Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.01.2005 йилдаги 13-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.01.2005 йилдаги 13-сон
Date of entry into force
11.01.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН «ЎЗАУКЦИОНСАВДО» ТАШКИЛОТИНИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳсулотларни сотиш бозор принциплари ва механизмларини жорий қилиш жараёнини янада чуқурлаштириш, марказлаштирилган ихтисослаштирилган тақсимот тизимини бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Давлат мулки қўмитаси, Марказий банки, Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси таркибидаги ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш учун иловага мувофиқ таркибда тугатиш комиссияси ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тугатиш комиссияси ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш билан боғлиқ масалаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси икки ҳафта муддатда республика норезидентларига эркин муомаладаги валютага хом ашё, материаллар ва тайёр маҳсулотлар (товарлар) сотиш бўйича биржа савдолари ўтказиш учун савдо майдончаси ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тугатиш комиссияси билан биргаликда ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотининг тугатилиши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштириш чора-тадбирларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Юқори ликвидли маҳсулотларни ким ошди савдосида сотишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2001 йил 12 июлдаги 298-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 7-сон, 40-модда) ҳамда «Маҳсулотларни кимошди савдоларида сотиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 22 апрелдаги 193-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 4-сон, 40-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 11 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2005 йил 11 январдаги
13-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ихтисослаштирилган «Ўзаукционсавдо» ташкилотини тугатиш бўйича комиссия
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Яковлев И. Г. ‎ —‎ Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси‎
Нажимов Н. Э.‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги раисининг биринчи ўринбосари ‎
Тошмуродов Ш. М. ‎ —‎‎ Марказий банк раисининг ўринбосари ‎
Мусаев Д.А.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Тўхтабаев Т.Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон товар-хом ашё биржасининг раиси ‎
Юсупов У.Г. ‎ —‎‎ «Ўзаукционсавдо» шуъба корхонасининг директори‎
Ҳикматов С.С.‎ —‎‎ «Ўзаукционсавдо» шуъба корхонасининг иқтисодчи-бухгалтери‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 2-сон 7-модда)