юзасидан ижрочиларга белгиланган тартибда топшириқлар юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазирнинг ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият раҳбарларининг қабул қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда Бош вазирнинг ўринбосари томонидан жисмоний шахсларнинг ва юридик шахслар вакилларининг қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазир ўринбосарининг топшириғига биноан жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг топшириқларини ижрочиларга етказади, Бош вазир ўринбосари топшириқлари ва кўрсатмаларининг бажарилишини назорат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Котибиятнинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ҳамда белгиланган тартибда — Бош вазир ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари бўйича топшириқларининг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари марказий аппаратлари таркибий бўлинмалари ишларининг аҳволи ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, улар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар томонидан истиқболли вазифаларнинг самарали бажарилишида мувофиқлаштирилган ишларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан мутасаддилик қилинадиган ташкилотларда давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида уларнинг мустақиллигини ошириш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этишда иштирок қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг аниқ кўрсаткичлар ва мақсадли йўналишларга эришишга, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга оширишнинг сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири билан келишган ҳолда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, «йўл хариталари», Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг, Котибиятнинг иш режаларида, шунингдек, тегишли даврлар учун шахсий иш режаларда белгиланган масалаларни ўрганиш ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради, танқидий таҳлиллар асосида Бош вазир ўринбосари ва котибият мудирининг кўриб чиқиш учун таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ҳудудлар ва соҳалардаги ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, тегишли масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ва Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Инспектор Котибиятда иш юритишни таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2019 й., 09/19/174/2677-сон)